ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2017 й. 864-сон "Тадбиркорлик субъектларига фақат "ягона дарча" тамойили бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.2017 й.

N 864



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА

ФАҚАТ "ЯГОНА ДАРЧА" ТАМОЙИЛИ БЎЙИЧА

ЯГОНА МАРКАЗЛАР ОРҚАЛИ КЎРСАТИЛАДИГАН

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон Фармонининг ижросини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарорига биноан Тадбиркорлик субъектларига фақат "ягона дарча" тамойили бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ қўшимча киритилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларига фақат "ягона дарча" тамойили бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бир ой муддатда:

тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатларини бериш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

ўз ходимларини ва тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ходимларини электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатларини бериш тартиботларига тизимли равишда ўқитишни таъминласинлар;

тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали олиш электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатларини бериш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг намунавий шакллари ва бланкаларини қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

мазкур қарорга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларининг паспортини унда кўрсатилган маълумотларнинг долзарблигини доимий равишда таъминлаган ҳолда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Р. Парпиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 23 октябрдаги

864-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили

бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил

28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарори билан тасдиқланган

Тадбиркорлик субъектларига фақат "ягона дарча" тамойили

бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат

хизматлари рўйхатига киритилаётган қўшимча


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларига фақат "ягона дарча" тамойили бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 17-позиция қўшилсин:

"

17.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо сертификатини бериш


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатини бериш


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази


".

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 30 октябрь, 43-сон, 1092-модда


























Время: 0.2035
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск