Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Молия соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2017 й. 870-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.10.2017 й.

N 870



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ДАВЛАТ

МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИ БОШ БОШҚАРМАСИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тиббиёт ва таълим муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3231-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва молия вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 24 октябрдаги

870-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетга акциз солиғи тушишини назорат қилувчи молия инспекторлари лавозимларини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 26 ноябрдаги 418-сон қарорида:


а) 1-банддан "1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 4-банддаги "1-иловада кўрсатиб ўтилган" сўзлари "Молия инспектори лавозимлари жорий этиладиган" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Товарларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 23 декабрдаги 532-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

2. "Ўзпахтаёғ" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзнефтмаҳсулот" АЖ нинг таркибига кирувчи иловага мувофиқ айрим корхоналарда ҳамда этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган корхоналарда (узум ва меваларни дастлабки қайта ишловчи корхоналардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозими жорий этилсин";


б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 4-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


г) 1-илованинг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"ПРИЛОЖЕНИЕ

к постановлению КМ

от 23.121998 года N 532



ПЕРЕЧЕНЬ

предприятий, на которых вводятся

должности финансовых инспекторов


I. Предприятия, входящие в состав

АО "Узпахтаёг"


Республика Каракалпакстан

1. АО "Ёггар"

2. АО "Турон-Хожели"


Андижанская область

3. АО "Андижон ёғ мой"

4. АО "Асака ёғ"


Бухарская область

5. АО "Когон ёғ-экстракция"

6. ООО "Евроснар"


Джизакская область

7. ООО "Бўстон олами"

8. ООО "Нурли-дон"


Кашкадарьинская область

9. АО "Косон ёғ-экстракция"

10. АО "Қарши ёғ-экстракция"


Навоинская область

11. ООО "Ванғози агро-экспорт"

12. ООО "Континент-Н ёғ-мой"


Наманганская область

13. АО "Учқўрғон ёғ"

14. ООО "Наманган тола-текстил"


Самаркандская область

15. АО "Каттақўрғон ёғ-мой"


Сурхандарьинская область

16. АО "Сурхонозиқовқатсаноати"

17. СП ООО "Агрохизмат Шиндонг"


Сырдарьинская область

18. АО "Гулистон экстракт-ёғ"


Ташкентская область

19. АО "Янгийўл ёғ-мой"


Ферганская область

20. АО "Фарғона ёғ мой"

21. АО "Қўқон ёғ-мой"


Хорезмская область

22. АО "Урганч ёғ-мой"


город Ташкент

23. АО "Тошкент ёғ-мой комбинати"



II. Предприятия, входящие в состав

АО "Узбекнефтгаз"


Кашкадарьинская область

1. ООО "Муборакнефтгаз"

2. ООО "Шўртаннефтгаз"


город Ташкент

3. АО "Узтрансгаз"


Хорезмская область

4. УП "Урганчтрансгаз"


Бухарская область

5. ООО "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи"


Ферганская область

6. ООО "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи"


Ташкентская область

7. ООО "Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи"



III. Предприятия, входящие в состав

АО "Узнефтпродукт"


Республика Каракалпакстан

1. ООО "Тахиатош нефть базаси"


Андижанская область

2. ООО "Андижон нефть базаси"


Бухарская область

3. ООО "Бухоро нефть базаси"


Джизакская область

4. ООО "Жиззах нефть базаси"


Кашкадарьинская область

5. ООО "Қарши нефть базаси"


Навоинская область

6. ООО "Навоий нефть базаси"


Наманганская область

7. ООО "Тўрақўрғон нефть базаси"


Самаркандская область

8. ООО "Мароқанд нефть базаси"


Сурхандарьинская область

9. ООО "Термиз нефть базаси"


Сырдарьинская область

10. ООО "Гулистон нефть базаси"


Ташкентская область

11. ООО "Кучлик нефть базаси"

12. ООО "Пахта нефть базаси"

13. ООО "Чинобод нефть базаси"


Ферганская область

14. ООО "Фарғона нефть базаси"


Хорезмская область

15. ООО "Урганч нефть базаси";


д) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 24 октябрдаги

870-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 19 майдаги 225-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 38-модда) 9-банди.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2015 йил 30 июндаги 173-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 йил, 6-сон, 52-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон Фармони) 2015 йил 25 декабрдаги 372-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 12-сон, 110-модда) иловасининг 1 ва 20-бандлари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 25 октябрь




































Время: 0.2022
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск