ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқарув /

Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрини юритиш ва ундан маълумотлар тақдим этиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 23.10.2017 й. 2939-сон билан рўйхатга олинган Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 09.10.2017 й. 11-мҳ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 23 октябрда 2939-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Жисмоний тарбия ва спорт

давлат қўмитасининг

2017 йил 9 октябрдаги

11-мҳ-сон қарорига

ИЛОВА



Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрини

юритиш ва ундан маълумотлар тақдим

этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 мартдаги 148-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ спорт федерациялари (уюшмалари) реестрини (бундан буён матнда Реестр деб юритилади) юритиш ва ундан маълумотлар тақдим этиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


махсус ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги;

спорт федерацияси (уюшмаси) - бир ёки бир нечта спорт турини ривожлантириш, оммалаштириш, шунингдек спорт тадбирларини ўтказишни ташкил этиш ҳамда спортчиларни - Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари аъзоларини спортнинг тегишли тури бўйича тайёрлаш учун аъзолик асосида ташкил этилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилоти.


2. Спорт федерациялари (уюшмалари) тўғрисидаги маълумотлар улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин Реестрга киритилиши керак.


3. Реестрни юритиш махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.



2-БОБ. РЕЕСТРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Реестрни шакллантириш ва тизимли юритиш махсус ваколатли давлат органи раҳбарининг буйруғи билан белгиланган масъул ходим (бундан буён матнда масъул ходим деб юритилади) томонидан спорт федерациялари (уюшмалари) тақдим этадиган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.


5. Спорт федерациялари (уюшмалари) давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ўн беш кун ичида спорт федерациясини (уюшмасини) Реестрга киритиш ҳақида махсус ваколатли давлат органига ариза билан мурожаат қилади.


6. Реестрга киритиш ҳақидаги аризага (спорт федерациясининг (уюшмасининг) номи кўрсатилган ҳолда) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

спорт федерациясининг (уюшмасининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

спорт федерациялари (уюшмалари) қайси спорт турини ёки спорт турларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ва ўз фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ўша спорт тури ёки спорт турлари;

спорт федерациялари (уюшмалари) раҳбар органларининг шахсий таркиби тўғрисидаги маълумотлар;

спорт федерацияларининг (уюшмаларининг) халқаро спорт ташкилотларига аъзолиги тўғрисидаги маълумотлар, агар халқаро спорт ташкилотларига аъзо бўлса.


7. Спорт федерацияси (уюшмаси) тақдим этган ҳужжатлар махсус ваколатли давлат органи томонидан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади.

Ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлмаган тақдирда, масъул ходим томонидан имзоланган ҳамда махсус ваколатли давлат органи раҳбарининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган хулосага асосан спорт федерацияси (уюшмаси) Реестрга киритилади.


8. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи томонидан тегишли спорт федерациясини (уюшмасини) Реестрга киритиш рад этилмасдан камчиликларни дарҳол бартараф қилиш чоралари кўрилади.


9. Спорт федерациясини (уюшмасини) Реестрга киритиш бўйича хулоса тасдиқлангандан сўнг уч иш куни ичида бу ҳақда тегишли спорт федерациясига (уюшмасига) унинг Реестрга киритилганлиги ҳақида хабарнома юборилади. Мазкур хабарномада тегишли спорт федерациясининг (уюшмасининг) Реестрдаги тартиб рақами кўрсатилиши лозим.



3-БОБ. РЕЕСТРНИ ЮРИТИШ


10. Реестр мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ электрон шаклда юритилади.


11. Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

тегишли спорт федерацияларининг (уюшмаларининг) номлари;

тегишли спорт федерациялари (уюшмалари) қайси спорт турини ёки спорт турларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ва ўз фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ўша спорт тури ёки спорт турлари;

тегишли спорт федерациялари (уюшмалари) раҳбар органларининг шахсий таркиби тўғрисидаги маълумотлар;

спорт федерацияларининг (уюшмаларининг) халқаро спорт ташкилотларига аъзолиги тўғрисидаги маълумотлар, агар халқаро спорт ташкилотларига аъзо бўлса.


12. Реестрга киритилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан ушбу ўзгаришлар ҳақида ўн кун ичида махсус ваколатли давлат органига ўзгаришларни тасдиқловчи маълумотлар тақдим этилиши лозим. Бундай маълумотлар махсус ваколатли давлат органига тақдим этилганда,

беш кун ичида масъул ходим томонидан имзоланган ҳамда махсус ваколатли давлат органи раҳбарининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган хулоса асосида Реестрга ўзгартиришлар киритилади.


13. Спорт федерациясининг (уюшмасининг) ваколатли (юқори) органи томонидан спорт федерацияси (уюшмаси) фаолиятини тугатиш ҳақида қарор (ихтиёрий тугатиш) қабул қилинганда, мазкур қарор қабул қилингандан сўнг беш кун ичида махсус ваколатли давлат органига спорт федерациясининг (уюшмасининг) фаолиятини тугатиш ҳақидаги қарор нусхаси аризага илова қилинган ҳолда юборилади.

Спорт федерацияси (уюшмаси) суд томонидан тугатилганда (мажбурий тугатиш), тугатувчи суднинг қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб уч иш куни ичида тугатиш ҳақидаги қарор нусхасини махсус ваколатли давлат органига юборади.

Бундай маълумотлар махсус ваколатли давлат органига тақдим этилганда, спорт федерацияси (уюшмаси) беш кун ичида масъул ходим томонидан имзоланган ҳамда махсус ваколатли давлат органи раҳбарининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган хулоса асосида Реестрдан чиқарилади.


14. Реестрни юритиш давомида тўпланган барча ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади.



4-БОБ. РЕЕСТРДАН МАЪЛУМОТЛАР ТАҚДИМ ЭТИШ


15. Барча маълумотлар, улар Реестрга киритилгандан сўнг, беш кун ичида махсус ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


16. Реестрда кўрсатилган маълумотлар очиқ бўлади ва улардан ҳамма фойдаланиши мумкин, бундан тегишли спорт федерациялари (уюшмалари) раҳбар органларининг шахсий таркиби тўғрисидаги маълумотлар, агар бу маълумотлар қонун ҳужжатларига мувофиқ очиқ бўлмаса ва ундан ҳамма фойдаланиши мумкин бўлмаса, мустасно.


17. Реестрдан маълумотлар манфаатдор шахсларнинг мурожаатларига асосан ҳам берилиши мумкин.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


18. Махсус ваколатли давлат органи мазкур Низом кучга киргунга қадар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган спорт федерацияларининг (уюшмаларининг) ушбу Низомда белгиланган тартибда Реестрга киритилишини таъминлайди.


19. Спорт федерациялари (уюшмалари) раҳбарлари Реестрга киритилиши лозим бўлган маълумотларни махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида, тўғри ва тўлиқ тақдим этилиши учун масъул ҳисобланади.


20. Махсус ваколатли давлат органи маълумотларнинг Реестрга тўғри ва ўз вақтида киритилиши ҳамда ундан доимий равишда маълумотлар олиш имкониятининг яратилиши учун масъул ҳисобланади.


21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.






Низомга

ИЛОВА



Спорт федерациялари (уюшмалари)

РЕЕСТРИ

Спорт

федера-

циясига

(уюшмаси-

га) берил-

ган тартиб

рақами


Спорт

федера-

циясининг (уюшмаси-

нинг) номи


Спорт федерацияси

(уюшмаси) қайси

спорт турини ёки

спорт турларини

ривожлантириш

мақсадида ташкил

этилган ва ўз

фаолиятини амалга

ошираётган спорт

тури ёки спорт

турлари


Спорт

федерацияси

(уюшмаси) раҳбар

органларининг

шахсий таркиби*


Спорт

федерациясининг

(уюшмасининг)

халқаро спорт

ташкилотларига

аъзолиги**


Махсус

ваколатли

давлат

органининг

Реестрга

маълумот

киритган

масъул

ходими

(Ф.И.О.,

лавозими)


000







000







000







          

Изоҳ:

*) тегишли спорт федерациялари (уюшмалари) раҳбар органларининг шахсий таркиби тўғрисидаги маълумотлар, агар бу маълумотлар қонун ҳужжатларига мувофиқ очиқ бўлмаса ва ундан ҳамма фойдаланиши мумкин бўлмаса ушбу графа тўлдирилмайди;

**) спорт федерацияси (уюшмаси) халқаро спорт ташкилотларига аъзо бўлса, тўлдирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 30 октябрь, 43-сон, 1100-модда





































Время: 0.1485
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск