ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ маслаҳати /

Солиқ маслаҳати миллий стандарти (5-сонли СММС) "Солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат қилишни ташкил этишга қўйиладиган талаблар" (АВ томонидан 24.10.2017 й. 2940-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 19.09.2017 й. 135-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 24 октябрда 2940-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2017 йил 19 сентябрдаги

135-сон буйруғига

ИЛОВА



СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


(5-СОНЛИ СММС)


СОЛИҚ МАСЛАҲАТЧИЛАРИ ИШИНИНГ

СИФАТИНИ ИЧКИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР


Мазкур Солиқ маслаҳати миллий стандарти (5-сонли СММС) (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасида солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни норматив тартибга солишнинг элементи ҳисобланади.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Стандартнинг мақсади солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат қилишни ташкил этишга қўйиладиган талабларни белгилаш ҳисобланади.


2. Мазкур Стандарт талаблари барча солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан қўлланилиши мажбурийдир.



2-БОБ. СОЛИҚ МАСЛАҲАТЧИЛАРИ ИШИНИНГ

СИФАТИНИ ИЧКИ НАЗОРАТИ


3. Солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорати деганда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ маслаҳати бўйича хизматларни сифатли кўрсатилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар комплекси тушунилади.


4. Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ўз хусусиятларини инобатга олган ҳолда солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини назорати ички тартибини белгилашга, шунингдек сифат назоратини тегишли равишда ташкил қилиш учун зарур бўлган ички низом, йўриқнома ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга ҳақли.


5. Солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорати солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбари томонидан амалга оширилади.


6. Солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорати тизими қуйидагиларни ўз учига олиши шарт:

ташкилотни ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариш учун билимга, маҳоратга ва малакага эга бўлган солиқ маслаҳатчилари билан жамланганлиги;

мураккаб бўлган вазифаларни касбий малакаси ушбу вазифалар хусусиятларига мувофиқ бўлган солиқ маслаҳатчиларига топшириш;

солиқ маслаҳати бўйича хизмат кўрсатиш жараёнида ишларни зарур сифат талабларига жавоб берадиган йўналтирувчи кўрсатмалар асосида бажариш;

солиқ маслаҳатчиларнинг аниқ ҳолатларда билими етарли бўлмаганда, солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ичида ҳам, унинг ташқарисида ҳам тегишли маслаҳатлар олиш;

ўзларига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун солиқ маслаҳатчиларига нисбатан тегишли чоралар кўриш.



3-БОБ. СОЛИҚ МАСЛАҲАТЧИЛАРИ ИШИНИНГ

СИФАТИНИ ИЧКИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорати қуйидаги назорат турларини ўз ичига олади:

дастлабки;

жорий;

якуний.


8. Дастлабки ички назорат солиқ маслаҳати бўйича хизматларни кўрсатиш учун умумий режа, сарфланадиган вақт ҳисоб-китобини тайёрлашда амалга оширилади.


9. Жорий ички назорат раҳбарий кўрсатмалар ва бажарилган ишни текшириш элементларини ўз ичига олади.


10. Якуний ички назорат ҳар бир солиқ маслаҳатчиси иши натижасини текширишдан иборат.


11. Зарурат бўлганда, солиқ маслаҳатчилари ташкилоти раҳбари ишчи ҳужжатларда текширилаётган шахсга ўз баҳосини, эътирозини, шарҳини ёки тавсиясини беради.



4-БОБ. СОЛИҚ МАСЛАҲАТЧИСИ ЁРДАМЧИСИНИНГ

ИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


12. Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти раҳбари солиқ маслаҳатчисининг ёрдамчиси томонидан бажарилаётган ишни доимий равишда назорат қилиши ва йўналтириб бориши керак.


13. Иш топширилаётган солиқ маслаҳатчисининг ёрдамчиси бажариши лозим бўлган иши учун жавобгарлиги тўғрисида йўл-йўриқ олиши керак.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14. Ҳар бир солиқ маслаҳатчиси солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назоратини ташкил қилиш билан танишган бўлиши шарт.


15. Солиқ маслаҳатчиси ишни сифатсиз бажарганлиги, тижорат сирини ошкор этганлиги натижасида етказилган зиён ва солиқ маслаҳатчилари ташкилоти зарар кўришига олиб келган бошқа хатти-ҳаракатлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти олдида жавобгар бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 25 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 30 октябрь, 43-сон, 1102-модда





































Время: 0.2177
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск