ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.10.2017 й. ПҚ-3322-сон "Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.10.2017 й.

N ПҚ-3322



ТОШКЕНТ ШАҲРИНИ

ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ФАРОВОНЛИГИНИ

ОШИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Архитектура ва қурилиш нормаларига мувофиқ ҳудудий инфратузилмани яхшилаш, ободонлаштириш, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш, аҳоли фаровонлигини яхшилаш, сув таъминоти ва канализация муаммоларини бартараф этиш, маҳаллаларнинг ички йўлларини таъмирлаш, ижтимоий объектларни қуриш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий соҳа ходимлари учун хизмат уйларини қуриш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 30 сентябрдаги 780-сонли қарори билан Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузурида Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этилган (кейинги ўринларда - Жамғарма).


2. Белгилансинки, Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Жамғарма устав жамғармасига бирламчи улуши Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган Тошкент шаҳри ҳокимлигига 5 йил муддатга, 2 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, фоиз ставкаси йилига 2,25 фоизни ташкил қилган ҳолда, қайта молиялаштириладиган банкнинг йилига 0,25 фоиз миқдордаги маргасини ҳисобга олган ҳолда, комиссия йиғимлари ундирилмаган равишда 50 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредити ҳисобига шакллантирилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини сўндириш прогноз жадвали иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан албатта келишган ҳолда Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан тузиладиган манзилли рўйхатларга мувофиқ ишлатилади;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредитини мақсадли ва самарали ишлатиш, шунингдек, Жамғармани ўз вақтида шакллантириш юзасидан ижро этувчи масъул орган этиб Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб қилинадиган кредитини сўндириш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети қўшимча манбалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси (Ж.А. Ходжаев), Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ш. Вафаев) Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда беш кун муддатда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни ва аниқ манбаларни кўрсатган ҳолда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб қилинадиган кредитини сўндириш механизмини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият миллий банки Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан биргаликда Тошкент шаҳри ҳокимлигига берилган кредитни мақсадли ва самарали ишлатилиши, шунингдек, ўз вақтида қайтарилиши юзасидан таъсирчан мониторинг ўрнатсин.


7. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган кредити бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги мажбуриятларига доир Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатини бериш ваколати берилсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.Д. Усмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матида берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 14 октябрь











































Время: 0.2213
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск