ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълимдан кейинги таълим (аспирантура, докторантура, ординатура) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.2017 й. 839-сон "Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.10.2017 й.

N 839



ДОКТОРАНТЛАРНИНГ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ИШЛАРИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШЛАРИ УЧУН

МОДДИЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

ВА МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон қарори ижроси юзасидан, шунингдек докторантларни ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларга бириктириш ҳамда узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш орқали уларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон ҳамда "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон қарорларида (кейинги ўринларда дастурлар деб аталади) назарда тутилган тартибда ва маблағлар ҳисобидан узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари (кейинги ўринларда ипотека кредити деб аталади) беришнинг қуйидаги шартлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун - 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал квартира қийматининг 25 фоизини ташкил этади;

қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун - 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 15 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал қуйидаги миқдорни ташкил этади:

икки, уч қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар ва 2, 3 хонали бир қаватли уйлар учун - 15 фоиз;

икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар учун - 25 фоиз.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, докторантлар учун ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган дастурлар доирасида шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар ҳамда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун тижорат банкларининг узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари 25 йил муддатга берилади.


3. Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, тасарруфидаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида олий таълимдан кейинги таълим институти мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар:

Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ докторантларни ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларга бириктирилишини таъминласинлар;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига  2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги бош директори М.Р. Болтабаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 17 октябрдаги

839-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 259-модда) билан тасдиқланган Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари - "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ипотека банк" АТИБ, АТ "Халқ банки", "Асака банк" АТБ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ипотека кредитлари уч йилдан иборат имтиёзли давр билан таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар учун 25 йил муддатга берилади".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 18 октябрь









































Время: 0.2165
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск