ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2017 й. 824-сон "Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида ўқишга қабул қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.10.2017 й.

N 824



ИШСИЗ ВА БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ

КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МИНТАҚАВИЙ

МАРКАЗЛАРИДА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ,

КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга қайта тайёрлашни самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги 199-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида касб-ҳунарга ўқитиш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 14 октябрдаги

824-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) иштирокида касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 13 августдаги 170-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 341-модда):


а) 3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Қуйидагилар Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

иш билан банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан коллежлар ва лицейларни тамомлаган ҳамда доимий ишга эга бўлмаган шахсларни, 11-синф маълумотига эга бўлган фуқароларни қуйидаги асосий касблар:

автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш (автомобиль двигателларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш чилангари, автомобиль шассисига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш чилангари, автоэлектрик, автомобиль кузов ишлари бўйича чилангар, автомобиль ва двигателлар диагностикаси оператори);

машинасозлик ишлаб чиқариш технологияси (токарь, фрезерловчи, дастурлаштирилган дастгоҳлар бўйича дастурчи, дастурлаштирилган дастгоҳларни бошқарувчи оператор);

электр, электроника ва автоматлаштириш (электр монтаж ишлари бўйича электр монтёр, электрон қурилмаларини таъмирлаш, созлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича электр монтёр, электр қурилмаларини ўрнатиш, созлаш, дастурлаш ва автоматлаштириш бўйича электр монтёр);

ахборот технологиялари (лойиҳалаш ва компьютер графикаси дизайнери, web дастурчи, офис жиҳозларини созлаш ва таъмирлаш бўйича уста, компьютер техникалари ва компьютер тармоқлари монтажчиси) бўйича 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда бепул қайта тайёрлаш;

Кореяга ишга юборилаётган фуқароларни кетишдан олдин пулли асосда тайёрлаш ва мослаштириш;

Ўзбекистоннинг меҳнат бозорида талаб катта бўлган касблар бўйича иш излаётган шахсларни пулли асосда қисқа муддатда ўқитиш.

4. Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази бевосита Тошкент шаҳри Бандлик бош бошқармасига бўйсундирилсин, унга умумий ўқув-методик раҳбарлик қилиш эса Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига юклансин";


б) 9-банддаги "Банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази" сўзлари "Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолиятини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 13 сентябрдаги 270-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 431-модда):


а) номидаги "Касб-ҳунарга ўқитиш маркази" сўзлари "Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг номидаги "Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг" сўзлари "Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Корея Республикаси Ҳукуматининг грантини жалб этган ҳолда Самарқанд шаҳрида Касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 15 майдаги 122-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 20-сон, 253-модда):


а) 3-банднинг биринчи хатбошидаги "Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг" сўзлари "Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Самарқанд шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази бевосита Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармасига бўйсундирилсин, умумий ўқув-методик раҳбарлик эса Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига юклансин";


в) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Белгилансинки, Марказнинг таъминоти, ишсизларни ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга қайта тайёрлаш, шунингдек импорт қилинадиган ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини ва моддий ресурсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, расмийлаштириш ва ташиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси тасарруфидаги маблағлар ҳисобига қопланади";


г) 10-банддаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 11-банддаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 1-илованинг номидаги "Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг" сўзлари "Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Корея Республикаси Ҳукуматининг грантини жалб этган ҳолда Шаҳрисабз шаҳрида Касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги 135-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 163-модда) 1-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шаҳрисабз шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг тузилмаси".


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги 199-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 255-модда):


а) 8-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида касб-ҳунарга қайта тайёрланганлиги ва малакасини оширганлиги тўғрисидаги дипломнинг ҳамда қисқа муддатли курсларни ўтаганлиги тўғрисидаги сертификатнинг давлат намуналаридаги шакллари 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин".


б) 2-иловада:

илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларининг намунавий тузилмаси*";

Изоҳнинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"*) Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларининг тузилмалари Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан тасдиқланган.

**) Ташкил этилаётган марказларнинг касб-ҳунарга ўқитиш йўналиш ва мутахассисликлари бўйича бўлинмалари ушбу марказ ташкил этилаётган минтақанинг меҳнат бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади";


в) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ташқи кўриниши


Ўзбекистон Республикасининг

Давлат герби тасвири


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК

ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ


ИШСИЗ ВА БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ

КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ


ДИПЛОМ



Ички томони


Ўзбекистон Республикасининг

Давлат герби тасвири


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК

ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ


ИШСИЗ ВА БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ

КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ


ДИПЛОМ

КНМ N 000000

             

(фамилияси, исми, отасининг исми)

20__ йилда


            

касби бўйича қайта тайёрлаш курсини тўлиқ тамомлади.


Малака комиссиясининг 20__ йил "___" _________даги _____-сон қарори бўйича


га

      

    

      


ихтисослик(лар) берилди.

Малака комиссиясининг раиси                     M.Ў.


Директор


Котиб


Рўйхатга олиш рақами ___________


_____________ шаҳри,


20___ йил "___" ____________



ИШСИЗ ВА БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ

КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ


КНМ - _______ рақамли ДИПЛОМГА ИЛОВА

(дипломсиз ҳақиқий эмас)

               

(фамилияси, исми, отасининг исми)

20__ йил _________ дан 20__ йил ______ гача даврда ___________________шаҳридаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида _____________________ ______________________ касби бўйича ўқиди. Ўқиш жараёнида қуйидаги фанларни ўқиди ва баҳоларни олди:

Т/р

Фанлар номи

Ўқув режаси бўйича белгиланган соатлар


Олган рейтинг баллари


I. УМУМ ТАЪЛИМ ФАНЛАРИ













II. УМУМ КАСБИЙ ФАНЛАР










III. МАХСУС ФАНЛАР
















IV. ЎҚУВ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АМАЛИЁТИ










V. ЯКУНИЙ МАЛАКА ИМТИҲОНИ










          

        

Директор                                           М.Ў.


Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари


Рўйхатга олиш рақами ___________ ;".


г) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш

минтақавий марказларида қисқа муддатли курсларни

тугатганлиги тўғрисидаги сертификат

НАМУНАСИ


Ташқи кўриниши


Ўзбекистон Республикасининг

Давлат герби тасвири


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК

ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ


ИШСИЗВА БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ

КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ


СЕРТИФИКАТ


Ички томони


Ўзбекистон Республикасининг

Давлат герби тасвири


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК

ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ


ИШСИЗ ВА БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ

КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ


СЕРТИФИКАТ


КНМ N_____________

            

(фамилияси, исми, отасининг исми)

20__ йил "___" _______дан 20__ йил "___"_________гача __________________

               

   

касби бўйича малака ошириш курсини тўлиқ ўтади.


Директор                                                                        M.Ў.


Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари


Рўйхат рақами _____________


___________________шаҳри,


20___ йил "___" ___________".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 17 октябрь









































Время: 0.1448
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск