ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.09.2017 й. ПФ-5196-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.09.2017 й.

N ПФ-5196



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Прокуратура органларига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун зарур шароитлар яратиш, мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботнинг сўзсиз таъминланиши учун уларнинг жавобгарлигини янада ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда ушбу Фармон талабларига мувофиқ Бош прокуратуранинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасига ўзгартишлар киритсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 29 сентябрдаги

ПФ-5196-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги "Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида"ги ПФ-5019-сон Фармони:


а) 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг ташкилий-штат тузилмаси):

"Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси" блокидаги "10" рақами "14" рақами билан алмаштирилсин;

"244" рақами "248" рақами билан алмаштирилсин;

            

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-331-сон қарори:


а) 2-банд:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари учун нарх-наволарни асоссиз ва сунъий оширишга қарши курашиш";

олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишинча еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 1-илова (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти тўғрисида низом):


7-банд:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари учун нарх-наволарни асоссиз ва сунъий оширишга қарши курашиш";

олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишинча еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


8-банд қуйидаги мазмундаги 8.3-1-кичик банд билан тўлдирилсин:

"8.3-1. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари учун нарх-наволарни асоссиз ва сунъий оширишга қарши курашиш соҳасида

ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларига (юртимизда ишлаб чиқарилган ўсимлик ёғи ва ун, гўшт, шакар), шунингдек, шелуха ва шротга бўлган нарх-навони асоссиз ва сунъий оширишга, уларга бўлган танқислик ва ажиотаж талабнинг вужудга келишига йўналтирилган қонунга хилоф ҳаракатларни аниқлаш ва чек қўйиш;

марказлаштирилган ресурслар ҳисобидан озиқ-овқат товарлари, пахта шроти ва шелухасини харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупцияга қарши курашиш;

ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларига, шунингдек, шелуха ва шротни сотишда нарх-навони шакллантиришнинг белгиланган механизмларига риоя этилишини тизимли ўрганиш, аниқланган қонунчилик бузилишлари бўйича материалларни қонун ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ваколатли органларга йўналтириши;

назорат қилувчи органлар ва бозорлар маъмурияти ходимлари томонидан йўл қўйилган коррупция, улар томонидан бозорлар фаолиятини ташкил этишнинг белгиланган тартиблари ва қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик, шу жумладан, нархларни асоссиз ва сунъий кўтариш, уларнинг ҳудудларида ўз фаолиятини норасмий олиб бораётган шахсларга нисбатан чоралар кўрмаслик ҳолатларини аниқлаш";


9-банд:

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик шахслардан ва фуқаролардан ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари, шелуха ва шротга бўлган нархларнинг асоссиз ва сунъий оширилиши, нарх-навони манипуляция қилиш, танқислик ва уларга ажиотаж талабни сунъий вужудга келтириш, уларни харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупцияга қарши курашиш ҳолатларини ўрганиш учун зарур бўлган маълумотлар ва тушунтиришларни талаб қилиб олиш;

ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари, пахта шроти ва шелухасига бўлган нархларни асоссиз ва сунъий ошириш, уларни харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупция ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув чора-тадбирларини олиб бориш, бу молия-хўжалик фаолиятни текшириш ҳисобланмайди ҳамда Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгашининг махсус рухсати талаб этилмайди";

ўн тўртинчи - йигирма иккинчи хатбошилар тегишинча ўн олтинчи - йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги йигирма бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Департамент томонидан олиб борилган тезкор-қидирув чора-тадбирлари натижалари, хусусан, таҳлилий материаллар, текширув харидлари ёки назорат харидлари натижалари бўйича олинган товар ёки касса чеклари, шунингдек, қонун бузилишини тасдиқловчи чекларни бермаслик ҳолатларини аниқлаш, кейинчалик қонунбузарликнинг кенг миқёсини, нархларни асоссиз ва сунъий ошириш усуллари ва механизмларини аниқлаш учун зарур ҳолларда Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгашининг махсус рухсати талаб этилмаган ҳолда молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун асос ҳисобланади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ-2036-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низом:


а) 30-банднинг биринчи хатбошисидаги "ва иш тажрибаси ҳисобга олинган ҳолда даражали унвонлар (ҳарбий унвонлар) берилади" деган сўзлар "ёки иш тажрибаси ҳисобга олинган ҳолда даражали унвонлар (ҳарбий унвонлар) берилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги 41-1-банд билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, истисно тариқасида, бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг ходимларини рағбатлантириш ҳуқуқига эга";


в) 74-банд "уларнинг оила аъзолари" деган сўзлардан кейин "шунингдек, прокуратура органлари пенсионерлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


г) 1-илова (Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларининг хизмат кийими тавсифи ва алоҳида белгилари) 6-боби "Хизмат кийими погонларининг тавсифи" эллик тўртинчи хатбошисидаги "9,0" ва "4,5" рақамлари тегишинча "11,0" ва "5" рақамлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2568-сон қарори:


а) 2-банд:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"прокуратура органлари тизимида ахборот тизимлари ва ресурслари, маълумотлар базалари, корпоратив ҳисоблаш тизимлари ва маълумотларни қайта ишлаш марказларини яратиш, қўллаб-қувватлаш, модернизация қилиш, ривожлантириш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш";

иккинчи хатбоши тегишинча учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ахборот тизимлари ва ресурслари, маълумотлар базалари, корпоратив ҳисоблаш тизимларидан фойдаланиш бўйича прокуратура органлари таркибий бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш";

тўртинчи - саккизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбоши "интеграция" деган сўздан кейин "қўллаб-қувватлаш, модернизация қилиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Белгилаб қўйилсинки:

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра Бошқарманинг ахборот-коммуникация технологиялари, шунингдек, бошқа мутахассислик соҳасида олий маълумотга эга бошқарув ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари икки баравар миқдорда қўлланилади;

Бошқарма ходимларига алоҳида меҳнат шароитлари учун уларнинг лавозим маошига 100 фоиз миқдорида ойлик устама тўланади. Бунда ушбу устама қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда Бошқарманинг қайд этилган ходимлари лавозим маоши таркибига киритилади;

ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган тўловлар, шу жумладан, улардан келиб чиқадиган устамалар Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3016-сон қарори:


а) 4-илова (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисидаги низом) 22-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Бюронинг даража унвонларига эга бўлган, шунингдек, махсус тоифалар бериладиган мансабларни эгаллаб турган ходимлари белгиланган тартибда тасдиқланадиган намунадаги тегишли хизмат кийими ва алоҳида кўринишдаги белгиларни киядилар";


б) 5-илова (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисидаги низом) 26-бандининг биринчи хатбошисидаги "даражали унвони ва" деган сўзлар "даражали унвони ёки" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 29 сентябрь































Время: 0.1875
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск