Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.10.2017 й. ПҚ-3345-сон "2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида республика аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.2017 й.

N ПҚ-3345



2017-2018 ЙИЛЛАР ҚИШ-БАҲОР ФАСЛИДА

РЕСПУБЛИКА АҲОЛИСИНИ ВА ИЖТИМОИЙ

СОҲА МУАССАСАЛАРИНИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ АСОСИЙ ТУРЛАРИ БИЛАН

КАФОЛАТЛИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Республика ҳудудлари бўйича аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг эҳтиёжлари учун қиш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаб қўйиш ишларини самарали ташкил қилиш, тайёрлов ташкилотларининг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан ҳисоб-китобларини ўз вақтида ўтказиш, омборхоналарни ва совутиш сиғимларини кўпайтириш ҳисобига уларнинг истеъмол хоссалари сақланиши учун зарур шароитлар яратиш, шунингдек, мавсумлар ўртасида қиш-баҳор ойлари мобайнида ички бозорга маҳсулотни зарур ҳажмларда мунтазам, бир маромда етказиб бериш ҳисобига нархларнинг барқарорлигини сақлаб туриш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган:

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида республика аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан таъминлашнинг прогноз параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

республика минтақалари бўйича 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан таъминлашда аниқланган тақчилликни қоплаш манбалари 1а-иловага* мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ички истеъмол бозори учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва маблағларга бўлган талаб-эҳтиёжнинг прогноз ҳажмлари 2-иловага* мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ички истеъмол бозори учун "Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмаси томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва маблағларга бўлган талаб- эҳтиёжнинг прогноз ҳажмлари 2а-иловага* мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ички истеъмол бозори учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жалб этган тайёрлов ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва маблағларга бўлган талаб-эҳтиёжнинг прогноз ҳажмлари 2б-иловага* мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва ушбу мақсадларга бюджет маблағлари талаб-эҳтиёжларининг прогноз ҳажмлари 3-иловага* мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва ушбу мақсадларга бюджет маблағлари талаб-эҳтиёжларининг прогноз ҳажмлари 3а-иловага* мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида Соғликни сақлаш вазирлиги муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва ушбу мақсадларга бюджет маблағлари талаб-эҳтиёжларининг прогноз ҳажмлари 3б-иловага* мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фасли учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш муддатлари 4-иловага* мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фасли учун ғамлаш ишларига жалб этилган тайёрлов корхоналарининг омборхона ва совутиш сиғимлари билан таъминланганлиги параметрлари 5-иловага* мувофиқ;

бошқа минтақалар ҳудудларида ишлатилмаётган сиғимларни жалб этиш ҳисобига 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш учун сақлаш қувватлари тақчиллигини минтақаларда таъминлаш параметрлари 5а-иловага* мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслига ғамлаб қўйилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ички истеъмол бозорида сотишнинг тармоқ жадваллари 6, 6а, 6б, 6в ва 6г-иловаларига* мувофиқ маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманларнинг ҳокимлари зиммасига - ушбу қарорнинг 1, 2 ва 3-иловаларига* мувофиқ, 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ғамлаб қўйиш учун зарур ҳажмларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан такрорий экилган ерларда шундай маҳсулотлар етиштиришни таъминлаш юзасидан;

"Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмаси раиси З.О. Файзиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига - ушбу қарорнинг 2а ва 2б-иловаларига* мувофиқ, 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ички истеъмол бозори учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларига шартномалар ўз вақтида тузилиши ва ғамлаб қўйилиши, талаб-эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда уларнинг сотилиши ва нарх-навонинг ўсишига қўл қўйилмаслиги юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири У.И. Иноятов, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шодмонов зиммасига - ушбу қарорнинг 3а ва 3б-иловаларига* мувофиқ ҳажмларда ижтимоий соҳа муассасаларининг эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларига шартномалар ўз вақтида тузилиши ва ғамлаб қўйилиши ҳамда улардан самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Ходжаев зиммасига - 3, 3а, ва 3б-иловаларида* кўрсатилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаб қўйишга харид қилиш учун ижтимоий соҳа муассасаларини ва улар томонидан жалб этиладиган тайёрлов ташкилотларини ўз вақтида молиялаштириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, "Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмаси билан биргаликда шу йилнинг 25 октябрига қадар 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаб қўйиш учун маҳсулот етказиб берувчилар, тайёрлов ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузилишини таъминласин.

Тузилган шартномаларнинг натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумот берилсин.


4. 2017-2018 йиллар киш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ички бозор ва ижтимоий соҳа муассасаларининг эҳтиёжлари учун ғамлаш, шунингдек, сотиш учун етказиб бериш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳи таркиби 7-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Республика ишчи гуруҳи (З.Т. Мирзаев) зиммасига:

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ғамлашнинг белгиланган прогноз ҳажмлари бажарилиши мониторинги натижаларини минтақалар ва ижтимоий соҳа муассасалари бўйича танқидий кўриб чиқиш, белгиланган топшириқлар бажарилишини таъминламаган масъул шахсларга нисбатан қаттиқ жавобгарлик чораларини кўриш;

аҳолининг маҳаллий шароитда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб-эҳтиёжларини қоплай олмаётган минтақалар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлашда етишмаётган қисмини бошқа минтақаларда етиштирилган маҳсулот ҳажмлари ҳисобига тўлдириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

маҳсулотни ғамлашга жалб этилган тайёрлов ташкилотлари томонидан маблағларга бўлган талаб-эҳтиёжлар учун буюртманомалар ўз вақтида тақдим этилиши ва уларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун кредит ресурслари ўз вақтида ажратиб берилиши устидан назоратни амалга ошириш;

ички истеъмол бозорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларига нарх-наво конъюнктурасини доимий мониторинг қилиб бориш ва қиш-баҳор фаслида нарх-наво кескин ўзгариб туришининг олдини олиш мақсадида шундай маҳсулотларни омборхоналардан чиқариш ҳажмларини тўғрилаб туриш;

маҳсулот сотишнинг тасдиқланган прогноз ҳажмлари ва тармоқ жадваллари бажарилиши мониторинги натижасида аниқланган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш, тайёрлаш, сақлаш ва сотиш учун харид қилиш билан боғлиқ муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш вазифаси юклансин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмаси:

шу йилнинг 1 ноябрига қадар муддатда тайёрлов корхоналарининг омборхоналари ва совутиш сиғимлари ушбу қарорнинг 5 ва 5а-иловаларига* мувофиқ, 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ғамланиши лозим бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бир вақтнинг ўзида сақлаш ҳажмларига мос омборхоналар ва совутиш сиғимларини хатловдан ўтказсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумот берсин ҳамда ана шу маҳсулотларнинг бузилиши ва нобуд бўлишига йўл қўймаслик учун зарур шарт-шароитлар яратсин;

2018 йилнинг 1 январига қадар, тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида, ғамлаб қўйилган маҳсулотни ички истеъмол бозорига етказиб бериш ва савдо нуқталарини белгиланган тартибда жойлаштириш жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Бунда маҳсулотлар республиканинг барча минтақалари, шу жумладан тоғли ва бориш қийин бўлган ҳудудлари бўйича бир текис тақсимланиши ҳисобга олинсин;

2017 йилнинг 1 декабридан 2018 йилнинг 15 майигача бўлган даврда сақлаб қўйилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини савдо шаҳобчаларига етказиб беришнинг тармоқ жадваллари бажарилиши устидан ҳар ҳафта мониторинг олиб борилсин, унинг натижалари бўйича Республика ишчи гуруҳига тегишли ахборот ҳар ўн кунда тақдим этиб турилсин.


6. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш бўйича белгиланган ҳажмларини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

2, 2а ва 2б-иловаларда* кўрсатилган "Ўзбекозиковқатзаҳира" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан жалб этилган тайёрлов ташкилотлари учун - хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз айланма маблағлари ва тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари;

3, 3а ва 3б-иловаларида* кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасалари учун - бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3082-сонли қарори билан тузилган Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш республика комиссияси (А.Н. Арипов) бюджет ташкилотлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларини харид қилиш бўйича чекланган нархларни ўрнатсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б.А. Ходжаев) бир ҳафта муддатда:

Бюджет ташкилотлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларини сотиб олиш бўйича чекланган нархларни шакллантириш ва ўрнатиш тартиби тўғрисидаги Низомни;

бюджет ташкилотлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари ва ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари асосий турларининг намунавий реестрини ишлаб чиқсин;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ва ғамлаш учун ҳудудий молия органлари томонидан бюджет маблағлари ўз вақтида ажратилиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши устидан доимий мониторинг ўрнатсин.

Бунда 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаб қўйиш учун ижтимоий соҳа муассасаларига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан қўшимча маблағлар ажратилсин.

Ижтимоий соҳа муассасаларига, истисно тариқасида, ўз эҳтиёжлари учун ўртача бозор нархларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тўртта асосий турлари (картошка, пиёз, сабзи ва гуруч) харид қилишда фермер хўжаликлари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилсин, ушбу шартномалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли бўлинмаларида рўйхатга олинсин. Бунда мазкур шартномалар бўйича олдиндан тўланадиган 40 фоизли аванс пули биринчи даражали тўловга тенглаштирилсин.


8. Тижорат банкларига 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ғамлаб қўйиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари харид қилинишини таъминлаш учун тайёрлов ташкилотлари томонидан тақдим этилган буюртманомалар асосида имтиёзли кредит ресурслари ажратиш тавсия қилинсин ва ажратилган маблағларнинг натижалари тўғрисида қар ўн кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб турилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (А.А. Азизов), МХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Н.И. Усмонбеков), Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (Б. Тошматов) шу йилнинг 25 октябридан кечикмай қисмлар ва бўлинмаларнинг дислокациясини ҳисобга олган ҳолда 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ҳарбий хизматчиларнинг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари ва ҳажмлари тўғрисида "Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ахборот тақдим этсин.

"Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, МХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг буюртманомаларига биноан қиш-баҳор фаслида ғамлаш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари ўз вақтида етказиб берилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар ва параметрларни ҳамда уларни молиялаштириш масалаларини самарали ҳал этиш мақсадида шу йилнинг 25 октябридан бошлаб ҳар ҳафталик мониторинг тизимини жорий этсин ва унинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли ахборотни тақдим этиб турсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев, Ҳисоб палатаси раиси М.М. Икромов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 21 октябрь


























































Время: 0.1362
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск