ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.09.2017 й. ПҚ-3301-сон "Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.09.2017 й.

N ПҚ-3301



НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИНГ ТОМДИ, УЧҚУДУҚ,

КОНИМЕХ, НУРОТА ТУМАНЛАРИ ВА ЗАРАФШОН

ШАҲРИНИ КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА

АҲОЛИСИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Рақобатбардош саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, замонавий сервис хизматлари кўрсатиш, минтақадаги мавжуд табиий, ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларидан тўла-тўкис ҳамда самарали фойдаланиш асосида қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш йўли билан Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрининг иқтисодий салоҳиятини комплекс ривожлантириш ва мустаҳкамлашни, шунингдек, аҳолининг турмуш даражаси ва сифати янада оширилишини таъминлаш мақсадида:


1. Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ва аҳолиси бандлигини таъминлашнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

замонавий рақобатбардош саноат маҳсулоти, шу жумладан қурилиш материаллари, тикувчилик ва трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш;

чорвачилик, шу жумладан туячилик тармоғини янада ривожлантириш, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлашни рағбатлантириш;

йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани тобора ривожлантириш, муқобил энергия манбаларини татбиқ этиш лойиҳаларини амалга ошириш;

аҳолининг уй-жой-маиший шароитларини яхшилашга, унинг соғломлаштириш ва маданий ҳордиқ чиқаришини ташкиллаштиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш, таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.


2. 2017-2019 йилларда Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида кафолатланган иш ўринлари яратиш ҳамда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш тадбирлари дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Дастур параметрларини бажаришни таъминлаш юзасидан маҳаллий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ижроия ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика ишчи гуруҳи 2-иловага* мувофиқ тузилсин.

Республика ишчи гуруҳи (А.Ж. Раматов):

Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг белгиланган муддатларга мувофиқ амалга оширилишини доимий назорат қилиш ва давлат ҳамда ҳўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни;

кўрсатилган ҳудудлардаги аҳоли бандлиги бўйича тегишли уй-жой ва маиший шароитларни яратиш билан бирга кечиктирилмайдиган чора- тадбирлар амалга оширилиши ташкиллаштирилишини;

муаммоли масалаларни мунтазам ўрганиб бориш ва уларни тезкорлик билан ҳал этишда амалий чоралар кўрилишини;

зарур ҳолларда Дастурга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дастур доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини ўн кун муддатда тасдиқласин, уларни молиялаштирилиш манбалари, масъул ижрочилари ва амалга ошириш муддатларини аниқ кўрсатсин.


5. Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари, Нурота туманидаги Деҳибаланд, Сентоб, Темирковук, Қизилча, Гум ва Чўя аҳоли пунктлари ҳамда Зарафшон шаҳри ҳудудларини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолисининг турмуш шароитлари сифатини тубдан яхшилаш чора- тадбирларини амалга оширишни ишончли ва барқарор молиялаштиришни таъминлаш мақсадида Навоий вилояти ҳокимлигида Махсус жамғарма (кейинги ўринларда - жамғарма) ташкил этилсин.

Махсус жамғармани шакллантириш манбалари этиб куйидагилар белгилансин:

ҳар йили "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК томонидан ажратиладиган маблағлар;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари);

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа молиялаштириш манбалари.

Навоий вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Махсус жамғармани шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.


6. Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари, Нурота туманидаги Деҳибаланд, Сентоб, Темирковук, Қизилча, Гум ва Чўя аҳоли пунктлари ҳамда Зарафшон шаҳри ҳудудида:

саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасида (савдо ва автомобилларга газ куйиш шахобчалари бундан мустасно) фаолият юритувчи янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектлари - ягона солиқ тўлови ва қатъий белгиланган солиқ тўлашдан;

чорвачилик ва туячилик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари - ягона ижтимоий тўловдан;

ушбу ҳудудларда рўйхатга олинган ва фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар - қатъий белгиланган солиқ тўлашдан;

ушбу ҳудудларда рўйхатга олинган ва фаолиятни амалга ошираётган юридик шахслар муассислари томонидан олинган дивидендлар - даромад (фойда) солиғи тўлашдан 2017 йилнинг 1 октябридан 2028 йилнинг 1 январига қадар озод қилинсин.


7. 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида жойлашган "Баркамол авлод" марказларидаги мактабгача таълим ташкилотларида, мусиқа ва санъат мактабларида болаларни ўқитиш учун ҳар ойлик ота-оналар тўлови республика бўйича ўрнатилган ҳажмнинг 50 фоизи миқдорида белгилансин.

8. Тижорат банкларига Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган лойиҳалар манзилли рўйхатига киритилган лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштиришга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган ставка бўйича кредитлар ажратиш тавсия этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, тижорат банклари томонидан мазкур кредитларни ажратишда уларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан 4 фоизгача суммада ошадиган харажатларини қоплашга Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидия (ёрдам пули) берилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб, Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида жойлашган фойдаланилмай бўш ётган давлат объектларини ушбу объектлар негизида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларига янги иш ўринлари яратиш шарти билан "нол" ставкаси бўйича ўн йил муддатгача ижарага берилишини таъминласин.


10. "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК, "Қизилқумцемент" АЖ, "Навоийазот" АЖнинг Томди туманида 1,5 минг бош туя ва 10 минг бош кўй боқишга мўлжалланган чорвачилик комплекслари ташкил этиш, шунингдек, ушбу ҳудудларда маҳаллий аҳоли орасидан 1000 нафар кишининг иш билан кафолатланган тарзда қамраб олиниши учун "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК томонидан тикув машиналари харид қилинишини таъминлаш йўли билан ушбу ҳудудларда тикувчилик ва трикотаж буюмлар ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мобил алоқа компаниялари билан биргаликда, заруратга қараб, алоқа билан таъминланмаган алоҳида ҳудудларда базавий станциялар ўрнатилишини ҳамда олис қишлоқлар ва овулларда рақамли телевидение тармоқлари хизмати кўрсатилишини ташкиллаштирсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси бир ой муддатда ушбу ҳудудларда разведка қилинган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва уларни қайта ишлашни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрласин ҳамда Республика ишчи гуруҳига киритсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хайитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матида берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 30 сентябрь


















































Время: 0.1752
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск