ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълимдан кейинги таълим (аспирантура, докторантура, ординатура) /

Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.10.2017 й. 839-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 17 октябрдаги

839-сон қарорига

1-ИЛОВА



Докторантларнинг илмий-тадқиқот

ишлари билан шуғулланишлари учун моддий

шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини

янада рағбатлантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон қарорига мувофиқ докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


таянч докторантура - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида илмий изланишлар олиб бориш бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси изланувчилари учун олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;


докторантура - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида илмий изланишлар олиб бориш бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси изланувчилари учун олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;


докторант - олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасасига таянч докторантура ёки докторантурага белгиланган тартибда қабул қилинган, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун изланишлар олиб бораётган шахс;


Идоралараро илмий-техник кенгашлар - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) тегишли фан тармоқлари бўйича ташкил этилган илмий-техник кенгашлар;

экспертлар гуруҳлари - Идоралараро илмий-техник кенгашлар ҳузурида фан йўналишлари бўйича ташкил этилган экспертлар гуруҳлари.



2-БОБ. ДОКТОРАНТЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

КОРХОНАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРГА

БИРИКТИРИШ


3. Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш мақсадида муҳим илмий ютуқларга эришган докторантлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тасарруфидаги ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларга (кейинги ўринларда корхоналар ва ташкилотлар деб аталади) бириктирилади.


4. Вазирлик томонидан ҳар йили 15 январгача корхоналар ва ташкилотларга илмий-тадқиқотлар ва инновация ишларига бўлган эҳтиёжлар рўйхатини Вазирликка тақдим этиш тўғрисида сўров юборилади.

5. Агентлик сўровига асосан корхоналар ва ташкилотлар ўзларининг илмий-тадқиқотлар ва инновация ишларига бўлган эҳтиёжлари рўйхатини 1 февралгача Агентликка тақдим этади.

Корхоналар ва ташкилотларнинг илмий-тадқиқотлар ва инновация ишларига бўлган эҳтиёжлари рўйхатини шакллантиришда иқтисодиётнинг тегишли тармоқ ёки соҳасини республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар талабларига мувофиқ янада ривожлантириш истиқболларига устувор аҳамият қаратилади.


6. Агентлик томонидан ҳар йили 5 февралгача корхоналар ва ташкилотларнинг илмий-тадқиқотлар ва инновация ишларига бўлган эҳтиёжлари рўйхати шакллантирилади.

Корхоналар ва ташкилотлар кесимида шакллантирилган эҳтиёжлар рўйхати 5 февралгача Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


7. Докторантларни корхоналар ва ташкилотларга бириктириш Агентлик томонидан ташкил этиладиган танлов натижаларига кўра амалга оширилади.


8. Танлов ҳар йили 10 февралдан 30 февралгача ташкил этилади. Танлов тўғрисидаги маълумотлар танлов бошланишидан камида бир ой олдин оммавий ахборот воситалари, шунингдек, интернет-нашрлар, жумладан Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

9. Танловда иштирок этиш истагини билдирган докторантларнинг рўйхати улар таълим олаётган илмий-тадқиқот ва/ёки олий таълим муассасаси бевосита бўйсунувчи вазирлик ёки идораларнинг расмий хати асосида ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган талабларга мувофиқ тегишли ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинган ҳолда Вазирликка тақдим этилади.

10. Танловда иштирок этиш истагини билдирган докторантларга қуйидаги талаблар қўйилади:

хорижий тиллардан бирини яхши ўзлаштирган бўлиши ва буни тасдиқловчи тегишли сертификатларнинг мавжудлиги (IELTS (ўртача 5,5 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган) ҳамда камида В2 даражасидаги CEFR (Common European Framework of Reference), Test DaF (Test Deutsch als Fremdsprache fur auslandische Studienbewerber), GOETНE-ZERTIFIKAT, DALF (Diplome approfondi de langue francaise), Давлат тест марказининг малакавий сертификати);

докторлик диссертацияси мавзуси бўйича хорижий нашрларда камида 1 та, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси рўйхатида кўрсатилган соҳавий журналларда камида 2 та илмий мақоласи чоп этилган бўлиши;

докторантлар томонидан бажарилаётган докторлик диссертацияси мавзуси корхоналар ва ташкилотларнинг илмий-тадқиқотлар ва инновация ишларига бўлган эҳтиёжлари рўйхатига мос бўлиши. Бунда докторант ва унинг илмий раҳбари (маслаҳатчиси) томонидан имзоланган асоснома тақдим этилади.


11. Танловга тақдим этилган ҳужжатлар экспертлар гуруҳлари томонидан кўриб чиқилади.

Зарур ҳолларда экспертлар гуруҳлари таркибига нуфузли олим ва мутахассислар ҳамда корхона ва ташкилотларнинг вакиллари жалб этилиши мумкин. Бунда эксперт гуруҳлари таркибининг сони тоқ бўлиши лозим.


12. Эксперт гуруҳлари 10 мартгача танловга тақдим этилган ҳужжатларни ҳар томонлама кўриб чиқиб, Идоралараро илмий-техник кенгашларга тегишли хулоса тақдим этади.


13. Идоралараро илмий-техник кенгашлар эксперт гуруҳлари томонидан тақдим этилган хулоса асосида якуний хулоса ишлаб чиқади ва 15 мартгача Вазирликка киритади.

14. Идоралараро илмий-техник кенгашларнинг хулосаси асосида 20 мартгача бўлган муддатда Вазирлик бош директори томонидан докторантни корхона ёки ташкилотга бириктириш тўғрисидаги рўйхат тасдиқланади.

15. Танловдан муваффақиятли ўтган докторантни тегишли корхона ёки ташкилотга бириктириш ҳар йили 25 мартгача бўлган муддатда Вазирлик, манфаатдор корхона ёки ташкилот ҳамда олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси ўртасида тузиладиган уч томонлама шартнома асосида амалга оширилади.

Шартнома уч нусхада имзоланади, биринчи ва иккинчи нусхалар Вазирлик ва манфаатдор корхона ёки ташкилотда сақланади, унинг учинчи нусхаси Вазирлик томонидан докторант таълим олаётган илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасасига юборилади.

16. Шартномада докторантга корхона ёки ташкилот томонидан яратиб бериладиган шарт-шароитлар (илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун хона ва зарур офис жиҳозлари ажратиш, илмий-таҳлилий маълумотлардан фойдаланиш имконияти, моддий рағбатлантириш миқдори), шунингдек докторант томонидан амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишлари режаси ва ундан кутилаётган натижалар аниқ белгилаб олинади.


17. Корхоналар ёки ташкилотларга бириктирилган ҳамда докторлик диссертацияларини ўз муддатида муваффақиятли ҳимоя қилган докторантура битирувчилари Вазирликнинг йўлланмаси асосида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига илмий ва илмий-педагогик фаолиятини давом эттириш учун юборилади.

18. Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.



3-БОБ. ДОКТОРАНТЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


19. Корхоналар ва ташкилотларга бириктирилган докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланиши учун моддий шарт-шароитлар яратиш мақсадида уларнинг ойлик стипендиясининг 50 фоизигача миқдорида моддий рағбатлантириш ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган уч томонлама шартнома асосида корхоналар ва ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Моддий рағбатлантириш тўловлари докторантларнинг корхоналар ва ташкилотларга бириктирилган даври мобайнида амалга оширилади.


20. Докторантларни корхоналар ва ташкилотларга бириктириш муддати якунланганидан сўнг илмий-тадқиқот ишлари хўжалик шартномалари асосида амалга оширилиши мумкин.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


21. Ушбу Низом талаблари бузилишига айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Докторантларнинг илмий-тадқиқот

ишлари билан шуғулланишлари учун моддий

шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини

янада рағбатлантириш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Амалга ошириладиган тадбирлар


Бажариш

муддатлари

I босқич

1. Фан ва технологиялар агентлиги.


2. Корхоналар ва ташкилотлар.


          

1. Агентлик томонидан корхоналар ва ташкилотларга илмий-тадқиқотлар ва инновация ишларига бўлган эҳтиёжлар рўйхатини тақдим этиш тўғрисида сўров юбориш.



15 январгача


2. Корхоналар ва ташкилотлар томонидан ўзларининг илмий-тадқиқотлар ва инновация ишларига бўлган эҳтиёжлари рўйхатини Агентликка тақдим этиш.



1 февралгача


3. Корхоналар ва ташкилотларнинг илмий-тадқиқотлар ва инновация ишларига бўлган эҳтиёжлари рўйхатини шакллантириш ва Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилиш.

         


5 февралгача







II босқич

    

1. Фан ва технологиялар агентлиги.


2. Вазирлик ва идоралар.


3. Илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасалари.

       


        

1. Докторантларни корхоналар ва ташкилотларга бириктириш мақсадида танлов эълон қилиш.



Танловдан камида 1 ой олдин


2. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш. Танловда иштирок этиш истагини билдирган докторантларнинг ҳужжатларини қабул қилиш.

          


10 февралдан 30 февралгача







III босқич

       

1. Фан ва технологиялар агентлиги.


2. Идоралараро илмий-техник кенгашлар.


3. Экспертлар гуруҳлари.

       


         

1. Танловга тақдим этилган ҳужжатларни экспертлар гуруҳлари томонидан кўриб чиқиш ва Идоралараро илмий-техник кенгашларга тегишли хулоса тақдим этиш.



10 мартгача


2. Идоралараро илмий-техник кенгашлар томонидан якуний хулоса ишлаб чиқиш ва Агентликка тақдим этиш.

        


15 мартгача







IV босқич

1. Фан ва технологиялар агентлиги.


2. Корхоналар ва ташкилотлар.


3. Илмий-тадқиқот ёки ойи таълим муассасаси.


         

1. Агентлик бош директори томонидан докторантни тегишли корхона ёки ташкилотга бириктириш тўғрисидаги рўйхатни тасдиқлаш.



20 мартгача


2. Танловдан муваффақиятли ўтган ҳар бир докторантни тегишли корхона ёки ташкилотга бириктириш мақсадида Агентлик, манфаатдор корхона ёки ташкилот ҳамда олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси ўртасида уч томонлама шартнома имзолаш.

          


25 мартгача







V босқич

1. Корхоналар ва ташкилотлар.


2. Олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси.



         

1. Корхоналар ва ташкилотлар томонидан уларга бириктирилган докторантлар ойлик стипендиясининг  50 фоизигача миқдорида моддий рағбатлантиришни ташкил этиш.



Докторант бириктирилган давр мобайнида


2. Истиқболдаги илмий-тадқиқотлар ва инновация ишларини ҳўжалик шартномалари асосида амалга ошириш.

          


Бириктириш муддати якунлангач

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 18 октябрь

































Время: 0.2361
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск