Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Молия соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.10.2017 й. 870-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 24 октябрдаги

870-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади) ва унинг ҳудудий бошқармаларининг мақомини, вазифалари ва функцияларини, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Бош бошқарма молиявий ҳуқуқбузарликлар профилактикасини, бюджет тизими бюджетлари маблағлари мақсадли сарфланишини, молиявий назорат объектлари томонидан бюджет қонунчилигига, шунингдек бюджет ва смета-штат интизомига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи давлат молиявий назорат органи ҳисобланади.


3. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Бюджет кодекси ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қиладилар.


4. Бош бошқарманинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


5. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига бўйсунади ва ҳисобот беради.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат молиявий назорати бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) ўз фаолиятида бевосита Бош бошқармага бўйсунадилар ва ҳисобот берадилар.


6. Бош бошқарманинг ҳудудий бошқармалари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва давлат тилида ўз номи ёзилган муҳрга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.



2-БОБ. БОШ БОШҚАРМА ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

БОШҚАРМАЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармаларининг вазифалари ҳисобланади:

бюджет ташкилотларида бюджет маблағларини бошқариш ва бюджет ҳисобини юритиш бўйича махсус автоматлаштирилган дастурий маҳсулотлар воситасида бюджет ташкилотларининг молиявий фаолиятини доимий мониторинг қилиш;

бюджет қонунчилигига риоя этиш бўйича бюджет ташкилотлари билан тизимли асосда профилактика ишларини олиб бориш;

бюджет ташкилотларида аниқланаётган пул маблағлари ва моддий бойликларни талон-торож қилиш, камомадларга йўл қўйиш, харажатлар сметаси ва штатлар жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда ижро этиш тартибини бузиш ва бюджет қонунчилигини бошқача тарзда бузиш ҳолатларини чуқур таҳлил қилиш ва уларни содир этиш шарт-шароитларини бартараф қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

масофавий назоратни кенг кўламда қўллаш, замонавий ахборот технологиялари ва маълумотлар базаси воситасида текшириш объектлари ва мақсадларини аниқлаш йўли билан кам самарали тафтишларни қисқартириш билан бир вақтда бюджет ташкилотларини текшириш самарадорлигини ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан фойдаланишда бюджет қонунчилигига ҳамда бюджет ва смета-штат интизомига риоя этилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлардан (қарзлардан), шунингдек инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;

давлат мақсадли ва бошқа жамғармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бошқа жамғармалар маблағларидан фойдаланишда қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

пахта тозалаш корхоналарида ҳисобга олиш ва ҳисоботнинг ҳаққонийлиги устидан давлат назоратини амалга ошириш;

ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

молия инспектори лавозими жорий этилган ташкилотларда акциз солиғини тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши юзасидан назорат ўрнатиш.


8. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари ўзларига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:


а) бюджет ташкилотларида бюджет маблағларини бошқариш ва бюджет ҳисобини юритиш бўйича махсус автоматлаштирилган дастурий маҳсулотлар воситасида бюджет ташкилотларининг молиявий фаолиятини доимий мониторинг қилиш соҳасида:

харажатлар сметасига киритилган бюджетдан ажратиладиган маблағларни ҳаққонийлиги ва уларни амалдаги нормативларга мувофиқлиги юзасидан дастлабки назоратни ўтказиш;

меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича белгиланган разрядларга, лавозим маошлари, устамалар, иш ҳақига қўшимчалар ва бошқа тўловлар миқдорларига риоя этилиши устидан дастлабки назоратни амалга ошириш;

ходимларнинг белгилаб қўйилган чекланган умумий сонига, ходимларнинг тоифалари ўртасидаги ўзаро нисбат нормативларига, намунавий штат нормативларига риоя этилиши юзасидан дастлабки назоратни амалга ошириш;

тарификация рўйхатларини тузишнинг қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартиби ва нормативларига риоя этилиши юзасидан дастлабки назоратни ўтказиш;


б) бюджет қонунчилигига риоя этиш бўйича бюджет ташкилотлари билан тизимли асосда профилактика ишларини олиб бориш соҳасида:

бюджет тизими бюджетлари харажатларини режалаштириш даврида профилактика ишларини кучайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш;

электрон тарзда бюджет тизими бюджетлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағларининг ҳаракати тўғрисида тегишли манбалардан олинадиган маълумотларни таҳлил қилиш асосида молиявий ҳуқуқбузарликларни содир этилиши хавфи мавжуд бўлган молиявий назорат объектида профилактика ишларини олиб бориш;

ҳудудий молия органлари ва ғазначилик бўлинмаларида бюджет қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш юзасидан профилактика ишларини олиб бориш;


в) бюджет ташкилотларида аниқланаётган пул маблағлари ва моддий бойликларни талон-торож қилиш, камомадларга йўл қўйиш, харажатлар сметаси ва штатлар жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда ижро этиш тартибини бузиш ва бюджет қонунчилигини бошқача тарзда бузиш ҳолатларини чуқур таҳлил қилиш ва уларни содир этиш шарт-шароитларини бартараф қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш соҳасида:

молиявий ҳуқуқбузарликлар профилактикасини олиб бориш учун маълумотлар базасини шакллантириш, умумлаштириш ва ҳисобини юритиш;

бюджет тизими бюджетлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағларидан фойдаланишда масофадан кузатиш тизимини ва камерал назоратни жорий этиш орқали текширишлар самарадорлигини ошириш;

молиявий назорат ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси шакллари ҳамда усулларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

аниқланаётган тизимли ва характерли молиявий ҳуқуқбузарликларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига тегишли таклифлар киритиш;

г) масофавий назоратни кенг кўламда қўллаш, замонавий ахборот технологиялари ва маълумотлар базаси воситасида текшириш объектлари ва мақсадларини аниқлаш йўли билан кам самарали тафтишларни қисқартириш билан бир вақтда бюджет ташкилотларини текшириш самарадорлигини ошириш соҳасида:

бир ҳудуд ёки соҳада аниқланган характерли молиявий ҳуқуқбузарликлар юзасидан республика ҳудудидаги назорат объектларида тизимли текширишларни ўтказиш;

молиявий ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон яратувчи шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича молиявий назорат объектларига тақдимномалар киритиш;

бюджет тизими бюджетлари маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва мақбуллаштириш бўйича таҳлилий ишларни амалга ошириш ҳамда тегишли таклифлар ишлаб чиқиш;


д) Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан фойдаланишда бюджет қонунчилигига ҳамда бюджет ва смета-штат интизомига риоя этилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан мақсадли фойдаланилишида бюджет ва смета-штат интизомига риоя этилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;

давлат инвестиция дастурларини амалга ошириш учун марказлашган манбалардан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;

ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўловлари учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик муассасалари томонидан чет эл валютасидаги маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;

бюджет ссудаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;

бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибига риоя этилиши юзасидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш;

давлат харидлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;

қонун ҳужжатларининг аввалги тафтишда ёки текширишда аниқланган бузилиши ҳолларини бартараф этиш юзасидан назорат тартибидаги текширишларни ташкил этиш;

давлат назорати ҳужжатларини умумлаштириш, улар юзасидан тегишли ахборотлар ва таклифлар тайёрлаш;

давлат молиявий назорати натижаларида аниқланган хато-камчиликларни бартараф этиш, мақсадсиз ва ноқонуний харажатларни, пул маблағлари ва товар-моддий бойликлар камомадини ундириш, назорат объекти айбдор шахсларини жавобгарликка тортиш юзасидан тақдимномалар тайёрлаш;

назорат тадбирларини мувофиқлаштириш ва услубий жиҳатдан таъминлаш;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш, қонунда кўзда тутилган маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорларни ижро этилишини ташкиллаштириш;

давлат молиявий назорати натижалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган материаллар ҳаракатини мониторинг қилиш;


е) Ўзбекистон Республикаси томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлардан (қарзлардан), шунингдек инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлардан (қарзлардан) ва кредит линияларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;

инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;

инвестиция лойиҳалари учун бюджет тизими бюджетлари ҳамда грант маблағлари ҳисобидан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши, лойиҳа-смета ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш;


ж) давлат мақсадли ва бошқа жамғармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағларидан фойдаланишда қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш соҳасида:

давлат мақсадли жамғармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағларидан фойдаланилиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва унинг таркибидаги ташкилотларни сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасидан ажратилган маблағларидан мақсадли фойдаланиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан буюртмачи-ташкилотларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг маблағлари ҳисобидан йўл ва бошқа объектларда бажарилган қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ва эксплуатация (жорий таъмирлаш, сақлаш, қиш мавсумида сақлаш ва кўкаламзорлаштириш) ишлари ҳажмлари ҳисоботларда ва ҳақиқий харажатлар бухгалтерия ҳужжатларида тўғри акс эттирилганлиги, шунингдек хом-ашё ва бошқа материалларни амалдаги нормативларга асосан ҳисобдан чиқарилишини текшириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасидан буюртмачи-ташкилотни сақлаш учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;

мелиоратив дастур доирасида суғориладиган ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирлари учун ажратилган маблағларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларига мақсадли сарфланиши ҳамда бажарилган ишлар ҳажмларини ҳисоботларда ва ҳақиқий харажатларини бухгалтерия ҳужжатларида тўғри акс эттирилганлиги юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг мелиоратив техникасини сотиб олиш учун ажратилган (узоқ муддатли имтиёзли лизинг, қарз) маблағларидан мақсадли фойдаланишни текшириш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;

фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловларни тўғри тайинланиши, ҳисобланиши, ўз вақтида молиялаштирилиши ва тўланиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар ташкилотлардаги фуқароларнинг пенсия йиғмажилдларида мавжуд бўлган иш стажини тасдиқловчи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳужжатлар тўғрилиги ва ҳаққонийлигини текшириш;

тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари хизмати фаолиятини назорат қилиш;

шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларининг тўғри ва тўлиқ ҳисоблаб чиқарилиши, ўз вақтида тўланиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки ва унинг филиалларида фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ҳамда фоизлар тўғри ҳисоблаб чиқарилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларининг ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда тўлиқ ва ўз вақтида ўтиши ҳамда улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси, Республика мақсадли китоб жамғармаси, "Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш" жамғармаси ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа жамғармалар маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;

ж-1) пахта тозалаш корхоналарида ҳисобга олиш ва ҳисоботнинг ҳаққонийлиги устидан давлат назоратини амалга оширилишини таъминлаш соҳасида:

пахта хом ашёсини қабул қилиш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотларни реализация қилиш жараёнларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали мониторинг қилиш ва профилактика тадбирларини ташкиллаштириш;

пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган тайёр маҳсулотлар ҳақиқий миқдорини ҳамда ишлаб чиқариш куйиндиларининг тасдиқланган нормативларга мувофиқлигини текшириш;

қабул қилинган пахта хом-ашёси ва уни қайта ишлашдан олинган тайёр маҳсулотлар ҳаракати ҳисоби ва ҳисоботлари ҳаққонийлигини назорат қилиш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан қабул қилинган пахта хом ашёси учун амалга оширилган якуний ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги юзасидан назорат олиб бориш;

тайёрланган уруғлик чигитларнинг техник талаблар ҳамда навларни жойлаштиришнинг белгиланган топшириқларга мувофиқлиги юзасидан назоратни амалга ошириш;

маълумотлар базасини шакллантириш, умумлаштириш ва ҳисобини юритиш орқали қонун бузилиши ҳолатлари олдини олиш бўйича профилактика ишларини олиб бориш;

з) ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш соҳасида:

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шунингдек молиявий назорат объектларининг (давлат молиявий назорати натижалари бўйича эътирозлар) мурожаатларини кўриб чиқиш (ўрганиш ва текшириш);

келиб тушган ва кўриб чиқилган (ўрганилган, текширилган) мурожаатларини умумлаштириш, таҳлил қилиш ва уларнинг натижалари бўйича тегишли чоралар кўриш;


и) молия инспектори лавозими жорий этилган корхоналарда акциз солиғини тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши юзасидан назорат ўрнатиш соҳасида:

молия инспекторлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхати тасдиқланадиган корхоналарда алоҳида маҳсулот турлари бўйича акциз солиғини тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланишини назорат қилиш;

акциз солиғи тўланадиган айрим турдаги товарларнинг акциз маркалари билан тўлиқ маркаланиши ва олинган акциз маркалари сонининг ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмига мувофиқлигини таққослаб бориш;

акциз солиғи солинадиган айрим турдаги маҳсулотларни сотилиши бўйича белгиланган тартибларга амал қилиниши юзасидан назорат ўрнатиш;

ҳар ойда акциз маркаларининг ҳақиқатда мавжудлигини хатлаш, шикастланган акциз маркаларини йўқотишга топширишдан олдин уларни сонини бухгалтерия ҳисоботларига мувофиқлигини ўрганиш;

ҳақи олдиндан тўланмаган маҳсулотни истеъмолчига юклаб жўнатилиши, акциз солиғи бўйича ҳисобот бузиб кўрсатилиши, акциз солиғи ҳисобланиши ва тўланиши ҳамда акциз маркалари билан маркалаш тартибини бузилиши, ўсимлик ёғи корхоналарида тайёр маҳсулот чиқишининг белгиланган нормативлари бажарилмаслиги ҳоллари тўғрисида тегишли чора-тадбирлар кўриш учун ваколатли органларни тезкор хабардор қилиш.

Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.



3-БОБ. БОШ БОШҚАРМА ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

БОШҚАРМАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари ўзларига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, банклардан, ғазначилик бўлинмаларидан, шунингдек бошқа ташкилотлардан давлат молиявий назоратини амалга ошириш юзасидан зарур бўлган маълумотларни сўраш ва олиш;

назорат объектларининг электрон маълумотлар базаси ва ахборот ресурсларидан фойдаланиш;

бошқа давлат молиявий назорат органлари, вазирлик ва идораларнинг ички аудит ва молиявий назорат хизматлари билан ахборот алмашиш;

Ғазначилик бўлинмаларидан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларидан бюджет тизими бюджетлари, Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа жамғармалар маблағларининг ҳаракати тўғрисида маълумотлар сўраш ва олиш;

ёзма сўров асосида давлат молиявий назорати соҳасида Бош бошқармага юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган банк ва тижорат сирини ташкил этувчи бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ҳақидаги маълумотларни олиш;

Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки филиалларидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига келиб тушган пенсия бадаллари тўғрисида маълумотларни сўраш ва олиш;

давлат харидлари бўйича савдоларни ўтказувчи ташкилот ва муассасаларнинг махсус ахборот порталидан (ёпиқ қисмидан) фойдаланиш;

давлат молиявий назоратини амалга оширишда махсус касбий билимларни талаб этадиган масалаларни кўриб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мутахассисларини эксперт сифатида жалб этиш;

назорат объектининг мансабдор ва бошқа масъул шахслардан молиявий назорат тадбири жараёнида пайдо бўладиган масалалар бўйича тушунтиришлар беришни талаб қилиш;

назорат объекти мансабдор ва бошқа масъул шахсларининг тушунтиришлар бериш ва назорат тадбири натижалари бўйича расмийлаштириладиган ҳужжатларни имзолашдан бош тортганликлари тўғрисидаги далолатномани тузиш;

зарур ҳолларда, касса ва касса бинолари, омборлар, архивлар ва бошқа биноларни муҳрлаш, қалбакилаштириш, сохталаштириш ва бошқа суистеъмолликлар аломатлари аниқланган тақдирда эса назорат объекти тегишли ҳужжатларини олиб қўйиш, шунингдек назорат объекти мансабдор шахсларидан асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китобларни хатловдан ўтказилишини талаб қилиш;

давлат молиявий назоратини амалга ошириш жараёнида аниқланган хато камчиликларни бартараф этиш, мақсадсиз ва ноқонуний харажатларни, пул маблағлари ва товар-моддий бойликлар камомадини ундириш, пахта хом-ашёси ва унинг маҳсулотлари миқдорини аниқланган камомадга асосан ҳисоботлардан чиқариб ташлаш ҳамда назорат объекти айбдор шахсларини жавобгарликка тортиш юзасидан мажбурий тусга эга тақдимномалар киритиш.

Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


10. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари қуйидагиларга мажбур:

ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни сифатли бажариш;

давлат молиявий назорати натижаларига доир ҳужжатларда баён этилган маълумотларнинг ишончлилиги, холислиги ва тўлиқлигини таъминлаш;

давлат сирларининг ҳамда назорат объектларининг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш;

ҳудудий бошқармалар томонидан аниқланган характерли ҳуқуқбузарликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош бошқармани хабардор қилиш.



4-БОБ. БОШ БОШҚАРМА ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

БОШҚАРМАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Бош бошқармага Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

Бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.


12. Бош бошқарма ходимлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари Бош бошқарма бошлиғининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Ҳудудий бошқармалар бошлиғи ўринбосарлари - бўлим бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, сектор мудирлари, бош мутахассислар, бош назоратчи-тафтишчилар, етакчи назоратчи-тафтишчилар ва назоратчи-тафтишчилар, бош молия инспекторлари, молия инспекторлари ҳудудий бошқармалари бошлиғи тавсияномасига кўра, Бош бошқарма бошлиғи таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Ҳудудий бошқармалар бош бухгалтери, ходимлар ва махсус ишлар бўйича мутахассиси, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича инспектори, бош юрисконсульти, шунингдек техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар белгиланган тартибда ҳудудий бошқарма бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

13. Бош бошқарма бошлиғи:

Бош бошқарма фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;

Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбариятига Бош бошқармага Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш ва бошқа ишга ўтказиш, ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жазолар қўллаш бўйича таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбариятига Бош бошқарманинг ҳудудий бошқармалари бошлиқларини рағбатлантириш ва интизомий жазолар қўллаш бўйича таклифлар киритади;

Бош бошқарманинг ҳудудий бошқармалари фаолияти устидан ташкилий ва услубий раҳбарликни ҳамда назоратни амалга оширади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Бош бошқарма бошлиғи унга юклатилган вазифа ва функцияларни бажарилиши юзасидан шахсан жавобгар бўлади.

Бош бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг функционал вазифалари қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан белгиланади.


14. Ҳудудий бошқармалар бошлиқлари:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбариятига Бош бошқарманинг ҳудудий бошқармалари бошлиғи ўринбосарлари - бўлим бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, сектор мудирлари, бош мутахассислар, бош назоратчи-тафтишчилар, етакчи назоратчи-тафтишчилар ва назоратчи-тафтишчилар, бош молия инспекторлари ва молия инспекторларини ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш ва ишдан ишга ўтказиш бўйича таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ Бош бошқарманинг ҳудудий бошқармалари ходимларини рағбатлантириш ва уларга интизомий жазолар қўллаш ҳамда хизмат сафарларига юбориш тўғрисида буйруқлар чиқаради;

хатлар ва хизмат гувоҳномалари, шунингдек молиявий назоратни ўтказиш ҳуқуқини берувчи бир марталик гувоҳномалар ва буйруқларни имзолайди;

бошқарма ишларини ташкил этиш ва бошқариш, ўзининг ваколати доирасида бошқарма ходимларига бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Ҳудудий бошқармалар бошлиқлари уларга юклатилган вазифа ва функцияларни бажарилиши юзасидан шахсан жавобгар бўладилар.


15. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари ўз ишларини тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси молия вазири ва Бош бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланадиган йиллик назорат режаси асосида амалга оширади.

Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда режадан ташқари молиявий назоратни амалга ошириши мумкин.


16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхати тасдиқланган корхоналарда (этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар бундан мустасно) молия инспекторлари лавозими жорий этилади.

Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарга молия инспектори лавозими этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар чиқаришга лицензия берилишига қараб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Бош бошқарманинг ҳудудий бошқармалари тавсияномасига мувофиқ жорий этилади, лицензиянинг амал қилиши тўхтатилганда ёхуд бекор қилинганда ушбу лавозим тугатилади.

Бош молия инспекторлари ва молия инспекторлари Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари таркибида фаолият юритади, улар билан меҳнат шартномаси бир йил муддатга тузилади. Шартнома муддати тугаши билан меҳнат шартномаси қонун ҳужжатларига мувофиқ янги муддатга қайта тузилиши мумкин.


17. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари (молиявий назорат функцияси юклатилмаган ходимлар ҳамда молия инспекторлари бундан мустасно) аттестацияси ҳар 3 йилда ўтказилади.



5-БОБ. БОШ БОШҚАРМА ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

БОШҚАРМАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИ

ВА УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


18. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари моддий-техника таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Ўзбекистон Республикаси молия тизими ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ривожлантириш жамғармаси ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


19. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига тасдиқланган харажатлар сметасида иқтисод бўлган иш ҳақи фонди доирасида соғлиқ учун хавфлилик белгиланган назорат объектларида ўтказилган назорат тадбирлари даврига Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига уларнинг лавозим маошига назорат объектининг молия-иқтисод ходимларига белгиланган миқдорда қўшимча тўловлар тўланади.


20. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига уларнинг ўз фаолиятида хизмат вазифаларини виждонан ва ташаббускорлик билан бажарганлиги ҳамда ишдаги юксак ютуқлари учун бир йўла тўланадиган мукофот тўловлари Ўзбекистон Республикаси молия тизими ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Молиявий назорат объектларининг мансабдор шахслари Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратишга мажбурдирлар.

Молия инспекторлари лавозимлари жорий этиладиган корхоналар томонидан молия инспекторлари фаолиятини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар билан таъминланади.


22. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ кўрсатма ва тақдимномаларини бажармаслик, маълумот тақдим этмаслик ёхуд била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этиш, ҳамда уларга ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатиш тақиқланади ва қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 25 октябрь















































Время: 0.1573
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск