ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш ҳамда курорт-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 18.10.2017 й. 846-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 октябрдаги

846-сон қарорига

1-ИЛОВА



Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги

фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир

аъзоларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш

ҳамда курорт-соғломлаштириш муассасаларида

мустаҳкамлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПФ-5146-сон Фармонига мувофиқ собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари (кейинги ўринларда Академия аъзолари деб аталади) ва уларнинг кузатувчлари саломатлигини санаторий-соғломлаштириш ва курорт-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартибини, шу жумладан уларни соғломлаштириш шарт-шароитлари ва муддатларини, йўлланмаларни ажратиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПФ-5146-сон Фармонига мувофиқ, Академия аъзолари бир нафар кузатувчи билан бирга йилига бир марта ўзлари учун мақбул бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида ҳамда Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги "Ўзбекистон" курорт-соғломлаштириш акциядорлик жамиятининг санаторийларида (кейинги ўринларда санаторийлар деб аталади) соғломлаштириш курсидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Кузатувчи сифатида биринчи навбатда Академия аъзоларининг яқин қариндошлари бўлиши мумкин. Агар яқин қариндошлари бўлмаса, соғломлаштириш курсидан ўтувчи Академия аъзоси томонидан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) билан келишилган ҳолда таклиф этилган шахс кузатувчи бўлиши мумкин.

3. Академия аъзолари ҳамда уларнинг кузатувчиларини санаторийларга юбориш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Академия аъзолари ҳамда уларнинг кузатувчи шахслари санаторийларда соғломлаштириш курсини Академия аъзолари томонидан ўзларига мақбул бўлган муддатларни кўрсатган ҳолда берилган аризаларга асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ ўтайдилар.



2-БОБ. ЙЎЛЛАНМАЛАР ОЛИШ УЧУН МУРОЖААТ ҚИЛИШ


5. Академия аъзолари кейинги йилга санаторийга йўлланма олиш учун ҳар йили 1 сентябргача Марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича ариза;

паспорт нусхаси;

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолигини ёки мухбир аъзолигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;

кузатувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

Марказга тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ "Йўлланмалар сўраб ёзилган аризаларни рўйхатга олиш дафтари"да рўйхатдан ўтказилади.


6. Йўлланма унда кўрсатилган муддатда ҳақиқий ҳисобланади.

Академия аъзолари саломатлигининг ҳолатига ёки бошқа асосли сабабларга кўра йўлланмадан белгиланган муддатда фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, йўлланманинг амал қилиш муддати тугашидан камида икки ҳафта олдин Марказга мурожаат қилиб, йўлланма муддатини йил якунига қадар ўзгартиришлари мумкин. Йўлланмада кўрсатилган муддатларни календарь йил мобайнида икки мартадан ортиқ кўчиришга йўл қўйилмайди.


7. Марказ саломатликни тиклаш муддати кўрсатилган ҳолда ариза берган шахслар рўйхатини шакллантиради ва ҳар йили 10 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади.



3-БОБ. СОҒЛОМЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ АНИҚЛАШ


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказ томонидан тақдим этилган рўйхатни олгандан кейин уни беш иш куни мобайнида Академия аъзоларининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги тиббиёт муассасаларига етказади.

9. Тиббиёт муассасалари тақдим этилган рўйхатлар бўйича бир ой муддатда Академия аъзоларини бепул диспансеризациядан ўтказадилар ва унинг натижаларига кўра санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналишини аниқлайдилар.


10. Академия аъзоларини диспансеризациядан ўтказиш натижалари асосида унинг тиббий картасида санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналиши ва зид кўрсатмалар (улар мавжуд бўлганда) кўрсатилган ҳолда тегишли ёзув қайд этилади.


11. Тиббий картадаги ёзув асосида тиббиёт муассасаси Академия аъзоларига белгиланган шаклдаги санаторий-курорт картасини расмийлаштиради ва ушбу карта йўлланма олиш учун асос ҳисобланади.

Зарурат бўлганда, Академия аъзоларининг саломатлигида ўзгаришлар юз берган тақдирда санаторий-курорт картасига тузатишлар киритилиши мумкин.


12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

тиббиёт муассасаларидан ҳар йили 25 октябргача диспансеризациядан ўтган Академия аъзоларининг соғломлаштириш йўналишларини ва санаторийлар номларини кўрсатган ҳолда тузилган рўйхатини олади;

беш иш куни мобайнида рўйхатни Марказга тақдим этади.



4-БОБ. ЙЎЛЛАНМАЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ВА АЖРАТИШ


13. Тиббиёт муассасаси раҳбари Академия аъзоларини диспансеризациядан ўтказишнинг белгиланган муддатларида таъминланиши, шунингдек, тиббий ва санаторий-курорт картасида соғломлаштиришнинг зарур йўналиши тўғрисидаги ёзувларнинг ҳаққонийлиги учун шахсан жавоб беради.


14. Марказ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган рўйхат асосида ҳар бир санаторий бўйича келгуси йил учун йўлланмаларни тақсимлаш режасини ишлаб чиқади ва санаторийларнинг юқори турувчи вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари билан келишилган ҳолда 15 ноябргача Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.


15. Марказ йўлланмаларни тақсимлаш режаси тасдиқлангандан сўнг уни ўн иш куни мобайнида санаторийларга етказади, йўлланмаларни расмийлаштиради ва уларни Академия аъзоларига етказилишини таъминлайди.

Зарурат бўлганда, йил мобайнида йўлланмаларни тақсимлаш режасига асосли сабаблардан (тиббий кўрсатма, рад этилиши ва бошқа асосли сабаблар) келиб чиққан ҳолда, ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Ўзгартиришлар Марказ томонидан тегишли санаторийларнинг юқори турувчи вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари билан келишилган ҳолда киритилади.

Бунда Марказ ҳар ойнинг 30-санасига қадар санаторийлар томонидан ўринлар ажратиши учун тузатишлар киритилган параметрларни санаторийларга етказади.


16. Йўлланмалар босмахона усулида босилган, тартиб рақамига эга бўлган махсус бланкаларда ва Академия аъзоси учун йўлланма" сўзлари ёзилган тегишли штамп билан тасдиқланади ҳамда уларда қайтарма талон бўлиши шарт.


17. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўлланмалар реестрини юритади.


18. Марказ йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ ҳар йили 15 январгача санаторийлар билан Академия аъзоларини соғломлаштириш юзасидан шартномалар тузади.


19. Санаторийлар тузилган шартномаларга мувофиқ Академия аъзолари ҳамда уларнинг кузатувчи шахсларини қабул қилинишини таъминлайдилар.


20. Санаторийлар раҳбарлари тузилган шартномалар шартлари тўлиқ бажарилишига, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар сифати учун шахсан масъулдирлар.



5-БОБ. САНАТОРИЙЛАРГА ЙЎЛЛАНМАЛАРНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ


21. Академия аъзолари ҳамда уларнинг кузатувчилари саломатлигини мустаҳкамлаш учун харажатларни молиялаштириш Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази харажатларининг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сметасида йўлланмалар учун тўловга ҳар йили мақсадли тартибда назарда тутиладиган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

22. Санаторийлар ҳар ойнинг 5-кунигача ўтган ойда Академия аъзолари ҳамда уларнинг кузатувчи шахслари амалда фойдаланган йўлланмалардан келиб чиқиб, бажарилган ишлар далолатномалари ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномаларини Марказга тақдим этиб, ҳисоб-китобларни амалга оширадилар.

Марказга тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги учун санаторийлар раҳбарлари шахсан масъулдирлар.



6-БОБ. САНАТОРИЙЛАРДА ЯШАШ

ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШ ШАРТЛАРИ


23. Йўлланмадан фақат унда кўрсатилган Академия аъзоси фойдаланиши мумкин. Йўлланманинг бошқа шахсга берилишига йўл қўйилмайди.

Ушбу талаб кузатувчиларга нисбатан қўлланилмайди.


24. Санаторийга келган Академия аъзоларида паспорт, соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган санаторий-курорт картаси (тиббий хулоса) ва йўлланма бўлиши керак.


25. Академия аъзолари ҳамда уларнинг кузатувчиларига "стандарт" ётоқхоналардан жой берилади.

Академия аъзолари ҳамда уларнинг кузатувчилари санаторийлардаги мавжуд қўшимча хизматлар учун белгиланган тўловларни ўз ҳисобидан амалга оширган ҳолда фойдаланишлари мумкин.


26. Академия аъзолари ҳамда уларнинг кузатувчилари санаторийнинг даволовчи шифокори томонидан тайинлаган барча зарур тиббий муолажалар билан биринчи навбатда таъминланадилар.


27. Даволанишга келган Академия аъзоси ҳамда унинг кузатувчисига санаторий томонидан йўлланманинг қайтиш талони Марказга топшириш учун берилади.

Йўлланманинг қайтиш талонида тегишли шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, санаторийда амалда бўлган вақти кўрсатилади.


28. Академия аъзоларига соғломлаштириш учун берилган йўлланмаларга мувофиқ санаторийларда жой ажратилиши юзасидан санаторийлар раҳбарлари шахсан жавоб берадилар.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Академия аъзолари ҳамда уларнинг кузатувчиларига берилган ва улар томонидан фойдаланилган йўлланмалар бўйича ҳисоб-китоблар ва уларнинг назорати Марказ томонидан олиб борилади.


30. Марказ санаторий йўлланмаларининг ўз вақтида ва мақсадли берилишини таъминлайди.






Низомга

1-ИЛОВА



Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари

академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир

аъзоларини ҳамда уларнинг кузатувчиларини

санаторийларга юбориш

СХЕМАСИ

        

1-босқич

Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари


     

Кейинги йилга санаторийга йўлланма олиш учун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига зарур ҳужжатларни тақдим этадилар

    


ҳар йил

1 сентябргача




V





2-босқич

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази


       

Ариза берган собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларининг рўйхатини шакллантиради ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади

      


ҳар йил

10 сентябргача











V





3-босқич

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


       

Рўйхатни собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларининг доимий яшаш жойидаги тиббиёт муассасаларига етказади

       


беш иш кунида











V





4-босқич

Тиббиёт муассасалари


         

Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларини бепул диспансеризациядан ўтказадилар ва унинг натижаларига кўра санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналишини аниқлайдилар

        


бир ойда











V





5-босқич

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


            

Тиббиёт муассасаларидан диспансеризациядан ўтган собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларини соғломлаштириш йўналишларини ва санаторийлар номларини кўрсатган ҳолда тузилган рўйхатни олади



ҳар йил

25 октябргача




Рўйхатни Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига тақдим этади


беш иш кунида









V





6-босқич

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази


      

Ҳар бир санаторий бўйича келгуси йил учун Йўлланмаларни тақсимлаш режасини ишлаб чиқади ва санаторийларнинг юқори турувчи вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади

        


ҳар йил

15 ноябргача











V





7-босқич

Вазирлар Маҳкамаси


       

Йўлланмаларни тақсимлаш режасини тасдиқлайди

        













V





8-босқич

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази


       

Йўлланмаларни тақсимлаш режаси тасдиқлангандан сўнг уни санаторийларга етказади, йўлланмаларни расмийлаштиради ва собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларига етказишни таъминлайди.



ўн иш кунида




Санаторийлар билан шартномалар тузади

        


ҳар йил

15 январгача



^













V





9-босқич

Санаторийлар


     

Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари ҳамда уларнинг кузатувчиларини қабул қилиб олади

         


йил давомида



       





Низомга

2-ИЛОВА




Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти

илмий-ишлаб чиқариш маркази

Бош директорига

_______________________________

______________________ да яшовчи

____________________________дан

(ариза берувчининг Ф.И.Ш.)

АРИЗА

Менга ______ йил _______ойига


санаторийсига


(санаторийнинг номи)


йўлланма ажратишингизни сўрайман.

Аризага қуйидагиларни илова қиламан:

паспорт нусхаси;

собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолигини (мухбир аъзолигини) тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;

кузатиб бораётган шахс паспортининг нусхаси.

Бошқа ҳужжатлар:

               

Мурожаат қилувчининг имзоси:___________________

Сана: 20___ йил "___" _______________


Аризани рўйхатдан ўтказувчи


    


(аризани қабул қилган шахснинг Ф.И.Ш., лавозими)


      


Сана: 20__ йил "___" _______________________

        





Низомга

3-ИЛОВА



Йўлланма сўраб ёзилган аризаларни рўйхатга олиш

ДАФТАРИ

Т/р

Собиқ

Ўзбекистон

Қишлоқ

хўжалиги

фанлари

академияси-

нинг ҳақиқий

аъзоси, мухбир

аъзоси ва уларни

кузатувчи шахснинг

Ф.И.Ш.


Доимий

яшаш ёки

вақтинча

турган

жойи

Тиббий

маълумот-

номанинг

тартиб

рақами

ва санаси,

шунингдек

тиббий

маълумот-

номани

берган

муассаса-

нинг номи


Тиббий

маълумот-

номада

кўрсатилган

санаторий-

нинг номи


Санаторий-

нинг номи,

йўлланма-

нинг тартиб

рақами,

муддати


Йўллан-

мани

берган

масъул

ходимнинг

Ф.И.Ш. ва

имзоси


Йўллан-

мани олган

собиқ

Ўзбекистон

Қишлоқ

хўжалиги

фанлари

академия-

сининг

ҳақиқий

аъзоси

ёки мухбир

аъзосининг

имзоси


Сана-

торийга

келиш

куни


Сана-

торий-

дан

кетиш

куни


























































Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 19 октябрь







































Время: 0.2140
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск