Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 27.10.2017 й. 2941-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 23.09.2017 й. 207-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 27 октябрда 2941-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2017 йил 23 сентябрдаги

207-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига

қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон "Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси (бундан буён матнда Академия деб юритилади) касбий тайёргарлик факультетига (бундан буён матнда Факультет деб юритилади) ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Факультетга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган, Ўзбекистон Республикасининг "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонуни талабларига жавоб берадиган, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал (бундан буён матнда бошланғич, ўрта, ўрта махсус профессионал деб юритилади) ва олий маълумотга эга бўлган, ҳарбий хизматни ўтаган (эркаклар учун), соғлигининг ҳолатига кўра ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ички ишлар органларида хизмат қилишга яроқли деб топилган, дастлабки ва махсус-профессионал танловдан муваффақиятли ўтган шахслар ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади.

2. Факультетда ўқиш муддати ички ишлар органларининг офицерлар таркиби ходимларини махсус касбий тайёрлаш йўналишида 6 ой, ички ишлар органларининг сержантлар таркиби ходимларини махсус касбий тайёрлаш йўналишида 5 ойни ташкил қилади.


3. Факультетнинг "Профилактика фаолияти" таълим мутахассислигида фақат ички ишлар органларининг офицерлар таркиби ходимларини махсус касбий тайёрлаш йўналиши бўйича ўқитилади.


4. Факультетга ўқишга қабул қилиш ички ишлар вазири томонидан тасдиқланган қабул квоталари асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан Факультетдаги таълим мутахассисликлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.


5. Факультетнинг ички ишлар органларининг офицерлар таркиби ходимларини махсус касбий тайёрлаш йўналишида олий маълумотга эга бўлган шахслар танловда иштирок этади.


6. Факультетнинг ички ишлар органларининг сержантлар таркиби ходимларини махсус бошланғич, ўрта, ўрта махсус профессионал тайёрлаш йўналишида ўрта махсус, бошланғич, ўрта, ўрта махсус профессионал ёки олий маълумотга эга бўлган шахслар танловда иштирок этади.

7. Офицерлар таркиби лавозимлари учун қабул эълон қилинган таълим мутахассисликларига таълим йўналиши ёки мутахассислиги мос келмаган олий маълумотли шахслар сержантлар таркиби ходимларини махсус касбий тайёрлаш йўналишига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади.


8. Факультетда ўқишга муносиб номзодларни танлаб олиш учун мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилади, таълим муассасаларида, ҳарбий қисмлар, аҳоли турар жойларида, ташкилот ва муассасаларда учрашувлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таълим муассасаларида очиқ эшиклар куни ўтказилади.


9. Факультетга ўқишга қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан танлов эълон қилинади. Танловларни ўтказиш муддатлари ва қабул қилиш шартлари оммавий ахборот воситалари, шунингдек Академиянинг расмий веб-сайти орқали кенг ёритилади.


10. Танлов шартларида Факультетга қабул эълон қилинган таълим мутахассисликларига мувофиқ келадиган таълим йўналишлари ёки мутахассисликлари бўйича маълумотлар кўрсатилади.


11. Факультетга тингловчиларни қабул қилиш босқичма-босқич дастлабки танлов ҳамда махсус-профессионал танлов асосида амалга оширилади:


12. Дастлабки танловда қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

дастлабки якка тартибдаги суҳбат;

умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;

тиббий кўрикдан ўтказиш.

Ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари дастлабки танловнинг ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш ҳамда тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирларида иштирок этади.


13. Махсус-профессионал танлов Академияда ўтказилади, танлов давомида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

ҳужжатларни ўрганиш;

тиббий кўрикдан ўтказиш;

ички ишлар органларида хизматга касбий-психологик лаёқатини баҳолаш;

якка тартибдаги якуний суҳбат.


14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бош бошқарма, бошқарма, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари (бундан буён матнда ИИВ-ИИББ-ИИБ деб юритилади) бошлиқларининг буйруғи билан Факультетга қабул қилиш бўйича тарғибот ва дастлабки танлов тадбирларини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш учун ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини қабул йилининг январь ойи биринчи иш кунидан октябрь ойи биринчи иш кунига қадар олиб боради.


15. Факультетга ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан қабул комиссияси (бундан буён матнда қабул комиссияси деб юритилади) тузилади ҳамда унинг таркибидаги кичик комиссиялар таркиби тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари - Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи Қабул комиссиясининг раиси, Ички ишлар вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва Академия бошлиғи Қабул комиссияси раисининг ўринбосарлари этиб тайинланади.


16. Қабул комиссияси ўз фаолиятини қабул йилининг 15 апрель кунидан 15 октябрь кунига қадар Академияда олиб боради. Бунда Академия бошлиғи - Қабул комиссияси раисининг ўринбосари Қабул комиссиясининг ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратади ва кичик комиссиялар ишини ташкиллаштиради ҳамда вазифаларини белгилайди.


17. Қабул комиссияси таркибига Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматларининг ва Академиянинг ходимлари киритилади.

Қабул комиссияси таркибига республиканинг турдош олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари келишув асосида жалб қилиниши мумкин.


18. Қабул комиссияси таркибида қуйидаги кичик комиссиялар тузилади:

номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш бўйича кичик комиссия;

ички ишлар органларида хизматга касбий-психологик лаёқатни баҳолаш бўйича кичик комиссия.

Қабул комиссиясига юклатилган барча вазифаларнинг сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича жавобгарлик қабул комиссиясининг раиси, унинг ўринбосарлари, кичик комиссия раислари ва қабул комиссиясининг масъул котиби зиммасига юклатилади.


19. Ишчи гуруҳлари ва қабул комиссиясининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кадрлар бош бошқармасида ишчи гуруҳ тузилади.



2-БОБ. ФАКУЛЬТЕТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ


20. Факультетга қабул қилиш бўйича тарғиботнинг асосий мақсади ёшларга ички ишлар органларида хизмат қилишнинг моҳиятини ва унга қўйиладиган талабларни очиб бериш ҳисобланади. Факультетга қабул қилиш бўйича тарғибот доирасида ёшларга касбга доир маслаҳатлар берилади, номзодларнинг шахсий фазилатлари, қизиқишлари ва қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда ички ишлар органларида муайян йўналишлар бўйича хизмат қилишни танлашда бевосита ёрдам кўрсатилади.


21. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси томонидан тарғибот бўйича ишларнинг ташкил этилиши ва ўтказилиши, Интернет тармоғида Академиянинг веб-сайтларида уларнинг фаолиятини акс эттирувчи материаллар вақти-вақти билан янгиланиб турилишини назорат қилиб борилади.


22. Факультетга қабул қилиш бўйича тарғибот ишларини ўтказишда Академия зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:

Факультетдаги ҳаёт ва ўқишнинг ўзига хослиги тўғрисидаги плакатлар, буклетлар, видеороликлар шаклидаги ахборот материалларини ИИВ-ИИББ-ИИБларга тарқатиш;

умумтаълим мактаблари, академик лицей ва бошланғич, ўрта, ўрта махсус профессионал таълим муассасалари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари ўқувчилари учун очиқ эшиклар кунлари ўтказиш.

23. Факультетга қабул қилиш бўйича тарғибот ишларини ўтказишда ИИВ-ИИББ-ИИБлар зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:

ички ишлар органларининг фаолияти, Факультетдаги ўқув-тарбиявий жараён тўғрисидаги видеороликлар намойиш қилиш, шунингдек фахрийлар ва Академиянинг вакиллари билан мунтазам учрашувларни ташкил этиш;

ёшлар билан ички ишлар органларидаги хизмат тўғрисида давра суҳбатлари ташкил этиш ҳамда якка тартибда тушунтириш ишларини олиб бориш;

Академия билан мустаҳкам алоқалар ташкил этиш ва боғлаш.



3-БОБ. ДАСТЛАБКИ ТАНЛОВ ТАДБИРЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


24. Дастлабки танловнинг асосий мақсади Факультетга ўқишга кириш истагини билдирган номзодларнинг келгусида ички ишлар органларида хизмат қилиши учун соғлиғи ва руҳий мослиги, барқарор ички эътиқоди, маънавий-ахлоқий фазилатларини аниқлаш ҳисобланади.


25. Факультетга ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар) қабул йилининг 15 февралидан 15 апрелига қадар қабул қилинади.


26. Факультетга ўқишга киришни хоҳлаган фуқаролар ўзларининг яшаш жойидаги ички ишлар органига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан, ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари хизмат ўташ жойи бўйича раҳбар номига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги билдирги билан мурожаат қилади.


27. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

паспорт нусхаси;

туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилия, исми, ота исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси;

яқин қариндошларининг паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномаси, никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳномаси нусхалари;

3 х 4 сантиметр ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9 х 12 сантиметр ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз);

номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

анкета;

ўқиш ёки иш жойидан (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) ва ўзини ўзи бошқариш органларидан тавсифнома;

маълумоти тўғрисидаги (ўрта махсус, бошланғич, ўрта, ўрта махсус профессионал, олий) ҳужжатлар нусхаси ҳамда баҳолар кўрсатилган иловаси нусхаси;

ҳарбий гувоҳномаси нусхаси;

меҳнат дафтарчаси нусхаси ёки меҳнат стажини тасдиқловчи "Электрон меҳнат дафтарчаси" тизимидан кўчирма (агар мавжуд бўлса).

Аризани қабул қилган ички ишлар органи ходими мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини текшириб олади.


28. Ички ишлар органи ходимларининг билдиргисига қуйидагилар илова қилинади:

яқин қариндошларининг паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳнома нусхалари;

3 х 4 сантиметр ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9 х 12 сантиметр ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз).


29. Факультетга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганишда қуйидагилар бирламчи вазифа ҳисобланади:

тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш, номзод тўғрисидаги маълумотларни режали жамлаш ва тизимлаштириш;

номзоднинг ижтимоий фаоллиги ва маънавий-ахлоқий фазилатларини аниқлаш.


30. Дастлабки якка тартибдаги суҳбат фуқаролар ИИВ-ИИББ-ИИБ кадрлар бошқармалари бошлиқлари томонидан якка тартибда ўтказилади. Дастлабки якка тартибдаги суҳбат номзод ариза (билдирги) билан мурожаат қилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади. Суҳбат натижаси бўйича мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда якка тартибдаги суҳбат варақаси тўлдирилади.


31. Дастлабки якка тартибдаги суҳбатда номзодга қуйидагилар тушунтирилади:

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти, номзоднинг давлатни ҳимоя қилиш бўйича конституциявий мажбуриятлари;

юқори даражадаги ҳушёрлик ҳамда ёт мафкурага ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз туришнинг аҳамияти;

бурчни ҳис этиш, қатъиятлилик, ишчанлилик ва меҳнатсеварлик хислатларига эга бўлиш;

ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби ва моддий таъминоти.


32. Дастлабки якка тартибдаги суҳбат ўтказилгандан кейин 15 кун ичида ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи таркибига киритилган мутахассислар томонидан мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган методикага мувофиқ номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги баҳоланади. Умумжисмоний тайёргарлик бўйича синовлардан муваффақиятли ўтган номзодларга тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади.

Умумжисмоний тайёргарлик бўйича синовлардан ўтолмаган номзодлар дастлабки танловнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди. Бунда номзоднинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари тўхтатилади.


33. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан амалга оширилади.

Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича номзоднинг соғлиғига кўра ички ишлар органларида хизмат қилишга яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқарилади.

Соғлиғининг ҳолатига кўра ички ишлар органларида хизмат қилишга яроқсиз деб топилган номзодлар махсус-профессионал танлов тадбирларига қўйилмайди.


34. Номзодларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнида ички ишлар органларида хизмат қилишга тўсқинлик қилувчи салбий маълумотлар аниқланганда ёки соғлигининг ҳолати бўйича хизматга яроқсиз деб топилган тақдирда ҳужжатларини расмийлаштирилиши тўхтатилиб, уларни ички ишлар органларига қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинади ва бу ҳақида номзодга ёзма хабар қилинади.


35. Дастлабки танлов тадбирларидан муваффақиятли ўтган ҳамда шахсий ҳужжатлари йиғма жилди ўрнатилган тартибда тўлиқ расмийлаштирилган номзодларни махсус-профессионал танлов тадбирларида иштирок этишга юбориш тўғрисида ИИВ-ИИББ-ИИБ томонидан мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда хулоса қабул қилинади.


36. Номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари ИИВ-ИИББ-ИИБлар томонидан қабул йилининг 15 август кунига қадар Академияга юборилади.



4-БОБ. МАХСУС-ПРОФЕССИОНАЛ ТАНЛОВ


37. Номзодларнинг интеллектуал салоҳияти, маънавий-ахлоқий савиясини, умумий дунёқарашини, ўз нуқтаи назарини асослаб бериш қобилиятини ҳамда ички ишлар органларининг ўзига хос касбий фаолиятига қўйиладиган талабларга мувофиқлигини аниқлаш махсус-профессионал танловнинг асосий мақсади ҳисобланади.


38. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кадрлар Бош бошқармасида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан ҳар йили 5 сентябрга қадар қабул комиссияси билан келишилган ҳолда махсус-профессионал танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилиб, ИИВ-ИИББ-ИИБга юборилади.

ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳлари режа-жадвалга мувофиқ номзодларни махсус-профессионал танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари билан таништиради, уларнинг белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясига шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан тўлиқ ҳолда етиб келишларини таъминлайди.


39. Махсус-профессионал танлов тадбирларини ўтказиш давомида номзодлар турар жой ва озиқ-овқат билан таъминланмайди.


40. Қабул комиссия таркибидаги номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш бўйича кичик комиссия тақдим этилган шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини рўйхатга олади ҳамда уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади.


41. Тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланадиган, тиббиёт мутахассисларидан махсус шакллантириладиган ҳарбий-тиббий комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ўтказилади.

Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғига кўра номзоднинг ички ишлар органларида хизмат қилишга яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқарилади. Соғлиғининг ҳолатига кўра ишлар органларида хизмат қилишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар махсус-профессионал танловнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.


42. Номзодларнинг ички ишлар органларида хизматга касбий-психологик лаёқатини баҳолаш мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган методикага мувофиқ қабул комиссияси таркибидаги кичик комиссия томонидан ўтказилади.


43. Якка тартибдаги якуний суҳбат коллегиал принцип бўйича мазкур Низомнинг 7-иловасида келтирилган методика асосида қабул комиссияси томонидан ўтказилади.


44. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг битирувчилари бўлган номзодларга ички ишлар органларида хизматга касбий-психологик лаёқатини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбатда тўплаган умумий балларининг 20 фоизи миқдорида имтиёз бали қўшиб берилади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғининг тавсиясига асосан Факультетга квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.


5-БОБ. ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


45. Махсус-профессионал танлов тадбирлари якунида Қабул комиссияси номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ҳамда ўтказилган ички ишлар органларида хизматга касбий-психологик лаёқатини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларининг умумий йиғиндисига кўра ҳудудий қабул квоталари (ўринлар) бўйича номзодни Факультетга ўқишга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Факультетга ўқишга қабул қилинган номзодлар рўйхати Академиянинг қабул йиғини ўтказиладиган жойга осиб қўйилади.


46. Қабул комиссиясининг қарори мазкур Низомнинг 8-иловасида кўрсатилган шаклдаги баённома билан расмийлаштирилади. Мазкур баённома номзодларни Факультетга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.


47. Факультетга ўқишга қабул қилинган ички ишлар органлари ҳарбий хизматчилари ва ходимларига ўз хизмат ўташ жойларига тақдим этиш учун уларнинг ўқишга қабул қилинганлиги бўйича буйруқдан кўчирма берилади.


48. Махсус-профессионал танловга белгиланган муддатда етиб келмаган номзодлар учун қўшимча равишда тадбирлар ўтказилмайди.


49. Ички ишлар органларида хизматга касбий-психологик лаёқатни баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларига кўра икки ёки ундан ортиқ номзодларнинг тўплаган умумий баллари тенг бўлиб қолган тақдирда уларнинг барчаси ўқишга қабул қилинади.


50. Махсус профессионал танлов бошланишидан олдин ички ишлар органларида хизматга касбий-психологик лаёқатни баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари юзасидан номзодларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Аппеляция комиссияси ташкил этилади.


51. Апелляция комиссиясига номзодлар томонидан ариза ва шикоятлар қабул комиссияси йиғилишининг ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги баённомаси эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида берилиши мумкин.

Апелляция комиссияси тақдим этилган ариза ва шикоятларни улар келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда мурожаат қилган номзод иштирокида кўриб чиқади. Апелляция комиссияси қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


52. Номзодлар белгиланган қоидаларга ва хизмат интизомига риоя қилмаган тақдирда Қабул комиссияси қарори асосида танловнинг исталган босқичида ундан четлатилиши мумкин.


53. Факультетга ўқишга кира олмаган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари махсус-профессионал танлов натижалари эълон қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида тегишли ИИВ-ИИББ-ИИБга қайтариб юборилади.


54. Номзодларни ўқишга қабул қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар Академияда сақланади.






Низомга

1-ИЛОВА


________________________________га

(ички ишлар органи бошлиғининг Ф.И.О.)


________________________________да

(номзоднинг яшаш жойи)


яшовчи_______________________ дан

(номзоднинг Ф.И.О.)


АРИЗА


Менга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси касбий тайёргарлик факультетининг


йўналишининг

(махсус касбий тайёрлаш йўналиши номи)



мутахассислиги бўйича

таълим мутахассислигининг номи)


ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман.

Хизмат заруратига кўра лозим топилган ҳудудда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.

Оиламда ўзгаришлар бўлганда ҳамда яқин қариндошларимдан бирортаси жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда белгиланган муддатда бошлиқларимга ва кадрлар бошқармасига ёзма равишда хабар бераман.


      


    



(имзо)


(Ф.И.О.)


20___ йил "____" _____________






Низомга

2-ИЛОВА



__________________________________га

(ички ишлар органи бошлиғининг Ф.И.О.)



БИЛДИРГИ


Менга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси касбий тайёргарлик факультетининг


йўналишининг

(махсус касбий тайёрлаш йўналиши номи)



мутахассислиги бўйича

таълим мутахассислигининг номи)


ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман.




      


    



(имзо)


(номзоднинг Ф.И.О.)



      


    



(имзо)


(ички ишлар органи ходими лавозими, унвони ва Ф.И.О.)


20___ йил "____" _____________






Низомга

3-ИЛОВА



Якка тартибдаги суҳбат

ВАРАҚАСИ

Номзоднинг Ф.И.О.:


Номзоднинг оилавий аҳволи:


Номзоднинг ота-онаси, яқин қариндошларининг ички ишлар органларидаги хизматга муносабати:

         

     

         

        

Номзоднинг ички ишлар органларидаги хизматни танлашининг сабаблари ва асослари:

          

     

         

Номзод ҳақидаги қўшимча маълумотлар:

         

     

         

       

Номзодга ички ишлар органларининг фаолияти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси касбий тайёргарлик факультетига ўқишга қабул қилиш тартиби ва ундаги ўқув-тарбиявий жараёни тўғрисида батафсил тушунтирилди.


      


    



(якка тартибдаги суҳбат ўтказган шахснинг  унвони, лавозими ва Ф.И.О.)


(имзо)


20___ йил "___" _____________






Низомга

4-ИЛОВА



Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

МЕТОДИКАСИ


1-§. Умумий қоидалар


1. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.


2. Номзодларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби ИИВ-ИИББ-ИИБ ишчи гуруҳи таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.


3. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига спорт кийимида келиши лозим.


4. Номзод йигитлар қуйидаги машқларни бажаради:

тўсинда тортилиш;

100 метрга югуриш;

3000 метрга югуриш.


5. Номзод қизлар қуйидаги машқларни бажаради:

куч ишлатиш машқлари комплекси;

100 метрга югуриш;

1000 метрга югуриш.


6. Қиш мавсумида номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари зарур даражада жиҳозланган ёпиқ жойларда (заллар, майдончалар ва ҳ.к.) ўтказилади, қиш мавсумида об-ҳаво қулай бўлган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда барча номзодлар 100 метрга югуриш машқи ўрнига 10 х 10 метрга моккисимон югуриш машқини, номзод йигитлар 3000 метрга югуриш машқи ўрнига 1000 метрга югуриш машқини, номзод қизлар 1000 метрга югуриш машқи ўрнига 400 метрга югуриш машқини бажаради.


7. Машқлар оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.


8. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра топширмаган номзодлар қониқарсиз баҳоланади.


9. Умумжисмоний тайёргарлик даражаси биринчи марта қониқарсиз баҳоланган номзодларга бошқа куни ўтказиладиган умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларида машқларни яна бир марта қайта топширишга рухсат берилади.



2-§. Машқларни бажаришга қўйиладиган

талаблар ва мезонлар


10. Турникда тортилиш машқини бажаришда:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1 - 2 сония давом этади).

Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

Турникда камида 7 марта тортилган номзод ушбу синовдан "ўтди" деб ҳисобланади.


11. 100 метрга югуриш машқи:

юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади;

стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.

100 метрга югуриш машқини номзод йигитлар 15,0 сония ичида, номзод қизлар эса 17,3 сония ичида бажарган тақдирда улар ушбу синовдан "ўтди" деб ҳисобланади.


12. 10 х 10 метрга моккисимон югуриш машқи старт ва 10 метрдан кейин қайтиш чизиқлари билан белгиланган текис ва қаттиқ жойларда ўтказилади.

10 х 10 метрга моккисимон югуриш машқини номзод йигитлар 33,0 сония ичида, номзод қизлар эса 55,0 сония ичида бажарган тақдирда улар ушбу синовдан "ўтди" деб ҳисобланади.


13. 3000 (1000, 400) метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.

3000 метрга югуриш машқини номзод йигитлар 14,25 дақиқа ичида бажарган тақдирда улар ушбу синовдан "ўтди" деб ҳисобланади.

1000 метрга югуриш машқини номзод йигитлар 4,30 дақиқада ичида, номзод қизлар эса 5,00 дақиқа ичида бажарган тақдирда улар ушбу синовдан "ўтди" деб ҳисобланади.

400 метрга югуриш машқини номзод қизлар 2,00 дақиқа ичида бажарган тақдирда улар ушбу синовдан "ўтди" деб ҳисобланади.


14. Куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда бир дақиқада иккита машқ узлуксиз бажарилади.

Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сония вақт ажратилади.


15. Биринчи машқни бажаришда:

чалқанча ётилади;

қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;

дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.


16. Биринчи машқ учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилингандан сўнг, дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришилади.


17. Иккинчи машқни бажаришда:

таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;

қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);

қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.

Куч ишлатиш машқлари комплексини номзод қизлар камида (умумий ҳисобда) 26 марта бажарган тақдирда улар ушбу синовдан "ўтди" деб ҳисобланади.


18. Номзодлар белгиланган умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларининг камида иккитасини бажарган тақдирда умумжисмоний тайёргарлик синовларидан "ўтди" деб ҳисобланади.


19. Умумжисмоний тайёргарлик синовларини топширган ҳар бир номзод учун мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.


20. Қайднома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бош бошқарма, бошқарма, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ишчи гуруҳи раиси ва ишчи гуруҳ таркибига киритилган мутахассислар томонидан имзоланади. Қайднома номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига тикиб қўйилади.






Методикага

ИЛОВА



Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

ҚАЙДНОМАСИ

Номзод



(Ф.И.О.)

Топшириш жойи:


Топшириш санаси: 20__ йил ___ ____________.


Натижалар:

Т/р

Машқларнинг номи


Натижа


Баҳо


1.

Тўсинда тортилиш




2.

Куч ишлатиш машқлари комплекси




3.

100 метрга югуриш




4.

10х10 метрга моккисимон югуриш




5.

3000 метрга югуриш




6.

1000 метрга югуриш




7

400 метрга югуриш




       

Хулоса:


            

         

       

ИИВ-ИИББ-ИИБ

ишчи гуруҳи раиси:





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

ИИВ-ИИББ-ИИБ

ишчи гуруҳи аъзолари:





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

       

      




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)


      




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)


      




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

           





Низомга

5-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

        

__________________________________

(ички ишлар органи бошлиғининг

унвони, Ф.И.О. ва имзоси)


20 ___ йил "___" ___________


Номзодни Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги Академияси касбий тайёргарлик

факультетига махсус-профессионал танлов тадбирларида

иштирок этиш учун юбориш тўғрисида

ХУЛОСА



ни


(номзоднинг Ф.И.О., ҳарбий хизматчилар ва ходимлар учун - махсус ёки ҳарбий унвони, лавозими)


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси касбий тайёргарлик факультетига махсус-профессионал танлов тадбирларида иштирок этиш учун юбориш тўғрисида.


1. Номзодни дастлабки ўрганиш натижалари:

         

        

      

         

      

        

         

        

    

2. Махсус текшириш натижалари:


        

      

         

      

        

         

3. Ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси:

             

        

      

         

      

4. Номзодни ўрганиш натижалари бўйича хулоса:


        

      

         

      


      


    



(масъул шахснинг лавозими ва унвони)


(Ф.И.О.)



      


    



(масъул раҳбарнинг лавозими ва унвони)


(Ф.И.О.)



      


    



(масъул раҳбарнинг лавозими ва унвони)


(Ф.И.О.)


20___ йил "___" ________






Низомга

6-ИЛОВА



Ички ишлар органларида хизматга

касбий-психологик лаёқатни баҳолаш

МЕТОДИКАСИ


1-§. Умумий қоидалар


1. Номзоднинг ички ишлар органларида хизматга касбий-психологик лаёқатини баҳолаш унинг ақлий салоҳиятининг ривожланганлик даражаси, мантиқан фикрлаши, таҳлил қила олиш қобилияти ва кузатувчанлик каби хусусиятларининг ривожланганлик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади ҳамда унга тест топшириқлари (бундан буён матнда тест синови деб юритилади) бериш орқали аниқланади.


2. Тест синови қуйидаги тест топшириқларидан иборат:

"Шахс интеллектуал хусусиятларининг савияси"га оид алоҳида ақлий салоҳиятнинг ривожланганлик даражасини, мантиқан фикрлаши, таҳлил қила олиши, тўғри қарор қабул қила олиши, бўлғуси касбий фаолияти ва самарали касбий тайёргарлигини белгиловчи фикрлашининг бошқа шаклларини аниқлаш имконини берадиган 30 та топшириқ;

"Кузатувчанлик ва эътиборлигига хос хусусиятлар"га оид номзоднинг руҳий ва касбий кузатувчанлик, эътиборлилиги каби касб учун аҳамиятли хислатларнинг ривожланганлик даражасини аниқлаш имконини берадиган 20 та топшириқ.


3. Тест синови учун тест топшириқлари сержантлар таркиби ва офицерлар таркиби ходимларини махсус касбий тайёрлаш йўналишлари учун касбга қўйиладиган талаблардан келиб чиқиб алоҳида ишлаб чиқилади.


4. Тест синови ўтказиладиган куни номзодларда фуқаролик паспорти ёки хизмат гувоҳномаси бўлиши шарт, уларга асосан номзодларга қабул синовларида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи шифрли карточка берилади.


5. Тест топшириқлари, уларнинг жавоблари қабул комиссияси таркибидаги тегишли кичик комиссияси томонидан ишлаб чиқилади, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва тегишли компьютерлар дастурига киритилади.


6. Тест топшириқлари ва уларнинг жавоблари ошкор қилинмаслиги учун кичик комиссия раиси жавобгар ҳисобланади.



2-§. Тест синовини ўтказиш ва натижаларини аниқлаш


7. Тест синови Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси тест марказининг (бундан буён матнда Тест маркази деб юритилади) компьютер синфларида ўтказилади.


8. Номзодлар Тест марказига белгиланган гуруҳлар таркибида келади, рўйхат бўйича киритилади ҳамда қўйилган рақамли карточкалардан бирини ихтиёрий равишда танлайди. Танланган карточкада акс этган рақам гуруҳ рўйхатида уни танлаган номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисига қайд этиб қўйилади. Сўнгра номзод тест синови ўтказиладиган компьютер синфига кириб, компьютерлардан бирининг қаршисига ўтиради.


9. Тест синови бошланишидан олдин 10 дақиқа давомида номзодларга тест топшириқларини компьютерда махсус тест дастури асосида ечиш, тест синовини ўтказиш ва натижаларини аниқлаш тартиби тушунтирилади ва тегишли йўл-йўриқлар берилади ҳамда номзодлар ўзи танлаган рақамни ушбу компьютердаги махсус тест дастурига киритади.

Бу вақт тест топшириқларини бажариш учун ажратилган вақтга кирмайди.


10. Тест синовини топшириш вақтида номзод 50 та тест топшириғини бажаради. Ҳар бир номзод учун компьютер дастурига асосан алоҳида топшириқлар танлаб олинади. Тест синовини топшириш вақти 60 дақиқага тенг.

Номзодларнинг тест синови натижаларини баҳолаш компьютер дастурига киритилган алгоритмга мувофиқ тўғри жавоблар сони ва топшириқларнинг мураккаблик даражасига кўра амалга оширилади.


11. Тест топшириқларини бажариш учун ажратилган вақт доирасида саволларга жавоб беришга улгурмаган номзодга қўшимча вақт ва жавоблари белгиланмаган саволлар учун балл берилмайди. Тест топшириқларини бажарган номзодга компьютер синфидан чиқишга рухсат берилади.


12. Тест синови учун максимал балл 100 баллни ташкил қилиб, унинг натижалари 0 дан 100 баллгача бўлган оралиқда баҳоланади.


13. Тест синови бошлангандан кейин ҳеч ким аудиторияга киритилмайди ва тест топшириқлари бўйича номзодлар билан савол-жавоб қилинмайди.


14. Тест синови ўтказиладиган жойга киришда номзод калькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, тест жараёни давомида бошқа номзодга ёрдам берса, номзод тест синовини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва тест синовидан четлаштирилади. Бу ҳақда тест синовини ўтказиш бўйича кичик комиссияси томонидан далолатнома расмийлаштирилади.


15. Тест синови натижалари гуруҳлар таркибида мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома билан расмийлаштирилади. Қайднома кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва қабул комиссияси масъул котибига топширилади.






Методикага

ИЛОВА



Ички ишлар органларида хизматга

касбий-психологик лаёқатни баҳолаш

ҚАЙДНОМАСИ

"_____" гуруҳ

20__йил "___" ___________

Т/р.

Ф.И.О


Шифрли карточка

рақами


Балл
















Кичик комиссияси раиси





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

Кичик комиссияси аъзолари:





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

       

      




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)


      




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)


      




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

       





Низомга

7-ИЛОВА



Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1-§. Умумий қоидалар


1. Якка тартибдаги якуний суҳбат номзодларнинг Ўзбекистон тарихи, юридик фанлар бўйича билимлари ва умумий дунёқарашини баҳолаш мақсадида оғзаки савол-жавоб тарзида ўтказилади.


2. Номзодлар сонидан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги якуний суҳбатни қабул қилиш учун бир ёки бир нечта комиссиялар тузилиши мумкин. Бунда, барча комиссиялар аъзолари сони тенг этиб белгиланади.


3. Якуний суҳбат давомида номзодларга бериладиган саволлар комиссия аъзолари, тарих, юриспруденция соҳасидаги малакали мутахассислар ҳамда психологлар томонидан тузилади ва саволлар бўйича билет вариантлари тайёрланади. Билетлардаги саволларнинг такрорланишига йўл қўйилмайди.


4. Саволлар рўйхати ва билет вариантлари комиссия раиси томонидан тасдиқланади ва комиссия масъул котибининг сейфида сақланади. Масъул котиб саволлар рўйхати ва билет вариантлари ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.


5. Якуний суҳбат куни номзодларда фуқаролик паспорти ёки хизмат гувоҳномаси бўлиши шарт.



2-§. Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш


6. Якка тартибдаги якуний суҳбатда номзод 3 та саволдан иборат билетга жавоб беради.

Ҳар бир билетда:

биринчи саволда - Ўзбекистон тарихи бўйича;

иккинчи саволда - юридик фанлар бўйича;

учинчи саволда - умумий дунёқарашини аниқлаш бўйича масала берилади.


7. Ички ишлар органларининг сержантлар таркиби ходимларини махсус касбий тайёрлаш йўналишига ўқишга кириш учун номзодларга бериладиган саволлар мазмуни таълим мутахассислиги ҳуқуқшунос ва тарих фанларига ихтисослашмаган умумий, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим учун мўлжалланган ўқув дастурларига мувофиқлаштирилган ҳолда тузилади.

8. Ички ишлар органларининг офицерлар таркиби ходимларини махсус касбий тайёрлаш йўналишига ўқишга кириш учун номзодларга бериладиган саволлар мазмуни таълим мутахассислиги ҳуқуқшунос ва тарих фанларига ихтисослашмаган таянч олий таълим учун мўлжалланган ўқув дастурларига мувофиқлаштирилган ҳолда тузилади.


9. Номзодларнинг умумий дунёқарашини аниқлаш бўйича тузиладиган саволлар, уларнинг ижтимоий-сиёсий билими ва дунёқараши, республика ва дунёда бўлаётган воқеалардан хабардорлиги, динлар ҳақидаги тушунчаси ва муносабати, ватанпарварлик ҳақидаги тасаввурлари ҳамда ички ишлар органлари фаолияти учун зарур бўлган бошқа муҳим жиҳатларни аниқлашга йўналтирилган бўлади.


10. Номзодлар суҳбатга тасдиқланган рўйхат бўйича кетма-кетликда якка тартибда киритилади ва билетлардан бирини танлайди.


11. Номзодлар билетлардан бирини танлаб олгач, саволларга тайёргарлик кўришлари учун 10 дақиқа вақт берилади. Агарда номзод ушбу вақтдан фойдаланишни лозим деб топмаса, тайёргарлик кўрмасдан жавоб беришига рухсат этилади.



3-§. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларини аниқлаш


12. Номзоднинг саволларга жавоби эшитилгандан сўнг комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик бали аниқланади.


13. Номзоднинг саволларга жавоблари қуйидаги 4 та мезон бўйича алоҳида баҳоланади:


1. Саволнинг мазмун ва моҳиятини очиб бериш.


2. Саволга жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаш.


3. Саволни ёритишда мустақил ва ижодий фикрлаш.


4. Жавобни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив ҳужжатларга мурожаат қилиш.


14. Ҳар бир мезон 9 та баҳолаш даражасига эга:

- максимал;

- жуда юқори;

- юқори;

- ўртадан юқори;

- ўрта;

- ўртадан паст;

- паст;

- жуда паст;

- қониқарсиз.

Т/р.

Баҳолаш мезонлари

Мезонларни баҳолаш даражаси

(балларда)


М

а

к

с

и

м

а

л


Ж

у

д

а

ю

қ

о

р

и


Ю

қ

о

р

и


Ў

р

т

а

д

а

н

ю

қ

о

р

и


Ў

р

т

а


Ў

р

т

а

д

а

н

п

а

с

т


П

а

с

т


Ж

у

д

а

п

а

с

т


Қ

о

н

и

қ

а

р

с

и

з


1.

Саволнинг мазмун ва моҳиятини очиб бериш.


20

18

16

14

12

10

6

2

0

2.

Саволга жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаш.


20

18

16

14

12

10

6

2

0

3.

Саволни ёритишда мустақил ва ижодий фикрлаш.


20

18

16

14

12

10

6

2

0

4.

Жавобни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив ҳужжатларга мурожаат қилиш.


20

18

16

14

12

10

6

2

0

16. Номзоднинг якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома расмийлаштирилади.


17. Гуруҳдаги барча номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтказилгандан сўнг номзод унга тегишли қайдномани имзолайди. Мазкур қайднома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва унинг масъул котибига топширилади.






Методикага

ИЛОВА



Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

Номзод



(Ф.И.О.)

Топшириш санаси: 20__ йил ___ ____________.


Натижалар:

1-саволга

қўйилган балл


2-саволга

қўйилган балл


3-саволга

қўйилган балл


Ўртача балл


Номзод





(имзо)


(Ф.И.О.)

Қабул комиссия раиси

(ўринбосари)





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

Комиссия масъул котиби

      




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари:

      




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

         

      




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

   

      




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

    

      




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

       





Низомга

8-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазири ўринбосари -

Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи,

Қабул комиссияси раиси

         

_________________________________

(унвони, Ф.И.О. ва имзоси)


20 ___ йил "___" ___________


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Академияси касбий тайёргарлик факультети


Қабул комиссияси йиғилишининг

БАЁННОМАСИ ____-сон

20__ йил "___" __________





(йиғилиш ўтказилган ҳудуд номи)

Раислик қилувчи:





(қабул комиссияси раисининг унвони ва Ф.И.О.)

Қатнашганлар:





(қабул комиссияси аъзолари)

     

     



(қабул комиссияси аъзолари)

КУН ТАРТИБИ:

(номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида)


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси касбий тайёргарлик факультети қабул комиссияси ички ишлар органларида хизматга касбий-психологик лаёқатни баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларини кўриб чиқиб, қарор қилади:


_______________________ мутахассислиги бўйича танлов натижалари:

Т/р.

Номзоднинг

Ф.И.О.

Ички ишлар

органларида

хизматга касбий-

психологик

лаёқатни

баҳолаш бўйича

тўплаган бали


Якка

тартибдаги

якуний

суҳбатда

тўплаган бали


Имтиёз

бали


Умумий

балл


Ўқишга қабул

қилинганлиги

ёки қабул

қилинмаганлиги

ҳақида ёзув


1.








2.








3.








Қабул комиссияси масъул котиби:





(унвони, Ф.И.О.)

Қабул комиссияси аъзолари





(унвони, Ф.И.О.)






(унвони, Ф.И.О.)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 27 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 30 октябрь, 43-сон, 1105-модда









































Время: 0.1986
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск