ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 23.10.2017 й. 2936-сон билан рўйхатга олинган Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 05.09.2017 й. 11-2017-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 23 октябрда 2936-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирининг

2017 йил 5 сентябрдаги

11-2017-сон буйруғига

ИЛОВА



Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог

кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари

орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон "Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини (бундан буён матнда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари деб юритилади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомда назарда тутилган ҳолларда ўтказилади.

2. Масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва оффлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) шаклда амалга оширилади.



2-БОБ. МАСОФАДАН ЎҚИТИШ ТАЪЛИМ УСУЛЛАРИ

ОРҚАЛИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКА ОШИРИШ

КУРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёнлари бошланишидан 3 кун олдин тингловчига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик маркази (бундан буён матнда Бош илмий-методик марказ деб юритилади) томонидан электрон портфолио логини ва пароли берилади.

Тингловчи ўзига берилган логин ва парол ёрдамида Бош илмий-методик марказнинг расмий веб-сайти орқали Масофавий курслар бўлимига киради ва тизимда ўзининг шахсий кабинетига эга бўлади ҳамда тингловчига тизимдаги электрон шаклдаги ресурслардан фойдаланишга рухсат берилади.


4. Тингловчи электрон портфолиода сўнги 3 йил давомидаги ўқув ва ўқув-методик, илмий-тадқиқот ҳамда ташкилий-методик йўналишлардаги касбий фаолият натижаларини электрон шаклда жойлаштиради.


5. Тингловчигага берилган логин ва паролни ҳамда шахсий кабинетидан бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш тақиқланади. Тингловчининг шахсий кабинетидан бошқа шахслар фойдаланишини олдини олиш мақсадида ҳимоя усулларидан фойдаланилади.


6. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш жадвалига мувофиқ амалга оширилади.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш жадвалида тингловчиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишининг номи ҳамда тингловчи якуний аттестациядан ўтадиган тегишли таянч олий таълим муассасаси ҳузуридаги аттестация комиссияси ва тингловчининг аттестациядан ўтиш муддати кўрсатилади.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш жадвали Бош илмий-методик марказнинг расмий веб-сайтидаги Масофавий курслар бўлимида эълон қилинади.


7. Тингловчи Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларни ташкил этиш ва ўтказиш жадвалига қатъий амал қилиши ҳамда ўқув жараёнида шахсан ўзи иштирок этиши шарт.


8. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш давомийлиги 2 ойдан ошмаслиги лозим.

9. Тингловчининг тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналиши бўйича дастлабки билим, кўникма ва малакасининг шаклланганлик даражасини аниқлаш учун онлайн шаклда кириш тест синови ўтказилади.

Мазкур тест синовининг натижалари тингловчининг ўқиш давомидаги ўзлаштириш кўрсаткичларига таъсир қилмайди ва уларнинг рейтинг балини жамлашда ҳисобга олинмайди.


10. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурлар асосида амалга оширилади.


11. Тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишининг ўқув режасидаги ўқув модуллар бўйича онлайн маърузалар, шунингдек тингловчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, қўшимча маслаҳатлар ташкил этилади.


12. Онлайн маърузалар ўтказилишидан 5 кун олдин тизимда Бош илмий-методик марказ томонидан онлайн маъруза ўтказиладиган сана, вақт, маъруза мавзуси ҳамда маърузачининг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган эълон берилади.


13. Тингловчиларининг ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини аниқлашда раҳбар ва педагог кадрларнинг охирги 3 йиллик касбий, ўқув-методик ва илмий-методик фаолияти натижалари (электрон портфолиода қайд этилган кўрсаткичлари асосида), педагогик (малакавий) амалиёт, курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовлари натижалари, битирув (лойиҳа) ишини ҳимоя қилиш натижалари ҳисобга олинади.

15. Тингловчининг педагогик (малакавий) амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида педагогик (малакавий) амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2938, 2017 йил 23 октябрь) ҳамда битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2937, 2017 йил 23 октябрь) мувофиқ амалга оширилади.

16. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини тўлиқ ўзлаштирган тингловчиларга курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовларида иштирок этишга рухсат берилади.

Тест саволлари тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишининг ўқув дастури доирасида тузилади.

Тингловчига тест топшириқларини бажариш учун 100 та тест саволи берилади. Онлайн тест синовларининг натижалари шу вақтнинг ўзида эълон қилинади.

17. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг ўзлаштириши рейтинг баҳолаш тизими асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ назорат қилинади.

18. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовлари, педагогик (малакавий) амалиёт ҳамда педагог кадрларнинг охирги 3 йиллик касбий, ўқув-методик ва илмий-методик фаолияти натижаларига (электрон портфолиода қайд этилган кўрсаткичлари асосида) кўра аттестацияга қўйиш асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтказилади.

19. Тингловчиларни аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

20. Курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовларига ўз вақтида келмаганликнинг ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабаблари бўлганда тингловчига навбатдаги онлайн тест синовларига киритилишига бир марта имконият берилади.

21. Курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовларига узрсиз сабабларга кўра келмаган тингловчи якуний аттестациядан ўтмаган ҳисобланади.


3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 30 октябрь, 43-сон, 1095-модда














































Время: 0.2096
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск