ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2017 й. 873-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.10.2017 й.

N 873



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник

ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш

тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 24 октябрдаги

873-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида" 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарорининг 3-банди учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 9-сон, 30-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"82 фоизи - туманлар ва шаҳарлар бюджетларига, 8 фоизи - бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга, 10 фоизи - маблағларни адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида жамлаш йўли билан давлат нотариал идораларини ва нотариал архивларни маблағ билан таъминлашга йўналтирилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси судьяларини, адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида" 1993 йил 9 июлдаги 343-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-иловада:


а) 12-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

12.

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси  (Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази)


Жиноий, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва ҳарбий судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича давлат божлари ва жарималар суммаси.


16



Ижро этиш бўйича бюджетга ундирилган суммалар, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини ундириш бундан мустасно.


24

";

б) қуйидаги мазмундаги 12-1-позиция қўшилсин:

"

12-1

Бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси  (Адлия вазирлиги)

ФҲДЁ бўлимлари томонидан ундириладиган давлат божлари суммаси.


16



Нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божлари суммаси.


8



Адлия органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларини, адвокатлик бюроларини, фирмаларини, ҳайъатларини, нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилотларининг хорижий фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини аккредитациядан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилоти рамзлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг таъсис ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликатини берганлик учун, адвокатлик фаолиятини лицензиялаганлик учун ундириладиган маблағлар, шунингдек, адлия органлари томонидан ундириладиган жарималар суммаси.


80

".

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 73-модда) билан тасдиқланган Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандда "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-бандда ва 5-банднинг биринчи хатбошида "Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига" ва "Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига" ва "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Низомга иловада:

"Тадбирлар" устунининг "2-босқич" позицияси 1-бандида "Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Субъектлар" устунининг "3-босқич" позициясида "Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунининг "4-босқич" позициясида "Жамғармадан" сўзи "бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомнинг 15-банди иккинчи хатбошида "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 30 декабрдаги 346-сон қарори 3-бандида "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Судьяларга, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда Судьяларга, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 78-модда):


а) қарорнинг номига "ҳамда Судьяларга," сўзларидан кейин "суд органлари ходимларига," сўзлари қўшилсин;


б) 1-банднинг учинчи хатбошига "Судьяларга," сўзидан кейин "суд органлари ходимларига," сўзлари қўшилсин;


в) 1-илованинг 11-бандида "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 2-иловада:

илованинг номига "Судьяларга," сўзидан кейин "суд органлари ходимларига," сўзлари қўшилсин;


1-бандда:

биринчи хатбошида "судьяларга" сўзидан кейин "суд органлари ходимларига," сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ушбу Низомнинг амал қилиши судьяларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяларига (кейинги ўринларда судьялар деб аталади), судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази (кейинги ўринларда суд органлари деб аталади) ходимларига ва прокуратура органлари ходимларига татбиқ этилади";


2-бандда:

биринчи хатбошига "судьяларга," сўзидан кейин "суд органлари ходимларига ва" сўзлари қўшилсин;

бешинчи хатбошига "тақдирда (судьянинг" сўзларидан кейин "суд органлари ходимининг ва" сўзлари қўшилсин;


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Судьяга, суд органлари ходимига ва прокуратура органлари ходимига пул компенсацияси тўлаш судья, суд органлари ходими ва прокуратура органлари ходими тайинланган жойга келгандан (сайлангандан) кейин уй-жой ижарага олинган (ижарада турган) кундан бошлаб нотариус томонидан тасдиқланган уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) шартномаси асосида амалга оширилади. Судьяга, суд органлари ходимига ва прокуратура органлари ходимига тайинланган (сайланган) жойида хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки у уй-жой сотиб олганда, унинг ваколатлари тўхтатилганда ва тугаганда пул компенсацияси тўлаш тўхтатилади";


4-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Судьяга ва суд органлари ходимига тайинланган (сайланган) жойида хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки улар уй-жой сотиб олганда улар бир ҳафта муддатда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди, Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича тегишли ҳудудий бўлими (кейинги ўринларда тегишли органлар деб аталади) бухгалтериясига пул компенсацияси тўлашни тўхтатиш тўғрисида ариза бериши шарт";


5-бандга "судьяларга," сўзидан кейин "суд органлари ходимларига ва" сўзлари қўшилсин;


6-бандда:

биринчи хатбошига "Судья," сўзидан кейин "суд органлари ходими ва" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошига "қарорнинг нусхаси," сўзидан кейин "суд органлари ходимини ва " сўзлари қўшилсин;


7-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Суд органлари ходимига ва прокуратура органлари ходимига бола икки ёшга тўлгунгача уни парвариш қилиш учун таътил берилган тақдирда, пул компенсацияси таътилнинг бутун даврига, бироқ суд органлари ходими ва прокуратура органлари ходими ушбу уй-жойда яшаши шарти билан берилади";


8-банднинг биринчи хатбошига "суд," сўзидан кейин "суд органи ва" сўзлари қўшилсин;


9-бандга "судьянинг," сўзидан кейин "суд органлари ходимининг ва" сўзлари қўшилсин;


10-бандга "Судья," сўзидан кейин "суд органлари ходими ва" сўзлари қўшилсин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Ушбу Низомга мувофиқ судьяларга, суд органлари ходимларига ва прокуратура органлари ходимларига пул компенсацияси тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Пул компенсацияси тўлашга пул маблағлари сарфи тўғрисидаги ҳисобот ушбу Низомга мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йилнинг ҳар чорагида тақдим этилади".


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 14 ноябрдаги 321-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 46-47-сон, 522-модда) 5-бандининг учинчи хатбошида "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро арбитраж ишларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 14 июндаги 173-сон қарорида:


а) 4-банддаги "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банднинг иккинчи хатбошидаги "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгашининг ҳар йилги қарори билан" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 25-модда):


а) 1-илованинг 11-бандидаги "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 11-бандидаги "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг 5-бандидаги "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 26 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 30 октябрь, 43-сон, 1094-модда











































Время: 0.1765
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск