ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Уй-жой қурилиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.10.2017 й. ПҚ-3350-сон "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.2017 й.

N ПҚ-3350



2017-2020 ЙИЛЛАРДА ШАҲАРЛАРДА

АРЗОН КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ ҚУРИШ

ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ДАСТУРИНИ

САМАРАЛИ АМАЛГА ОШИРИШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Қайд этиб ўтилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК, "ТошуйжойЛИТИ" АЖ ва "Тошгипрогор" АЖ (кейинги ўринларда - бош лойиҳа институтлари) билан биргаликда арзон кўп квартирали уйларнинг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилиб, татбиқ этилган.

Жорий йилда ёш оилаларнинг, эскирган уйларда яшовчиларнинг ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифалардаги фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш юзасидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ Тошкент шаҳрида ва республиканинг бошқа шаҳарларида майдони 554,8 минг квадрат метр бўлган 191 та кўп квартирали уйлар қурилиши ва реконструкция қилиниши амалга оширилмоқда. Натижада шу йилнинг ўзидаёқ уй-жой шароитлари яхшиланишига муҳтож бўлган шаҳар оилаларидан 7919 нафари арзон ва шинам уй-жой билан таъминланади.

Шу билан бирга 2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури қандай амалга оширилаётганлигини ўрганиш республика шаҳарларида арзон уй-жойларга бўлган талаб-эҳтиёж ҳамон юқори даражада қолаётганлигини кўрсатди. 27,0 мингдан зиёд муҳтож оила Дастур доирасида қурилаётган арзон кўп квартирали уйларда яқин йиллар ичида квартира сотиб олиш истагини билдириб, ҳудудий комиссияларга мурожаат қилган.

Айни вақтда Дастурни шакллантиришни янада такомиллаштириш ва уни бажариш самарадорлигини оширишга қаратилган янги ёндашувлар ишлаб чиқилишини тақозо этувчи арзон уй-жойлар қурилишини ташкил этиш ва оилаларни шундай уйлар билан таъминлашда бир қатор жиддий камчиликлар аниқланди:

биринчидан, Тошкент шаҳрида (24 та уй), Нукус шаҳрида (7 та уй), Бухоро шаҳрида (6 та уй) ва Урганч шаҳрида (4 та уй) жами 41 та арзон кўп квартирали уйларда ишларни бажариш жадвалларидан орқада қолинмоқда;

иккинчидан, Нукус, Андижон, Бухоро, Термиз, Самарқанд, Гулистон, Олмалиқ, Чирчиқ ва Бекобод шаҳарларида ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари, инфратузилма объектлари қурилиши ҳамда массивлар ҳудудларини ободонлаштиришда қолоқлик кузатилмоқда;

учинчидан, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларининг бузилишига, қурилиш-монтаж ишларининг сифатсиз бажарилишига, лойиҳадан четга чиқишга йўл қўйилмоқда, бунинг натижасида 761 та (буюртмачига - 205 та, пудрат ташкилотларига - 399 та, лойиҳа ташкилотларига - 157 та) тақдимнома берилди, 34 та объект бўйича бажарилган ишлар ҳажмидан 1,0 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ олиб ташланди.

2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини шакллантириш ва амалга оширишда аниқланган камчиликларга барҳам бериш, муҳтож аҳолининг арзон кўп квартирали уйларга бўлган юқори талаб-эҳтиёжини янада тўлиқроқ қондириш, шунингдек, шаҳарларда яшовчи аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини уй-жой қурилиши ҳамда ипотека кредити бериш кўламларини кенгайтириш ҳисобига юксалтириш чора-тадбирлари изчиллик билан амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси К.Р. Сариевга, Бухоро вилояти ҳокими У.И. Барноевга, Хоразм вилояти ҳокими И.М. Собировга, Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж. Усмоновга - кўп квартирали уйлар қурилиши дастурларининг амалга оширилиши устидан етарли назоратни таъминламаганликлари, бунинг натижасида қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари, инфратузилма объектлари қурилиши ҳамда массивлар ҳудудларини ободонлаштириш ишлари жадваллардан орқада қолишига йўл қўйилган;

"Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК МЧЖ директори З.Ғ. Нарзуллаевга - "тайёр ҳолда топшириш" шарти билан арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш, шу жумладан, қурилишнинг бориши устидан техник назоратни амалга ошириш бўйича инжиниринг компанияси зиммасига юклатилган функциялар етарли даражада бажарилмаганлиги, бу эса баъзи бош пудрат ташкилотлари томонидан шартномаларда белгиланган қурилиш муддатлари бузилишига ва қурилиш-монтаж ишлари сифатсиз бажарилишига олиб келган;

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Б.И. Закиров, К.Н. Тўлаганов), бош лойиҳа институтларининг раҳбарларига - арзон кўп квартирали уйлар қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг энг муҳим параметрлари бош лойиҳа институтлари томонидан етарли даражада ишлаб чиқилмаганлиги, бу эса уларга тузатиш киритиш заруратини тақозо этганлиги, шунингдек, қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан архитектура-қурилиш ва муаллифлик назорати тегишли даражада олиб борилмаганлиги қатъиян кўрсатиб ўтилсин.


2. Республика минтақаларида арзон уй-жойларга ҳақиқий талаб-эҳтиёжни баҳолаш ҳамда уларни қуриш ишларини ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 2018 - 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастури (кейинги ўринларда - Дастур)нинг асосий параметрлари 1- ва 1а-иловаларига мувофиқ тасдиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, "Ўзбектелеком" АК ва тижорат банкларининг раҳбарлари зиммасига Дастурнинг асосий параметрларини таъминлаш билан боғлиқ ташкилий, техникавий ва молиявий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилиши, шунингдек, арзон кўп квартирали уйлар, муҳандислик-транспорт коммуникациялари, инфратузилма объектлари сифатли қурилиши, ҳудудлар ободонлаштирилиши борасида шахсий жавобгарлик юклансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг зиммасига арзон кўп квартирали уйлар, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари, инфратузилма объектлари ўз вақтида фойдаланишга топширилиши, ҳудудлар ободонлаштирилиши, шунингдек, фуқаролар квартираларга жойлаштирилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилиши белгилаб қўйилсин.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонида Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда - АТБ) билан биргаликда "Ипотека-банк" АТИБ, "Асака-банк" АТБ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ (кейинги ўринларда - иштирок этувчи тижорат банклари) учун ипотека кредит ресурслари берилишини назарда тутувчи "Ўзбекистоннинг ипотека бозорини кенгайтириш" лойиҳаси тайёрланмоқда, шунингдек, 2-иловага мувофиқ, Туркиянинг "Зироат" давлат банки қарзини жалб этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2017 йилнинг 31 декабрига кадар муддатда "Ўзбекистоннинг ипотека бозорини кенгайтириш" (1-фаза) лойиҳаси бўйича АТБ Директорлар кенгашининг ижобий фикрини олиш тартиб-таомилини ниҳоясига етказсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тижорат банклари билан биргаликда фуқароларнинг ўзини-ўз бошқариш маҳалла органлари фаол иштирокида бир ой муддатда:

ошкоралик, шаффофлик ва кенг хабардорлик тамойилларига риоя этиш асосида ёш оилалар, эскирган уйларда яшовчилар ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифадаги фуқароларнинг орасидан қарз олувчи салоҳиятли фуқароларни белгиланган тартибда аниқлашни;

2018 йилда арзон кўп квартирали уйлар қурилиши учун шартномалар тузилиши ва бошланғич бадаллар шакллантирилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Г.К. Саидова) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Х. Шерматов), Молия вазирлиги (Б.А. Ходжаев), Марказий банк (Б.М. Нурмуратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ёш оилалар, эскирган уйларда яшовчилар ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларнинг бошқа тоифалари учун уй-жойлар тақсимланиши ҳамда уларга Дастур доирасида узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари берилиши шаффофлигини таъминлайдиган электрон тизимни ишлаб чиқсин ва татбиқ этсин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

арзон кўп квартирали уйларда квартира сотиб олиш учун бошланғич бадалнинг ўртача миқдори 15 фоиз даражасида сақланади ва квартираларни қаватлар бўйича тақсимлашда суистеъмолчилик фактларининг олдини олиш мақсадида, 3-иловага мувофиқ, 2019 йилда Дастурни амалга ошириш доирасида квартираларни ёш оилаларга, эскирган уйларда яшовчиларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бошқа тоифадаги фуқароларга сотиш шартлари асосида бошланғич бадалнинг табақалаштирилган миқдори амалиётга татбиқ этилади;

арзон кўп квартирали уйлар қурилиши учун ер майдонларини ажратиб бериш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК МЧЖ ва иштирок этувчи тижорат банкларининг буюртманомалари асосида фақат аҳоли ўртасида талаб катта бўлган ҳудудларда белгиланган тартибда амалга оширилади;

қурилиш майдонларини тайёрлаш, қурилиш ҳудудига тушган иморатларни бузиш ва муҳандислик коммуникацияларини кўчириш, шунингдек, сув таъминоти, канализация, электр таъминоти, газ таъминоти ва алоқа тармоқларининг тортиб келинадиган ва майдон ички шахобчаларини қуриш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ўзбектелеком" АК томонидан тегишли равишда маҳаллий бюджетлар маблағлари ва фойдаланувчи ташкилотларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

кўп квартирали уйлар қурилишини молиялаштириш белгиланган тартибда салоҳиятли қарз олувчилар рўйхати ва уларнинг бошланғич бадаллари шаклланиб боришига қараб амалга оширилади.


7. Дастурни амалга ошириш доирасида қуйидагилар уни молиялаштириш ҳамда буюртмачи ва қарз олувчиларни кредит билан таъминлаш манбалари этиб белгилансин:

ушбу қарорнинг 3-иловасига биноан, белгиланган шартларга мувофиқ қарз олувчиларнинг бошланғич бадаллари;

қарз олувчиларга ипотека кредитлари бериш учун 20 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 3 фоизли ставка бўйича (2020 йилда Дастурни амалга ошириш доирасида - бир йиллик имтиёзли давр билан ҳамда дастлабки 5 йил мобайнида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 4 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда иштирок этувчи тижорат банкларининг йилига 3 фоиз миқдорида маржасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида) миллий валютада кредит линиясини очиш йўли билан иштирок этувчи тижорат банкларига тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, халқаро молия институтлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларнинг маблағлари;

буюртмачига кредит бериш учун 2 йил муддатга, йиллик 3 фоизли ставка бўйича миллий валютада кредит линиясини очиш йўли билан "Ипотека-банк" АТИБга 2019 йилда Дастурни амалга ошириш доирасида тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларнинг маблағлари.

Белгилаб қўйилсинки, 2019 йилда қурилган кўп квартирали уйларни реализация қилишда Молия вазирлиги томонидан иштирок этувчи тижорат банкларига миллий валютада 20 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан дастлабки 5 йил давомида йиллик 3 фоиз ставкада ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан тижорат банкининг йиллик 4 фоиз миқдоридаги маржасини чегирган ҳолда ҳосил бўладиган ставкада маблағлар тақдим қилинади.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг арзон кўп квартирали уйлар сонини 4-иловага мувофиқ, қарз олувчиларни ипотека кредити билан таъминлаш учун иштирок этувчи тижорат банклари ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


9. "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, бош лойиҳа институтлари, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда белгиланган тартибда:

шаҳар қурилишининг замонавий талабларини, шунингдек, энергияни самарали ва тежамли сарфлайдиган технологияларни, замонавий қурилиш материаллари ва конструкцияларини қўллаган ҳолда арзон кўп квартирали уйларнинг янги намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилиши ва амалдагилари қайта кўриб чиқилишини;

арзон кўп квартирали уйларнинг намунавий лойиҳалари бир-бири билан сифатли боғланишини ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари уйлар умумий майдони 1 кв.метрининг келишилган қиймати асосида ишлаб чиқилишини;

арзон кўп квартирали уйлар қурилиши қийматининг асоссиз қимматлашишига йўл қўймаслик бўйича ташкилий-техникавий тадбирлар амалга оширилишини;

2018 йилги Дастур доирасида қарз олувчиларнинг шакллантирилган бошланғич бадаллари ва иштирок этувчи тижорат банкларининг ресурслари ҳисобидан бошлаб қўйиладиган ишлар ҳажми шу йилнинг ўзида бажарилишини таъминласин.


10. Қуйидагилар:

"Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК МЧЖ директори З.Ғ. Нарзуллаев зиммасига инжиниринг компаниясига юклатилган арзон кўп квартирали уйлар қурилиши, пудрат ташкилотларини танлаш ва улар томонидан қурилиш муддатлари ва сифати бўйича шартнома мажбуриятлари қатъиян бажарилиши, қурилишнинг бориши устидан техник назорат амалга оширилиши бўйича ягона буюртмачи функцияларини оғишмай бажариши юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири А.Х. Тўхтаев зиммасига лойиҳа ташкилотлари томонидан арзон кўп квартирали уйлар қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши, асосли нарх белгиланиши, лойиҳа ечимларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қаттиқ риоя этилиши устидан муаллифлик назорати амалга оширилиши юзасидан;

иштирок этувчи тижорат банклари - "Ипотека-банк" АТИБ раҳбари О.М. Мусаев, "Асака-банк" АТБ раҳбари К.К. Муллажонов, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ раҳбари А.К. Мирсоатов зиммасига буюртмачи ўз вақтида ва тўла ҳажмда молиялаштирилиши ҳамда қарз олувчилар ипотека кредити билан таъминланиши, ажратилган қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назорат амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


11. Қурилиш вазири ўринбосари - Қурилиш соҳасидаги назорат инспекциясининг бошлиғи К.Н. Тўлаганов ушбу қарорга мувофиқ арзон кўп квартирали уйларни лойиҳалаш ва қуришда белгиланган қурилиш нормалари ва қоидаларига, қурилиш-монтаж ва пардозлаш ишларини бажариш сифатига қатъий риоя этилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.

12. Дастур доирасида 2018 йилда арзон кўп квартирали уйлар қурилиши учун, истисно тариқасида:

"Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК МЧЖга энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан, танлов савдоларини ўтказмасдан пудрат ва лойиҳа ташкилотларини белгилашга;

2018 йилнинг 1 апрелига қадар қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда амалга оширишга рухсат берилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзметкомбинат" АЖ ва "Ўзқурилишматериаллари" АЖ буюртмачининг буюртманомалари ва бош лойиҳа ташкилотларининг асосли ҳисоб-китоблари бўйича жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб Дастур доирасида 2018 йилги ишлар дебочасини бошлаш учун тўғридан-тўғри шартномалар ва декларация қилинган нархлар бўйича металл прокати, цемент ва қурилишбоп ойна ажратиб берилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК МЧЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2017 йилда арзон кўп квартирали уйлар қурилишида тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан квартираларнинг умумий майдони кўпайганлиги ва шунга мувофиқ уларнинг қиймати 104,4 миллиард сўмга ошганлиги тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

5-иловага мувофиқ, қурувчиларнинг 26,1 миллиард сўм миқдордаги бошланғич бадаллари ва "Халқ банки" АТБнинг 78,3 миллиард сўм миқдордаги маблағлари - 2018 йилда арзон кўп квартирали уйлар қурилиши бўйича харажатлар қиймати ошганлигини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


17. Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси қурилиши тугалланган арзон кўп квартирали уйларнинг кадастр ҳужжатлари "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК МЧЖга давлат божи, тўловлар ва бошқа йиғимларни ундирмасдан расмийлаштириб берилишини таъминласин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарорига 6-иловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин.


19. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 23 октябрдаги

ПҚ-3350-сон қарорига

1-ИЛОВА


2018-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали

уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурининг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Ҳудуднинг номланиши


2018 йил


2019 йил


2020 йил


уйлар

сони*


кварти-

ралар

сони**


уйлар

сони*


кварти-

ралар

сони**


уйлар

сони*


кварти-

ралар

сони**


ЖАМИ:


335

13 917

355

14 757

355

4 256

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


10

450

10

450

244

244

2.

Андижон вилояти


14

588

14

588

268

268

3.

Бухоро вилояти


10

420

10

420

216

216

4.

Жиззах вилояти


15

645

15

645

236

236

5.

Қашқадарё вилояти


14

630

14

630

240

240

6.

Навоий вилояти


8

336

8

336

210

210

7.

Наманган вилояти


14

588

14

588

108

108

8.

Самарқанд вилояти


16

720

16

720

240

240

9.

Сирдарё вилояти


10

450

10

450

210

210

10.

Сурхондарё вилояти


10

420

10

420

492

492

11.

Тошкент вилояти


40

1 680

40

1 680

182

182

12.

Фарғона вилояти


14

600

14

600

328

328

13.

Хоразм вилояти


10

450

10

450

300

300

14.

Тошкент шаҳар


150

5 940

170

6 780

982

982

*) Кўп квартирали арзон уйларнинг сони тегишли шаҳарлар (қурилаётган массивлар)нинг бош режаларини келишиш жараёнида аниқланади.


**) Квартиралар сони уйларнинг қаватини белгилаш ва намунавий лойиҳаларни ҳудудга бириктириш натижаларига асосан аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 23 октябрдаги

ПҚ-3350-сон қарорига

1а-ИЛОВА



2018 йилда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар

номланиши

Қавати**

Жами 2018 йилга

Ҳисобланган қиймати (млрд сўм)****

Шундан қуйидагилар ҳисобига:

уйлар сони

квартиралар сони***

Қурувчиларнинг бошланғич бадаллари (15%)

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Халқаро молия институтлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари

ЖАМИ


335

13 782

2 733,3

410,0

2 323,3

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

5

10

450

68,9

10,3

58,6

2.

Андижон вилояти*

7

14

588

124,6

18,7

105,9

3.

Бухоро вилояти

7

10

420

85,6

12,8

72,8

4.

Жиззах вилояти*

5

5

645

116,4

17,5

98,9

7

10

5.

Қашқадарё вилояти*

5

14

630

105,9

15,9

90,0

6.

Навоий вилояти*

7

8

336

68,5

10,3

58,2

7.

Наманган вилояти*

7

14

588

131,1

19,7

111,4

8.

Самарқанд вилояти*

5

16

684

141,4

21,2

120,2

9.

Сурхондарё вилояти

7

10

420

85,9

12,9

73,0

10.

Сирдарё вилояти*

5

10

450

74,6

11,2

63,4

11.

Тошкент вилояти*

7

40

1 659

318,1

47,7

270,4

12.

Фарғона вилояти

5

4

600

123,7

18,6

105,2

7

10

13.

Хоразм вилояти

5

10

450

70,2

10,5

59,7

14.

Тошкент ш.*

5

30*****

5 862

1 218,4

182,8

1035,6

7

120

*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга амалга оширган ташрифлари давомида берилган топшириқларга мувофиқ кўп квартирали арзон уйлар қурилишини ҳисобга олган ҳолда.


**) Кўп квартирали арзон уйларнинг сони ва уларнинг қавати тегишли шаҳарлар (қурилаётган массивлар)нинг бош режаларини келишиш якуни бўйича аниқланади.


***) Квартиралар сони уйларнинг қаватини белгилаш ва намунавий лойиҳаларни ҳудудга бириктириш натижаларига асосан аниқланади.


****) Ҳисобланган қиймат намунавий лойиҳаларни ҳудудларга бириктириш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш натижаларига асосан аниқланади.


*****) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун 900 та (3 хонали) квартирали 30 та кўп квартирали уй.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 23 октябрдаги

ПҚ-3350-сон қарорига

2-ИЛОВА



Уй-жойлар қурилишини ривожлантириш дастурини

молиялаштириш учун халқаро молия институтлари

қарз маблағларини жалб қилиш

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

млн. АҚШ доллари

Т/р

Халқаро молия

институти

ЖАМИ

шу жумладан:

маблағларни йўналтириш

2017 йил

2018 йил

2019 йил

2020 йил

2021 йил


ЖАМИ:

1 280,0

218,0

469,0

393,0

100,0

100,0


1.

Осиё тараққиёт банки (ОТБ)

500,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

қишлоқ уйларини қуришга

200,0


100,0

100,00



кўп квартирали уйларни қуришга

2.

Ислом тараққиёт банки (ИТБ)

300,0

113,0

94,0

93,0



қишлоқ уйларини қуришга

3.

Қувайт араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси (ҚАИРЖ)

30,0

5,0

25,0




қишлоқ массивлари инфратузилмалари қурилишига

4.

Саудия тараққиёт жамғармаси (СТЖ)

50,0


50,00




қишлоқ уйларини қуришга

5.

"Зираат" Туркия давлат банки

200,0


100,0

100,00



кўп квартирали уйларни қуришга




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 23 октябрдаги

ПҚ-3350-сон қарорига

3-ИЛОВА



Квартираларни ёш оилаларга, эскирган уйларда

яшовчиларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга

муҳтож бошқа тоифадаги фуқароларга сотиш

ШАРТЛАРИ

Т/р

Қаватлар

Кредит шартлари:*

Бошланғич бадал (%)**

Биринчи 5 йил

давомида фоиз

ставкаси

Кредит муддати

Имтиёзли давр

5-қаватли уйлар учун

7-қаватли уйлар учун

9-қаватли уйлар учун

1.

1-қават

20

20

20

7%

20 йил

36 ой

2.

2-қават

20

20

20

3.

3-қават

15

20

20

4.

4-қават

10

15

15

5.

5-қават

10

10

15

6.

6-қават


10

15

7.

7-қават


10

10

8.

8-қават



10

9.

9-қават



10

*) Иштирок этувчи тижорат банклари ёш оилалар, эскирган уйларда яшовчилар ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бошқа тоифадаги фуқаролардан буюртманомалар келиб тушмаган тақдирда, аҳолининг қолган тоифаларига квартира қийматининг камида 50 % миқдори дастлабки бадал тўланганида, фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган, 6 ойлик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 10 йил муддатга ипотека кредитини тақдим этишлари мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 23 октябрдаги

ПҚ-3350-сон қарорига

4-ИЛОВА



Арзон кўп квартирали уйлар сонини қурувчиларни

ипотека кредити билан таъминлаш учун иштирок

этувчи тижорат банклари ўртасида

ТАҚСИМЛАШ

Т/р

Ҳудуднинг номланиши

ЖАМИ

шу жумладан:

"Ипотекабанк" АКИБ

"Ўзсаноат қурилишбанк" АТБ

"Асакабанк" АТБ

уйлар сони (сони)*

квартиралар сони

(сони)**

уйлар сони

квартиралар сони

уйлар сони

квартиралар сони

уйлар сони

квартиралар сони


ЖАМИ:

335

13 917

121

5 157

107

4 380

107

4 380

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

10

450

2

90

4

180

4

180

2.

Андижон вилояти

14

588

6

252

4

168

4

168

3.

Бухоро вилояти

10

420

6

252

2

84

2

84

4.

Жиззах вилояти

15

645

9

393

3

126

3

126

5.

Қашқадарё вилояти

14

630

4

180

5

225

5

225

6.

Навоий вилояти

8

336

4

168

2

84

2

84

7.

Наманган вилояти

14

588

4

168

5

210

5

210

8.

Самарқанд вилояти

16

720

4

180

6

270

6

270

9.

Сурхондарё вилояти

10

450

4

180

3

135

3

135

10.

Сирдарё вилояти

 

10

420

2

84

4

168

4

168

11.

Тошкент вилояти

40

1 680

10

420

15

630

15

630

12.

Фарғона вилояти

14

600

4

180

5

210

5

210

13.

Хоразм вилояти

10

450

2

90

4

180

4

180

14.

Тошкент ш.

150

5 940

60

2 520

45***

1 710

45***

1 710

*) Кўп квартирали арзон уйларнинг сони тегишли шаҳарлар (қурилаётган массивлар)нинг бош режаларини келишиш жараёнида аниқланади.


**) Квартиралар сони уйларнинг қаватини белгилаш ва намунавий лойиҳаларни ҳудудга бириктириш натижаларига асосан аниқланади.


***) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун 30 та кўп квартирали уйларда ("Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ - 15 та уй, "Асака банк" АТБ - 15 та) 900 та (3 хонали) квартирани ҳисобга олган ҳолда.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 23 октябрдаги

ПҚ-3350-сон қарорига

5-ИЛОВА



2017 йилда арзон кўп квартирали уйлар қурилиши

бўйича харажатлар қиймати ошганлигини

МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ

млрд сўм

Т/р

Ҳудуднинг номланиши

Уйлар сони (сони)

Харажатларнинг

ҳисобланган қиймати

Харажатларнинг тузатишлар киритилган қиймати*

Харажатларнинг ошган қиймати*

Қурилишнинг ошган қийматини молиялаштириш манбалари

Қурувчиларнинг бошланғич бадаллари

"Халқ банки" АТБ маблағлари


ЖАМИ:

191

897,1

1 001,5

104,4

26,1

78,3

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

7

30,6

31,6

1,0

0,3

0,8

2.

Андижон вилояти

7

31,4

39,8

8,4

2,1

6,3

3.

Бухоро вилояти

6

26,9

32,8

5,9

1,5

4,4

4.

Жиззах вилояти

5

22,4

27,8

5,4

1,4

4,1

5.

Қашқадарё вилояти

7

30,6

32,7

2,1

0,5

1,6

6.

Навоий вилояти

5

22,4

27,7

5,3

1,3

4,0

7.

Наманган вилояти

8

35,9

44,3

8,4

2,1

6,3

8.

Самарқанд вилояти

9

39,4

42,2

2,8

0,7

2,1

9.

Сирдарё вилояти

5

21,9

23,1

1,2

0,3

0,9

10.

Сурхондарё вилояти

5

22,4

27,8

5.4

1,4

4,1

11.

Тошкент вилояти*

15

67,3

72,7

5,4

1,4

4,1

12.

Фарғона вилояти

5

22,4

27,9

5,5

1,4

4,1

13.

Хоразм вилояти

5

21,9

23,1

1,2

0,3

0,9

14.

Тошкент шаҳар

102

501,6

547,9

46,3

11,6

34,7

*) Харажатлар қийматига қурилиш якунлари ҳамда арзон кўп квартирали уйларнинг тузатиш киритилган лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш натижалари асосида аниқ киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 23 октябрдаги

ПҚ-3350-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2016 йил 22 ноябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда

арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция

қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари

тўғрисида"ги ПҚ-2660-сон қарорига киритилаётган

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА


1. 4-банди:

иккинчи хатбошисидаги "Ипотека банк" АТИБнинг йилига 0,5 фоиз миқдорида маржасини ҳисобга олган ҳолда," сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошисидаги "квартираларни" сўзидан кейин "ёш оилаларга, эскирган уйларда яшовчиларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бошқа тоифадаги фуқароларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларига" сўзлари қўшилсин;

олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ёш оилалар, эскирган уйларда яшовчилар ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бошқа тоифадаги фуқаролардан буюртманомалар келиб тушмаган тақдирда, аҳолининг қолган тоифаларига квартира қийматининг камида 50 % миқдори дастлабки бадал тўланганида, фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган, 6 ойлик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 10 йил муддатга ипотека кредити тақдим этиш орқали қонунчиликда белгиланган тартибда сотсин."


2. 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги "672,8" рақами "751,1" рақами билан алмаштирилсин;


3. 17-банднинг бешинчи хатбошисидаги "асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмлар, пассажир лифтлари ва индивидуал қозонхоналар" сўзлари "пассажир лифтлари, индивидуал қозонхоналар, уларнинг асбоб-ускуналари ва эҳтиёт қисмлари, шу жумладан бутловчи қисмлар ва уларни ишлаб чиқариш (йиғиш) учун материаллар" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп

квартирали уйларни қуриш дастурининг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

   

Т/р

Ҳудуднинг номланиши

ЖАМИ*

2017 йил

2018 йил

2019 йил

2020 йил

уй-

лар сони

квартира-

лар сони

уй-

лар сони


квартира-

лар сони

уй-

лар сони

квартира-

лар сони

уй-

лар сони

квартира-

лар сони

уй-

лар сони

квартира-

лар сони


ЖАМИ:

1 236

51 350

191

7 919

335

13 917

355

14 757

355

14 757

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

37

1 665

7

315

10

450

10

450

10

450

2.

Андижон вилояти

49

2 058

7

294

14

588

14

588

14

588

3.

Бухоро вилояти

 

36

1 512

6

252

10

420

10

420

10

420

4.

Жиззах вилояти

50

2 145

5

210

15

645

15

645

15

645

5.

Қашқадарё вилояти

49

2 205

7

315

14

630

14

630

14

630

6.

Навоий вилояти

 

29

1 218

5

210

8

336

8

336

8

336

7.

Наманган вилояти

50

2 100

8

336

14

588

14

588

14

588

8.

Самарқанд вилояти

57

2 565

9

405

16

720

16

720

16

720

9.

Сурхондарё вилояти

35

1 575

5

225

10

450

10

450

10

450

10.

Сирдарё вилояти

35

1 470

5

210

10

420

10

420

10

420

11.

Тошкент вилояти

 

135

5 664

15

624

40

1 680

40

1 680

40

1 680

12.

Фарғона вилояти

 

47

2010

5

210

14

600

14

600

14

600

13.

Хоразм вилояти

35

1 575

5

225

10

450

10

450

10

450

14.

Тошкент ш.

592

23 588

102

4 088

150

5 940

170

6 780

170

6 780

*) Кўп қаватли уйларнинг қурилиш параметрлари тегишли шаҳарларнинг бош режаларини келишиш жараёнида аниқланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 24 октябрь


























































Время: 0.1456
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск