ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.09.2017 й. ПҚ-3281-сон "2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида"ги Қарори [Кўчирма]

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.09.2017 й.

N ПҚ-3281



2018 ЙИЛДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ЭКИНЛАРИНИ ОҚИЛОНА ЖОЙЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШНИНГ

ПРОГНОЗ ҲАЖМЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Қайд этиб ўтилсинки, кейинги йилларда республикада туманларнинг ихтисослашувини, минтақаларнинг тупроққлим шароитлари ва сув билан таъминланганлигини ҳамда бошқа омилларни эътиборга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштиришга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.

Шу билан бирга, сабзавот, полиз экинлари, мойли экинлар, озуқа экинлари, дуккакли экинлар, картошка, интенсив боғлар ва токзорларни жойлаштиришга етарлича эътибор берилмаяпти. Уларни норационал жойлаштириш натижасида ер ва сув ресурсларидан, экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўстириш суръатларини ошириш таъминланмаяпти.

Экинларни жойлаштиришнинг таркиб топган тизими соҳага нисбатан қўйилаётган замонавий талабларга мос келмайди, фермер хўжаликлари томонидан экин экиладиган ерлардан мақсадга номувофиқ фойдаланиш ҳолларига йўл қўйилмоқда, фермер хўжаликларининг етиштирилган маҳсулотни сотиш ҳисоби юритилмаяпти, сотилган маҳсулот тушумини хизмат кўрсатувчи банкларга топширишни таъминлаш назорат қилинмаяпти, етиштирилган маҳсулотни сотишдан олинган даромадларни яшириш фактлари мавжудки, бу ҳол Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига солиқларнинг тўланмаслигига олиб келмоқда.

2018 йилда республика минтақаларининг тупроққлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш, ички бозорни барқарор бойитиш, қайта ишловчи корхоналарга ва экспортга маҳсулот етказиб беришни кенгайтириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини парвариш қилиш ва етиштириш бўйича жамики ишлар комплексини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш мақсадида:


1. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг, тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотларининг, тижорат банкларининг ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш соҳасидаги устувор вазифалари деб ҳисоблансин:

биринчидан, минтақаларнинг тупроққлим шароитларидан келиб чиқиб, тупроқ унумдорлигини, сув билан таъминланганлигини, туманларнинг ихтисослашуви, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ҳамда бошқа омилларни пухта таҳлил этишни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини, хусусан сабзавот-полиз экинлари, мойли экинлар, дуккакли экинлар, озуқа экинлари, картошка, боғлар ва токзорларни оқилона жойлаштириш бўйича самарали таклифлар тайёрлаш;

иккинчидан, қишлоқ хўжалиги экинларини фермер хўжаликлари ва экин майдонларининг контурлари бўйича жойлаштириш тизимини жорий этиш, бундай тизим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг тўлиқ циклини, шу жумладан фермер хўжаликлари билан харид қилувчи ташкилотлар ўртасида шартномалар тузилишини, моддий-техника ресурслари етказиб берилишини, молиялаштириш таъминланишини, агротехника тадбирлари ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини, ҳосил йиғиб- териб олинишини, етиштирилган маҳсулотнинг қатъий равишда хизмат кўрсатувчи банк орқали сотилишини назарда тутади;

учинчидан, қишлоқ хўжалиги экинлари фермер хўжаликлари ҳамда экин майдонлари контурлари бўйича жойлаштирилишининг самарали ҳисобини ишлаб чиқиш ва юритиш, қишлоқ хўжалиги экинларини ўз вақтида ва сифатли экиш, агротехника тадбирларини бажариш, ҳосилни йиғиб-териб олиш, маҳсулотни хизмат кўрсатувчи банклар орқали сотиш чора-тадбирларини мониторинг қилиш;

тўртинчидан, қишлоқ хўжалиги экинларининг серҳосил ва тезпишар навларини танлашда фермер хўжаликларига кўмаклашиш, уларни моддий-техника ресурслари билан ўз вақтида таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экинларини парвариш қилишдан фермер хўжаликларининг манфаатдорлигини ошириш учун уларга қулай шароитлар яратиш.


2. Белгилаб қўйилсинки, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг тўлиқ циклини, шу жумладан қуйидагиларни ўз ичига олади:

ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, ер балансига риоя этиш, қишлоқ хўжалиги экинларини парвариш қилишнинг замонавий ва ресурсларни тежайдиган технологияларини жорий этиш;

фермер хўжаликлари ва туманларнинг ихтисослашувини ҳисобга олиб, шунингдек, минтақаларнинг тупроққлим шароитларидан, тупроқнинг мелиоратив ҳолатидан, ерларнинг унумдорлигидан, уларнинг бал-бонитетидан, сув билан таъминланганлигидан, ҳосилдорлиги таҳлилидан ва бошқа омиллардан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш;

фермер хўжаликлари билан харид қилувчи ташкилотлар ўртасида шартномалар тузиш, моддий-техника ресурсларини етказиб бериш, молиялаштиришни таъминлаш, агротехника тадбирларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш;

фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган маҳсулот сотилиши мониторингини юритиш ва ҳисобга олиш, маҳсулотни сотишдан олинган тушумнинг хизмат кўрсатувчи банкларга топширилишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилишини бузганлик, шартнома мажбуриятларини бажармаганлик, фермер хўжаликларини моддий-техника ресурслари билан ўз вақтида таъминламаганлик учун қаттиқ жавобгарлик чораларини кўриш.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, ер балансига риоя этиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг оқилона жойлаштирилиши бузилганлиги учун фермер хўжаликлари ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, етиштирилган маҳсулот сотилишининг ҳисобини юритиш, шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш ҳамда бошқа тадбирларни назарда тутувчи Низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

4. Қуйидагилар:

фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларида 2018 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг мақсадли параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларида 2018 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз ҳажмлари 1а-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ғаллакор хўжаликлар билан "Ўздонмаҳсулот" АЖ таркибига кирувчи ташкилотлар ўртасида тузилган контрактация шартномаларини умумлаштириш асосида тайёрланган:

2018 йил ҳосили учун ғалла экиладиган майдонлар ҳамда тезпишар ва серҳосил бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш тўғрисидаги таклифи 2-иловага* мувофиқ;

"Ўздонмаҳсулот" АЖ таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан 2018 йилда юқори сифатли бошоқли дон экинлари уруғларини тайёрлаш ҳажмлари тўғрисидаги таклифи 2а-иловага* мувофиқ;

Дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий филиаллари, илмий-тажриба станциялари томонидан бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ва 2018 йил ҳосилидан суперэлита уруғларини тайёрлаш тўғрисидаги таклифи 2б-иловага* мувофиқ қабул қилинсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоят ва туманларнинг ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, "Ўздонмаҳсулот" АЖ раиси С.О. Ҳайдаров зиммасига:

сифатли, калибрланган, дориланган, сертификатланган бошоқли дон экинлари уруғлари ҳамда қишлоқ хўжалиги экиш техникасини зарур ҳажмда баҳорги экин-тикинга тайёрлаш;

суғориладиган ерларда, асосан, биринчи ва иккинчи репродукциядаги уруғларни, лалми ерларда эса учинчи репродукциядан паст бўлмаган уруғларни экиш;

бошоқли дон экинлари навларини жойлаштиришнинг тасдиқланган режасига дон етиштирувчиларнинг сўзсиз риоя этишлари учун шахсий жавобгарлик юклансин.

Товарбоп ғаллани, навларга ажратилмаган, сифатсиз тайёрланган ва дориланмаган уруғларни экиш, республика ҳудудида экиш тавсия этилмаган навларни жойлаштириш, шунингдек, етиштириш учун ноқулай бўлган ерларда бошоқли дон экинларини экиш тақиқлансин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси билан келишилган:

2018 йил ҳосили учун районлаштирилган ва истиқболли ғўза навларини жойлаштириш бўйича таклифи 3-иловага* мувофиқ;

белгиланган харид нархларига 2018 йилда тартибга солувчи рағбатлантириш коэффициенти жорий этиладиган ғўзанинг селекция навлари бўйича таклифи 3а-иловага* мувофиқ;

2018 йил ҳосили пахтасини етиштиришнинг прогноз ҳажмлари бўйича таклифи 3б-иловага* мувофиқ;

2018 йил ҳосили учун чигит экиш схемалари бўйича таклифи 3в-иловага* мувофиқ;

уруғлик пахтани тозалаш ва эҳтиёт захирасини ҳисобга олган ҳолда чигит тайёрлаш ҳажмлари бўйича таклифи 3г-иловага* мувофиқ қабул қилинсин.


9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятларга сафарлари давомида берилган топшириқларида назарда тутилган унумсиз ва ҳосилдорлиги паст ерларда ғўза ва бошоқли дон экинлари экиладиган майдонларни қисқартириш, ана шу ерларда бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, мева- сабзавотчилик ва чорвачиликка оид лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифларни тақдим этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан вилоятлар ҳокимликларининг қўшма қарорлари асосида амалга оширилмоқда, ушбу қарорларда лойиҳаларнинг ташаббускорлари, уларни амалга ошириш санаси, инвестицияларнинг ҳажми, яратилаётган иш жойлари ҳамда бошқа кафолатлар кўрсатилган ҳолда интенсив боғ ва токзорлар, иссиқхоналар, шунингдек чорвачилик комплекслари барпо этилиши назарда тутилади.

10. 2018 йилда давлат эҳтиёжлари чун пахта толасини харид қилиш ҳажмлари унинг амалда ишлаб чиқарилган ҳажмига нисбатан 50 фоиз даражасида сақлаб қолинсин.


11. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, "Ўзпахтасаноат" АЖ бош директори, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоят ва туманлар ҳокимлари:

бир туманда тавсия этилган ғўза навларининг кўпи билан иккитаси, фермер хўжаликларида эса биттадан кўп бўлмаган нави экилишини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланган навлар жойлаштирилишига;

илмий-тадқиқот институтлари томонидан ишлаб чиқилган тавсияномаларга мувофиқ ҳар бир селекция нави учун ғўза парвариши агротехникасига риоя этилиши юзасидан шахсан жавобгар бўладилар.


12. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев:

фермер хўжаликларининг иқтисодий самарадорлиги ва молиявий барқарорлигини оширишга йўналтирилган экин майдонлари таркибини оптималлаштириш ва ғўза парваришининг янги илғор агротехнологияларини жорий этиш ҳисобига ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланилиши мониторинг қилиниши;

ғўза парваришида агротехника тадбирларининг сифатли ўтказилишини, моддий-техника ресурсларини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларига риоя этилишини таъминламаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига нисбатан қаттиқ интизомий жавобгарлик чоралари кўрилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, "Ўздонмаҳсулот" АЖнинг 2017 йил ҳосилидан бошлаб шолини харид қилишга давлат буюртмасини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" АЖ ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2017 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун шоли харид қилиш тартиби тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳасини киритсин.


14. Қуйидагилар:

2017 йилги шоли ҳосилини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш ҳажмлари 4-иловага* мувофиқ;

2018 йил ҳосили учун шоли экин майдонларининг мақсадли параметрлари 4а-иловага* мувофиқ;

"Ўздонмаҳсулот" АЖ таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан 2018 йилда юқори сифатли шоли уруғи тайёрлаш ҳажмлари 4б-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидаги функциялар ва жавобгарлик:

фермер хўжаликларида етиштирилган шоли ҳажмини ҳисобга олиш ишончлилигини таъминлаш, улар томонидан тузилган контрактация шартномалари бажарилиши мониторинги бўйича - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари зиммасига;

кейинчалик саноат усулида қайта ишлаш учун шоли харид қилиш бўйича - "Ўздонмаҳсулот" АЖнинг донни қайта ишлаш ташкилотлари зиммасига юклатилсин.

16. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмаси, "Ўзагроэкспорт" АЖ, "Ўзпахтаёғ" АЖ:

бошоқли дон экинларидан бўшайдиган ерларда етиштирилган сабзавот-полиз маҳсулотлари, картошка ва мойли экинларни давлат буюртмаси учун шартномавий бозор нархларида харид қилинишини, шунингдек уларни экспорт қилишда деҳқон ва фермер хўжаликларига амалий ёрдам кўрсатишни;

маҳсулот етказиб бериш бўйича фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузилишини;

тузилган шартномаларга мувофиқ фермер хўжаликларига бўнак (аванс) тарзида уруғликлар, минерал ўғитлар ва ёқилғи- мойлаш материаллари етказиб берилишини таъминлайдилар.


17. Фермер хўжаликларининг такрорий қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ҳисобига уларнинг манфаатдорлиги ва даромадларини таъминлаш мақсадида шу нарса қатъиян белгилаб қўйилсинки:

контрактация шартномаларида назарда тутилган ҳажмлардан ортиқча етиштирилган маҳсулот фермер хўжаликларининг ўз тасарруфида қолади;

бошоқли дон экинларидан бўшаган ерларда такрорий қишлоқ хўжалиги экинларини турлари бўйича экишда, уларни парвариш қилишда, шунингдек, ҳосилни харид қилиш шартномаларини тузишда ва харид нархларини белгилашда, биринчи навбатда, фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлиги ва манфаатдорлигини таъминлаш назарда тутилади.


18. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўзагроэкспорт" АЖ, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан таклиф этилган:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларда 2018 йилда "тўқсонбосди" усули билан август ойида пиёз ва саримсоқпиёзни, шунингдек сабзавот экинларини жойлаштиришнинг прогноз параметрлари 9-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар туманларида 2018 йилда "тўқсонбосди" усули билан август ойида пиёз ва саримсоқпиёзни, шунингдек сабзавот экинларини жойлаштиришнинг прогноз параметрлари 9.1 - 9.13-иловаларга* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларда 2019 йилда "тўксонбосди" усули билан август ойида пиёз ва саримсоқпиёзни, шунингдек сабзавот экинларини етиштириш ҳажмларининг прогноз параметрлари 10-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларда 2018 йилда "тўқсонбосди" усули билан август ойида пиёз ва саримсоқпиёзни, шунингдек сабзавот экиш учун зарур уругликлар, минерал ўгитлар ва ёқилғи-мойлаш материалларининг ҳажмлари 11-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


19. Такрорий қишлоқ хўжалиги экинларини, "тўқсонбосди" усули билан август ойида пиёз ва саримсоқпиёзни, шунингдек сабзавот экинларини экиш ва етиштириш учун ёқилғи-мойлаш материалларини республикада шакллантирилган нархларнинг кўпи билан 10 фоизи миқдоридаги устама нарх билан етказиб беришга рухсат этилсин.


20. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига такрорий қишлоқ хўжалиги экинлари, август ойида пиёз ва саримсоқпиёз, шунингдек сабзавот экинлари "тўқсонбосди" усули билан экилиши, мўлжалланган ҳосил олиниши ва етиштирилган маҳсулот мақсадли йўналишлар бўйича сотилиши учун жавобгарлик юклансин.


21. 2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз параметрлари бажарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури 12-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


22. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (И.Б. Абдуллаев) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, фермер хўжаликлари томонидан ушбу қарор талабларининг сўзсиз бажарилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин, навларни жойлаштиришга, қишлоқ хўжалиги экинларини парвариш қилиш бўйича агротехника тадбирлари ўз вақтида ва сифатли ўтказилишига алоҳида эътибор қаратсин, зарур ҳолларда айбдор шахсларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ қатъий чоралар, ҳатто жиноий жавобгарлик чораларини кўрсин.


23. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, Бош вазир ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 25 сентябрь



















































Время: 0.1334
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск