ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Контрактация. Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш. Харид нархлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2017 й. 876-сон "Давлат эҳтиёжлари учун шоли харид қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.10.2017 й.

N 876



ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ШОЛИ

ХАРИД ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида" 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3281-сон қарорини бажариш юзасидан, шоли етиштириш ҳамда харид қилишнинг ягона тизимини шакллантириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек ички истеъмол бозорини юқори сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2017 йил ҳосилидан бошлаб давлат эҳтиёжлари учун шоли етиштирувчи хўжаликлар ва "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг дон қабул қилиш ташкилотлари ўртасида тузиладиган контрактация шартномалари асосида иловага мувофиқ схема бўйича келишилган бозор нархларида харид қилинади.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда тупроққлим шароитлари, сув билан таъминлангани ва шоли етиштириш тажрибаси ҳисобга олинган ҳолда, 2018 йил ҳосили учун шоли етиштирадиган туманлар ҳамда хўжаликларни 2018 йилнинг 1 февралгача белгиласинлар.


3. "Ўздонмаҳсулот" АК, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда шоли етиштирадиган хўжаликлар билан 2017 йил ҳосилидан товарбоп ва уруғлик шоли харид қилиш юзасидан 2017 йилнинг 5 ноябригача ушбу қарорнинг 1-бандига мувофиқ контрактация шартномалари тузилишини таъминласинлар.


4. "Ўздонмаҳсулот" АК бир ой муддатда белгиланган тартибда:

Харидларни молиялаштириш ва шоли етиштириш ҳамда уни қайта ишлаш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш учун юридик шахс мақомига эга бўлмаган мақсадли жамғармани ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Харидларни молиялаштириш ва шоли етиштириш ҳамда уни қайта ишлаш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш учун мақсадли жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.


5. "Ўздонмаҳсулот" АКнинг дон қабул қилиш ташкилотларига, истисно тариқасида, бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар билан Ўзбекистон Республикасининг ички бозоридаги ўртача нархлардан ошмайдиган нархларда шоли етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилсин.


6. "Ўздонмаҳсулот" АК манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2018 йилнинг охиригача белгиланган тартибда замонавий технологик линиялар сотиб олинишини ва ўрнатилишини, шунингдек шолини қабул қилиш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича фаолият кўрсатаётган цехлар модернизация қилинишини таъминласин.


7. "Агробанк" АТБга "Ўздонмаҳсулот" АК дон қабул қилиш ташкилотларининг буюртманомаларига биноан шолини қабул қилиш, қайта ишлаш ва ташиш бўйича цехларни модернизация қилиш ҳамда замонавий технологик линиялар, шунингдек шоли харид қилиш учун кредитлар ажратиш ва ажратилган кредитларни кейинчалик маҳсулотни сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобига қоплаш тавсия этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 октябрдаги

876-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат эҳтиёжлари учун шоли харид қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар


Масъуллар


Муддатлар

I босқич

      

Шоли етиштирадиган туманлар ва хўжаликларни уларнинг таклифларини, тупроққлим шароитлари, сув билан таъминлангани ва шоли етиштириш тажрибаси ҳисобга олинган ҳолда белгилаш

        


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давергеодезкадастр


ҳар йили 1 февралгача


































II босқич

       

Шолини давлат эҳтиёжлари учун ҳудудлар бўйича етказиб беришнинг прогноз параметрлари тўғрисида тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш

         


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


ҳар йили 10 февралгача


































III босқич

       

Шолини давлат эҳтиёжлари учун ҳудудлар бўйича етказиб беришнинг прогноз параметрлари тўғрисида тегишли қарор қабул қилиш

        


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


ҳар йили 20 февралгача


































IV босқич

       

Шолини давлат эҳтиёжлари учун шоли етиштирадиган хўжаликлар бўйича етказиб бериш параметрлари тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилиш ва уларни дон қабул қилиш ташкилотларига шоли етиштирадиган хўжаликлар билан контрактация шартномалари тузиш учун тақдим этиш

         


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари


Ҳукумат қарори қабул қилингандан сўнг 3 кун мобайнида
























































































V босқич

       

Давлат эҳтиёжлари учун шоли харид қилиш бўйича дон қабул қилиш ташкилотлари ва шоли етиштирадиган хўжаликлар ўртасида контрактация шартномаларини тузиш

          


"Ўздонмаҳсулот" АК, Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари


ҳар йили 1 мартгача





















































VI босқич

         

Юқори ҳосилдор, эртапишар, касалликлар ва зараркунандаларга чидамли шоли навларининг сифатли уруғларини тайёрлаш ҳамда улар билан шоли етиштирадиган хўжаликларни таъминлаш

        


"Ўздонмаҳсулот" АК дон қабул қилиш ташкилотлари


ҳар йили 1 мартгача


































VII-босқич

       

Моддий-техник ресурслар (жумладан, уруғлик) сотиб олиш ва хизматлар ҳақини тўлаш харажатларини молиялаштириш учун аванс тўловлар ажратиш

          


"Ўздонмаҳсулот" АК дон қабул қилиш ташкилотлари, "Агробанк" АТБ


ҳар йили 1 майгача


































VIII босқич

       

Давлат эҳтиёжлари учун товарбоп ва уруғлик шоли харид қилиш

        


"Ўздонмаҳсулот" АК дон қабул қилиш ташкилотлари


ҳар йили 1 декабргача


































IХ босқич

        

Шоли етиштирадиган хўжаликлар билан етказиб берилган шоли учун якуний ҳисоб-китоб қилиш

          


"Ўздонмаҳсулот" АК дон қабул қилиш ташкилотлари


ҳар йили 31 декабргача









Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 31 октябрь























































































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск