Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчилари учун касбий таълим беришни ташкил этиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.10.2017 й. 868-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 24 октябрдаги

868-сон қарорига

1-ИЛОВА



Умумий ўрта таълим муассасаларининг

10-11-синфлари ўқувчилари учун касбий

таълим беришни ташкил этиш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчилари (кейинги ўринларда ўқувчилар деб аталади) учун касбий таълим беришни ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ўқувчиларга касбий таълим бериш узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми бўлиб, уларнинг касб-ҳунар ўрганишга бўлган эҳтиёжини қондириш, касбий билим ва кўникмаларини шакллантириш, республика иқтисодиёти тармоқлари учун зарур мутахассисларни тайёрлашни таъминлайди.


3. Касбий таълим олиш ўқувчилар учун мажбурий бўлиб, бепул амалга оширилади.

Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида (кейинги ўринларда мажмуа деб аталади) ўқувчиларга бепул касбий таълим берилишидан ташқари қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшимча пуллик хизматлар кўрсатилиши мумкин.


4. Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим бериш муддати 2 йил бўлиб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва умумий ўрта таълим муассасаларидаги мажмуаларда ташкил этилади.


5. Мажмуа Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қарори билан ташкил этилади.


6. Ҳудуддаги шарт-шароитдан келиб чиққан ҳолда мажмуа ташкил этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари сони ва уларнинг ҳудудий жойлашуви Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан белгиланади.


7. Касбий таълимга қўйиладиган малака талабларини ва бошқа методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш, касбий таълим бериш жараёнини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) томонидан амалга оширилади.


8. Касбий таълимга қўйиладиган малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини амалиётга жорий этиш Марказ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.


9. Мажмуа фаолияти Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси бошқармаси ҳамда Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази томонидан доимий мониторинг қилиб борилади.


2-БОБ. КАСБИЙ ТАЪЛИМ БЕРИШНИНГ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


10. Касбий таълим беришнинг мақсади ўқувчиларга махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган касб-ҳунар ўргатишдан, шу касб бўйича ижодий фикрлайдиган, ташкилотчилик ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига эга бўлган шахсни тарбиялашдан ҳамда ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунар танлашда уларга кўмаклашишдан иборат.


11. Касбий таълим беришнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

ўқувчилар томонидан касб-ҳунар кўникмаларининг ўзлаштирилишини таъминлаш, махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган касбларни ўргатиш орқали уларнинг касб-ҳунар олишга бўлган эҳтиёжини қондириш;

касбий таълим бериш жараёнида "уста-шогирд" анъаналари, маҳаллий ва хорижий илғор тажрибани ўрганган ҳолда энг мақбул усуллардан фойдаланиш ҳамда касбларнинг малака талабларини ва касбий таълим бериш жараёнининг методик таъминотини такомиллаштириб бориш;

касбий таълим бериш жараёнига инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали касбий таълим бериш сифатини таъминлаш;

ўқувчиларда мустақил ижодий фикрлаган ҳолда меҳнат жараёнини ташкил этиш кўникмаларини шакллантириш орқали уларнинг меҳнат фаолияти билан фаол шуғулланиш имконини берувчи касб эгаси бўлишларини таъминлаш;

меҳнат бозори учун махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарлик талаб этилмайдиган касблар бўйича рақобатбардош кадрлар тайёрлашни таъминлаш.


12. Касбий таълим беришнинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун мажмуада зарур ташкилий, ўқув-методик, моддий-техник ва психологик-педагогик шарт-шароитлар яратилади.



3-БОБ. КАСБИЙ ТАЪЛИМ БЕРИШ ВА ЎҚУВ-ТАРБИЯ

ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Касбий таълим бериш ва ўқув-тарбия жараёни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режасига асосан кундузги таълим шаклида амалга оширилади.


14. Мажмуадаги касб-ҳунарнинг турига қараб ҳудуддаги тегишли ташкилотлар билан тузилган шартнома асосида амалий машғулотлар ташкил этилиши мумкин.


15. Мажмуада ўқувчиларга касбий билимлар бериш, тадбиркорлик, ишбилармонлик асосларини, меҳнат ва касб кўникмаларини эгаллашлари, шунингдек уларнинг ўзига хос касбий қобилиятлари ва сифатлари ривожлантирилиши таъминланади.


16. Мажмуада ўқув йили 2 сентябрдан келгуси йилнинг 25 майига қадар давом этади ва тўрт чоракка бўлинади.


17. Мажмуада тасдиқланган таянч ўқув режасига асосан ўқувчиларга икки ўқув йили давомида жами 408 соат касбий таълим берилади, ҳар бир ўқув йили якунида ўқувчилар учун 36 соатдан иборат ишлаб чиқариш амалиёти ўтказилади.


18. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга амал қилинади:

ўқув йилининг давомийлиги - 34 ҳафта;

ҳафтасига бир кунлик дарс машғулотларининг давомийлиги - 6 соат;

дарс машғулотининг давомийлиги - 45 дақиқа;

дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги - 5-10 дақиқа.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида байрам (ишланмайдиган) куни деб белгиланган кунларда дарс машғулотлари ўтказилмайди.

Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган тарзда кейинги дарс машғулотларига сингдирилган ҳолда ўтказилади.


19. Ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:

кузги таътил - 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

қишки таътил - 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

ёзги таътил 10-синфда - меҳнат амалиёти тугаган кундан бошлаб 2 сентябргача.


20. Мажмуада ҳар бир синф ўқувчилари, шу жумладан битта синфнинг ўғил ва қиз болалари учун машғулотлар алоҳида-алоҳида ташкил этилади, икки ёки ундан ортиқ синф ўқувчиларини қўшган ҳолда машғулотлар ташкил этилишига йўл қўйилмайди.


21. Касбий таълимнинг малака талабларига, таянч ўқув режасига ва намунавий ўқув дастурига заруратдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Марказ томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.


22. Ўқувчиларнинг касб-ҳунарга оид компетенциялари (билим, кўникма ва малакалари) ни аниқлаш ва назорат қилиш мақсадида мажмуада қуйидаги назорат турлари амалга оширилади:

жорий назорат - ўқувчиларнинг касбий билим, кўникма ва малакалари, касбга оид кўникмаларини намойиш этиш, лойиҳалаш, гуруҳларда ишлаш, савол-жавоб, муҳокама, ёзма иш кўринишида амалга оширилади;

оралиқ назорат - чорак ва ярим йиллик якуни бўйича ўқувчиларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш учун ўқув дастурининг маълум бир мантиқий якунланган қисми тугаганидан сўнг амалий кўникмаларни намойиш қилиш ёки ёзма иш кўринишида амалга оширилади;

босқичли назорат - ўқув йили якуни бўйича амалий имтиҳон, ёзма иш, лойиҳалар ва ишланмаларни ишлаб чиқиш ҳамда тест синовлари кўринишида амалга оширилиб, унга асосан ўқувчининг якуний баҳоси ва рейтинги аниқланади;

якуний назорат - ўқувчи танлаган мутахассислик бўйича касбий таълим бериш жараёни тугаганидан сўнг эгаллаган касб-ҳунар бўйича компетентлигини амалий намойиш этиши орқали якуний давлат аттестациясидан ўтказилади.

Жорий, оралиқ, босқичли ва якуний назоратларнинг баҳолаш мезонлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Марказ томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


23. Мажмуадаги якуний назорат иши умумий ўрта таълим муассасалари якуний давлат аттестациясидан камида бир ҳафта аввал ўтказилади.


24. Мажмуани муваффақиятли тугатган ўқувчиларга ушбу Низомга иловага мувофиқ меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи касб малакаси бўйича давлат намунасидаги диплом берилади.

Якуний назоратдан ўта олмаган ўқувчилар учун қайта якуний назорат ҳар йилнинг август ойида ташкил этилади. Қайта якуний назоратдан ўта олмаган ўқувчиларга касбий таълимни олганлиги тўғрисидаги маълумотнома берилади.


25. Мажмуадаги ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ бошқа масалалар таянч ўқув режаси ва ўқув дастурига мувофиқ белгиланади.



4-БОБ. ЎҚУВЧИЛАР СОҒЛИҒИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ


26. Ўқувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш мажмуа ташкил этилган таълим муассасасига бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.

Мажмуада ташкил этиладиган касбий таълим ва ишлаб чиқариш амалиёти жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига ўқувчилар томонидан риоя қилиниши учун мажмуа ташкил этилган таълим муассасаси раҳбари, ишлаб чиқариш устаси ва педагог ходимлари, Мажмуада даволаш-профилактика тадбирларини ташкил этиш, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши учун эса ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тиббиёт ходимлари масъулдирлар.


27. Мажмуа ташкил этилган таълим муассасаси томонидан тиббиёт ходимларининг фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар (махсус хона, мебель ва тиббий жиҳозлар, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори-дармонлар) яратиб берилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Мажмуа фаолиятини молиялаштириш мажмуа ташкил этилган таълим муассасасининг белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.


29. Мажмуа ходимларини моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда иш ҳақларига устамалар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


30. Мажмуани қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан ўқув йили якунида ёки ўқув йили бошланишидан аввал амалга оширилади.






Низомга

ИЛОВА



Умумий ўрта таълим мактабларининг

10-11-синф ўқувчиларига бериладиган

касб малакаси дипломининг давлат

НАМУНАЛАРИ


ДИПЛОМ

ТАВСИФИ


Касб малакаси дипломи 150 х 100 мм ўлчовда яхлит қопланган яшил (аъло даражали диплом қизил-мармар) рангли ледериндан тайёрланган кўринишга эга. Унинг юза томонида босма нақш усулида олтин рангда Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилади ва ундан пастроқда давлат тилида "KASB MALAKASI DIPLOMI" сўзи ёзилади.

Дипломнинг ички варақ ўлчами 142 х 95 мм, жойлашиш тартиби - горизонтал, офсет босма усулда, бўёқлар сони "оддий" - 4+N, "аъло даражали" - 5+N.

Дипломнинг ҳар икки варағида саккизта позицияда: D ҳарфи ва еттита рақамли тартиб рақами ёзилади.

Муқова материали ранги битирувчилар дипломи - тўқ яшил, "аъло даражали" битирувчилар дипломи қизил-мармар рангли. Тўғри бурчакли (юмшоқ ёстиқча) билан қопланган қаттиқ муқова. Муқова материали - бумвинил (қоғоз қатлами асоси поливинилхлорид) тўқ яшил ва қизил-мармар рангли, материал қалинлиги 170 ± 20 мкм. Муқовада матн олтин ранг зарли қоғозда, диаметри 45 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ва "KASB MALAKASI DIPLOMI" номи қиздириб нақш солиш йўли билан ёзилади.

Қоғоз тафсилоти:

қоғоз - 100% пахта, қалинлиги 140 ± 5 г/кв.м, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нури;

ёруғликда яхши кўринадиган "пахта кўсаги" кўринишидаги асосий уч ўлчовли сув белгиси;

кўринадиган рангли тола қизил ва яшил тусда, қоғоз сиртида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5 - 3 мм, "киприк" шаклида, кўз билан кўринади;

кўринмайдиган тола кўк ва оч яшил тусда, қоғоз қатламида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5 - 3 мм, "киприк" шаклида ультра бинафша нурлари остида кўринади.

Босма тафсилоти:

босма жараёнида эксклюзив кимёвий турғун матбаа бўёқлари қўлланилади;

ички варақнинг асосий фони оч жигарранг, икки тангир сеткадан пайдо бўлган ингичка синусоидал чизиқдан ташкил топган нусха кўчирмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади;

тангир сеткаларининг бири "ирис" эффектини қўллаш билан чоп этилади, яъни марказда яшил рангдан четлари бўйича ҳаво рангга равон ўтади;

ички варақ марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби чоп этилади, диаметри 35 мм, саккиз бурчак билан ҳошияланади;

бланканинг тўрт бурчагида мураккаб чизиқли нақш жойлаштирилади. Бу нақшлар ҳар хил қалинликдаги чизиқлардан ташкил топади, шакли ва зичлиги бир-бирига қопланиб, ягона зарҳални юзага келтиради. Қалбакиликдан нусха кўчирмайдиган ва сканерланмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади;

ички варақнинг икки тарафи марказида "Ҳумо" қуши (25х40 мм ўлчамли) қиёфасида кўринмайдиган тасвир жойлаштирилади;

кичик сўз, бир неча бор катталаштирилгандагина кўринади, узлуксиз чизиқни юзага келтиради ва такрорланадиган "DIPLOM" сўзидан иборат. Кичик сўз юқори қисмида "KASB MALAKASI DIPLOMI" сўзи остида чап тарафда ва "REPUBLIС OF UZBEKISTAN" сўзи остида ўнг тарафда жойлашади. Нусха тушириш ва қалбакилаштиришдан ҳимояланади;

серия "D" ва етти хонали рақам, икки тарафда бир хил берилади. Рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади.

Дипломнинг ички чап томони:


(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

KASB MALAKASI DIPLOMI

D N 0000000

             

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

20____ yilda



(o`quv ishlab chiqarish majmuasi nomi)

________ning to`la kursini ___________________________________________ yo`nalish bo`yicha tamomladi.

Davlat attestatsiya komissiyasining 20___ yil "___" _____________________dagi qaroriga binoan unga

              


kasbi va

        

       

    


           

ixtisoslik(lar) berildi.

M.O`

Davlat attestatsiya

komissiyasi raisi

Direktor

Kotib(а)

_______ shahri (tumani), _______ yil

Ro`yxat raqami _________

     



Дипломнинг ички ўнг томони:



(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)


TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

DIPLOMA OF PROFESSIONAL QUALIFICATION

D No. 0000000

             

(full name) completed the full course of

              

(name of professional education complex)

on


in 20_____year.


(field of study)


In accordance with the decision of the State Attestation Comission of __________ "__" 20 ____year.

Нe/she is qualified as



(name of profession)

and has the following specialty(ies)

                

(name of specialty(ies))

(Seal)

Chairman of State

Attestation Commission

Director

Secretary

____city (district) 20____year

Registration Number______________

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 24 октябрь




































Время: 0.1979
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск