ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 28.08.2017 й. 2922-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 27.07.2017 й. 157-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 28 августда 2922-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2017 йил 27 июлдаги

157-сон буйруғига

ИЛОВА



Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш

ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг

ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар

устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, Жиноят-ижроия кодекси, Меҳнат кодекси, "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги ҳамда "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. МУАЙЯН ҲУҚУҚДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ

ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОНИНГ ИЖРОСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Умумий қоидалар


1. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосининг ижроси қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ амалга оширилади.


2. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш суд ҳукми билан тайинлаган муддат давомида маҳкумни корхона, муассаса ёки ташкилотларда у ёки бу мансабни эгаллашини ёхуд у ёки бу фаолият билан шуғулланишини тақиқлашдан иборат.


3. Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога қўшимча равишда тайинланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг ижроси асосий жазони ижро этувчи орган томонидан амалга оширилади.

Жазони ижро этувчи орган асосий жазо муддатининг тугашига 20 кун қолганда ёки маҳкум жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилганда ёхуд жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилганда озод этиш куни маҳкумнинг яшаш жойидаги ички ишлар органига қўшимча жазосини ижро этиш учун ҳукм нусхасини юборади.

Маҳкумнинг озод этилганлиги тўғрисидаги маълумотномада унинг қўшимча жазоси мавжудлиги кўрсатилиши шарт.



2-§. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг

ижросини таъминловчи органлар ва уларнинг вазифалари


4. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тўғрисидаги суд ҳукми ижросини назорат қилишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (бундан буён матнда ИИВ деб юритилади) Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси (бундан буён матнда ҲПББ деб юритилади) Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этилишини назорат қилиш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (бундан буён матнда ИИББ деб юритилади), вилоятлар ички ишлар бошқармалари (бундан буён матнда ИИБ деб юритилади) Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари (бундан буён матнда ҲПБ деб юритилади) Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижросини назорат қилиш бўлим ва бўлинмалари зиммаларига юклатилади.


5. Суд ҳукмининг ижросини маҳкумларнинг яшаш жойидаги ички ишлар органлари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)нинг Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижросини назорат қилиш бўлинмалари (гуруҳлари) (бундан буён матнда жазоларни ижро этиш инспекцияси деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


6. Жазоларни ижро этиш инспекцияси:

муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган маҳкумларни рўйхатга олади;

маҳкум ишлайдиган корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятига ёки муайян фаолият тури билан шуғулланиш учун рухсатнома берган ваколатли органга ҳукм талабларини ижро этиш тўғрисида мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда дарҳол хабарнома юборади;

маҳкумнинг ҳукмда кўрсатилган тақиқларга риоя этишини текширади;

маҳкум ишлайдиган корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти, шунингдек муайян фаолият тури билан шуғулланиш учун берилган рухсатномани бекор қилишга ваколатли органлар томонидан ҳукм талаблари қандай бажарилаётганлигини камида ҳар чоракда камида бир маротаба текшириб туради ва бу ҳақда маълумотнома тузади ҳамда бошқа ҳужжатлар билан бирга шахсий йиғма жилдга қўшиб боради;

маҳкумлар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилганлигини аниқлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, ИИББ ва ИИБ Тезкор-маълумотлар бошқарма (бўлим)ларининг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар базасидан ҳар чоракда бир маротаба текширади;

маҳкум ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган ёхуд кирган тақдирда инспекция ҳукмнинг нусхасини мудофаа ишлари бўлимига ёки маҳкум хизматни ўтаётган жойга юборади;

ҳукм талаблари корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти ёки муайян фаолият тури билан шуғулланиш учун берилган рухсатномани бекор қилишга ваколатли органлар ёхуд маҳкум томонидан бажарилмаётганлиги аниқланганида, бу ҳақда тегишли баённома расмийлаштириб, қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли чоралар кўради.



3-§. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тўғрисидаги суд

ҳукмини ижрога қабул қилиш ва расмийлаштириш


7. Суднинг қонуний кучга кирган ҳукми маҳкумни ҳисобга олишга асос ҳисобланади.


8. Суддан, озодликдан маҳрум қилиш жойларидан келиб тушган ҳукм нусхалари ички ишлар органида рўйхатга олиниб, ички ишлар органи раҳбарининг кўрсатмаси билан жазоларни ижро этиш инспекциясига топширилади.


9. Ҳукм нусхасини жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан олинган кунининг ўзида мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ҳисобга олиш журналида қайд қилинади ва маҳкумга мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда шахсий йиғма жилд очилади.

Шахсий йиғма жилднинг тартиб рақами ҳисобга олиш журналида қайд қилиб ўтилган маҳкумнинг тартиб рақамига мос бўлиши керак.


10. Ҳукм чиқарган судга жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан маҳкумни ҳисобга олинганлиги тўғрисида зудлик билан мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклда хабарнома юборилади.


11. Ҳарбий хизматга чақирилувчи шахсларнинг ҳисобга олинганлиги тўғрисида тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклда хабарнома, маҳкумнинг турар жойидан рўйхатдан чиқиб кетишидан ўз вақтида хабардор қилиш учун мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ қўриқчи варақаси тўлдириб туман (шаҳар) ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига юборилади.


12. Туман (шаҳар) ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими маҳкум яшаш жойидан рўйхатдан чиқмоқчи бўлганида бу ҳақда жазоларни ижро этиш инспекциясига дарҳол хабар қилади ҳамда қўриқчи варақасига тегишли ёзув киритади.

Озодликдан маҳрум қилиш жойларидан келган маҳкумларни рўйхатга олиш даврида уларнинг маълумотномасида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо тўғрисидаги белги бўлганда, бу ҳақда жазоларни ижро этиш инспекциясига дарҳол хабар берилиши керак.

Жазоларни ижро этиш инспекцияси ходими туман, шаҳар ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан берилган хабарни олиши билан, озодликдан маҳрум қилиш жойларидан келган маҳкумларнинг ҳукмини олиш учун тегишли озодликдан маҳрум қилиш жойига сўров юборади.



4-§. Корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг ҳамда

муайян фаолият тури билан шуғулланиш учун рухсатнома

берган ваколатли органларнинг мажбуриятлари


13. Маҳкум ишлайдиган корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти жазоларни ижро этиш инспекциясидан хабарнома олган кундан бошлаб 3 кун ичида қуйидагиларни амалга оширади:

маҳкум эгаллаш ва шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган лавозимдан ёки меҳнат фаолияти туридан уни озод қилади;

жазоларни ижро этиш инспекциясига ҳукм талаблари ижро этилганлиги тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова этган ҳолда хабар йўллайди;

маҳкум бошқа ишга ўтказилган ёки у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, бу ҳақда жазоларни ижро этиш инспекциясига хабар қилади.


14. Муайян фаолият тури билан шуғулланиш учун рухсатнома берган ваколатли орган жазоларни ижро этиш инспекциясидан хабарнома олган кундан бошлаб 3 кун ичида маҳкум шуғулланиши тақиқланган фаолият тури учун берилган рухсатномани бекор қилиб, тегишли ҳужжатни олиб қўйишга ва бу ҳақда жазоларни ижро этиш инспекциясига хабар йўллашга мажбур.



5-§. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги

жиноий жазодан озод қилиш асослари


15. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахслар қуйидаги асосларда жазони ўташдан озод қилинади ва ҳисобдан чиқарилади:

суд ҳукми билан белгиланган жазо муддати ўтаб бўлинганда;

амнистия акти қўлланиши ёки афв этилиши муносабати билан;

жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинганда;

суд ҳукми бекор бўлганда;

қонунда назарда тутилган бошқа асосларда.


16. Мазкур Йўриқноманинг 15-бандида белгиланган асослардан ташқари қуйидаги ҳолларда ҳам маҳкумлар ҳисобдан чиқарилади:

яшаш жойини ўзгартирганлиги сабабли жазоларни ижро этиш инспекцияси ҳудудидан ташқарига чиқиб кетган маҳкумлар;

янги жиноят содир этиб, озодликдан маҳрум этилганлар;

вафот этган маҳкумлар.


17. Қуйидаги ҳужжатлар маҳкумни ҳисобдан чиқаришга асос бўлади:

амнистия акти қўлланилганлиги ҳақидаги суд ажрими;

афв этилганларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг афв этиш тўғрисидаги фармонини ижро этиш ҳақида Ички ишлар вазирлигининг ёзма топшириғи;

ҳукмнинг бекор қилиниши ёки жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниши юзасидан суднинг ажрими ва қарори нусхаси;

яшаш жойини ўзгартириб, жазоларни ижро этиш инспекцияси ҳудудидан ташқарига чиқиб кетганлиги сабабли тегишли жазоларни ижро этиш инспекциясидан шахсий йиғма жилдни олинганлиги ҳақидаги тасдиқ хати;

янги жиноят содир этган маҳкумларга нисбатан, суднинг ҳукми нусхаси ва ҳукм қонуний кучга кирганлиги тўғрисидаги фармойиши;

вафот этганларга нисбатан, вафот этганлиги ҳақидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг маълумотномаси.


18. Маҳкум ҳисобдан чиқарилган куни ва ҳисобдан чиқаришга асоси ҳақида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларни ҳисобга олиш журналига ҳамда маҳкумнинг шахсий йиғма жилдига белги қўйилади.

Маҳкумнинг жазони ўташдан озод этилганлиги ҳақида шу куннинг ўзида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимига маълум қилинади ҳамда алоқа хати юборилиб, хатининг нусхаси маҳкумнинг шахсий йиғма жилдига тикиб қўйилади.

Жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан туман (шаҳар) мудофаа бўлимларига маҳкумнинг жазони ўтаб бўлганлиги ҳақида мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклда хабарнома юборилади.


19. Ҳисобдан чиқарилган маҳкумларнинг шахсий йиғма жилди ва ҳисоб ҳужжатлари қуйидаги муддатлар мобайнида сақланади:

шахсий йиғма жилдлар ҳисобдан чиқарилган кундан бошлаб 3 йил;

муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган шахсларни ҳисоб журналлари 10 йил;

муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланганларнинг ҳукмларини ижро қилиш билан боғлиқ бўлган ёзишмалари 3 йил.



2-БОБ. АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ ТАРИҚАСИДАГИ

ЖАЗОНИНГ ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Умумий қоидалар


20. Ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазонинг ижроси қонуний кучга кирган суд ҳукмига (ажримига) мувофиқ маҳкумнинг ўз иш жойида ёки жазоларни ижро этиш инспекцияси белгилаб берган бошқа жойларда ўталади.


21. Ахлоқ тузатиш ишлари корхона, муассаса ва ташкилотларда ўталади.


22. Жазони ўз иш жойида ўташ шарти билан ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган маҳкумлар судлангунга қадар ўзлари ишлаган корхона, муассаса ёки ташкилотларда ўтайди. Бундай шахсларни бошқа ишга ёки лавозимга ўтказиш меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.


23. Жазоларни ижро этиш инспекцияси белгилайдиган жойларда жазони ўташ муддати мобайнида жазоларни ижро этиш инспекциясининг ёзма рухсатисиз меҳнат шартномасини маҳкумнинг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади. Жазоларни ижро этиш инспекцияси рухсатнома беришни рад этган тақдирда юқори турувчи мансабдор шахсга ёки судга шикоят қилиши мумкин.

Ахлоқ тузатиш ишлари фақат меҳнатга лаёқатли вояга етмаганларга нисбатан ўз иш жойида, маҳкум ҳеч қаерда ишламаса, жазоларни ижро этиш инспекцияси белгилаб берадиган ўзи яшайдиган ҳудуддаги бошқа жойларда ўталади.


24. Ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс ҳукм талабларини бажаришга, жазоларни ижро этиш инспекциясига мазкур жазони ўташ билан боғлиқ ҳужжатларни тақдим этишга, яшаш ва иш жойидаги ўзгаришлар ёки меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида хабардор қилишга, чақирувга биноан жазоларни ижро этиш инспекцияда ҳозир бўлишга мажбур. Маҳкум чақирувга биноан ҳозир бўлмаган тақдирда у белгиланган тартибда мажбуран келтирилиши мумкин.



2-§. Ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони

ижро этувчи органлар ва уларнинг мажбуриятлари


25. Ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо ижроси маҳкумнинг яшаш жойидаги жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Маҳкум доимий яшаш жойига эга бўлмаган тақдирда ҳукмнинг ижроси ҳукм чиқарилган жойдаги жазоларни ижро этиш инспекцияси зиммасига юклатилади.

Мазкур жазо ижросини назорат қилиш ҲПББ Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этилишини назорат қилиш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, ИИББ, ИИБ ҲПБ Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этилишини назорат қилиш бўлим ва бўлинмалари томонидан амалга оширилади.


26. Жазоларни ижро этиш инспекцияси:

ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларни рўйхатга олади;

маҳкумга жазони ўташнинг тартиби ва шартларини тушунтиради;

бошқа жойларда ўталадиган ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларни ишга жўнатади;

маҳкумлар томонидан жазони ўташ шартларига риоя этилишини текширади;

маҳкум ишлайдиган корхона, муассаса ва ташкилот маъмурияти томонидан ҳукм талаблари ижро этилишини текширади. Бунда ҳукм талаблари ижро этилиши йилига камида икки маротаба бевосита корхона, муассаса ва ташкилотнинг ўзида амалга оширилади. Текширув якуни тўғрисида икки нусхада далолатнома тузилади ва далолатноманинг бир нусхаси корхона, муассаса ва ташкилотда, иккинчи нусхаси эса жазоларни ижро этиш инспекциясидаги маҳкумнинг йиғма жилдида сақланади;

маҳкумни қидириб топиш юзасидан дастлабки тадбирларни ўтказади, зарур материалларни тайёрлайди ва тегишли хизматга оширади;

ахлоқ тузатиш ишларини бошқа жойларда ўтаётган шахслар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш учун рухсатнома бериш масаласини кўриб чиқади;

ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахслар жазони ўташ вақтида меҳнатга яроқсиз бўлиб қолсалар ёхуд пенсия ёшига етган бўлсалар, шунингдек аёллар бу турдаги жазони ўтаётган вақтда ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқсалар, жазони ўташдан озод қилиш ҳақида судга тақдимнома киритади;

маҳкум ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73, 74, 89 ва 90-моддаларида белгиланган қисмини ўтаб бўлганидан сўнг бир ойлик муддат ичида уни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштиришга тақдим этиш масаласини агар маҳкум ёки унинг адвокати тегишли илтимоснома билан судга бевосита мурожаат этмаган бўлса кўриб чиқиши ҳамда тақдим қилиш ёки рад этиш ҳақида қарор чиқаради;

маҳкум суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, ўталмаган муддатни худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 46 ва 83-моддаларида назарда тутилган тартибда судга тақдимнома киритади;

маҳкумлар чақирувга биноан ҳозир бўлмаган тақдирда мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклда мажбурий келтириш тўғрисида қарор чиқаради;

йилнинг ҳар чорагида ички ишлар органига ижро учун юборилган ҳукмларни (ажримларни) суд органларининг шу масалага оид маълумотлари билан солиштиради ва аниқланган камчиликлар юзасидан далолатнома расмийлаштиради ҳамда камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради.



3-§. Ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш ҳақидаги ҳукмларни

(ажримларни) ижрога қабул қилиш ва расмийлаштириш


27. Ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш ҳақидаги суд ҳукмлари (ажримлари) ижрога келган кундан бошлаб 10 кунлик муддатдан кечикмасдан ижро қилинади.


28. Суд ҳукми (ажрими)нинг нусхаси ва ҳукмни (ажримни) ижро этиш ҳақидаги суднинг фармойиши маҳкумни ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш учун асос ҳисобланади.


29. Ижро учун келган суд ҳукми (ажрими)нинг нусхаси ва ҳукмни (ажримини) ижро этиш ҳақидаги суднинг фармойиши жазоларни ижро этиш инспекциясига келган куннинг ўзида мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган шахсларни ҳисобга олиш журналида қайд этилади.


30. Суд ҳукмида (ажримда) унинг ижроси учун тўсқинлик қилувчи тушунмовчиликлар бўлса, жазоларни ижро этиш инспекцияси 3 кунлик муддат ичида ҳукм (ажрим) чиқарган судга уларни бартараф этишни сўраб мурожаат қилади.


31. Ахлоқ тузатиш иши жазосини ўтаётган маҳкум томонидан содир этилган янги жиноят учун ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилганлик ҳақидаги ҳукмнинг нусхаси келса ва ушбу ҳукмда биринчи содир этилган жиноятнинг оқибатлари ҳақида кўрсатма бўлмаса, жазоларни ижро этиш инспекцияси 3 кунлик муддатда судга ҳукмларни жамлаб, аввалги жазо чораси ҳақидаги масалани ҳал қилишни сўраб тегишли судга мурожаат қилади. Бунда суд томонидан мазкур масала ҳал этилгунга қадар биринчи ҳукмнинг ижроси тўхтатилмайди.


32. Жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан ҳукм чиқарган судга ҳукмни ижро қилиш учун қабул қилинганлиги ҳақида, шунингдек агар озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш ишларига ўзгартирилган бўлса, маҳкум бўшатилган жазони ижро этиш муассасасига мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ шаклда хабарнома юборилади.


33. Ҳукм (ажрим) нусхаси рўйхатга олингандан сўнг, шу куннинг ўзида маҳкумга нисбатан мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ шаклда ҳисобварақаси тўлдирилиб, мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ шаклда маҳкумнинг шахсий йиғма жилди юритилади.

Озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилган ҳолларда маҳкумга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасасидаги маҳкумнинг шахсий йиғма жилди давом эттирилади. Шахсий йиғма жилдда маҳкумнинг жазосини ўташга тааллуқли бўлган барча ҳужжатлари ҳамда ҳукмнинг (ажримнинг) нусхалари сақланади.


34. Маҳкумнинг шахсий йиғма жилдининг ҳамда ҳисобварақасининг тартиб рақамлари ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган шахсларни ҳисобга олиш журналида қайд этилган рақамига мос бўлиши шарт.

Шахсий йиғма жилдлар темир шкафларда сақланади ҳамда иш куни тугаганидан сўнг шкафлар қулфланиб, муҳрланади.


35. Жазоларни ижро этиш инспекцияси ходимлари маҳкумнинг ҳисобга олинганлиги ҳақида ички ишлар органи раҳбарига керакли профилактика тадбирларини ўтказиш зарурлиги тўғрисида мазкур Йўриқноманинг 13-иловасига мувофиқ шаклда билдирги орқали хабар қилади.

Ички ишлар органи раҳбари ушбу билдиргини маҳкумнинг турар жойи бўйича масъул бўлган профилактика инспекторига керакли кўрсатмалар бериб топширади.

Профилактика инспектори маҳкум билан олиб борилаётган профилактик ишлар ҳақида жазоларни ижро этиш инспекциясини ҳар ойда камида бир маротаба ёзма равишда хабардор қилиб боради.


36. Ҳарбий хизматга чақирилувчи шахсларнинг ҳисобга олинганлиги тўғрисида тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклда хабарнома, турар жойидан рўйхатдан чиқиб кетишидан ўз вақтида хабардор қилиш учун мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклда ички ишлар органининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига қўриқчи варақаси юборилади.


37. Ҳар бир маҳкум ҳисобга олингандан сўнг, суҳбат ўтказиш учун жазоларни ижро этиш инспекциясига чақирилиб, уларга ахлоқ тузатиш ишини ўташ тартиби ва шартлари тушунтирилади.



4-§. Ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилинган маҳкумларнинг

шахсий ҳисобини юритиш


38. Маҳкумларга нисбатан ҳукм ижросини ташкил этиш, маҳкумларни жазо ўташга жалб қилиш, уларнинг иш ҳақидан ажратмаларни тўғри ушлаб қолиш ва ўз вақтида давлат фойдасига ўтказилишини назорат қилиш, шунингдек маҳкумларни ўз вақтида жазо ўташдан озод қилиш мақсадида ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларнинг шахсий ҳисоби юритилади.


39. Ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларнинг шахсий ҳисоби юритиладиган ҳужжатларига қуйидагилар киради:

ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган шахсларни ҳисобга олиш журнали;

ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган маҳкумнинг шахсий йиғма жилди;

ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган маҳкумнинг ҳисобварақаси.


40. Ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган маҳкумлар қуйидаги ҳисоблардан бирида туради:

тезкор;

дастлабки;

назорат;

қидирувдагилар.


41. Тезкор ҳисобда ҳукмлари (ажримлари) ижро этилаётган маҳкумлар туради.


42. Дастлабки ҳисобда:

ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилиниб, жазоларни ижро этиш инспекциясида ҳисобга олинган кундан 15 кун ўтгандан сўнг ҳам ишга жойлашмаган маҳкумлар;

жазо муддатини ўтаётган вақтда олдинги иш жойида меҳнат шартномасини бекор қилган кундан 15 кун ўтгандан сўнг ҳам ишга жойлашмаган маҳкумлар;

дастлабки қидирув ҳаракатлари амалга оширилаётган маҳкумлар;

сабабсиз ишламай юрган маҳкумлар;

ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазосини озодликдан чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш учун судга тақдимнома киритилган маҳкумлар туради.


43. Назорат ҳисобида:

ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилиниб, ҳисобга олинганидан сўнг 15 кунгача ишга жойлашмаган маҳкумлар;

жазо ўташ вақтида ишлаб турган жойидан бўшаган кунидан бошлаб 15 кунгача бошқа иш жойига жойлашмаган маҳкумлар;

касаллиги сабабли ишламаётган маҳкумлар, агар амалдаги қонунга биноан касаллик даври ахлоқ тузатиш ишларини ўташ муддатига қўшилмайди, деб ҳисобланмаса;

жазоларни ижро этиш инспекцияси ҳудудидан чиқиб кетган ва шахсий йиғма жилди олинганлиги ҳақидаги тасдиқномаси келмаган маҳкумлар;

бошқа жиноят содир этилганлиги учун эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланиб турган маҳкумлар;

ахлоқ тузатиш иши жазосини ўташ жараёнида маъмурий жазо сифатида қамоқда сақланиб турган маҳкумлар;

меҳнатга яроқсиз бўлиб қолганлиги учун ёхуд нафақа ёшига етганлиги, шунингдек аёллар бу турдаги жазони ўтаётган вақтда ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққанлиги муносабати билан жазони ўташдан озод қилиш ҳақида судга тақдимнома киритилган маҳкумлар;

меҳнатга яроқсизлигини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтиш учун юборилган маҳкумлар;

ҳукм ижросининг бошланишидан олдин берилган навбатдаги (ҳар йилги) меҳнат таътили ҳамда ойлик иш ҳақи бермаслик шарти билан берилган таътиллардаги маҳкумлар;

ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик касаллиги туфайли тиббиёт муассасаларида даволанаётган маҳкумлар туради.


44. Суд ажрими асосида қидирув эълон қилинган маҳкумлар қидирувдагилар ҳисобида туради.


45. Жазо муддатини ўтаб бўлмасдан, доимий яшаш жойининг ўзгариши сабабли тегишли жазоларни ижро этиш инспекцияси ҳудудидан чиқиб кетган маҳкумлар ҳақида уларнинг янги доимий яшаш жойидаги ички ишлар органига хабар қилинади. Маҳкумни янги доимий яшаш жойидаги жазоларни ижро этиш инспекциясининг сўров хатига асосан шахсий йиғма жилди ва муҳр билан тасдиқланган ҳисобварағидан нусха ички ишлар органи бошлиғининг имзоси билан тасдиқланган ҳолда юборилади. Тегишли ҳудуддаги жазоларни ижро этиш инспекцияси маҳкумнинг шахсий йиғма жилди ва ҳисобварағидан нусхани олганлиги ҳақида дарҳол уларни юборган жазоларни ижро этиш инспекциясига хабар юборади.


46. Иш ҳақи белгиланадиган ҳудуддан бошқа ҳудудда жазо ўтаётган маҳкумлар амалда ишлаётган ҳудудидаги жазоларни ижро этиш инспекцияси ҳисобида туради, бошқа ҳудудда ишлаш муддати тўрт ойдан ошадиган ҳоллар бундан мустасно.

Бунда маҳкумнинг иш ҳақидан тўғри ушлаб қолинаётганлигини назорат қилиш иш ҳақи белгиланадиган ҳудуддаги жазоларни ижро этиш инспекциясига топширилади.


47. Жазоларни ижро этиш инспекцияси белгилаб берган жойларда ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилинган маҳкумлар доимий яшаш жойидаги жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан ҳисобга олинади.

Бунда маҳкумлар доимий яшаш жойидан бошқа ҳудудда ишга жойлашган ҳолларда, маҳкумнинг доимий яшаш жойидаги жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан ҳукмнинг (ажримнинг) ижросини таъминлаш учун маҳкумнинг иш жойидаги жазоларни ижро этиш инспекциясига ҳисобга олиш учун юборилади.



5-§. Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташга жалб этиш


48. Ҳукмда (ажримда) ахлоқ тузатиш ишлари жазосини маҳкумнинг ўз иш жойида ўташи белгиланган ҳолларда жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан маҳкум ҳисобга олинган кундан кейинги кундан кечикмасдан унинг иш жойига ҳукм (ажрим) нусхаси ва мазкур Йўриқноманинг 14-иловасига мувофиқ шаклда хабарнома юборилади.

Жазоларни ижро этиш инспекцияси хабарномасини олган корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти хабарномани олганлиги ҳақида мазкур Йўриқноманинг 15-иловасига мувофиқ шаклда жавоб хати юборади.

Маҳкум иш жойидан бўшаганлиги аниқланган ҳолларда жазоларни ижро этиш инспекцияси маҳкумга бошқа ишга жойлашиши лозимлигини тушунтиради ҳамда зарур ҳолларда ишга жойлашишида амалий ёрдам беради.


49. Ҳукмда (ажримда) ахлоқ тузатиш ишларини олдинги иш жойидан бошқа жойда ўташ белгиланган ҳолларда маҳкум олдинги иш жойидан дарҳол бўшаттирилиб, бошқа жойга ишга юборилади.



6-§. Ахлоқ тузатиш ишлари муддатини ҳисоблаш


50. Ахлоқ тузатиш ишлари муддати маҳкум ишлаган ва унинг иш ҳақидан ушлаб қолинган давр мобайнидаги йиллар, ойлар ва кунлар билан ҳисобланади. Маҳкум ишлаб берган кунлар миқдори суд томонидан белгиланган жазо муддатининг ҳар ойига тўғри келадиган иш кунлари миқдоридан кам бўлмаслиги керак. Агар маҳкум ана шу миқдордаги иш кунларини ишлаб бермаган бўлса ва ишланмаган кунларни жазо муддатига қўшиб ҳисоблаш учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексида белгилаб қўйилган асослар бўлмаса, ахлоқ тузатиш ишларини ўташ маҳкум белгиланган иш кунлари миқдорини тўлиқ ишлаб бергунига қадар давом этади.


51. Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти жазоларни ижро этиш инспекциясидан хабарнома олган кундан, бошқа жойларда ўталадиган ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахслар учун эса, улар жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса ёки ташкилотда иш бошлаган кундан бошланади.


52. Иш вақти жамлаб ҳисобга олинадиган корхона, муассаса ва ташкилотларда ишлаётган маҳкумларнинг жазони ўташ муддати иш соатларининг нормал миқдорига амал қилинган ҳолда, ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақти муддатидан келиб чиқиб ҳисобланади.


53. Маҳкум ишламаган, аммо қонунга мувофиқ унинг иш ҳақи сақланиб турган вақт, шунингдек маҳкум ишсиз деб топилган вақт ахлоқ тузатиш ишларини ўташ муддатига қўшиб ҳисобланади.


54. Жазони ўташ муддатига қуйидагилар қўшиб ҳисобланмайди:

қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланмайдиган касаллик вақти;

қамоқ тариқасидаги маъмурий жазони ўташ вақти, бошқа жиноят содир этганлиги муносабати билан қамоқда сақланган вақт.



7-§. Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган маҳкумларнинг

ойлик иш ҳақидан давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш


55. Ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилинган маҳкумларнинг ойлик иш ҳақидан давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш маҳкумнинг жазо муддатини ўташни бошлаган кунидан амалга оширилади.


56. Маҳкумларнинг ойлик иш ҳақидан давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш, иш ҳақининг барча туридан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни истисно қилмаган ҳолда, шунингдек маҳкумларга ижро ҳужжатлари бўйича даъволар мавжудлигидан қатъи назар, амалга оширилади ва ҳар ойнинг иккинчи ярми учун тўланган иш ҳақидан, ишдан бўшаганда эса ойнинг ишлаган қисмидан ушлаб қолинади.


57. Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тартибида олинаётган нафақа ва бошқа тўловлар, иш ҳақига кирмайдиган қўшимча тўловлардан ва бир марта тўланадиган пул мукофотларидан (фойдаланилмаган таътиллар учун пуллик компенсация тўловлари), иш вақтидан ташқари ишлаганлик учун, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасидаги ишлаган кунлар учун компенсация ва ҳақ тўлаш турларидан, ишдан бўшаганда қонунга мувофиқ бериладиган тўловлардан, янгидан ишга тушганда, бошқа ишга ўтганда, хизмат сафарига юборилганда бериладиган тўловлардан, ишчининг шахсий асбоб-ускуналаридан фойдаланганлиги учун ва берилмаган махсус кийим ва пойабзаллар учун тўланадиган тўловлардан ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа бадал тўловларидан ушлаб қолинмайди.


58. Ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган маҳкумларнинг меҳнатига ҳақ, қоида тариқасида, пул шаклида тўланади. Меҳнат ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно.


59. Ҳарбий йиғилишларга чақирилган маҳкумларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш иш жойида амалга оширилади.


60. Корхона, муассаса ва ташкилотларда маҳкумга йил якуни бўйича тўланадиган мукофот пулларидан жазо ўталган давр учунгина ушлаб қолинади.


61. Маҳкумларнинг иш ҳақидан давлат фойдасига ушлаб қолинаётган пулларни корхона, муассаса ва ташкилот маъмурияти ҳар ойда ойлик иш ҳақи бериладиган куни Ягона ғазна ҳисобварағидаги ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади ҳамда тўлов ҳужжатлари билан биргаликда мазкур Йўриқноманинг 16-иловасига мувофиқ шаклда ушлаб қолинган ажратмалар ҳақида ҳисоб-китоб маълумотномасини жазоларни ижро этиш инспекциясига юборади.


62. Иш ҳақидан ушлаб қолинган пул миқдорини нақд пул шаклида тўлаш тақиқланади.


63. Жазоларни ижро этиш инспекцияси ходимлари маҳкумларнинг ҳисобварақалари бўйича ойма-ой иш ҳақидан ушлаб қолинган чегирмаларнинг тушганлигини "UzASBO" дастурий мажмуаси орқали Ягона ғазна ҳисобварағига кирим қилинган маблағлар билан солиштириб боради ҳамда маҳкумларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган чегирмалар ўз вақтида ўтказилмаганлиги аниқланган ҳолларда дарҳол ундириш чораларини кўради.


64. Маҳкумларни иш ҳақидан тўғри ва ўз вақтида чегириб қолинишини ҳамда чегириб қолинган ажратмаларни давлат фойдасига ўтказилишини таъминламаган, шу билан бирга уларнинг ишлаган даври, ойлиги ва чегириб қолинган ажратмалар тўғрисидаги ҳисоб-китоб маълумотномасини доимий равишда нотўғри ёки ўз вақтида бермаган ҳолларда жазоларни ижро этиш инспекцияси тегишли айбдор мансабдор шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўради.


65. Маҳкумларнинг ишлаган кунлари ва ойлигидан ушлаб қолинган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар маҳкумларнинг ҳисобварақларига 3 кун мобайнида киритилиши керак. Тўлов ҳужжатлари махсус жилдларга тикилади.


66. Суд ҳукми (ажрими) бекор қилинган барча ҳолатларда ойлик иш ҳақидан ушлаб қолинган маблағлар маҳкумга қайтариб берилади. Ҳукмнинг ўзгартирилиши ёки бекор қилиш ҳақидаги суднинг ажрими (қарори) ушлаб қолинган маблағларнинг қайтариб берилишига асос ҳисобланади.



8-§. Ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан озод қилиш асослари


67. Ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган шахслар қуйидаги ҳолатларда жазодан озод қилиниб, ҳисобдан чиқарилади:

суд ҳукми билан белгиланган жазо муддати ўтаб бўлинганда;

амнистия акти қўлланиши ёки афв этилиши муносабати билан;

бошқа жазо турига ўзгартирилганда;

жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинганда;

жазонинг ўталмаган қисми енгилроқ жазо билан алмаштирилганда;

суд ҳукми бекор бўлганда;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа асосларда.


68. Мазкур Йўриқноманинг 67-бандида белгиланган ҳоллардан ташқари қуйидаги ҳолларда ҳам маҳкумлар ҳисобдан чиқарилади:

яшаш жойини ўзгартирганлиги сабабли жазоларни ижро этиш инспекцияси ҳудудидан ташқарига чиқиб кетган шахслар;

ахлоқ тузатиш ишини ўташдан қасддан бўйин товлаганлиги учун озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган шахслар;

янги жиноят содир этганлиги учун бошқа жазога ҳукм қилинган маҳкумлар;

вафот этган маҳкумлар.


69. Қуйидаги ҳужжатлар маҳкумларни ҳисобдан чиқаришга асос бўлади:

жазо муддатини ўтаб бўлганлар учун ахлоқ тузатиш иши жазосини ўтаган вақтдаги ойлик иш ҳақидан ушлаб қолинган пул миқдорлари тўғрисидаги ҳисоб-китоб маълумотлари;

амнистия қарори қўлланилганлиги ҳақидаги суд ажрими;

афв этилганларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг афв этиш тўғрисидаги фармонини ижро этиш ҳақида Ички ишлар вазирлигининг топшириғи;

ҳукмнинг бекор қилиниши, бошқа жазо турига ўзгартирилиши, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниши ёки жазонинг ўталмаган қисми енгилроқ жазо билан алмаштирилиши тўғрисидаги суднинг ажрими ёки қарори нусхаси;

яшаш жойини ўзгартириб, жазоларни ижро этиш инспекцияси ҳудудидан ташқарига чиқиб кетганлиги сабабли тегишли жазоларни ижро этиш инспекциясидан ҳисобварақ ва шахсий йиғма жилдни олинганлиги ҳақидаги тасдиқнома.

янги жиноят содир этган маҳкумларга нисбатан ҳукм нусхаси ва ҳукм қонуний кучга кирганлиги тўғрисидаги суд фармойиши;

вафот этганларга нисбатан, вафот этганлиги ҳақидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилувчи органларнинг маълумотномаси.


70. Маҳкумнинг иш ҳақидан ушлаб қолиниб, корхона, муассаса ва ташкилот томонидан ушлаб қолинган маблағларнинг ўтказиб берилиши кечиктирилганлиги маҳкумнинг ҳисобдан чиқаришга тўсқинлик қилиши мумкин эмас. Бундай маҳкумларни шахсий йиғма жилдлари ва ҳисобварақлари корхона, муассаса ва ташкилот томонидан ушлаб қолинган маблағларнинг ўтказиб берилиши тўлиқ амалга оширилмагунча назоратга олинади.


71. Маҳкумнинг ҳисобдан чиқарилган куни ва асоси ҳақида унинг ҳисобварақасига, ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилинган шахсларнинг ҳисоб ҳужжатларига тегишли маълумот киритилади. Маҳкумнинг жазони ўташдан озод этилганлиги ҳақида шу куннинг ўзида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимига маълум қилиниб ёзма маълумот берилади ҳамда ушбу маълумот нусхаси маҳкумнинг шахсий йиғма жилдида сақланади.


72. Ахлоқ тузатиш ишларини ўташдан озод қилинган шахсларга жазо муддатини ўтагани ҳақида мазкур Йўриқноманинг 17-иловасига мувофиқ шаклда маълумотнома берилади.


73. Ҳарбий хизматга чақирилувчилар жазо муддатини ўтаб бўлганларидан сўнг бу ҳақда жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклда хабарнома юборилади.


74. Жазоларни ижро этиш инспекцияси ҳисобидан чиққан маҳкумларнинг иш жойи маъмуриятига мазкур Йўриқноманинг 18-иловасига мувофиқ шаклда маълумотнома юборилади, белгиланган жазоси бошқа турдаги жазога ўзгартирилган, яшаш жойини ўзгартирганлиги муносабати билан жазоларни ижро этиш инспекцияси ҳудудидан чиқиб кетганлар ва вафот этганлар бундан мустасно.


75. Ҳисобдан чиққан маҳкумларнинг шахсий йиғма жилди ва ҳисоб ҳужжатлари қуйидаги муддатлар мобайнида сақланади:

шахсий йиғма жилдлар ҳисобдан чиқарилган кундан бошлаб 3 йил;

ҳисобварақлари 5 йил;

ахлоқ тузатиш ишини ўтаётган шахсларнинг ҳисоб журналлари 10 йил;

ахлоқ тузатиш иши билан жазоланганларнинг ҳукмларини ижро қилиш билан боғлиқ бўлган ёзишмалар 3 йил.



3-БОБ. ОЗОДЛИКНИ ЧЕКЛАШ ТАРИҚАСИДАГИ

ЖАЗОНИНГ ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Умумий қоидалар


76. Озодликни чеклаш жазоси суднинг қонуний кучга кирган ҳукми (ажрими)га мувофиқ амалга оширилади.

Озодликни чеклаш суд томонидан маҳкумга нисбатан яшаш жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай тақиқлашдан ёки сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат.

Озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ижро этиш маҳкумнинг яшаш жойидаги жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан ёки суд белгилайдиган, маҳкумларнинг суд белгилаган тақиқларга (чеклашларга) риоя этиши устидан назоратни амалга оширадиган бошқа орган томонидан амалга оширилади.


77. Озодликни чеклаш жазоси маҳкум жазоларни ижро этиш инспекциясининг ҳисобига олинган кундан бошлаб ҳисобланади. Маҳкум узрли сабабларсиз ўзбошимчалик билан яшаш жойида бўлмаган вақти озодликни чеклаш вақтига қўшиб ҳисобланмайди.



2-§. Озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган шахслар

устидан назорат олиб борувчи ички ишлар органлари


78. Озодликни чеклаш тўғрисидаги суд ҳукмининг ижроси маҳкумнинг яшаш жойидаги жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан амалга оширилади.


79. Маҳкумларнинг турар жойлари бўйича суд томонидан белгиланган тақиқлар (чекловлар) ва юклатилган мажбуриятларнинг бажарилиши ҳамда уларнинг хулқ-атвори устидан назоратни профилактика инспекторлари, тезкор вакиллар, патруль-пост хизмати, йўл-патруль хизмати, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари, патруль-пост нарядлари ва ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.


80. Жазоларни ижро этиш инспекцияси:

озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахслар билан суҳбат ўтказиб, жазо ўташ тартиби ва шартларини тушунтиради;

маҳкумнинг иш ва ўқиш жойи маъмуриятидан маҳкумлар ҳақида тавсифномалар олади ва зарур ҳолларда, маҳкумнинг иш ва ўқиш жойи маъмурияти билан учрашув ўтказади;

озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс томонидан жамоат тартиби бузилганлигини аниқлаш мақсадида ҳар ойда ички ишлар органининг маълумот картотекаси билан, шунингдек ҳар чорак якунида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, ИИББ ва ИИБ Тезкор-маълумотлар бошқарма (бўлим)ларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар базасидан текшириб боради;

озодликни чеклашнинг ўталмаган муддатини жазонинг бошқа турига алмаштириш ҳақида тақдимнома киритади;

суд томонидан маҳкум зиммасига юклатилган тақиқлар (чеклашлар) ва мажбуриятларнинг бажарилишини мунтазам равишда текшириб боради, уларни бажармай юрган маҳкумларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 44-4-моддасига асосан мазкур Йўриқноманинг 19-иловасига мувофиқ шаклда огоҳлантириш тарзидаги интизомий жазо чорасини қўллайди ва бу ҳақда далолатнома тузилиб, маҳкумнинг шахсий йиғма жилдига қўшиб боради.


81. Озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган вояга етмаганлар устидан доимий назорат профилактика инспекторлари томонидан вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторлари билан ҳамкорликда ҳокимлик, таълим соҳасидаги ҳудудий давлат бошқарув органлари, жамоат ташкилотлари ҳамда бошқа масъул органлар иштирокида амалга оширилади.


82. Жазоларни ижро этиш инспекцияси суд ҳукмида белгиланган тақиқларни (чеклашларни) бажарилишини таъминлаш юзасидан ҳукм ижрога олинган куннинг ўзида, маҳкум ишлайдиган корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятига ёки муайян фаолият тури билан шуғулланиш учун берилган рухсатномани бекор қилишга ваколатли органга мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклда хабарнома юборади.


83. Озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган маҳкум муайян вақтда яшаш жойидан кетиш, тегишли маъмурий ҳудуд доирасида жойлашган маълум жойларга бориш ёхуд тегишли маъмурий ҳудуд доирасидан чиқиш учун ҳамда яшаш жойини ўзгартиришни сўраб мурожаат этганда, тақиқларнинг (чеклашларнинг) хусусиятларидан, маҳкумнинг шахсидан, унинг хулқ-атворидан, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда мазкур Йўриқноманинг 20-иловасига мувофиқ шаклда рухсатнома беради.


84. Уй-жойидан чиқиб кетишига бутунлай тақиқ белгиланган маҳкумнинг доимий яшаш жойидан кетиши учун, маҳкумнинг тегишли маъмурий ҳудуд доирасидан чиқиши учун, шунингдек маҳкумнинг яшаш жойини ўзгартириши учун прокурордан рухсатнома олиш ҳақидаги мурожаати жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан ҳудудидаги прокурорга юборилади.


85. Озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жазоларни ижро этиш инспекцияси илгари маҳкумга юклатилган тақиқларни (чеклашларни) тўлиқ ёки қисман бекор қилиш тўғрисида судга тақдимнома киритади.



3-§. Озодлиги чекланган шахсларнинг мажбуриятлари


86. Озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс суд томонидан белгиланган тақиқларга (чеклашларга) риоя этиши, шунингдек ўзининг жазони ўташи билан боғлиқ масалалар бўйича оғзаки ёки ёзма тушунтиришлар бериш учун чақирув бўйича жазоларни ижро этиш инспекциясига келиши шарт. Узрли сабабсиз ҳозир бўлмаган маҳкумлар мажбурий келтирилиши мумкин.


87. Озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган маҳкум жазоларни ижро этиш инспекцияси рухсатисиз муайян вақтда яшаш жойидан кетиши, тегишли маъмурий ҳудуд доирасида жойлашган маълум жойларга бориши ёхуд тегишли маъмурий ҳудуд доирасидан чиқиши, шунингдек яшаш жойини ўзгартириши тақиқланади.



4-§. Озодликни чеклаш тариқасидаги суд ҳукм (ажрим)ларини

ижрога қабул қилиш ва расмийлаштириш


88. Суддан келиб тушган ҳукм (ажрим) нусхаси ва ҳукм (ажрим) қонуний кучга кирганлиги ҳақидаги суд фармойиши ички ишлар органида рўйхатига олиниб, ички ишлар органи бошлиғининг кўрсатмаси билан жазоларни ижро этиш инспекциясига, нусхаси ҳудудий профилактика инспекторига тегишли чора-тадбирлар белгилаш мақсадида берилади. Шу куннинг ўзида маҳкум мазкур Йўриқноманинг 21-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳисобга олиш журналида қайд қилинади ва унга нисбатан мазкур Йўриқноманинг 22-иловасига мувофиқ шаклда шахсий йиғма жилд очилади. Маҳкум шахсий йиғма жилдининг тартиб рақами ҳисобга олиш журналида қайд қилинган маҳкумнинг тартиб рақамига мос бўлиши керак.


89. Маҳкумнинг шахсий йиғма жилдида маҳкумни ҳисобга олиш учун асос бўлган ҳужжатлар, унинг ахлоқи устидан назорат ҳамда суд орқали қўйилган тақиқларга (чеклашларга) риоя этилиши ва мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар жамланади.


90. Маҳкумга шахсий йиғма жилд очилганидан кейин мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклда қўриқчи варақаси тўлдирилади. Қўриқчи варақасининг нусхаси маҳкумнинг шахсий йиғма жилдига тикилади.


91. Қўриқчи варақаси ички ишлар органининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига маҳкумни доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқиб кетишини олдини олишни назорат қилиш учун топширилади.


92. Жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан озодликни чеклаш тариқасидаги жазо турига ҳукм қилинган маҳкумга жазони ўташ тартиби тушунтирилиб, унинг зиммасига юклатилган тақиқлар (чеклашлар) ва мажбуриятларни бажармаган тақдирда ўталмай қолган жазо муддатини жазонинг бошқа турига алмаштирилиши ҳақида судга тақдимнома киритилиши тўғрисида огоҳлантирилади ва ундан огоҳлантирилганлиги ҳақида тилхат олинади.


93. Жазоларни ижро этиш инспекцияси судга маҳкумнинг ҳисобга олинганлиги тўғрисида мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ, ваколатли органга мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ муайян фаолият тури билан шуғулланиш учун берилган рухсатномани бекор қилиш ҳақидаги суд ҳукми талабларини ижро этиш тўғрисида, ҳарбий хизматга мажбур бўлган маҳкумлар тўғрисида тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ хабарномалар жўнатади.


94. Ҳарбий хизматга мажбур бўлган маҳкум тайинланган жазо муддатини ўтаб бўлганда ёки қонунда кўрсатилган бошқа сабабларга кўра жазодан озод этилганда, бу ҳақда жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклда тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига хабарнома юборилади.



5-§. Озодликни чеклаш жазога ҳукм қилинган шахслар

хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш


95. Озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан ички ишлар органларининг махсус дастурий мажмуа тизимига уланган электрон кузатув воситалари фақат суднинг ажрими билан қўлланилиши мумкин.


96. Электрон кузатув воситалари кеча-кундуз кузатиб бориш учун барча техника воситалари ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига ўрнатилади. Агарда маҳкумга юклатилган мажбуриятлар бузилганлиги аниқланган тақдирда, навбатчи зудлик билан бу ҳақда жазоларни ижро этиш инспекциясига хабар беради, жазоларни ижро этиш инспекцияси мазкур ҳолатга аниқлик киритиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўради.


97. Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташда ўзига ўрнатилган электрон кузатув воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузганда жазоларни ижро этиш инспекцияси судга маҳкум учун озодликни чеклашнинг ўталмаган муддатини жазонинг бошқа турига алмаштириш ҳақида тақдимнома киритади.

Агар маҳкум электрон кузатув воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши натижасида электрон кузатув воситалари носоз ҳолатга келган тақдирда, жазоларни ижро этиш инспекцияси маҳкумдан етказилган моддий зарарни ундириш чораларини кўриш учун назорат қилувчи прокурорга тўпланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда судга даъво ариза киритиши учун юборади.


98. Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, жазоларни ижро этиш инспекцияси судга маҳкум учун озодликни чеклашнинг ўталмаган муддатини жазонинг бошқа турига алмаштириш ҳақида тақдимнома киритади.

Қуйидагилар озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товловчилар деб эътироф этилади:

ўзига нисбатан суд томонидан белгиланган тақиқларни (чеклашларни) бузишга йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида огоҳлантириш тарзида интизомий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида жазони ўташ тартиби ва шартларини бузишга йўл қўйган маҳкум;

ўзига нисбатан техник назорат воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузган маҳкум;

яшаш жойидан яширинган, қаерда эканлиги уч суткадан ортиқ вақт ичида аниқланмаган маҳкум;

яшаш жойидаги жазоларни ижро этиш инспекциясига белгиланган муддатдан уч суткадан ортиқ вақт мобайнида келмаган маҳкум.


99. Суд томонидан яшаш жойи у ёки бу сабаб билан тарк этиши бутунлай тақиқланган маҳкумлар жазоларни ижро этиш инспекцияси ходимлари ва профилактика инспектори томонидан ҳар ойда камида 3 маротаба мазкур тақиқнинг бажарилаётганлигини доимий равишда назорат қилиб борилади ва текширув натижаси бўйича далолатнома тузилиб, маҳкумнинг шахсий йиғма жилдида сақланади.


100. Сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан чиқиши чекланган маҳкумлар жазоларни ижро этиш инспекцияси ходимлари ва профилактика инспектори томонидан ҳар ойда камида 3 маротаба яшаш жойидан чиқиши чекланган муайян вақтида мазкур чеклашга амал қилаётганлигини текшириш учун доимий равишда назорат қилиб борилади ва текширув натижаси бўйича далолатнома тузилиб, маҳкумнинг шахсий йиғма жилдида сақланади.


101. Озодликни чеклаш тариқасидаги жазо муддати тугаганда уни устидан назоратни тўхтатилганлиги тўғрисида ички ишлар органи бошлиғига ахборот берилади.



6-§. Озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм

қилинган шахсларни ҳисобдан чиқариш асослари


102. Қуйидаги ҳолларда озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахслар устидан назорат тўхтатилиб, ҳисобдан чиқарилади:

суд ҳукми билан белгиланган жазо муддати ўтаб бўлинганда;

амнистия акти қўлланиши ёки афв этилиши муносабати билан;

бошқа жазо турига ўзгартирилганда;

жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинганда;

жазонинг ўталмаган қисми енгилроқ жазо билан алмаштирилганда;

суд ҳукми бекор бўлганда;

маҳкум вафот этганда;

қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа асосларда.


103. Мазкур Йўриқноманинг 102-бандида кўрсатилган асослардан ташқари турар жойини ўзгартирган маҳкумлар ҳам ҳисобдан чиқарилади. Бунда маҳкумларни янги турар жойи бўйича ички ишлар органига сўров хати юборилади ва маҳкум ҳисобга олинганлиги тўғрисида ахборот берган ички ишлар органига дарҳол ёзма равишда хабар қилинади ва хабарноманинг нусхаси маҳкумнинг шахсий йиғма жилдига тикилади.


104. Озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахсни ҳисобдан чиқариш вақти ҳамда асоси тўғрисида маҳкумларни ҳисобга олиш журналида ва уларнинг шахсий йиғма жилдига тегишли белги қўйилади. Жазодан озод этилган шахслар ҳақида ички ишлар органи ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимига маълумот берилади ва унинг нусхаси маҳкумнинг шахсий йиғма жилдига тикилади.


105. Маҳкумларни ҳисобга олиш журнали ҳамда шахсий йиғма жилдлари мазкур Йўриқноманинг 19-бандида белгиланган муддатлар давомида сақланади.



4-БОБ. ШАРТЛИ ҲУКМ ҚИЛИНГАН ШАХСЛАР

УСТИДАН НАЗОРАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ


1-§. Умумий қоидалар


106. Шартли ҳукм қилиш тўғрисидаги жиноят-ҳуқуқий таъсир чорасини ижро этиш учун суднинг ҳукми (ажрими) асос бўлади.


107. Жазоларни ижро этиш инспекцияси шартли ҳукм қилинган шахсларни рўйхатга олади ва суд белгилаган синов муддати мобайнида уларнинг зиммасига юкланган мажбуриятлар бажарилишини текшириб боради.



2-§. Шартли ҳукм қилинган шахслар хулқ-атвори

устидан назоратни амалга оширувчи органлар


108. Шартли ҳукм қилинган шахслар хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан, ҳарбий хизматчилар хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш эса, ҳарбий қисм ёки муассасанинг қўмондонлигига юклатилади.


109. Шартли ҳукм қилинган шахсларни хулқ-атвори устидан назорат уларнинг доимий яшаш жойидаги ҳудудий профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.


110. Жазоларни ижро этиш инспекцияси:

маҳкумларнинг ҳисобини олиб боради;

зарур ҳолларда шартли ҳукм қилинган шахсларни ишга жойлашишда ёрдам беради;

шартли ҳукм қилинган шахсларни хулқ-атвори устидан назорат олиб боришни ташкил этади;

синов муддати давомида маҳкумлар томонидан суд ҳукми бўйича юклатилган мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш чораларини кўради, маҳкум чақирувига асосан келмаган тақдирда мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклда маҳкумни мажбурий келтириш ҳақида қарор чиқаради;

синов муддати давомида маҳкум зиммасига юкланган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаган ёки маъмурий ёхуд интизомий жавобгарликка тортилган ҳолларда жиноят-ҳуқуқий таъсир чорасини бекор қилиш ҳамда ҳукмда тайинланган жазони ижро этиш тўғрисида судга тақдимнома киритади.



3-§. Шартли ҳукм қилиш тўғрисидаги суд ҳукмини (ажримини)

ижрога қабул қилиш ва уни расмийлаштириш


111. Суднинг ҳукми (ажрими) маҳкумни ҳисобга олишга асос бўлиб ҳисобланади ва маҳкумларнинг ҳисобини олиб бориш журналида қайд этилади.


112. Суддан келиб тушган ҳукм (ажрими) нусхаси ички ишлар органида рўйхатга олиниб, ички ишлар органи раҳбарининг кўрсатмаси билан жазоларни ижро этиш инспекциясига топширилади. Шу куннинг ўзида жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан суд ҳукми (ажрими) мазкур Йўриқноманинг 23-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳисобга олиш журналида қайд қилиниб, шартли ҳукм қилинган шахсга нисбатан мазкур Йўриқноманинг 24-иловасига мувофиқ шаклда назорат йиғма жилди очилади. Назорат йиғма жилдининг тартиб рақами ҳисобга олиш журналида қайд қилинган маҳкумнинг тартиб рақамига мос бўлиши керак.


113. Маҳкумга назорат йиғма жилди очилганидан сўнг мазкур Йўриқноманинг 6 ва 25-иловаларига мувофиқ шаклда қўриқчи ва маълумот варақалари тўлдирилади.

Маълумот варақаси ички ишлар органининг ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни ҳисобга оладиган маълумот картотекасига киритилади.

Қўриқчи варақаси ички ишлар органининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига маҳкумнинг турар жойидан рўйхатдан чиқиб кетишидан ўз вақтида хабардор қилиш учун топширилади.


114. Жазоларни ижро этиш инспекцияси маҳкумларнинг ҳисобга олинганлиги тўғрисида судга мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ, маҳкумнинг иш ёки ўқиш жойи маъмуриятига мазкур Йўриқноманинг 26-иловасига мувофиқ, ҳарбий хизматга мажбур бўлган маҳкумлар тўғрисида тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклда хабарнома жўнатади.


115. Назорат йиғма жилди жазоларни ижро этиш инспекцияси ходими томонидан олиб борилади, назорат йиғма жилдида маҳкумни ҳисобга олиш учун асос бўлган ҳужжатлар, унинг хулқ-атвори устидан назорат ҳамда суд орқали қўйилган мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар юритилади.



4-§. Шартли ҳукм қилинган шахслар хулқ-атвори

устидан назоратни амалга ошириш


116. Маҳкум жазоларни ижро этиш инспекциясида ҳисобга олинганидан кейин унга суд томонидан юклатилган мажбурият ва бу мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда унга қандай қонуний чоралар қўлланилиши мумкинлиги тушунтирилади.


117. Суд ҳукмида вақти-вақти билан яшаш жойидаги ички ишлар органларида рўйхатдан ўтиш мажбурияти юклатилган маҳкумларга нисбатан уларнинг рўйхатдан ўтиш кунлари жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан белгиланади ва маҳкумга бу ҳақда хабар берилади. Бунда маҳкумдан тилхат олинган ҳолда далолатнома расмийлаштирилиб, назорат йиғма жилдида сақланади.


118. Маҳкумни ҳуқуқбузарлик содир этганлигини аниқлаш мақсадида жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан ҳар чоракда камида бир маротаба Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, ИИББ ва ИИБ Тезкор-маълумотлар бошқарма (бўлим)ларининг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар базасидан текшириб борилади.

119. Жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан:

маҳкумлар билан суҳбат ўтказилиб, ҳукмда (ажримда) белгиланган жазони ўташ шартлари тушунтирилади;

маҳкумнинг иш ва ўқиш жойлари маъмуриятларидан маҳкумлар ҳақида тавсияномалар сўралади ва зарур ҳолларда иш ва ўқиш жойлари маъмурияти билан учрашув ўтказилади;

суд томонидан белгиланган мажбуриятларнинг бажарилиши ҳар чоракда камида бир маротаба текширилади, уларни бажармай юрган маҳкумларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади. Натижаси ҳақида далолатнома тузилиб, назорат йиғма жилдига қўшиб борилади;

суд томонидан рўйхатдан ўтиб туриш мажбурияти юклатилган маҳкумларни рўйхатдан ўтказилиши амалга оширилади;

синов муддати давомида жазонинг шартлилигини бекор қилиш асослари келиб чиқмаса, синов муддати тугаши билан унинг хулқи устидан назоратни тўхтатиш тўғрисида ички ишлар органи бошлиғига маълум қилинади;

маҳкумларнинг ҳисоби олиб борилади, хулқ-атвори устидан назорат қилинади, уларга юклатилган мажбуриятларнинг бажарилиши таҳлил қилинади.



5-§. Шартли ҳукмни бекор қилиш ҳамда ҳукмда тайинланган

жазони ижро этиш тўғрисида судга тақдимнома киритиш


120. Шартли ҳукм қилинган шахс хулқ-атвори устидан жазоларни ижро этиш инспекцияси синов муддати мобайнида белгиланган чеклашларни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш тўғрисида судга тақдимнома киритишга ҳақли.


121. Маҳкум зиммасига юкланган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаган ёки маъмурий ёхуд интизомий жавобгарликка тортилган ҳолларда жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан жиноят-ҳуқуқий таъсир чорасини бекор қилиш ҳамда ҳукмда (ажримида) тайинланган жазони ижро этиш тўғрисида судга тақдимнома киритади.


122. Суд ҳукмида (ажримида) маҳкумга белгиланган муддатда етказилган зарарни бартараф қилиш мажбурияти юклатилган бўлса, шартли ҳукмни бекор қилиш тўғрисидаги тақдимнома етказилган зарарни бартараф қилиш учун суд томонидан белгиланган муддат тугаши билан киритилади.



6-§. Шартли ҳукм қилинганларни ҳисобдан чиқариш асослари


123. Қуйидаги ҳолларда маҳкум устидан назорат тўхтатилиб, ҳисобдан чиқарилади:

шартли ҳукм билан белгиланган синов муддатининг тугалланганлиги;

шартли ҳукм бекор қилиниб, ҳукм бўйича жазо ўташ учун юборилганда;

амнистия акти қўлланиши ёки афв этилиши муносабати билан;

янги жиноят содир қилгани учун ҳукм қилинганда;

маҳкум вафот этганда.


124. Мазкур Йўриқноманинг 123-бандида кўрсатилган асослардан ташқари турар жойини ўзгартирган маҳкумлар ҳам ҳисобдан чиқарилади. Бу ҳолда маҳкумларни янги турар жойи бўйича ички ишлар органига сўров юборилади. Назорат йиғма жилди ҳамда маҳкум ҳисобга олинганлиги тўғрисида назорат йиғма жилдини юборган ички ишлар органига дарҳол ёзма равишда хабар қилиниши лозим.


125. Маҳкумни ҳисобдан чиқариш вақти ҳамда асоси тўғрисида маҳкумларни ҳисобга олиш журналига ва назорат йиғма жилдига тегишли белги қўйилади. Жазодан озод этилган шахсларнинг рўйхати кузатув хати орқали ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмасига топширилади. Хатнинг нусхаси назорат жилдига тикилади.


126. Маҳкум ҳисобдан чиқарилгандан сўнг 3 кун ичида тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклда хабар қилинади.


127. Маҳкумларни ҳисобга олиш журнали ҳамда назорат йиғма жилди мазкур Йўриқноманинг 19-бандида белгиланган муддатлар бўйича сақланади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


128. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларга ҳукм қилинган маҳкумлар ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 73, 75 ва 76-моддаларига асосан жазодан озод этилиши ҳақида судга тақдимнома киритилганда, судга тақдимнома билан бирга маҳкумларни жазо ўтаганликлари тўғрисидаги маълумотлар нусхалари юборилиб, уларнинг йиғма жилдлари жазоларни ижро этиш инспекциясида сақланади.


129. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан келишилган.






Йўриқномага

1-ИЛОВА

        

       


(корхона, муассаса, ташкилот ёки ваколатли орган номи)

Х А Б А Р Н О М А

Маҳкум



(Ф.И.О.)


да яшовчи,

(манзили)



да ишловчи,

(корхона, ташкилот, муассасанинг номи)



да рухсатнома берилган,

(рухсатнома тури)


_______ йил "___" ____________да



(суд номи)

суди томонидан Ўз.Р. ЖКнинг ____-моддаси билан ________________ муддатга


қилинган.

(тегишли жазо ёки жиноий-ҳуқуқий таъсир чораси номи)


Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 23-моддасига биноан хабарнома олган кундан бошлаб уч кун ичида Сиз маҳкум эгаллаш ва шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган лавозимдан ёки меҳнат фаолияти туридан уни озод қилишингиз, жазоларни ижро этиш инспекциясига ҳукм талаблари ижро этилганлиги тўғрисида, тегишли ҳужжатларни илова этган ҳолда хабар йўллашингиз, маҳкум бошқа ишга ўтказилган ёки у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, бу ҳақда жазоларни ижро этиш инспекциясига хабар қилишингиз лозим.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 24-моддасига асосан Сиз хабарнома олган кундан бошлаб уч кун ичида маҳкум шуғулланиши тақиқланган фаолият тури учун берилган рухсатномани бекор қилиб, тегишли ҳужжатларни олиб қўйишга ва бу ҳақда жазоларни ижро этиш инспекциясига хабар йўллашингиз лозим.



бошлиғи (катта инспектори, инспектори)


(жазоларни ижро этиш инспекцияси номи)



        

      



(унвони, Ф.И.О.)


(имзо)

______ йил "___" ______________






Йўриқномага

2-ИЛОВА



(Журналнинг муқоваси)

             

(туман (шаҳар) ИИБ номи)

     






МУАЙЯН ҲУҚУҚДАН МАҲРУМ ҚИЛИНГАН

ШАХСЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ЖУРНАЛИ







Бошланди: _______ йил "___" ______________


Тугатилди: _______ йил "___" ______________






             

Журналнинг ички қисми

Т/р

Қайд қилиш

санаси (йил,

ой, кун)


Ф.И.О.,

туғилган

йили


Ҳукм

чиқарилган

сана, ҳукм

чиқарган

суднинг

номланиши,

ҳукм

ўзгарганлик

ҳақидаги

маълумот


Ҳукмнинг

қонуний

кучга кириш

санаси


ЎзР

ЖКнинг

қайси

моддаси

билан ҳукм

қилинган


Муайян

ҳуқуқдан

маҳрум

қилиш

муддати

ва тури


Рўйхатдан

чиқариш

санаси ва

асослари


Изоҳ:



1

2


3

4

5

6

7

8








          





Йўриқномага

3-ИЛОВА

            

(туман (шаҳар) ИИБ номи)

       






МУАЙЯН ҲУҚУҚДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ

ЖАЗОСИНИ ЎТАЁТГАН МАҲКУМНИНГ

ШАХСИЙ ЙИҒМА ЖИЛДИ Т/р _______


               


(Ф.И.О., туғилган йили)

      

______ йил "____" ___________да ЎзР ЖКнинг ____-моддаси _____ қисми билан _________ муддатга

            

(қандай ҳуқуқдан маҳрум қилинган)

               

(асосий жазо ёки қўшимча жазо)

Илгари судланган



(ЎзР ЖК тегишли моддаси, қачон ва қайси суд томонидан судланганлиги)

_______ йил "____" _______________да ҳисобга қўйилди.


_______ йил "____" _______________да ҳисобдан чиқарилди.

Ҳисобдан чиқарилишининг асоси


Йиғма жилддаги варақлар сони




(ҳарф билан ёзилади)


       





Йўриқномага

4-ИЛОВА

       

        


(суднинг, жазони ижро этиш муассасасининг номи)

Х А Б А Р Н О М А

Маҳкум



(Ф.И.О.)


суди томонидан

(суднинг номи)


ЎзР ЖКнинг ____-моддаси билан ______ йил "___" _________ куни судланиб, _____ йил ____ ой ______ кун муддатга

__________________________ тайинланган (белгиланган).

        (жазо тури (шартли ҳукм)

Маҳкум



(Ф.И.О.)

__________ йил __________________ "_____" куни ҳисобга олинди.


бошлиғи (катта инспектори, инспектори)

(жазоларни ижро этиш инспекцияси номи)


        




(унвони, Ф.И.О.)


(имзо)

______ йил "___" ______________






Йўриқномага

5-ИЛОВА

      

    


(туман (шаҳар)

             

          


мудофаа ишлари бўлимига

Маҳкум



(Ф.И.О.)

              

(туғилган йили, ойи, куни; яшаш манзили)

       

ЎзР ЖКнинг ____-моддаси билан ______ йил "___" ____________ куни судланиб, _____ йил ____ ой ______ куни муддатга

     

ҳукм қилинган.

(жазо тури ёки жиноий-ҳуқуқий таъсир чораси)



бошлиғи (катта инспектори, инспектори)

(жазоларни ижро этиш инспекцияси номи)


        




(унвони, Ф.И.О.)


(имзо)

______ йил "___" ______________



Тел: ___________






Йўриқномага

6-ИЛОВА



ҚЎРИҚЧИ ВАРАҚАСИ


_____ йил _____ ой _____ кун муддатга

(жазо тури ёки жиноий-ҳуқуқий таъсир чораси)


белгиланган.


_____ йил "___" ___________ куни тугайди.

Маҳкумнинг фамилияси, исми, отасининг исми


Туғилган йили ва жойи


Яшаш жойи


                

_________ ___________________ суди томонидан ______ йил "___" ____________ куни ЎзР ЖКнинг _________-моддаси ______ қисми билан ______ йил _____ ой ______ кун муддатга

             


ҳукм қилинган.

(жазо тури ёки жиноий-ҳуқуқий таъсир чораси)


Доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқишга ҳаракат қилган тақдирда дарҳол жазоларни ижро этиш инспекциясига хабар қилинсин.


бошлиғи (катта инспектори, инспектори)

(жазоларни ижро этиш инспекцияси номи)


        




(унвони, Ф.И.О.)


(имзо)

______ йил "___" ______________



Тел: ___________






Йўриқномага

7-ИЛОВА


    


(туман (шаҳар)

             

          


мудофаа ишлари бўлими бошлиғига

Маҳкум



(Ф.И.О.)

              

(туғилган йили, ойи, куни; яшаш манзили)

ЎзР ЖКнинг ______-моддаси билан ________ йил "____" _____________ куни судланиб, _______ йил ____________ ой ______ куни муддатга

                


ҳукм қилинган.

(жазо тури ёки жиноий-ҳуқуқий таъсир чораси)


_______ йил "____" _________ да жазо ўташдан (синов муддатидан) озод этилди.


бошлиғи (катта инспектори, инспектори)

(жазоларни ижро этиш инспекцияси номи)


        




(унвони, Ф.И.О.)


(имзо)

______ йил "___" ______________



Тел: ___________






Йўриқномага

8-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

___________________________ бошлиғи

(туман (шаҳар) ИИБ)

___________________________________

_______ йил "___" _____________


ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНИГА

МАЖБУРИЙ КЕЛТИРИШ ҲАҚИДА

Қ А Р О Р



жазоларни ижро этиш инспекцияси инспектори


(туман (шаҳар) ИИБ)



маҳкум


га

(унвони, Ф.И.О.)


(Ф.И.О.)


тегишли бўлган_______ -сонли шахсий (назорат) йиғма жилдда тўпланган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб қуйидагиларни


АНИҚЛАДИМ

Маҳкум



(Ф.И.О.)

______ йил "___" ______________ да _________________ суди томонидан

                                                                                         (суд номи)

ЎзР ЖКнинг ____-моддаси ___ қисми ____ билан судланиб ___ йил ___ ой _____ кунга

           


жазоси тайинланган.

(жазо тури ёки жиноий-ҳуқуқий таъсир чораси)


              

Маҳкум _____________ йил "___" ____________ жазоларни ижро этиш

                                                                            (туман-шаҳар ИИБ)

инспекциясида ҳисобига қўйилган. Маҳкум ____________________ жазоларни

                                                                                             (туман-шаҳар ИИБ)

ижро этиш инспекциясига чақирув қоғози орқали бир неча маротаба таклиф қилинди. Бироқ, маҳкум ўзини мажбуриятларини бажаришдан бош тортиб ҳозирги кунгача ________________________ жазоларни ижро этиш

                                                                                                                                                     (туман-шаҳар ИИБ)

инспекциясига сабабсиз равишда келмади.

Маҳкумга нисбатан қонуний чоралар кўриш учун



(туман-шаҳар ИИБ)

жазоларни ижро этиш инспекциясига мажбурий равишда келтириш лозим.


Юқоридагиларга асосан ЎзР ЖИКнинг 25 ва 29-моддаларини қўллаб


ҚАРОР ҚИЛДИМ

1.


да яшовчи


(яшаш манзили)


_______ йилда туғилган маҳкум


ни


(Ф.И.О.)


________________ туман (шаҳар) ИИБ ҲПБ жазоларни ижро этиш инспекциясига мажбурий келтирилсин.


2. Ушбу қарорни ижро қилишни ________________ туман (шаҳар) ИИБ ҲПБ ТП профилактика (катта) инспектори _________________________га юклатилсин.



жазоларни ижро этиш инспекцияси бошлиғи


(туман (шаҳар) ИИБ)


(катта инспектори, инспектори) ________ йил "__" _______ _________

                                                                       (унвони, Ф.И.О.)                                          (имзо)






Йўриқномага

9-ИЛОВА



(Журналнинг муқоваси)

                 

(туман (шаҳар) ИИБ номи)

       






АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ ЖАЗОСИНИ ЎТАЁТГАН

ШАХСЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ЖУРНАЛИ







Бошланди: _______ йил "___" ___________


Тугатилди: _______ йил "___" ____________

(Журналнинг ички қисми)

Т/р

Ҳисоб-

га олиш

санаси

(йил, ой,

кун)


Ф.И.Ш.,

туғилган

йили


Жазо

берилган

сана ва

суднинг

номи


Ҳукм-

нинг

қонуний

кучга

кириш

санаси


Ажрим

чиқариш

санаси (афв

этиш ҳақидаги

қарор), ажрим

чиқарилган

суднинг номи


Қайси

жазони

ижро этиш

муассаса-

сидан озод

этилган,

озод

этилган

санаси


Ҳукм

қилиш

моддаси,

жазо

муддати

ва тури


Ушлаб

қолина-

диган

чегрма

миқдори


Рўйхатдан

чиқариш

санаси ва

асослари


Изоҳ



1

2


3

4

5

6

7

8

9

10










         





Йўриқномага

10-ИЛОВА

       

          


(суднинг, жазони ижро этиш муассасасининг номи)

Х А Б А Р Н О М А

Маҳкум



(Ф.И.О.)


суди томонидан

(суднинг номи)


          

ЎзР ЖКнинг ____-моддаси билан ______ йил "___" __________ куни судланиб, _____ йил ____ ой ______ кун муддатга

            


тайинланган (белгиланган).

(жазо тури (шартли ҳукм))


Маҳкум



(Ф.И.О.)

______ йил _______________ "____" куни ҳисобга олинди.


бошлиғи (катта инспектори, инспектори)

(жазоларни ижро этиш инспекцияси номи)


        




(унвони, Ф.И.О.)


(имзо)

______ йил "___" ______________






Йўриқномага

11-ИЛОВА

          

(туман (шаҳар) ИИБ номи)

АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ

ЖАЗОСИНИ ЎТАЁТГАН МАҲКУМНИНГ

ҲИСОБВАРАҚАСИ т/р _______

Фамилияси, исми, отасининг исми


Туғилган йили ва жойи


Турар жойи


Иш жойи ва лавозими


_____ йил "___" ________



(суднинг номи)

томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ____-моддаси билан

               


ҳукм қилинган.

(жазо муддати ва тури)


_________ йил "____" ___________ ҳисобга қўйилди.

Варақани


тўлдирди.


(лавозими, Ф.И.О.)


      

    

       


(имзо)


Иш жойи ёки яшаш жойи ўзгарганлиги ҳақида маълумот.

       

      

      

     

      

       

       

      

        





Йўриқномага

12-ИЛОВА

            

(туман (шаҳар) ИИБ номи)

АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ

ЖАЗОСИНИ ЎТАЁТГАН МАҲКУМНИНГ

ШАХСИЙ ЙИҒМА ЖИЛДИ Т/р ______

  

         


(Ф.И.О., туғилган йили)

            

           

______ йил "___" ___________да ЖКнинг ________-моддаси билан ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган

       

            

(ахлоқ тузатиш ишларининг тури)

__________________________________.

                             (жазо муддати)


Илгари судланган _______________________


_____ йил "____" _____________да ҳисобга қўйилди.


_____ йил "____" _____________да ҳисобдан чиқарилди.


Ҳисобдан чиқаришнинг асоси ___________________________


Йиғма жилддаги варақлар сони _________________________

                                                                                    (ҳарф билан ёзилади)



Изоҳ: шахсий йиғма жилдга ҳукмларнинг (ажримларнинг) нусхалари ҳамда жазо ўтаётган шахсга тегишли бўлган барча ҳужжатлар, шу жумладан судларга юборилган хабарномалар, ички ишлар органи раҳбари номига ёзилган билдиргилар, йўлланма ва бошқа ҳужжатлар тикилади.






Йўриқномага

13-ИЛОВА


_______________________________

(туман (шаҳар) ИИБ номи)


_______________________________


_______________________ бошлиғи


_______________________________

(унвони, ф.и.о.)

БИЛДИРГИ



манзилда

фуқаро


яшайди.


(Ф.И.О.)


У ______ йил "___" ____________ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ________ моддасига асосан ________ муддатга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган ва жазони _________________ _________ йил "___" ________________дан ўтамоқда.

Илгари


судланган.

                 

(ЎзР ЖК моддаси ва судланиш санаси )

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 27 июлдаги 157-сон буйруғи билан тасдиқланган Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг тегишли бандларига асосан маҳкум __________________________ни яшаш жойида тегишли профилактик тадбирлар олиб бориб, у томондан жиноят содир этилишини ва жамоат тартибининг бузилишини олдини олишга қаратилган тадбирлар олиб борилиши ҳақида ва унга нисбатан кўрилаётган чоралар тўғрисида ўз вақтида жазоларни ижро этиш инспекциясига ахборот бериб туриш тўғрисида кўрсатма беришингизни сўрайман.


бошлиғи (катта инспектори, инспектори)

(жазоларни ижро этиш инспекцияси номи)


        




(унвони, Ф.И.О.)


(имзо)

______ йил "___" ______________






Йўриқномага

14-ИЛОВА


___________________________________

(корхона, муассаса, ташкилот номи)


___________________________________

(манзили)

ХАБАРНОМА

Маҳкум



(Ф.И.О.)


да яшовчи

(манзили)



да ишловчи

(корхона, ташкилот, муассасанинг номи)


_____ йил "___" _________ да _______________________ суди томонидан

                                                                                    (суд номи)


Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг _________-моддаси билан _______ муддатга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилиниб, унинг ойлик иш ҳақидан давлат фойдасига _____ фоиз чегириб қолиш белгиланди (ҳукмнинг (ажримнинг) нусхаси илова қилинади).

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 28-моддасига биноан Сиз суд ҳукмининг (ажримнинг) нусхасини ижро этишга қаратиб, маҳкумнинг иш ҳақидан тўғри ва ўз вақтида чегириб қолинишини ва чегириб қолинган пул давлат фойдасига ўтказилишини таъминлашингизни, маҳкумга нисбатан қўлланилган рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари ҳақида, унинг жазо ўташдан бўйин товлаётгани, бошқа ишга ўтказилганлиги ёки у билан тузилган шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида жазоларни ижро этиш инспекциясини дарҳол хабардор қилишингиз лозим.

Маҳкумнинг ойлик иш ҳақидан чегириб қолишни ҳукм (ажрим) нусхасини олган кунингиздан бошлашингиз шарт. Иш ҳақидан чегириб қолинган пул миқдори N ______ ҳисобрақамига ўтказилиши лозим.

Маҳкумнинг ойлик иш ҳақидан ушлаб қолинган қисми ўтказилганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатлари ва ҳисоб-китоб маълумотномасини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 27 июлдаги 157-сон буйруғи билан тасдиқланган Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада белгиланган муддатларда тақдим этиб боришингиз сўралади.



Илова:___ варақда.


       

ИИБ бошлиғи

       


  


(туман (шаҳар) (Ф.И.О.)




(имзо)

Хизмат телефони


        





Йўриқномага

15-ИЛОВА


_______________________________

(жазоларни ижро этиш инспекциясининг номи)


_______________________________

(манзили)

ТАСДИҚНОМА

Ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган ___ йилда туғилган



(Ф.И.О.)


да


(ташкилот, корхона, муассаса номи)



_____________________________ лавозимда ишламоқда.


Сиз юборган хабарнома ______ йил "____" _____________да бизга келиб тушди. Шу кундан бошлаб маҳкумнинг ойлик иш ҳақидан чегириб қолинади.

        

  


(корхона, муассаса, ташкилот раҳбари Ф.И.О.)


(имзо)

           





Йўриқномага

16-ИЛОВА



Ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган маҳкумнинг

ойлик иш ҳақидан чегирилган пуллар ҳақида

ҲИСОБ-КИТОБ МАЪЛУМОТНОМАСИ


________________________ __________ йил ________ ой учун

_______ йил "____" ____________ да иш ҳақи берилди.

         

Т/р

Жазо ўтаётган

маҳкумнинг

фамилияси, исми,

отасининг исми


Хабар-

номанинг

рақами ва

санаси


График

бўйича иш

кунлари-

нинг сони


Ишлан-

ган иш

кунлари-

нинг сони


Ишлан-

маган кунлар

сабаблари


Иш

ҳақининг

умумий

миқдори


Чегир-

манинг

миқдори

(иш ҳақи-

дан %да)


Чеги-

рилди


Жами ўтказил-

ган пул

миқдори



1

2


3

4

5

6

7

8

9









Ўтказиш санаси ва ҳужжатнинг т/р ______________

Ҳисобчи _____________ _______________ раҳбари






Йўриқномага

17-ИЛОВА



МАҲКУМНИНГ ЖАЗОНИ ЎТАБ

БЎЛГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА

МАЪЛУМОТНОМА


        


(Ф.И.О.)

______ йил "___" ___________ да ____________________ суди томонидан

                                                                                       (суд номи)

             

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ______-моддаси _____ қисми/банди билан _____ йил ______ ой ______ кун муддатга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилиниб, жазони ____ йил "___" ________ дан ___ йилнинг "___" ___________ гача ўтади ва

            


жазо ўташдан озод этилди.

(сабаби ва асоси кўрсатилади)


У томондан ўталган жазонинг муддати _________ йил _________ ой _________ кунни ташкил этади.


       

ИИБ бошлиғи

       


  


(туман (шаҳар)


(унвони, Ф.И.О.)


(имзо)

_________ йил "___" _____________________






Йўриқномага

18-ИЛОВА


_______________________________

(корхона, муассаса, ташкилот номи)

       

_______________________________

(манзили)

МАЪЛУМОТНОМА



лавозимда ишлаётган


(корхона, ташкилот ва муассасанинг номи)


_____ йилда туғилган маҳкум



(Ф.И.О.)

______ йил "___" __________дан ___ йил "___" _____________гача ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтади.


        

бошлиғи

  


(туман (шаҳар) ИИБ)


(имзо)

        





Йўриқномага

19-ИЛОВА



Озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташ тартиби

ва шартларини бузган шахсга нисбатан огоҳлантириш

интизомий жазосини қўллаш ҳақида


"___" _________ 20__ йилда жиноят ишлари бўйича ____________ туман (шаҳар) суди томонидан ЎзР ЖКнинг ____-модда ______ қисми ______ банди билан судланиб _______ йил муддатга озодликдан чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган, маҳкум

            


ни

(Ф.И.О.)


       

яшаш жойида, ўқиш жойида, иш жойида, ____ йил "___" ___________ куни соат "___" да текширув ўтказилганда, маҳкум зиммасига суд томонидан юклатилган

                   


ни бажармаётганлиги аниқланди.

(тақиқ (чеклашни) ва мажбурият)


Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 44-4-моддасига асосан маҳкум

               


га

(Ф.И.О.)


огоҳлантириш интизомий жазоси қўллансин.


       

ИИБ бошлиғи

       


  


(туман (шаҳар)


(унвони, Ф.И.О.)


(имзо)

"__" __________ 20___ йил



Менга нисбатан эълон қилинган огоҳлантириш интизомий жазоси билан таништирилдим.

Маҳкум




"___" _________ 20__ йил


(Ф.И.О.)


(имзо)


        





Йўриқномага

20-ИЛОВА



Озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган

маҳкумни муайян вақтда яшаш жойидан кетишга, тегишли

маъмурий ҳудуд доирасида маълум жойларга боришга ёхуд

тегишли маъмурий ҳудуд доирасидан чиқишга

РУХСАТНОМА

Кимга


Қаерга


Озодликни чеклаш жазоси ўрнатилган маҳкум



(Ф.И.О.)


да яшовчи

(манзили)



да ишловчи

(корхона, ташкилот, муассасанинг номи)


___ йил "___" ___________ да _______________________ суди томонидан

                                                                                        (суд номи)

         

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ___-моддаси билан ___ муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилиниб, унга белгиланган тақиқ (чеклов) даврида суд томонидан тақиқланган муайян вақтда яшаш жойидан кетиш, тегишли маъмурий ҳудуд доирасида маълум жойларга бориш ёхуд тегишли маъмурий ҳудуд доирасидан чиқиш, шунингдек яшаш жойини ўзгартириш ҳақидаги мурожаати ўрганиб чиқилиб, озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган маҳкумнинг шахси, содир этган қилмиши, унга юклатилган тақиқ (чеклов)ни ҳамда тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 44-3-моддасига асосан унга суд томонидан юклатилган тақиқ даврида __________ йил "___" __________ куни соат ______ дан _____ йил "___" __________ куни соат ____ гача бориб келишга рухсат берилди.



Илова: ___ варақда.


       

ИИБ бошлиғи



(туман (шаҳар)


(унвони, Ф.И.О.)

       





Йўриқномага

21-ИЛОВА



(Журналнинг муқоваси)

             

(туман (шаҳар) ИИБ номи)

       






ОЗОДЛИКНИ ЧЕКЛАШ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗО ТУРИНИ

ЎТАЁТГАН ШАХСЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ЖУРНАЛИ







Бошланди: _______ йил "___" _______________


Тугатилди: _______ йил "___" ______________

(Журналнинг ички қисми)

Т/р

Қайд

қилиш

санаси

(йил, ой,

сана)


Фами-

лияси,

исми,

шарифи,

туғилган

йили


Яшаш

манзили

ва иш

қиш)

жойи


Ҳукм

чиқарил-

ган сана,

суднинг

номланиши,

ЖКнинг

моддаси


Ҳукм-

нинг

қонуний

кучга

кириш

санаси


Ҳукмни

ИИБга

келиб

тушиш

санаси


Суд

томо-

нидан

маҳ-

кумга

юклан-

ган

тақиқ

(чек-

лаш) ва

маж-

бурият-

лар


Озодликни

чеклаш

жазосини

жазони

бошқа

турига

алмаш-

тириш

хақида

судга

тақдим-

нома

юборилиш

санаси


Йиғма

жилдни

бошқа

ички иш-

лар орган-

ларига

юборил-

ганлиги

ҳақида

белги


Инс-

пекция

ҳисо-

бидан

чиқа-

риш

санаси

ва

асоси


Изоҳ










































        





Йўриқномага

22-ИЛОВА

              

(туман (шаҳар) ИИБ номи)

ОЗОДЛИКНИ ЧЕКЛАШ ЖАЗОСИНИ ЎТАЁТГАННИНГ

ШАХСИЙ ЙИҒМА ЖИЛДИ Т/р _____




(Ф.И.О, туғилган йили)

______ йил "___" ___________да ЎзР ЖКнинг ____ моддаси _____ қисми билан _____ муддатга озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган.

             

(маҳкумнинг зиммасига юклатилган тақиқи (чеклаш) ва мажбурият тури)

                

.

Илгари судланган ____________________________________________



_____ йил "___" _______________да ҳисобга қўйилди.

_____ йил "___" _______________да ҳисобдан чиқарилди.



Ҳисобдан чиқаришнинг асоси _______________________

Йиғма жилддаги варақлар сони ______________________

                                                                              (ҳарф билан ёзилади)






Йўриқномага

23-ИЛОВА



(Журналнинг муқоваси)

              

(туман (шаҳар) ИИБ номи)

           






ШАРТЛИ ҲУКМ ҚИЛИНГАН

ШАХСЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ЖУРНАЛИ







Бошланди: ______ йил "____" ______________

Тугатилди: ______ йил "____" ______________







(Журналнинг ички қисми)

Т/р

Қайд

қилиш

санаси (йил,

ой,

сана)


Ф.И.О.,

туғилган

йили


Яшаш

манзили ва

иш (ўқиш)

жойи


Ҳукм

чиқарил-

ган сана,

суднинг

номи,

ЖКнинг

моддаси


Ҳукмнинг

қонуний

кучга

кириш

санаси


Ҳукмни

ИИБга

келиб

тушиш

санаси


Суд

томо-

нидан

маҳкумга

юкланган

мажбу-

риятлар


Шартли

ҳукмни

бекор

қилиш

учун

судга

тақдим-

нома

юбори-

лиш

санаси


Назорат

йиғма

жилдни

бошқа

ички ишлар

органларига

юборилган-

лиги ҳақида

белги


Инс-

пекция

ҳисо-

бидан

чиқа-

риш

санаси

ва асоси


Изоҳ:



1

2

3


4

5

6

7

8

9

10

11











       





Йўриқномага

24-ИЛОВА

            

(туман (шаҳар) ИИБ номи)

      






НАЗОРАТ ЙИҒМА ЖИЛД Т/р _______

  

          


(шартли ҳукм қилинган маҳкумнинг Ф.И.О., туғилган йили)

          

______ йил "___" ______________да _____ ЖКнинг _______моддаси _______ қисми билан шартли ҳукм қилиниб, __________синов муддати белгиланган.



_____ йил "___" _______________да ҳисобга қўйилди.


_____йил "___" _______________да ҳисобдан чиқарилди.



Ҳисобдан чиқаришнинг асоси _____________________


Назорат йиғма жилддаги варақлар сони ____________________

                                                                                             (ҳарф билан ёзилади)






Йўриқномага

25-ИЛОВА

                  

(жазоларни ижро этиш инспекцияси)

ШАРТЛИ ҲУКМ ҚИЛИНГАН МАҲКУМНИНГ

МАЪЛУМОТ ВАРАҚАСИ

Фамилияси, исми, отасининг исми


Туғилган йили ва жойи


Турар жойи


Иш жойи ва лавозими


______ йил "___" ____________



(суднинг номи)

томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг ______-моддаси билан

____________________ ҳукм қилинган ______ йил "____" ______________да ҳисобга қўйилди.

           (жазо муддати)


бошлиғи (катта инспектори, инспектори)

(жазоларни ижро этиш инспекцияси)


           

(лавозими, унвони, Ф.И.О.)

Маълумот варақаси ички ишлар органининг ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни ҳисобга оладиган маълумот картотекасига киритилади.






Йўриқномага

26-ИЛОВА


_______________________________

(корхона, муассаса, ташкилот номи)

      

_______________________________

(манзили)

Х А Б А Р Н О М А

Маҳкум





(Ф.И.О.)


(туғилган йили)


да

(манзили)


яшовчи _______ йил ______________

"___" куни _________________ суди


(суднинг номи)

томонидан ЎзР ЖКнинг ______-моддаси ____ қисми/банди билан _____ муддатга шартли ҳукм қилинган.

Маҳкум



(Ф.И.О.)

ҳозирда



қиш, иш жойининг номи, лавозими)

                 

Маҳкумнинг хулқ-атвори устидан назоратни жазоларни ижро этиш инспекцияси ходими

           

(лавозими, унвони, Ф.И.О.)

_________________ олиб боради. Хизмат телефони ___________________

Сизлардан маҳкум



(Ф.И.О.)

билан тарбиявий ишлар олиб боришни ва синов муддати давомида меҳнат интизомини, жамоат тартибини бузган тақдирда, салбий асосларга кўра ишдан бўшатилганда ёки ўз хоҳиши билан бўшаб кетганда дарҳол бизга хабар беришингизни сўраймиз.


    

бошлиғи





(туман (шаҳар) ИИБ)


(унвони, Ф.И.О.)


(имзо)

________ йил "____" _____________________.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 937-модда




























































Время: 0.0209
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск