ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Умумий қоидалар /

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган умрбод ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.10.2017 й. 878-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 30 октябрдаги

878-сон қарорига

1-ИЛОВА



Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб

ва совриндорларига тўланадиган умрбод

ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар учун умрбод ойлик тўловларни (кейинги ўринларда умрбод ойлик тўловлар деб аталади) тайинлаш, тўлаш, миқдорини ошириш ва тўлашни тўхтатиш тартибини белгилайди.


2. Умрбод ойлик тўловлар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор спортчиларга (кейинги ўринларда спортчи деб аталади) тўланади.


3. Спортчиларга тўланадиган умрбод ойлик тўловлар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан амалга оширилади.


2-БОБ. УМРБОД ОЙЛИК ТЎЛОВЛАРИНИ

ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИ


4. Умрбод ойлик тўловни олиш учун спортчилар ҳар йили 1 декабрга қадар қуйидаги ҳужжатларни Вазирликка тақдим этади:

мазкур Низомга иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

спортчининг паспорти нусхаси;

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ёки совриндор бўлганини тасдиқловчи диплом нусхаси (диплом бўлмаган тақдирда Халқаро олимпия қўмитаси, Халқаро паралимпия қўмитасининг тасдиқловчи ҳужжати).

6. Вазирлик Низомнинг 4-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни уч кун ичида ўрганиб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига спортчиларга умрбод ойлик тўловлар тайинлаш тўғрисида тақдимнома киритади.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларга умрбод ойлик тўловларни тайинлаш тўғрисида фармойиши қабул қилингандан сўнг Вазирлик спортчига бир кун ичида бу ҳақида ёзма равишда маълум қилади.

8. Умрбод ойлик тўлов тайинланган спортчининг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, доимий яшаш манзили ўзгарган тақдирда, спортчи бу ҳақида 10 кун муддатда Вазирликка ёзма равишда хабар бериши лозим.


3-БОБ. УМРБОД ОЙЛИК ТЎЛОВЛАРНИ ТЎЛАШ


9. Умрбод ойлик тўлов Вазирлик томонидан спортчига қуйидаги миқдорда тўланади:

олтин медаль учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида;

кумуш медаль учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида;

бронза медали учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида.

10. Умрбод ойлик тўловлар жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган даромад солиғисиз амалга оширилади.


11. Спортчилар учун тўланадиган умрбод ойлик тўловлар Вазирликка Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Миллий олимпия қўмитаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан молиялаштирилади.


4-БОБ. УМРБОД ОЙЛИК ТЎЛОВНИНГ

МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ЁКИ УНИ

ТЎЛАШНИ ТЎХТАТИШ АСОСЛАРИ


12. Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлганлиги учун умрбод ойлик тўловлар тайинланган спортчилар келгуси Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб бўлган тақдирда ёки Халқаро олимпия қўмитаси ва Халқаро паралимпия қўмитасининг қарорига мувофиқ ғолиб ва совриндор деб топилганда, умрбод ойлик тўлов оширилган миқдорда ушбу Низомнинг 2-бобида назарда тутилган тартибга мувофиқ қайта тайинланади.


13. Қуйидагилар умрбод ойлик тўлов тўхтатилишига асос бўлади:

умрбод ойлик тўлов оладиган спортчи қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқарилганда ёки спорт мусобақаларида бошқа давлат номидан иштирок этганда;

Бутунжаҳон антидопинг ташкилоти (WADA) томонидан тақиқланган дори воситалари қўллагани аниқланиб, Олимпия ва Паралимпия ғолиб ва совриндорлигидан маҳрум этилганда;

суд қарорига мувофиқ озодликдан маҳрум этилганда;

спортчи вафот этганда.

Умрбод ойлик тўловлар тўхтатилиши спортчига аввал тўланган тўловларни қайтариб олинишига асос бўлмайди.


14. Спортчига умрбод ойлик тўлов миқдорининг оширилиши ёки тўхтатилиши Вазирликнинг тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан амалга оширилади.


5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


16. Умрбод ойлик тўловлар учун ажратилган бюджет маблағларини мақсадли ишлатилиши ва тўғри тўланиши бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.





Низомга

ИЛОВА

Шакл

         


Ўзбекистон Республикаси

Жисмоний тарбия ва спорт вазири

_________________________________га

(фамилияси, исми, отасининг исми)


___________________________________,

(ариза берувчининг фамилияси, исми,

отасининг исми)


манзил бўйича яшовчи: ______________


____________________________________;

(вилояти (шаҳар), кўчаси, уй ва хонадон рақами)


____________________________________

(шахсини тасдиқловчи ҳужжат)


____________________________________

(паспорт серияси, рақами, берилган санаси,

ким томонидан берилган)


АРИЗА


Менга Олимпия (Паралимпия) ўйинларида ғолиб ва совриндор спортчи бўлганим учун умрбод ойлик тўлов белгиланган тартибда тайинланиши масаласини кўриб чиқишингизни сўрайман.


20__ йил ____ __________________

       

         



(ариза берувчининг имзоси)


Ариза қабул қилинган 20__ йил ____ ________________

             


(ҳужжатни қабул қилиб олган мутахассис имзоси)


Рўйхат рақами____________________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 31 октябрь


























Время: 0.2108
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск