ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Умумий қоидалар /

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.10.2017 й. 878-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 30 октябрдаги

878-сон қарорига

3-ИЛОВА



Олимпия ва Паралимпия ўйинлари

ғолиб ва совриндорларининг саломатлигини

санаторий-соғломлаштириш муассасаларида

мустаҳкамлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларга (кейинги ўринларда спортчи деб аталади) санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар ажратиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.


2. Спортчилар ҳар йили бир марта ўзлари учун мақбул бўлган вақтда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларига (кейинги ўринларда санаторийлар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Миллий олимпия қўмитаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан соғломлаштириш курсидан бепул ўтиш ҳуқуқига эга.


3. Спортчиларни санаторийларга юбориш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Спортчилар санаторийларда соғломлаштириш курсидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган Йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ ўтадилар.



2-БОБ. ЙЎЛЛАНМАЛАР ОЛИШ УЧУН МУРОЖААТ ҚИЛИШ


5. Спортчилар кейинги йилга санаторийга йўлланма олиш учун ҳар йили 1 сентябргача Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

спортчининг паспорт нусхаси;

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлганлигини тасдиқловчи диплом нусхаси (диплом бўлмаган тақдирда Халқаро олимпия қўмитаси, Халқаро паралимпия қўмитасининг тасдиқловчи ҳужжати).

Юқоридаги ҳужжатлар Вазирликка тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда санаторийга йўлланма олиш учун спортчининг аризаси қабул қилинмайди.

Вазирликка тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ Йўлланмалар сўраб ёзилган аризаларни рўйхатга олиш дафтарида рўйхатдан ўтказилади.

6. Йўлланма унда кўрсатилган муддатда ҳақиқий ҳисобланади.

Спортчилар саломатлигининг ҳолатига ёки бошқа асосли сабабларга кўра йўлланмадан белгиланган муддатда фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, йўлланманинг амал қилиш муддати тугашидан камида икки ҳафта олдин Вазирликка мурожаат қилиб, йўлланма муддатига ўзгартириш киритишлари мумкин. Йўлланмада кўрсатилган муддатларни календарь йил мобайнида икки мартадан ортиқ муддатга кўчиришга йўл қўйилмайди.

7. Вазирлик саломатликни тиклаш муддати кўрсатилган ҳолда ариза берган спортчиларнинг рўйхатини шакллантиради ва ҳар йили 10 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади.


3-БОБ. СОҒЛОМЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ АНИҚЛАШ


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вазирлик томонидан тақдим этилган рўйхатни олгандан кейин беш иш куни мобайнида спортчиларни доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги даволаш-профилактика муассасаларига юборади.

9. Даволаш-профилактика муассасалари тақдим этилган рўйхатлар бўйича бир ой муддатда ғолиб ва совриндор спортчиларни бепул диспансеризациядан ўтказадилар ва унинг натижаларига кўра санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналишини (ташхиси) аниқлайди.


10. Спортчиларнинг тиббий картасида диспансеризациядан ўтказиш натижалари асосида санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналиши (ташхиси) ва зид кўрсатмалар (улар мавжуд бўлганда) кўрсатилган ҳолда тегишли ёзув қайд этилади.


11. Даволаш-профилактика муассасаси раҳбари ғолиб ва совриндор спортчилар диспансеризациядан белгиланган муддатларда ўтказилишини таъминланиши, шунингдек тиббий ва санаторий-курорт картасида соғломлаштиришнинг зарур йўналиши (ташхиси) тўғрисидаги ёзувларнинг тўғрилиги, ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун шахсан жавоб беради.


12. Даволаш-профилактика муассасаси тиббий картадаги ёзув асосида спортчиларнинг белгиланган шаклдаги санаторий-курорт картасини расмийлаштиради ва ушбу карта йўлланма олиш учун асос ҳисобланади.

Зарурат бўлганда, спортчилар саломатлигида ўзгаришлар юз берган тақдирда санаторий-курорт картасига тузатишлар киритилиши мумкин.


13. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

даволаш-профилактика муассасаларидан ҳар йили 25 октябргача диспансеризациядан ўтган спортчиларни соғломлаштириш йўналишлари (ташхисини) қайд этилган рўйхатни олади;

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, тасарруфида санаторий-соғломлаштириш муассасалари бўлган давлат ва хўжалик бошқарув органлари билан биргаликда санаторийлар номларини кўрсатган ҳолда муассасалар рўйхатини тузадилар;

беш иш куни мобайнида ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида келтирилган рўйхатни Вазирликка тақдим этади.


4-БОБ. ЙЎЛЛАНМАЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ВА АЖРАТИШ


14. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган рўйхат асосида ҳар бир санаторий бўйича келгуси йил учун Йўлланмаларни тақсимлаш режасини ишлаб чиқади ва санаторийларнинг юқори ташкилотлари билан келишилган ҳолда 15 ноябргача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

15. Вазирлик йўлланмаларни тақсимлаш режаси тасдиқлангандан сўнг ундан кўчирмани ўн иш куни мобайнида санаторийларга етказади.

Вазирлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўлланмалар реестрини юритади.

Зарур бўлганда, йўлланмаларни тақсимлаш режасига йил мобайнида асосли сабаблардан (тиббий кўрсатма, спортчининг рад этиши, мусобақа даври ва бошқа асосли сабаблар) келиб чиққан ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Ўзгартириш ва қўшимчалар Вазирлик томонидан тегишли санаторийларнинг юқори ташкилотлари билан келишилган ҳолда киритилади.

Бунда Вазирлик ҳар ойнинг 30 санасига қадар ғолиб ва совриндор спортчиларни таклифига асосан санаторийларга йўлланмаларни тақсимлаш режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган параметрларини санаторийларга етказади.

16. Йўлланмалар босмахона усулида босилган, тартиб рақамига эга бўлган махсус бланкаларда ва "Ғолиб ва совриндор спортчилар учун йўлланма" сўзлари ёзилган тегишли штамп билан тасдиқланади ҳамда уларда қайтарма талон бўлади.


17. Вазирлик йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ ҳар йили 15 январгача санаторийлар билан спортчиларни соғломлаштириш бўйича шартномалар тузади.

18. Санаторийлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ санаторийлар спортчиларни қабул қилишни таъминлайди.


19. Санаторийлар билан тузилган шартномалар шартлари тўлиқ бажарилишига, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар сифати учун санаторийлар раҳбарлари шахсан масъулдир.



5-БОБ. САНАТОРИЙЛАРГА ЙЎЛЛАНМАЛАР

ҚИЙМАТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


20. Спортчиларни санаторийларда даволаш билан боғлиқ харажатлар Вазирликка Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Миллий олимпия қўмитаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

21. Санаторийлар ҳар ойнинг 5 санасигача ўтган ойда спортчилар амалда фойдаланган йўлланмалардан келиб чиққан ҳолда бажарилган ишлар далолатномалари ва ўзаро ҳисоб-китобларни таққослаш далолатномаларини Вазирликка тақдим этади ва ҳисоб-китобларни амалга оширади.

Вазирликка тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги ва асослилиги учун санаторийлар раҳбарлари шахсан масъулдирлар.


6-БОБ. САНАТОРИЙЛАРДА ЯШАШ

ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШ ШАРТЛАРИ


22. Йўлланмадан фақат унда кўрсатилган спортчилар фойдаланиши мумкин. Йўлланманинг бошқа шахсга берилишига йўл қўйилмайди.


23. Санаторийга келган спортчиларда паспорт, соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган санаторий-курорт картаси (тиббий хулоса) ва ўрнатилган тартибда берилган йўлланма бўлиши керак.


24. Спортчиларга "стандарт" ётоқхоналардан жой берилади.

Спортчилар санаторийлардаги мавжуд қўшимча хизматлар учун белгиланган тўловларни ўз ҳисобидан амалга оширган ҳолда фойдаланишлари мумкин.


25. Даволанишга келган спортчиларга санаторий томонидан йўлланманинг қайтиш талони Вазирликка топшириш учун берилади.

Йўлланманинг қайтиш талонида спортчиларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, санаторийда амалда бўлган вақти кўрсатилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. Спортчиларга берилган ва улар фойдаланган йўлланмалар бўйича ҳисоб-китоб ва назорат Вазирлик томонидан олиб борилади.

27. Вазирлик санаторий йўлланмаларининг ўз вақтида ва мақсадли берилишини таъминлайди.

28. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


29. Мазкур Низом асосида ажратилган маблағларни мақсадли ишлатилиши бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.





Низомга

1-ИЛОВА



Спортчиларни санаторий-соғломлаштириш

муассасаларига юбориш

СХЕМАСИ

     

1-босқич

Спортчилар


      

Кейинги йил учун санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланма олиш учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига зарур ҳужжатларни тақдим этади

       


ҳар йил

1 сентябргача











V



















2-босқич

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


            

Ариза берган спортчиларнинг рўйхатини шакллантиради ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади.


ҳар йил

10 сентябргача





Санаторий-соғломлаштириш муассасалари билан шартномалар тузади

              

































V



















3-босқич

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


        

Рўйхатни спортчиларнинг доимий яшаш жойидаги тиббиёт муассасаларига етказади

        


беш иш кунида





































V



















4-босқич

Тиббиёт муассасалари


        

Спортчиларни бепул диспансеризациядан ўтказади ва унинг натижаларига кўра санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштиришнинг зарур йўналишини аниқлайди

       


бир ойда







































V



















5-босқич

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


        

Даволаш-профилактика муассасаларидан диспансеризациядан ўтган спортчиларни соғломлаштириш йўналишларини ва санаторий-соғломлаштириш муассаса номлари кўрсатилган ҳолда тузилган рўйхатни олади

          


ҳар йил

25 октябргача















































V






















        

Рўйхатни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига тақдим этади

         


беш иш кунида



















V



















6-босқич

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


        

Ҳар бир санаторий-соғломлаштириш муассасалари бўйича келгуси йил учун Йўлланмаларни тақсимлаш режасини ишлаб чиқади ва санаторий-соғломлаштириш муассасаларининг юқори ташкилотлари билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади

          


ҳар йил

15 ноябргача











































V



















7-босқич

Вазирлар Маҳкамаси


        

Йўлланмаларни тақсимлаш режасини тасдиқлайди

           





















































V



















8-босқич

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


          

Йўлланмаларни тақсимлаш режаси тасдиқлангандан сўнг уни санаторий-соғломлаштириш муассасаларига етказади.

           


ўн иш

кунида

















































V






















        

Шартномалар бўйича олинган йўлланмаларни расмийлаштиради, спортчиларга етказишни таъминлайди

       


ҳар йил

15 январгача



















V



















9-босқич

Санаторий-соғломлаштириш муассасалари


        

Спортчиларни қабул қилади

         


йил давомида





       





Низомга

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Жисмоний тарбия ва спорт вазири

______________________________га


______________________ да яшовчи


____________________________дан

(ариза берувчининг Ф.И.О.)


АРИЗА

Менга ______ йил ________ ойига



(санаторий номи)

санаторий-соғломлаштириш муассасасига белгиланган тартибда йўлланма ажратишингизни сўрайман.


Аризага қуйидагиларни илова қиламан:

паспорт нусхаси;

Ғолиб ёки совриндор спортчи эканлигини тасдиқловчи диплом нусхаси (диплом бўлмаган тақдирда Халқаро олимпия қўмитаси, Халқаро паралимпия қўмитасининг тасдиқловчи ҳужжати).


Мурожаат қилувчининг имзоси: ___________________


Сана: 20___ йил "___" _______________


Аризани рўйхатдан ўтказувчи

____________________________

(аризани қабул қилган шахснинг Ф.И.О., лавозими)


Сана: 20__ йил "___" _____________






Низомга

3-ИЛОВА



Йўлланма сўраб ёзилган аризаларни рўйхатга олиш

ДАФТАРИ

Т/р

Спортчининг Ф.И.О.

Доимий яшаш ёки

вақтинча

турган жойи

Тиббий маълумот-

номанинг

тартиб

рақами

ва санаси,

шунингдек

тиббий

маълумот-

номани берган

муассаса-

сининг номи


Тиббий

маълумот-

номада

кўрсатилган

санаторий-

соғломлаш-

тириш

муассасаси

номи

Санаторий-

соғломлаш-

тириш

муассасаси

номи, йўллан-

манинг тартиб

рақами,

муддати

Йўллан-

мани

берган

масъул

ходимнинг

Ф.И.О. ва

имзоси


Йўллан-

мани олган

ғолиб ва

совриндор

спортчининг

имзоси


Санаторий-

соғломлаш-

тириш

муассаса-

сига келиш

куни


Санаторий-

соғломлаш-

тириш

муассаса-

сидан

кетиш

куни


















Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 31 октябрь



























Время: 0.1504
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск