Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш кенгаши тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.10.2017 й. 865-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 23 октябрдаги

865-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва

оммавий спортни ривожлантириш кенгаши тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш кенгашининг (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) асосий вазифалари, фукциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Кенгаш жисмоний тарбия ва спортга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи давлат органлари ва муассасалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи коллегиал идоралараро орган ҳисобланади.

Кенгаш жамоатчилик асосида фаолият юритади.


3. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


4. Кенгаш ўз фаолиятини давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. КЕНГАШНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига юклатилган вазифаларни амалга оширишда кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши бўйича мониторинг олиб бориш;

Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни талаблари ҳаётга тўлақонли жорий этилишини таъминлаш.


6. Кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига юклатилган вазифаларни амалга оширишда кўмаклашиш соҳасида:

Жисмоний тарбия ва спортга оид давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммо ва йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этишда кўмаклашиш;

жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш, таҳлил қилиш, ушбу соҳадаги ишларни янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

шаҳарлар ва туманларда спорт-оммавий ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлари, шу жумладан, спортнинг миллий турлари бўйича халқ ўйинлари ва мусобақалар аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, кекса кишилар ва қишлоқ аҳолиси орасида ўтказилишини мунтазамлилик асосида ташкил этилишига кўмаклаш;

жисмоний ва маънавий соғлом ўсиб келаётган авлодни камол топтиришнинг муҳим шарти сифатида оммавий болалар спортини ривожлантиришга, болаларда соғлом турмуш тарзига интилишни ва спортга муҳаббатни сингдиришни таъминлашда кўмаклашиш;

мамлакатда спорт турларини, спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш ишларини ташкил этишда кўмаклашиш;

жисмоний тарбия-соғломлаштириш иншоотлари сиғимидан самарали фойдаланиш, спорт секциялари ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда қатнашиш;

б) Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши бўйича мониторинг олиб бориш соҳасида;

давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастурида белгиланган талабларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш ва мунтазам равишда муҳокама қилиш;

в) Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни талаблари ҳаётга тўлақонли жорий этилишини таъминлаш соҳасида:

давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш ишларини ташкил этиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат дастурларининг ишлаб чиқилишида иштирок этиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши юзасидан жамоатчилик назорати амалга оширилишини ташкил этиш;

жисмоний тарбия ва спортга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг ҳолати таҳлил қилинишини ташкил этиш.

Кенгаш ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши юзасидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритади.



3-БОБ. КЕНГАШНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


7. Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан белгиланган тартибда маълумотларни сўраш ва олиш;

жисмоний тарбия ва спортга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи давлат органлари ва муассасалари вакилларининг ахборотларини мунтазам эшитиш;

давлат органлари ва муассасаларининг жисмоний тарбия в спорт масалалари билан боғлиқ фаолияти самарадорлигини оширишга доир тавсиялар ишлаб чиқиш;

жисмоний тарбия ва спорт билан боғлиқ ишларнинг ҳолатини ўрганиш учун ишчи комиссиялар ва (ёки) эксперт гуруҳлар ташкил этиш, шунингдек, ушбу комиссия ва гуруҳлар фаолиятига тегишли мутахассисларни жалб қилиш;

жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришда фаол иштирок этган шахсларни рағбатлантириш ташаббуси билан чиқиш;

жисмоний тарбия ва спортга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар бериш.

Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


8. Кенгаш ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. КЕНГАШ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Кенгашнинг раис, раис ўринбосарлари ва аъзоларидан иборат таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


10. Кенгаш ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва мажлисларини заруратга кўра, аммо ҳар йилда камида икки марта ўтказади.


11. Кенгаш раиси:

Кенгаш фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

раис ўринбосарлари ва аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Кенгаш йиғилишларини чақиради ва уларга раислик қилади;

Кенгаш йиғилишлари кун тартибини тасдиқлайди;

Кенгаш иш режаларини тасдиқлайди.

Кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа вазифаларни амалга оширади.


12. Кенгаш раиси ўринбосарлари раис томонидан ўзларига юкланган вазифаларни амалга оширади ҳамда ушбу вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


13. Кенгаш ишчи органи функциясини Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) бажаради.

14. Ишчи орган:

Кенгашнинг иш режаларини ишлаб чиқади, уларнинг ижроси юзасидан назоратни амалга оширади;

тасдиқланган иш режасига мувофиқ Кенгашнинг жорий фаолиятини ташкил этади;

Кенгаш йиғилишлари кун тартибига киритиладиган масалалар бўйича материалларнинг тайёрланишини ташкил қилади;

Кенгашнинг ваколати доирасига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;

Кенгаш қарорларининг ижроси юзасидан назорат ва мониторингни ташкил қилади;

оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Кенгаш фаолиятини ташкилий-техник таъминлашни амалга оширади.

Ишчи орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.


15. Кенгаш таркибига кирувчи давлат органлари ва муассасалари ўз ваколатлари доирасида жисмоний тарбия ва спортга оид давлат сиёсати доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ишчи органга ҳар ойнинг йигирма бешинчи кунига қадар ҳисоботлар тақдим этиб боради.


16. Кенгаш мажлисини унинг раиси бошқаради. Кенгаш раиси бўлмаган тақдирда, мажлисни унинг ўринбосарларидан бири бошқаради.

Кенгаш мажлиси аъзоларнинг камида учдан икки қисми ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади.


17. Кенгаш қарорлари Кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

Кенгаш қарорлари йиғилишда иштирок этган Кенгаш аъзолари томонидан имзоланадиган ва Кенгаш раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади. Баённомани имзолашда Кенгаш аъзолари ўзларининг алоҳида фикрларини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эгадир.


18. Кенгашнинг иш режалари унинг аъзоларидан келиб тушган таклифлар асосида ҳар ярим йилга тузилади, Кенгаш йиғилишида кўриб чиқилади ва Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Кенгаш фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

20. Кенгашни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 октябрь












































Время: 0.2135
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск