Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2017 й. 865-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш кенгашини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.2017 й.

N 865




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА ОММАВИЙ

СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ КЕНГАШИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш ишларининг самарадорлигини оширишга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузурида Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш кенгаши тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига юклатилган вазифаларни амалга оширишда кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг тўлиқ

ва сифатли бажарилиши бўйича мониторинг олиб бориш;

Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни талаблари ҳаётга тўлақонли жорий этилишини таъминлаш.


4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш кенгаши жамоатчилик асосида фаолият юритади.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Д. Курбанов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 23 октябрдаги

865-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия

ва оммавий спортни ривожлантириш кенгашининг

ТАРКИБИ

       

Нарбаева Т.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Кенгаш раиси

Исроилов Ш.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири, Кенгаш раисининг ўринбосари

Ахматджанов У.М.

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси, Кенгаш раисининг ўринбосари

Моминжанов Ш.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари

Набиев Д.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари

Холмухамедов М.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

Назарбеков О.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари

Баситханова Э.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

Саттаров Д.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари

Рафиков Қ.М.

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси


Джалилов Ш.И.

-

Ўзбекистон "Нуроний" жамғармаси раиси

Мирзажанов А.Х.

-

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг ўринбосари

Худойберганов К.С.

-

Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлари кенгаши раиси

Нурматова Ш.О.

-

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари

Зуфаров М.М.

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари

Тойиров Т.А.

-

Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

Қодиров Э.И.

-

Ўзбекистон "Баркамол авлод" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

Хаитов Т.Ш.

-

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим ўқув юртлари ўқувчилари ҳамда талабаларининг Республика "Талаба" спорт уюшмаси ижрочи раиси

Исмоилов А.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи

Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори

Лавозими бўйича

-

Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати директори

Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Жисмоний тарбия оммавий спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

Лавозими бўйича

-

Спорт турлари бўйича республика федерациялари (уюшмалари) раислари ўринбосарлари, бош котиблари, ижрочи директорлари

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари бошлиқлари

             

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли мажбуриятларни бажариш зиммасига юкланган шахслар Кенгаш таркибига киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 октябрь



































Время: 0.2043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск