ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2017 й. 877-сон "Меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олиб иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлаш давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.10.2017 й.

N 877



МЕҲНАТ БОЗОРИНИНГ ЖОРИЙ

ВА ИСТИҚБОЛДАГИ ЭҲТИЁЖЛАРИНИ

ҲИСОБГА ОЛИБ ИШ ЎРИНЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ДАВЛАТ

БУЮРТМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнат органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, бандлик масалаларини комплекс ҳал этиш, банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш чора-тадбирлари натижадорлигини кучайтириш, кадрларнинг касбий тайёргарлик даражасини ошириш, меҳнат бозорининг мувозанатига эришиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олиб иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

иш ўринларини ташкил этишга давлат буюртмасини шакллантириш ва тасдиқлаш схемаси 2-иловага мувофиқ;

таълим муассасаларида кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш ва тасдиқлаш схемаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, давлат буюртмасининг шакллантирилишини мувофиқлаштириш:

иш ўринлари ташкил этиш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги;

таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда иш ўринларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш методикасини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, таълим муассасалари иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлаш давлат буюртмасининг прогноз кўрсаткичлари ўз вақтида ва сифатли шакллантирилишини, тасдиқланишини ва амалга оширилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Мажидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 28 октябрдаги

877-сон қарорига

2-ИЛОВА



Иш ўринларини ташкил этишга давлат

буюртмасини шакллантириш ва тасдиқлаш

СХЕМАСИ

         

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари



1-босқич (иш ўринларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш)

Ташкилотлар (идоравий мансуб ёки юқори турувчи ташкилоти бўлмаган)


       

Иш ўринларини ташкил этишга эҳтиёж кўрсаткичларини шакллантириш

    


ҳар йили

1 сентябрга

қадар









2-босқич (иш ўринларини ташкил этишга давлат буюртмасини тасдиқлаш)

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари


      

Тақдим этилган иш ўринларини ташкил этиш эҳтиёжи кўрсаткичлари асосида иш ўринларини ташкил этиш Давлат буюртмасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш

         


ҳар йили

1 октябрга

қадар









3-босқич (давлат буюртмасини Бандлик дастурига киритиш)

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги


      

Иш ўринларини ташкил этиш Давлат буюртмасини кўриб чиқиш ва Аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш давлат дастури лойиҳасига киритиш

           


ҳар йили

20 октябрга

қадар









4-босқич (Бандлик дастурини тасдиқлаш)

Меҳнат вазирлиги


        

Аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш давлат дастури лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш

          


ҳар йили

1 ноябрга

қадар









5-босқич (Бандлик дастурини амалга ошириш)

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари


        

Аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш давлат дастури бажарилишини таъминлаш ва мониторингини амалга ошириш

            


Прогноз

йил давомида



         





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 28 октябрдаги

877-сон қарорига

3-ИЛОВА



Таълим муассасаларида кадрлар тайёрлашга давлат

буюртмасини шакллантириш ва тасдиқлаш

СХЕМАСИ

           

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари



1-босқич

ҳтиёжни аниқлаш)

Ташкилотлар


       

Уч йиллик давр учун мутахассисликлар ва касблар бўйича кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юбориш

        


ҳар йили 1 октябрга қадар









2-босқич (давлат буюртмасини шакллантириш)

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари


       

Кадрларга бўлган эҳтиёж тўғрисидаги тақдим этилган маълумотлар таҳлили асосида уч йиллик давр учун кадрлар тайёрлашга Давлат буюртмасини шакллантириш

        


ҳар йили 1 ноябрга қадар









3-босқич (кадрлар тайёрлашнинг прогноз параметрларини шакллантириш)

Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги


         

Кадрлар тайёрлашга Давлат буюртмаси асосида таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш прогноз кўрсаткичларини шакллантириш

         


ҳар йили 1 декабрга қадар









4-босқич (прогноз параметрларни тасдиқлаш)

Иқтисодиёт вазирлиги


        

Таълим муассасаларида таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш прогноз кўрсаткичлари лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш

        


белгиланган муддатларда









5-босқич (кадрлар тайёрлаш)

Таълим муассасалари


        

Тасдиқланган параметрларга мувофиқ кадрлар тайёрлашни таъминлаш

          


белгиланган таълим муддати давомида



         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 31октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 6 ноябрь, 44-сон, 1110-модда





























Время: 0.2022
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск