ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2017 й. 846-сон "Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларини қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.10.2017 й.

N 846



СОБИҚ ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАРИ АКАДЕМИЯСИНИНГ

ҲАҚИҚИЙ АЪЗОЛАРИ ВА МУХБИР АЪЗОЛАРИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПФ-5146-сон Фармонига мувофиқ, собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларининг саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш ҳамда курорт-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фанлар академиялари аъзоларининг гонорарлари, докторантлар ва аспирантларнинг стипендиялари миқдорини ошириш тўғрисида" 1994 йил 1 декабрдаги 578-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари, Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ҳамда Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот таҳлил департаментларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 октябрдаги

846-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон

Республикаси фанлар академиялари аъзоларининг

гонорарлари, докторантлар ва аспирантларнинг

стипендиялари миқдорини ошириш тўғрисида"

1994 йил 1 декабрдаги 578-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш


1. Илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

ҳақиқий аъзолари, собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги

фанлари академияси ҳақиқий аъзолари ва мухбир

аъзоларининг гонорарлари миқдори


Номи



Бир ойлик гонорар миқдори


1. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси (академик)



Республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида


2. Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзоси



Республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида


3. Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг мухбир аъзоси



Республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 7 баравари миқдорида".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 19 октябрь
















Время: 0.2010
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск