ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат зоналари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2017 й. ПҚ-3356-сон "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.2017 й.

N ПҚ-3356



ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАР

ВА КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қайд этиб ўтилсинки, кейинги йилларда мамлакатимизда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини вужудга келтириш, жумладан уларнинг фаолиятини тартибга солувчи мустаҳкам норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш, эркин иқтисодий ва саноат зоналарини ривожлантиришга хорижий ҳамда маҳаллий инвестицияларни жалб этиш имконини берадиган солиқ, божхона имтиёзлари ва енгилликларининг кенг тизимини яратиш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этишда жиддий камчилик ва нуқсонлар мавжудки, улар шундай зоналарни ривожлантиришга ва самарали фаолият юритишига тўсқинлик қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3175-сонли қарори билан ташкил қилинган Махсус идоралараро комиссия томонидан жойларга чиқиб ўрганилганда қуйидагилар аниқланди:

биринчидан, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудларида жойлаштириш учун лойиҳаларни танлашнинг аниқ мезонлари мавжуд эмас. Инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқишда янгидан ташкил этилаётган иш ўринлари сони, салоҳиятли хорижий шерик ва инвестор-мамлакатнинг мавжудлиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ички ва ташқи бозорларда талаб қилиниши, экспорт ҳажми, шунингдек, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси ҳисобга олинмаяпти;

иккинчидан, эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш ва амалга ошириш учун таклиф этилаётган инвестиция лойиҳаларини келишиб олиш ва маъқуллаш механизми амалда ҳаддан ташқари мураккаб бюрократизмга учраган, бу эса мазкур лойиҳалар бўйича қарорлар қабул қилишни қўп ойларга чўзиб юбормоқда;

учинчидан, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари учун зарур муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ўз вақтида барпо этиш масалаларига етарлича эътибор берилмаяпти;

тўртинчидан, таклиф этилаётган инвестиция лойиҳаларининг ишончли молиявий манбалар, шу жумладан, маҳаллий ва хорижий кредит ресурслари, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига ишончли таъминланиши муфассал ишлаб чиқилмаган. Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарига бириктирилган тижорат банклари ушбу муаммоларни ҳал этишда суст иштирок этмоқдалар;

бешинчидан, эркин иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари Республика товар-хомашё биржаси орқали сотиладиган хомашё ресурсларини зарур ҳажмда сотиб олишда каттагина қийинчиликларга дуч келмоқда;

олтинчидан, эркин иқтисодий зоналарнинг ҳудудида фойдаланишга топширилган корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларидан ниҳоятда самарасиз фойдаланилмоқда, бунинг оқибатида ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмлари ҳамда иш жойлари сони тасдиқланган бизнес-режалар параметрларига мувофиқ келмайди;

еттинчидан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ташкил қилинган ҳудудий комиссиялар томонидан жойларда юзага келувчи масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш борасидаги ишларни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан механизми мавжуд эмас.

Мана шуларнинг ҳаммаси эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида жойлаштириладиган инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш, ер майдонлари ажратиб бериш тартиби, хомашё ва материаллардан фойдаланишни таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига кредит ресурслари ажратишнинг принципиал янги тизими яратилишини тақозо этади.

Ташқи бозорларда харидоргир бўлган юқори қўшилган қийматли рақобатдош, сифатли маҳсулот ишлаб чиқарилишини таъминлайдиган минерал-хомашё ва қишлоқ хўжалиги ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича юқори технологияли замонавий ишлаб чиқаришларни барпо этишга хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш учун ғоят қулай ишбилармонлик муҳитини вужудга келтириш, шунингдек, республика минтақаларининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланиш, бунинг асосида янги иш жойларини ташкиллаштириш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида:

3. Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти соҳасида бир-бирини такрорловчи ваколатлар ҳамда функцияларга эга бўлган доимий фаолият юритувчи комиссиялар ва ишчи гуруҳлар тугатилсин.

5. Республика кенгаши (А.Н. Арипов) 2017 йилнинг 1 декабрига қадар минтақаларнинг мавжуд минерал-хомашё, ер, сув, қишлоқ хўжалиги ресурсларини, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини, экологик шарт-шароитини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир эркин иқтисодий зонанинг тармоқ ихтисослашувини белгиласин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда ҳар бир эркин иқтисодий зонанинг тармоқ ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда ана шу зоналарга хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқсин.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳудудларида лойиҳаларни молиялаштираётган барча тижорат банкларига, тасдиқланган квоталар доирасида, кредит линиялари очилишини таъминлайди;

махсус иқтисодий зоналар ва уларнинг иштирокчиларига ер участкаларини ажратиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5600-сон Фармонига мувофиқ амалга оширилади;

кичик саноат зоналарини ташкил этиш назарда тутилган ер участкалари кичик саноат зонасининг бош режасига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади, умумий фойдаланишдаги ерлар эса кичик саноат зоналари дирекциясига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;

кичик саноат зоналари ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилишдан келиб тушган пул маблағлари (Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган харажатлар чегириб қолинган ҳолда) кичик саноат зоналарининг дирекцияларига ўтказилади, ушбу маблағлар кичик саноат зоналарининг бош режалари асосида ташқи ва ички муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини қуриш ва яхшилаш учун сарфланади;

махсус иқтисодий зона ва кичик саноат зонасидаги ишлаб чиқариш қувватлари, биринчи навбатда, тортиб келинган муҳандислик инфраструктурасига эга бўлган ҳудудларда ва фаолият кўрсатмаётган бўш бинолар, иншоотлар ҳамда қуриб битказилмаган объектлар базасида жойлаштирилади;

махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати эркин иқтисодий зона ҳудудида ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан бошлаб ҳисобланади;

2018 йилнинг 1 мартидан бошлаб инвесторлар махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекцияларига ахборот тизимларини кўллаган ҳолда интерфаол шаклда инвестиция буюртманомаларини тақдим этишлари мумкин;

инвестиция киритиш тўғрисидаги битимларда назарда тутилган инвестиция лойиҳаси параметрларини бажариш бўйича белгиланган мажбуриятларнинг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилмаслиги тадбиркорлик субъектини махсус иқтисодий зона иштирокчиси мақомидан белгиланган тартибда маҳрум этиш учун асос ҳисобланади;

тадбиркорни махсус иқтисодий зона иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш унинг махсус иқтисодий зона ҳудудидаги фаолиятини, шунингдек махсус иқтисодий зона иштирокчисига мулк эгалиги ҳуқуқи билан тегишли бўлган бошқа объектларга нисбатан ҳуқуқлари тўхтатилишига олиб келмайди. Бунда ушбу тадбиркорлик субъекти ЭИЗ иштирокчилари учун берилган имтиёзлар ва афзалликлардан фойдаланмайди;

махсус иқтисодий зона иштирокчиси мақомидан маҳрум бўлган тадбиркорлик субъектидан, зарур ҳолларда, ер участкасини олиб қўйиш қонунчиликка ҳамда инвестор билан тузилган инвестиция киритиш тўғрисидаги битим ёки бошқа шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-4931-сон Фармони 8-бандининг амал қилиши барча мавжуд ва янгидан ташкил этилаётган махсус иқтисодий зоналарнинг дирекцияларига жорий этилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б.А. Ходжаев) суғурта компаниялари билан биргаликда махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига бериладиган кредитлар бўйича гаров таъминоти суғурталанишини расмийлаштиришда 0,5 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда суғурта мукофоти ундирилишини амалиётга татбиқ этсин.

11. Тижорат банкларига белгиланган тартибда:

амалдаги кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш учун махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари - корхоналарнинг пул оқимларида вақтинчалик номутаносиблик рўй берган ҳолларда кредитни қайтариш муддатини кейинга кўчириш ёки муддатини узайтириш йўли билан асосий қарз юзасидан тўловлар миқдорини камайтириш бўйича кредит шартномаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш;

кредит буюртманомасини кўриб чиқиш учун махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларидан воситачилик ҳақи ундирилишини бекор қилиш ва абонент ҳақи тўлашдан озод қилиш;

махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаси ишга туширилгунга қадар, аммо норматив муддатдан кўп бўлмаган даврда берилган кредитлар юзасидан қўшиб ҳисобланган фоизларни капиталлаштириш чора-тадбирларини кўриш тавсия этилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналарининг Ягона порталини яратиш ва 2018 йилнинг 1 мартидан бошлаб уни ишга тушириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, ушбу портал:

мамлакатнинг махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари тўғрисида, тақдим этилаётган имтиёзлар, инвестиция киритиш афзалликлари, инфратузилма, географик жойлашув, шунингдек, уларнинг ҳудудида жойлашган давлат мулки объектлари, инвесторларга кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида давлат тили, рус тили ва бошқа хорижий тилларда кенгайтирилган ахборотлар олишни;

инвесторлар, шу жумладан, хорижий инвесторларга ҳамда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг иштирокчиларига амалга ошириш тавсия этилган инвестиция лойиҳалари тўғрисида ахборот берилишини;

инвесторлар, жумладан, хорижий инвесторларга ҳамда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокчиларига интерфаол шаклда зоналар дирекцияларининг, давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг хизматлари, шу жумладан, инвестиция буюртманомалари ҳамда бошқа ҳужжатларни қабул қилиш, аризалар, бланклар ва бошқа зарур ҳужжатларнинг шаклларини олиш бўйича хизматлар кўрсатилишини;

инвесторнинг қаерда ва қандай усулда мурожаат қилганлигидан қатъий назар, инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқишнинг бориши ва натижасидан хабардор бўлиб туриш имкониятини;

салоҳиятли инвесторлар ҳамда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокчиларининг ўзларини қизиқтирувчи масалалар бўйича зоналар дирекциясига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятини таъминлайди.

13. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси дахлдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминлашга қаратилган лойиҳалари Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги ва кейинги йиллардаги ривожланиш давлат дастурларига киритилишини таъминласин.

14. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

махсус иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳаларнинг доимий янгилаб туриладиган рўйхатини шакллантириш, инвестиция буюртманомаларини сифатли ва тезкор кўриб чиқиш, махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг иштирокчилари - субъектлар томонидан маъқулланган инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш юзасидан;

Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда махсус иқтисодий зоналарнинг ҳар бири учун шерик-мамлакатни белгилаш, салоҳиятли хорижий инвесторларни МИЗ ҳудудида лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш, улар билан тизимли иш олиб бориш, шунингдек, янгидан барпо этилаётган ишлаб чиқаришларни замонавий ускуналари ва технологиялар билан жиҳозлаш қисмида махсус иқтисодий зоналар ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштиришга инвестиция буюртманомаларини сифатли ва ҳар томонлама кўриб чиқиш юзасидан;

Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бекор ётган ёки қурилиши тугалланмаган объектлар, самарасиз фойдаланилаётган ишлаб чиқариш бинолари ҳамда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг иштирокчилари - хўжалик юритувчи субъектларнинг янгидан қурилаётган корхоналарини жойлаштириш учун ер майдонлари синчиклаб, пухта хатловдан ўтказилиши юзасидан;

б) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси - махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида ишлаб чиқаришни ташкил этиш бизнес-режаларини ёки инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмак бериш юзасидан;

в) "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари - махсус иқтисодий зоналар қурилиши ва уларнинг ташқи инфратузилмага уланиши, махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокчиларининг электр энергияси, табиий газ, сув билан, шунингдек, уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ ташқи канализация тармоқлари билан узлуксиз таъминланиши юзасидан масъул эканлиги кўрсатиб ўтилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекциялари ходимларининг инвесторлар билан ишлаш бўйича, шу жумладан, махсус курслар ташкил этиш йўли билан малакаси муттасил ошириб борилишини таъминласин.

16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги янгиланган низомни;

кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомни;

эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаш ва уларнинг иштирокчиларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомларни, шунингдек, бюрократизм ва сансалорликни бартараф этишга қаратилган нормаларни тасдиқлаш, низомларга лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида жойлаштириш учун танлаб олишнинг аниқ мезонларини киритиш;

эркин иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига ер майдонлари бериш тўғрисидаги янгиланган низомни;

эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги янгиланган низомни тасдиқлаш, бунда лойиҳаларнинг бизнес-режалари/техник-иқтисодий асосланишининг асосий иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлари, (киритилаётган инвестициялар ҳажми, товар айланмаси ва экспорт суммаси, яратилаётган доимий иш ўринлари сони, ишлаб чиқаришнинг валютада қопланиши ва бошқалар) ҳисобга олинган ҳолда имтиёзлар қўлланилишини назарда тутиш;

эркин иқтисодий зоналар дирекциялари, иштирокчилари ва инвесторлари ўртасида тузиладиган инвестиция киритиш тўғрисидаги намунавий битимни тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сонли Фармони билан ташкил қилинган фармацевтика эркин иқтисодий зоналарига кирувчи ҳудудларнинг чегараларини тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар, жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3175-сонли қарори 4-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


19. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси В.А. Голышев, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Г.К. Саидова ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг раиси А.И. Ахмедходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                              Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 25 октябрь


































































Время: 0.1446
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск