ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва суд тизилишининг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.08.2017 й. ПҚ-3240-сон "Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.2017 й.

N ПҚ-3240



СУДЛАР ВА АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ МОДДИЙ-ТЕХНИК ВА

МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада таъминлаш, судлар, адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш, улар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши, Адлия вазирлиги ва Молия вазирлигининг Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда унинг Ижро этувчи дирекциясини тугатиб, қуйидагиларни ташкил этиш бўйича таклифига розилик берилсин:

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси;

бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси.


2. Белгилансинки, қуйидагилар Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси даромадларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

жиноий, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва ҳарбий судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича давлат божлари тўлашдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушаётган суммаларнинг 40 фоизи (2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса - 5 фоизи) миқдоридаги ажратмалар;

жиноий, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва ҳарбий судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича жарималар тўлашдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушаётган суммаларнинг 40 фоизи (2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса - 5 фоизи) миқдоридаги ажратмалар;

ижро иши бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилган суммадан 40 фоиз (2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса - 5 фоиз) миқдоридаги ажратмалар, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини ундириш бундан мустасно;

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.

3. Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки, Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси бошқарадиган Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгаши (кейинги ўринларда - Кузатув кенгаши) томонидан амалга оширилади.

Кузатув кенгаши таркибига лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) директори ва Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби (кейинги ўринларда - Олий мактаб) директори киради.

5. 2017 йилнинг 1 сентябридан бошлаб малака даражалари, мартаба даражалари ва узоқ муддат хизмат қилганлиги учун судьялар ҳамда судлар ва Департамент ходимлари лавозим маошларига устама ва ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш, судлар ва Департаментнинг ёрдамчи ходимларини таъминлаш, судьялар ҳамда судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Департамент ва Олий мактаб ходимлари томонидан белгиланган тартибда уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш), судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Департамент ва Олий мактаб бинолари ва хоналарини қуриш ва таъмирлаш, судларни транспорт воситалари билан таъминлаш харажатлари, судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Департамент ва Олий мактаб ходимларининг хизмат сафари харажатлари, шунингдек судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Департамент ва Олий мактабнинг коммунал-фойдаланиш ҳамда бошқа жорий харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

6. Белгилансинки, қуйидагилар бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси даромадларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

ФҲДЁ органлари ҳамда нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан 16 фоиз миқдоридаги ажратмалар;

адлия органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларини, адвокатлик бюроларини, фирмаларини, ҳайъатларини, нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилотларининг хорижий фуқаролар бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини аккредитациядан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилоти, унинг рамзи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ва нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларининг дубликатини берганлик учун, аккредитация карточкаси дубликатини берганлик учун, адвокатлик фаолиятини лицензиялаганлик учун ундириладиган маблағларнинг, шунингдек адлия органлари томонидан ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи;

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.

7. Белгилансинки, бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари:

адлия органлари ва муассасаларини моддий-техник таъминотига;

адлия органлари ва муассасаларини бино, ускуналарини қуриш ва таъмирлашга;

адлия органлари ва муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришга ва ижтимоий муҳофаза қилишга (адлия органлари ходимлари учун уй-жой қуриш, санаторий-курорт ва тиббий хизмат кўрсатиш, мукофотлар тўлаш, маошларга устамалар белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш ва ҳоказо);

адлия органлари ва муассасалари ходимларини хизмат сафар харажатларига, шу жумладан хорижий давлатлардаги хизмат сафарларига;

уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган адлия органлари ходимларига уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратишга;

адлия органлари ва муассасалари ходимларига мартаба даражалари ҳамда узоқ муддатли хизмати учун устамалар ва қўшимча ҳақ тўлашга;

белгиланган тартибда адлия органлари ва муассасалари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўловларни компенсация қилишга;

адлия органлари ва муассасалари ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда стажировка ўташига, шу жумладан, уларнинг хорижий давлатларга ташрифларини ташкил этишга ва чет давлатларда ўтказиладиган конференция, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишига;

адлия органлари ва муассасалари фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этишга;

адлия органларининг коммунал-фойдаланиш ҳамда бошқа жорий харажатларига;

" Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази" ДУК ва "Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" ДУКни молиялаштириш;

нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни ва тегишли харажатларни қоплашга;

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш, техник жиҳатдан сақлаб туриш ва модернизация қилишни молиялаштиришга;

адлия органлари ва муассасаларининг бошқарув ва ёрдамчи ходимлари таъминотига;

адлия органлари ва муассасалари фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларга йўналтирилади.


8. Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг фаолияти тугатилганлиги боис унинг 2 штат бирлигини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва 2 штат бирлигини Департаментга ажратиш ва уларнинг тегишинча бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ва Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан сақланиши таъминлансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари қолдиғини, шу жумладан, кредиторлик ва дебиторлик қарздорлигини Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси ва бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ўртасида ҳамда тугатилаётган Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи дирекциясини мулкини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Департамент ўртасида тақсимланишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Судьялар олий кенгаши билан биргаликда тугатилаётган Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасининг ҳисобидан судьялар, суд ва Департамент ходимларига ўтган давр учун тўланмаган малака даражалари, мартаба даражалари ҳамда узоқ муддатли хизмати учун устамалар ва қўшимча ҳақларни тўланишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бир ой муддатда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Олий суди манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 23 августдаги

ПҚ-3240-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз

кучини йўқотган деб топилган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сонли қарорининг 8-банди ҳамда унинг 7-иловаси.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарори 7-иловасининг 4-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарори 36-иловасининг 22-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2003 йил 18 мартдаги 147-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 26-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарори 2-иловасининг 13-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 123-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2007 йил 21 декабрдаги 263-сон қарорининг 1-банди ҳамда унинг 1-иловаси (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 12-сон, 72-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 23 июндаги ПҚ-896-сон қарори)" 2008 йил 11 октябрдаги 224-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 10-сон, 54-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори)" 2009 йил 11 мартдаги 63-сон қарори 1-иловасининг 13-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 20-модда).


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 9 декабрдаги 308-сон қарорининг 3-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан кенг фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 31 декабрдаги 340-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 83-модда).


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори 2-иловасининг 11-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда).


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2010 йил 2 июндаги 104-сон қарори 3-иловасининг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 25-модда).


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги "Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-257-сонли Қонуни)" 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сон қарори иловасининг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 11-сон, 58-модда).


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2010 йил 28 декабрдаги 318-сон қарорининг 2-банди ҳамда унинг 2-иловаси (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 73-модда).


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Риэлторлик фаолияти тўғрисида" 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-269-сонли Қонуни)" 2012 йил 27 февралдаги 52-сон қарори иловасининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 13-модда).


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг нотариат фаолиятини ташкил этишга доир айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2012 йил 10 апрелдаги 105-сон қарори иловасининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 24-модда).


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Суд ижрочилари томонидан солиқ қарздорлигини ундириш тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2012 йил 11 октябрдаги 290-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 74-модда).


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Судьяларга, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда Судьяларга, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 78-модда).


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сон қарори)" 2013 йил 16 августдаги 227-сон қарори иловасининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 57-модда).


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори 5-иловасининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 25-модда).


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарори)" 2017 йил 1 майдаги 252-сон қарори 1-иловасининг 5-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 922-модда



































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск