Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мажбурий ажратмалар ва тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мақкамасининг 30.04.1999 й. 205-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сон ва 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҚКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.1999 й.

N 205



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ 1993 ЙИЛ 19 АВГУСТДАГИ

423-СОН ВА 1994 ЙИЛ 3 НОЯБРДАГИ 533-СОН

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида" 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига 1 ва 2-иловаларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат божи ставкаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1998 йил 14 октябрдаги 443-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 10-сон, 37-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 30 апрелдаги

205-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда

солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида"

1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Қарорнинг 3-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси" сўзлари "Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 1-иловада:

олтинчи хат боши чиқариб ташлансин;

ўнинчи хат бошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси" сўзлари "Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хат бошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси" сўзлари "ва Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 2-илованинг IX бўлимидаги 6, 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Чет эл фуқароларини ва

фуқаролиги бўлмаган шахсларни

келиш визаси амалда бўлиши

муддатига вақтинча рўйхатдан

ўтказганлик ҳамда вақтинча

рўйхатдан ўтказишни виза амалда

бўлишининг узайтирилган муддатигача

узайтирганлик учун:


- 1 ойгача

20 АҚШ доллари

- 2 ойгача

40 АҚШ доллари

- 3 ойгача

60 АҚШ доллари

- 6 ойгача

100 АҚШ доллари

- 1 йилгача

200 АҚШ доллари

7. МДҲ қатнашчилари бўлган

давлатлар фуқароларини, шунингдек

МДҲ қатнашчилари бўлган

давлатлардан келган, собиқ СССР

паспортлари бўлган, паспортларида

фуқаролик белгиси бўлмаган шахсларни

вақтинча рўйхатдан ўтказганлик учун:





- уч суткадан олти ойгача муддатга

5 АҚШ доллари

- олти ойдан ортиқ муддатга

10 АҚШ доллари

8. Чет эл фуқароларининг,

шу жумладан, МДҲ қатнашчилари

бўлган давлатлар фуқаросининг

ёки фуқаролиги бўлмаган

шахсларнинг ҳужжатларини

Ўзбекистон Республикасида

доимий яшаши учун кўриб чиққанлик

ва расмийлаштирганлик учун".

50 АҚШ доллари

4. "Бож, йиғим ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлардан валюта тушумларини тақсимлаш" жадвалининг 14-бандидаги 2-устун матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Кетиш ва кетиш-келиш визалари берганлик ва уларни узайтирганлик, вақтинча рўйхатдан ўтказганлик, доимий яшаш учун ҳужжатларни расмийлаштирганлик учун олинадиган давлат божи".






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 30 апрелдаги

205-сон қарорига

2-ИЛОВА


Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги

533-сон қарори билан тасдиқланган давлат божи

ставкаларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин;

"6. Паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат, чет элга кетиш ва чет элдан келиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни берганлик учун:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида;


б) фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан, "Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасига келган ва бирон-бир давлат фуқаролигига мансублигини исботлай ололмаган шахсларга фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини берганлик ёки гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун


энг кам ойлик иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида;

в) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга кетиш ҳуқуқини берувчи ижозат ёзувини қўйиб берганлик учун


энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;


г) Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс миллий паспортига ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатига бир пайтнинг ўзида кетиш ва келиш визаси берганлик учун


энг кам ойлик иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;


д) кетиш ва келиш ҳуқуқини берувчи илгари берилган ҳужжатларга бирон-бир ўзгартириш киритганлик учун (амал қилиш муддатини узайтириш бундан мустасно)


энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;


е) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, чет эл фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишга оид ҳужжатлар берганлик учун


энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;


ж) чет эл фуқароларига, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шу жумладан, "Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасига келган ва бирон-бир давлат фуқаролигига мансублигини исботлай ололмаган шахсларга яшаш учун рухсатнома берганлик ёки унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун


энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;

з) чет эл фуқароларига, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шу жумладан, "Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасига келган ва бирон-бир давлат фуқаролигига мансублигини исботлай ололмаган

шахсларга яшаш учун берилган йўқотиб қўйилган рухсатнома ўрнига янгисини берганлик учун


энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

и) йўқотиб қўйилган паспортлар ва уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар ёки Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишга оид ҳужжатлар ўрнига янгисини берганлик учун


мазкур банднинг тегишли равишда"а", "б", "е" кичик бандларида кўрсатилган миқдорларда".


2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Бошқа ишларни амалга оширганлик учун:


а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ёки фуқаролигидан чиқариш тўғрисидаги аризалардан

энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида;


б) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рўйхатдан ўтказганлик ва чиқарганлик учун


энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;


в) чет эл фуқароларини, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шасхларни доимий рўйхатдан ўтказганлик ва чиқарганлик учун


энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;


г) ов қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар берганлик учун


энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;


д) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чет мамлакатлардан юборилган пулларни тўлаганлик учун, пенсия ва алиментлар бундан мустасно


юборилган сумманинг 10 фоизи миқдорида".


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 4, 23-модда.










































Время: 0.1962
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск