ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Паррандачилик. Асаларичилик. Балиқ овлаш ва балиқчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2017 й. 845-сон "Чорвачилик ва балиқчилик тармоқларининг озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.10.2017 й.

N 845



ЧОРВАЧИЛИК ВА БАЛИҚЧИЛИК

ТАРМОҚЛАРИНИНГ ОЗУҚА БАЗАСИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда республикада чорвачилик ва балиқчилик тармоқларини ривожлантиришга, наслчилик ишини такомиллаштиришга, уларда етиштирилаётган маҳсулотларни кўпайтиришга катта эътибор берилмоқда. Ҳозирги вақтда мамлакатда 6 мингдан ортиқ чорвачилик ва 3 мингта балиқчилик хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жорий йил якунлари бўйича 2319 минг тонна гўшт, сунъий ҳовузларда 60 минг тонна балиқ етиштириш кутилмоқда.

Шу билан бирга чорвачилик ва балиқчилик тармоқларининг озуқа базасини ривожлантиришга етарлича эътибор берилмаяпти. Чорвачилик, балиқчилик фермер хўжаликлари ҳамда ташкилотларини юқори сифатли озуқа билан таъминлаш борасидаги узилишлар туфайли чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмларининг ўсиш суръатлари пастлигича қолмоқда.

Тармоқларнинг озуқа базасини тизимли асосда мустаҳкамлаш, чорвачилик, балиқчилик хўжаликлари ва ташкилотларини юқори сифатли озуқа билан барқарор таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2017 йилги ҳосилдан бошлаб озуқа мақсадлари учун давлат ресурсларидан ажратиладиган буғдой чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ томонидан ўтказиладиган биржа савдоларида сотилади.


2. Қуйидагилар:

Давлат ресурсларидан буғдойни чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун сотиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун 2017 йилнинг II ярим йили ва 2018 йилнинг I ярим йилида бериладиган ва давлат ресурсларидан ажратиладиган буғдой квоталари ҳажмлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, "Ўздонмаҳсулот" АЖ раҳбарларига ушбу қарорда белгиланган тартибга риоя этилиши учун шахсий масъулият юклансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев:

Давлат ресурсларидан буғдойни чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун сотиш тартиби тўғрисидаги низом талабларининг амалга оширилиши, озуқа мақсадлари учун давлат ресурсларидан ажратиладиган буғдойдан мақсадли фойдаланиш, шунингдек, чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотлари ўрнатилган нархлар бўйича белгиланган ҳажмларга мувофиқ сотилиши шартлари бажарилишини назорат қилиш бўйича Махсус комиссия ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига уч ойда бир марта Махсус комиссия томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳисобот ва чорвачилик ҳамда балиқчилик хўжаликларини озуқа билан таъминлаш механизмини янада такомиллаштириш, ички бозорни барқарор нархларда гўшт ва балиқ билан тўлдиришга доир таклифларни тақдим этсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 октябрдаги

845-сон қарорига

2-ИЛОВА



Чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги

тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари

учун 2017 йилнинг II ярим йили ва 2018 йилнинг

I ярим йилида бериладиган ва давлат ресурсларидан

ажратиладиган буғдой квоталари

ҲАЖМЛАРИ

Ҳудудлар номи


Ҳаммаси


шу жумладан:


чорвачилик

ташкилотлари


балиқчилик

ташкилотлари


Қорақалпоғистон Республикаси


4313

2696

1617

вилоятлар:





Андижон вилояти


5118

2609

2509

Бухоро вилояти


4435

3008

1427

Жиззах вилояти


4477

2382

2095

Қашқадарё вилояти


6191

3751

2441

Навоий вилояти


1838

988

850

Наманган вилояти


4409

1764

2645

Самарқанд вилояти


5035

3171

1864

Сурхондарё вилояти


3452

2131

1321

Сирдарё вилояти


2881

1066

1864

Тошкент вилояти


11967

1928

10039

Фарғона вилояти


5958

2470

3488

Хоразм вилояти


4525

2035

2490

Жами:


64600

30000

34600

         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 18 октябрь





























Время: 0.1858
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск