ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хокимиятлардаги комиссиялар ва органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2017 й. 780-сон "Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2017 й.

N 780




ТОШКЕНТ ШАҲРИНИ

ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ФАРОВОНЛИГИНИ

ОШИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурларни ижросини таъминлаш, шаҳар инфраструктурасини такомиллаштириш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, уларнинг фаровонлигини таъминловчи кенг кўламли дастурлардаги тадбирларнинг амалга оширилишида қўшимча молиявий манбалардан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси" ни (кейинги ўринларда - Жамғарма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Жамғарманинг даромадларини шакллантириш манбалари этиб ҳисоблансин:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда унинг таъсисчилигида ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ажратмалари;

давлат, чет эл ва халқаро ташкилотлар томонидан ажратиладиган грантлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молиявий институтлар ва банклар томонидан ажратиладиган кредитлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


3. Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

Тошкент шаҳар инфраструктурасини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, маҳаллий ички йўлларни таъмирлаш;

кўп қаватли турар жойларни умумфойдаланиладиган қисмини таъмирлаш, болалар ва спорт майдончаларини барпо этиш;

кам таъминланган ва ёш оилаларга имтиёзли кредитлар олинишида бошланғич бадални қисман ёки тўлиқ қоплаб бериш ҳамда маиший техника воситаларига бўлган бирламчи эҳтиёжни қондириш;

маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, маҳаллалар ҳудудида кутубхоналар ташкил этиш ҳамда бадиий ва бошқа адабиётлар билан бойитиш.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини шакллантириш ҳамда унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Жамғарманинг молиявий манбаларини кенгайтириш юзасидан икки ой муддатда таклифлар ишлаб чиқсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж. Усманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.





























Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск