ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.11.2017 й. ПҚ-3365-сон "Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.11.2017 й.

N ПҚ-3365



ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МУАССАСАЛАРИНИНГ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ

ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. 2017-2021 йилларда илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича қуйидагиларни ўз ичига олувчи комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) тасдиқлансин:

2017-2021 йилларда илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ;

2018-2022 йилларда Дастурни амалга ошириш молиявий харажатларининг ҳисоб-китоб ҳажмлари параметрлари 2-иловага мувофиқ;

2018-2022 йилларда илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш дастури 3-иловага мувофиқ.

2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тегишли идоралар ўзларининг тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда ҳар йили 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда:

а) тасарруфдаги ҳар бир илмий-тадқиқот муассасасининг келгуси календарь йилида реконструкция қилиниши ёки капитал таъмирланиши лозим бўлган бино ва хоналарини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш бўйича техник вазифаларни;

келгуси календарь йилида жиҳозланиши лозим бўлган тасарруфдаги илмий-тадқиқот муассасаларини жиҳозлаш учун илмий ва лаборатория ускуналарининг уларга бўлган эҳтиёжни асослаган ҳолда таснифлагичларини ишлаб чиқилишини таъминласин;

б) техник вазифалар ва таснифлагичлар асосида илмий-тадқиқот муассасаларининг бино ва хоналарини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, шунингдек, уларни замонавий илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун маблағ ажратиш бўйича буюртманомаларни шакллантирсин ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этсин.

4. Дастурни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси илмий-тадқиқот муассасаларининг бинолари ва корпусларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, илмий-тадқиқот муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда идоравий мансублиги бўйича тегишли ташкилотларнинг ўз маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги илмий-тадқиқот муассасаларининг бинолари ва корпусларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, илмий-тадқиқот муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда тегишли ташкилотларнинг ўз маблағлари;

илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий лабораторияларини замонавий илмий ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, зарур материаллар ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш, ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий марказларда қисқа муддатли илмий стажировкаларини молиялаштириш учун - Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор-мамлакатларнинг кредит ва грантлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасаларини офис ва лаборатория мебели билан жиҳозлаш учун - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари объектларини сотишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор-мамлакатларнинг кредит ва грантлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг илмий-тадқиқот муассасаларини офис ва лаборатория мебели билан жиҳозлаш учун - тегишли илмий-тадқиқот муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бошқа муассасаларининг ўз маблағлари, халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор-мамлакатлар грантлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари объектларини сотишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича уларни офис ҳамда лаборатория мебели билан жиҳозлаш учун тегишли илмий-тадқиқот муассасаларида қурилиш-монтаж ишлари ниҳоясига етказилгандан сўнг ажратилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги 2018 йил ва келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг асосланган таклифлари бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ Дастурда кўзда тутилган объектларни реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш учун капитал маблағлар лимитларини назарда тутсин.

6. Дастурда кўзда тутилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш доирасида:

"Inkom capital qurilish" инжиниринг компанияси - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси объектлари бўйича буюртмачи;

"Сувқурилишинвест" ДУК - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси объектлари бўйича буюртмачи;

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси объектлари бўйича буюртмачи;

"Ўрмонлойиҳа" ДУК - Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси объектлари бўйича буюртмачи;

танлов савдолари натижалари бўйича ташкилотлар - бош лойиҳачи ва пудратчи этиб белгилансин.


7. Буюртмачилар лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартиб ва муддатларда ишлаб чиқилишини, ваколатли давлат экспертиза органларида кўриб чиқилиши ва келишиб олинишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Дастурни амалга ошириш доирасида бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан назорат ўрнатсин.

8. Дастурни амалга оширишда, шахсий жавобгарлик:

тегишли илмий-тадқиқот муассасаларининг бино ва хоналарини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда уларни замонавий илмий ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, бутловчи қисмлар, зарур материаллар ва реактивлар билан таъминлаш бўйича барча ишларнинг сифатли ва ўз муддатида бажарилиши юзасидан - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси О.Ж. Раматов зиммасига;

назарда тутилган барча тадбирларнинг, шу жумладан илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли бино ва хоналарини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, уларни замонавий илмий ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, бутловчи қисмлар, зарур материаллар ва реактивлар билан таъминлаш ишларининг ўз муддатида ва тўлиқ ҳажмда молиялаштирилиши юзасидан - Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.


9. Фан ва технологиялар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, тасарруфида илмий-тадқиқот муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Фан ва технологиялар давлат комиссиясига Республика иқтисодиёти тармоқларининг аниқ муаммоларини ҳал қилиш, рақобатбардош илмий ҳажмдор маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга йўналтирилган, қуйидагиларни назарда тутувчи 2018-2022 йилларда Давлат комплекс мақсадли илмий-тадқиқот дастурлари концепциясини киритсин:

фундаментал, амалий илмий тадқиқотлар ва инновация ишланмаларини - Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигига давлат илмий-техника дастурларини молиялаштириш учун бюджетдан ҳар йили ажратиладиган маблағлар, манфаатдор хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари, халқаро молия институтлари, ташкилотлар ва донор-мамлакатлар грантлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштириш;

хўжалик юритувчи субъектларнинг илмий тадқиқотларни молиялаштириш, тажриба-тадқиқот ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, шунингдек, илмий-техник ишланмалар натижаларини амалиётга жорий этишдан манфаатдорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари.


10. Белгилаб қўйилсинки:

давлат илмий-тадқиқот муассасалари ходимларига (илмий ходимлардан ташқари) бюджет ташкилотлари ходимлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш шартлари жорий этилади;

базавий молиялаштириш субъектлари рўйхати Инновацион ривожланиш вазирлигининг Молия вазирлиги билан келишилган таклифларига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

11. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Вазирлик ва идоралар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 1 ноябрдаги

ПҚ-3365-сон қарорига

1-ИЛОВА



2017-2021 йилларда илмий-тадқиқот

муассасаларининг инфратузилмасини мустаҳкамлаш

ва инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши


Амалга ошириш

шакли


Бажариш

муддатлари


Масъул бажарувчилар


I. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,

УЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ

ҲАМДА АКАДЕМИК ИЛМ-ФАННИНГ ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ ТАЪЛИМ

ЖАРАЁНИ БИЛАН ИНТЕГРАЦИЯСИНИ ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШ

1.

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан илмий-тадқиқот муассасаларини базавий молиялаштириш механизмларини жорий этиш.


Идоралараро норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2017 йил

декабрь


Фан ва технологиялар агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


2.

Давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида амалга ошириладиган илмий-техник лойиҳаларни режалаштириш, молиялаштириш ва харажатларни ҳисобга олиш тартибини такомиллаштириш.


Идоралараро норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2017 йил

декабрь


Фан ва технологиялар бўйича агентлик, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги


3.

Фанлар академияси тасарруфига топширилган илмий-тадқиқот муассасаларини, хусусан Математика институти, Механика ва иншоотлар зилзилага чидамлилиги институти, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик марказни жойлаштириш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши


2018 йил

январь


Фанлар академияси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги


4.

Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг циклотронини модернизациялаш ва замонавий лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш орқали янги рақобатбардош радиоизотоплар ишлаб чиқаришни такомиллаштириш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори


2018 йил

март


Фанлар академияси, Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси


5.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида НАНО технологияларини ривожлантириш марказини ташкил этиш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори


2018 йил

март


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси

6.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида ярим ўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш бўйича асосланган таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш


2018 йил

апрель


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

7.

Фанлар академияси таркибидаконструкторлик бюроси ва тажриба ишлаб чиқариши билан бирга илмий-техник марказини ташкил қилиш. Ташкил этилаётган марказнинг устувор вазифаларини белгилаш, хусусан фан ва таълим интеграциясини таъминлаш, импорт ўрнини босадиган замонавий илм-фанга асосланган маҳсулот ишлаб чиқариш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори


2018 йил

май


Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


8.

Юксак технологиялар ўқув-экспериментал маркази фаолиятини такомиллаштириш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори


2018 йил

май

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

9.

Давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг натижаларини ҳисобга олиш тартибини такомиллаштириш.


Идоралараро норматив-ҳуқуқий ҳужжат


2018 йил

июль

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

10.

Илмий тадқиқотларга давлат буюртмасини шакллантириш тартибини такомиллаштириш, уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш, натижадорлиги паст бўлган лойиҳаларни тўхтатиб, бўшаган маблағларни самараси кўпроқ бўлган илмий лойиҳаларга қайтадан йўналтириш.


Фан ва технологиялар бўйича давлат комиссияси қарори билан тасдиқланган низом


2018 йил

октябрь


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

11.

Муассасаларда магистрлик диссертацияларини дастлабки тарзда ҳимоя қилиш, дипломолди амалиётини ўташ тартибини жорий этиш йўли билан магистрлик диссертациялари натижаларининг илмий аҳамиятини ошириш чораларини ишлаб чиқиш.


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланадиган низом


2018 йил

декабрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори


2019 йил

май

12.

Илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш, илмий-тадқиқот муассасаларининг рейтингини шакллантирувчи масъул идорани белгилаш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори


2019 йил

ноябрь


Инновацион ривожланиш вазирлиги, ўз тасарруфида илмий-тадқиқот муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

II. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МУАССАСАЛАРИНИНГ КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ, ЁШ ОЛИМЛАРНИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИГА

ЖАЛБ ЭТИШ УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАРНИ ЯРАТИШ

13.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига танловини ташкил этиш ва уларни тасдиқлаш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


2017 йил

30 декабргача


Фанлар академияси


14.

Мақсадли докторантурада ўқишни янада такомиллаштириш, ўқишга мақсадли квоталар ажратиш, ўқиш шартлари, қабул қилувчи ва жўнатувчи томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш.


Идоралараро норматив-ҳуқуқий ҳужжат


2018 йил

март


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий аттестация комиссияси

15.

Илмий кадрларнинг академик мобиллигини ошириш механизмларини татбиқ этиш, академик мобиллик дастурида иштирок этиш тартибини, дастурда иштирок этувчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш.


Идоралараро норматив-ҳуқуқий ҳужжат


2018 йил

август


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Молия вазирлиги

16.

Илмий ходимларнинг, муҳандис-техник ходимлар, илмий-тадқиқот муассасаларининг хизмат кўрсатувчи ходимлари ва Фанлар академияси аппарати ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори


2018 йил

ноябрь


Фанлар академияси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

17.

Илмий ютуқларга эришган ва белгиланган энг кам муддат ичида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган ёш тадқиқотчиларни моддий рағбатлантириш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори


2019 йил

март


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ҳокимликлари

III. ФАН ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ИНТЕГРАЦИЯЛАШНИНГ ЯНГИ

МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ

УЧУН ТЕГИШЛИ ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАР ВА СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

18.

Илмий ва инновацион менежмент соҳасида қисқа муддатли курсларни ташкил этиш.


Қўшма буйруқ


2018 йил

февраль


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Интеллектуал мулк агентлиги , Фанлар академияси

19.

Технопаркларни ташкил этиш ва улар фаолиятининг қонунчилик базасини такомиллаштириш.


Ўзбекистон Республикасининг "Технопарклар тўғрисида"ги Қонуни


2018 йил

декабрь


Иқтисодиёт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

20.

Етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳузурида кичик инновацион корхоналар ташкил этиш орқали таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш.


Қўшма қарор билан тасдиқланган кичик инновацион корхоналар концепцияси.


2018 йил

июнь


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Кичик инновацион корхоналар тўғрисидаги намунавий низомлар


2018 йил

сентябрь


Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг баённомаси


2018 йил

ноябрь


21.

Иқтисодиёт тармоқлари корхоналари негизида маҳаллий хомашёдан фойдаланган ҳолда илмий-тадқиқот, олий таълим муассасалари ва йирик саноат корхоналари иштирокида тажриба-саноат ва тажриба-экспериментал ишлаб чиқаришини барпо этиш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш


2018 йил

август


Фанлар академияси, Иқтисодиёт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги ва бошқалар

22.

Илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини шакллантириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва маҳаллийлаштиришни амалга ошираётган корхоналарга, шунингдек, эркин иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига тақдим этилган солиқ имтиёзлари ва преференциялар ҳисобига бўшаган маблағларнинг бир қисмини мақсадли йўналтириш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш


2019 йил

февраль


Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

IV. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МУАССАСАЛАРИНИНГ ТУЗИЛМАЛАРИДА

ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТРАНСФЕРИ, ИШЛАНМАЛАРНИ ТИЖОРАТЛАШТИРИШ,

МАРКЕТИНГИ, УЛАРНИ ПОТЕНТЛАШ ВА ЛИЦЕНЗИЯЛАШ БЎЙИЧА

ХИЗМАТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА МАВЖУДЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

23.

Интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш.


"Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни


2018 йил

июль


Интеллектуал мулк агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, вазирликлар ва идоралар


24.

Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорликда технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари тармоқларини ташкил этиш.


Ташкилий чоралар

Тасдиқланган

жадвалга

мувофиқ


Интеллектуал мулк агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

25.

Технологиялар трансфери ва уларни тижоратлаштириш тартибини ҳуқуқий белгилаш.


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни


2019 йил

декабрь


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Молия вазирлиги

26.

Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ҳамда технологияларни тижоратлаштириш ва трансфер қилишда амалий тажрибага эга бўлган хорижий ташкилотлар билан биргаликда семинарлар ва тренинглар ташкил этиш орқали интеллектуал мулк объектларини тижоратлаштириш бўйича маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш.


Семинарлар ва тренинглар ўтказиш режа-жадвали


2018 йил

март


Интеллектуал мулк агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

27.

Интеллектуал мулк соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Ўқув марказида патентшуносларни қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этиш.


Ташкилий чоралар

2018 йил

март


Интеллектуал мулк агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


28.

Патент муҳофазаси масалалари бўйича илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа манфаатдор муассасалар ходимлари учун семинарлар ташкил этиш.


Семинарлар ўтказиш режа-жадвали

2018 йил

март


Интеллектуал мулк агентлиги, Миллий телерадиокомпания, оммавий ахборот воситалари


29.

Ўз ишланмаларини халқаро тизимда патентлаш учун электрон ҳолида маҳаллий олимлар томонидан буюртманомалар тақдим этиш мақсадида е-РСТ тизими воситасида онлайн буюртманомалар бериш механизмини жорий этиш.


Ташкилий чоралар

2017 йил

декабрь


Интеллектуал мулк агентлиги

30.

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк объектларига чет элларда патент олиш учун Илмий техникавий фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини ажратиш тартибини белгилаш.


Фан ва технологиялар бўйича давлат комиссиясининг қарори


2017 йил

ноябрь


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Интеллектуал мулк агентлиги

31.

Истиқболли илмий-технологик ишланмаларни ҳуқуқий жиҳатдан самарали муҳофаза қилиш мақсадида Интеллектуал мулк агентлигининг Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорлигини ташкил этиш.


Ташкилий чоралар

2018 йил

февраль


Интеллектуал мулк агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси


32.

Ўзбекистон Республикаси олимларининг истиқболли ихтиролари ва фойдали моделлари Тўпламини ички ва ташқи бозорларда тарқатиш.


Материаллар тўплами


Ҳар йили

апрелгача


Интеллектуал мулк агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


33.

Ускуналардан жамоавий фойдаланиш янги марказларини ташкил этиш ва мавжуд марказларни самарали эксплуатация қилиш, уларнинг рўйхатини тасдиқлаш, молиявий маблағлар билан таъминлаш, замонавий ускуналар, сарфлаш материаллари ва реактивлар билан бутлаш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори


2019 йил

октябрь


Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

V. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МУАССАСАЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙ ИЛМИЙ

АДАБИЁТЛАР БИЛАН ИЛМИЙ ВА ТЕХНИК АДАБИЁТНИНГ ХАЛҚАРО

МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИГА ЭРКИН УЛАНИШИ ОРҚАЛИ

АХБОРОТ-РЕСУРС ЖИҲАТДАН ТАЪМИНЛАШ

34.

Илмий ахборотдан фойдаланишни енгиллаштириш учун илмий журналларнинг халқаро нуфузли базаларига ҳар йилги миллий обунани таъминлаш.


Фан ва технологиялар бўйича давлат комиссияси қарори


2018 йил

февраль


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

35.

Илмий ва техник адабиётнинг халқаро маълумотлар базаларидан самарали фойдаланиш, кўплаб иқтибослар келтирилган ҳолда илмий журналларда босиб чиқариш учун мақолаларни расмийлаштириш бўйича маҳаллий олимлар учун семинарлар ва тренинглар ташкил этиш.


Семинарлар ва тренинглар ўтказиш жадвали


2018 йил

февраль


Инновацион ривожланиш вазирлиги

36.

Ўзбекистон Республикаси Миллий кутубхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Фундаментал кутубхонаси учун илмий монографиялар (кейинги 3 йил ичида чоп этилганларини) харид қилиш.


Фан ва технологиялар бўйича давлат комиссиясининг қарори билан тасдиқланадиган илмий монографиялар харид қилиш дастури


2018 йил

август


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

VI. ХОРИЖИЙ СОҲАГА ОИД ИЛМИЙ ВА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ, ИЛМИЙ ХОДИМЛАР,

МУТАХАССИСЛАР ВА ЁШ ОЛИМЛАРНИНГ ХОРИЖДАГИ ҚИСҚА

МУДДАТЛИ СТАЖИРОВКАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА

УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ, БИРГАЛИКДАГИ

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ

37.

Стажировкаларни ташкил этиш учун ёш олимлар ва илмий ходимлар рўйхатини, шунингдек етакчи хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг рўйхатини шакллантириш.


Фан ва технологиялар бўйича давлат комиссияси қарори

Ҳар йили

январгача


Инновацион ривожланиш вазирлиги

38.

Ёш олимлар ва илмий ходимларнинг етакчи хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларидаги стажировкасини ташкил этиш чора-тадбирларини амалга ошириш.


Шартномалар тузиш

Ҳар йили

тасдиқланган

жадвалга

мувофиқ


Инновацион ривожланиш вазирлиги

39.

Илмий ходимлар ва ўқитувчилар учун маърузалар, мавзуга оид семинарлар ўтказиш учун обрўли хорижий мутахассисларни, шу жумладан чет элларда ишлаётган маҳаллий олимларни жалб этиш.


Идоралараро норматив-ҳуқуқий ҳужжат


2018 йил

май


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси

40.

Республикада илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича илмий лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро ва хорижий грантларни кенг жалб этиш.


Тадбирлар режаси

2018 йил

август


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва вазирликлар, идоралар, ўз тасарруфида илмий-тадқиқот муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

41.

Олий ўқув юртидан кейинги таълим ва илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш жараёнига PhD даражасига эга бўлган хорижий олимларни жалб этиш.


Тадбирлар режаси

2018 йил

октябрь


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вазирликлар, ўз тасарруфида илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларига эга бўлган, олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларини очган вазирлик ва идоралар

        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 1 ноябрдаги

ПҚ-3365-сон қарорига

2-ИЛОВА


2018-2022 йилларда Дастурни амалга ошириш молиявий

харажатларининг ҳисоб-китоб ҳажмлари

ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Харажатларнинг

номланиши


Валюта

тури


Жами*


шу жумладан йиллар бўйича:


2018 й.


2019 й.


2020 й.


2021 й.


2022 й.



Жами харажатлар


млн сўм


116 019,4


26 500,0


27 262,0


32 352,1


29 905,3


-

минг.

АҚШ

доллари


32 270,74


900,0

1 650,0

8 201,3

8 713,1

12 806,3



шу жумладан:









1.

Илмий-тадқиқот муассасаларининг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш


млн сўм

116 019,4


26 500,0

27 262,0

32 352,1

29 905,3

-

2.

Илмийва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш**


минг.

АҚШ

доллари


30 375,27


900,0

1 650,0

8 201,3

8 201,3

11 422,7

3.

Зарур бутловчи буюмлар, сарфлаш материаллари ва реактивлар билан таъминлаш**


минг.

АҚШ

доллари


1 895,47

-

-


511,8

1 383,67

      

*) Харажатлар қиймати жорий нархларда кўрсатилган ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда ўтказиладиган тендер (танлов) савдоларининг якунларига кўра аниқлаштирилиши лозим.

**) Маблағ ажратиш Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига маблағлар келиб тушишига қараб амалга оширилади. Бунда Жамғарма маблағларининг етишмаётган қисми бўйича харажатлар ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан ва унинг доирасида амалга оширилади.


Изоҳ: Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг қўшма таклифлари асосида, ажратилаётган маблағлардан режали ва рационал фойдаланишни таъминлашни инобатга олган ҳолда Дастур параметрларига ўзгартиришлар киритишга ҳақлидир.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 1 ноябрдаги

ПҚ-3365-сон қарорига

3-ИЛОВА



2018-2022 йилларда илмий-тадқиқот муассасаларининг

моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

ДАСТУРИ

Т/р

Илмий-тадқиқот

муассасаси номи


Таъмир-

лаш-тиклаш

ишлари,

жами

(млн.сўм)


шу жумладан:


шу жумладан йиллар бўйича


Жиҳозлаш,

жами (АҚШ

долларида)


шу жумладан:


реконст-

рукция*


Капитал

таъмир-

лаш*


2018

йил


2019

йил


2020

йил


2021

йил


Илмий ва

лабора-

тория

ускуна-

лари билан

жиҳозлаш


Зарур

бутловчи

буюмлар,

сарфлаш

материал-

лари ва

реактивлар

билан

таъминлаш



ЖАМИ


116 019,4

13 150,0

102 869,4


26 500,0


27 262,0


32 352,1


29 905,3


32 270 736


30 375 270


1 895 466


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

1.

Ўсимлик моддалар кимёси институти


1 500,0


1 500,0




1 500,0

2 388 204,0

2 129 760,0

258 444,0

2.

Микробиология институти


3 100,0


3 100,0

3 100,0




1 388 580,0

1 361 900,0

26 680,0

3.

Полимерлар кимёси ва физикаси институти


1 600,0


1 600,0

1 600,0




1 056 313,0

864 228,0

192 085,0

4.

Зоология институти


3 150,0

3 150,0


3 150,0




200 700,0

200 000,0

700,0

5.

Ботаника институти


4 150,0


4 150,0

4 150,0




503 284,0

502 584,0

700,0

6.

Астрономия институтининг баланд тоғли астрономия абсерваториялари Майданак комплекси


6 650,0


6 650,0

1 000,0

5 000,0

650,0


1 684 343,0

1 482 000,0

202 343,0

7.

"Физика-Қуёш" ИИБ Физика-техника институти


7 300,0


7 300,0


7 300,0



1 825 477,0

1 815 240,0

10 237,0

8.

"Физика-Қуёш" ИИБ Физика-техника институти


801,8


801,8




801,8

776 300,0

745 000,0

31 300,0

9.

Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти


5 304,5


5 304,5




5 304,5

446 920,0

438 600,0

8 320,0

10.

Санъатшунослик институти


500,0


500,0

500,0




5 100,0

5 100,0


11.

Математика институти


4 500,0


4 500,0



4 500,0





12.

Биоорганик кимё институти


4 100,0


4 100,0



4 100,0


2 486 357,0

2 281 500,0

204 857,0

13.

Умумий ва ноорганик кимё институти


3 100,0


3 100,0



3 100,0


1 241 432,0

1 192 131,0

49 301,0

14.

Геномика ва биоинформатика маркази









1 917 888,0

1 759 100,0

158 788,0

15.

Сейсмология институти









587 476,0

397 000,0

190 476,0

16.

Механика ва иншоотлар сейсмик чидамлилиги институти


10 000,0

10 000,0


10 000,0




1 246 250,0

1 165 300,0

80 950,0

17.

Ион-плазма ва лазер технологиялари институти


12 500,0


12 500,0

3 000,0

3 250,0

6 250,0


2 853 330,0

2 663 700,0

189 630,0

18.

Ядро физикаси институти









1 852 780,0

1 574 530,0

278 250,0

19.

Тарих институти


9 650,0


9 650,0




9 650,0




20.

Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти


21.

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича мувофиқлаштирувчи- методик маркази


22.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими









251 130,0

251 130,0


23.

Ботаника боғининг Қорақалпоғистон филиали


260,0


260,0




260,0




24.

Қорақалпоғистон табиий фанлар илмий-тадқиқот институти


2 500,0


2 500,0




2 500,0

205 470,0

205 470,0


25.

Қорақалпоғистон гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти


500,0


500,0




500,0




26.

Археологик тадқиқотлар институти


298,7


298,7




298,7




27.

Хоразм Маъмун академияси


1 500,0


1 500,0




1 500,0

216 490,0

216 490,0



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бўйича ЖАМИ


82 965,0

13 150,0

69 815,0

26 500,0

15 550,0

18 600,0

22 315,0

23 133 824,0

21 250 763,0

1 883 061,0

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

1.

Ипакчилик илмий-тадқиқот институти


7 710,8


7 710,8


3 855,4

3 855,4


95 900,0

95 900,0


2.

Сабзавот-полиз экинлари ва картошка илмий-тадқиқот институти


2 669,8


2 669,8


2 669,8



256 201,1

254 801,1

1 400,0

3.

Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти


750,0


750,0


750,0



92 500,0

91 000,0

1 500,0

4.

Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти


3 607,3


3 607,3




3 607,3

544 200,5

544 200,5


5.

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти


1 633,0


1 633,0



1 633,0


1 213 660,0

1 210 900,0

2 760,0

6.

Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тажриба станцияси


-







82 800,0

82 800,0


7.

Ғўза селекцияси, уруғчилиги ва пахта етиштириш агротехнологияси илмий-тадқиқот институти


2 833,0


2 833,0


2 833,0



1 215 240,5

1 215 240,5


8.

Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти


2 376,9


2 376,9



2 376,9


200 517,0

200 517,0


9.

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти


300,0


300,0


300,0



245 025,0

242 850,0

2 175,0

10.

Шоличилик илмий-тадқиқот институти


1 030,0


1 030,0



1 030,0


137 000,0

137 000,0


11.

Дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институти ҳамда унинг ҳудудий филиаллари, илмий-тажриба станциялари


1 500,0


1 500,0




1 500,0

2 053 596,9

2 053 596,9



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бўйича ЖАМИ


24 410,8


24 410,8

0,0

10 408,2

8 895,3

5 107,3

6 136 641,0

6 128 806,0

7 835,0

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия,

картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

1.

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти


4 966,0


4 966,0



2 483,0

2 483,0

232 144,0

231 644,0

500,0


Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бўйича ЖАМИ


4 966,0


4 966,0



2 483,0

2 483,0

232 144,0

231 644,0

500,0

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария давлат қўмитаси

1.

Ветеринария илмий-тадқиқот институти


2 607,6


2 607,6


1 303,8

1 303,8


837 977,0

837 977,0



Ўзбекистон Республикаси Ветеринария давлат қўмитаси бўйича ЖАМИ


2 607,6


2 607,6


1 303,8

1 303,8


837 977,0

837 977,0


Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

1.

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти


1 070,0


1 070,0



1 070,0


213 649,9

209 579,9

4 070,0


Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бўйича ЖАМИ


1 070,0


1 070,0



1 070,0


213 649,9

209 579,9

4 070,0

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази









295 000,0

295 000,0


2.

Тиббий паразитология илмий-тадқиқот институти









62 600,0

62 600,0


3.

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти









141 900,0

141 900,0


4.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти









336 000,0

336 000,0


5.

Гемотология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институти









118 000,0

118 000,0


6.

Республика иммунология илмий маркази









763 000,0

763 000,0



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйича ЖАМИ









1 716 500,0

1 716 500,0


       

*) Параметрлар 1 кв.м.нинг ҳисобланган қиймати: объектларни реконструкция қилиш бўйича - 1300 минг сўм, капитал таъмирлаш бўйича кўпи билан 700 минг сўм бўлишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилаётган лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаш натижаларига кўра аниқлаштирилиши лозим.


Изоҳ:

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг қўшма таклифлари асосида, ажратилаётган маблағлардан режали ва рационал фойдаланишни таъминлашни инобатга олган ҳолда Дастур параметрларига ўзгартиришлар киритишга ҳақлидир.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 1 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 6 ноябрь, 44-сон, 1109-модда






















































Время: 0.1622
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск