ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автомобиль транспорти /

Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.08.2017 й. 683-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 31 августдаги

683-сон қарорига

3-ИЛОВА



Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт

воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар

комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш

давлат рақами белгиларини оширилган тўлов

ставкалари бўйича бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаси бўйича бериш тартибини белгилайди.


2. "Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси" деганда, транспорт воситаси эгасининг буюртманомаси асосида ҳарф ва рақамлар комбинациясини танлаш имконияти берилган ҳолда, транспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) пайтида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгисининг ҳудудий коди ва турига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори асосида бериладиган алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси тушунилади.


3. Автотранспорт воситалари учун оширилган тўлов ставкалари бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (кейинги ўринларда РЎДРБ деб аталади) бериладиган транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Автотранспорт воситалари учун оширилган тўлов ставкаси бўйича жисмоний ва юридик шахсларга харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини бериш учун тўлов ставкаси, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказиладиган, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик баравари миқдорида белгиланади.

Ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган 680 жуфт давлат рақам белгилари 6-тоифага мувофиқ бошланғич нархда аукцион савдоларига қўйилади.

4. Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун оширилган тўлов ставкаси бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини бериш ушбу Низомга иловадаги схема бўйича амалга оширилади.


5. Оширилган тўлов ставкалари бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБларни олиш учун транспорт воситаларининг эгалари доимий прописка қилинган жойидаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) ҳарф ва рақамлар комбинациясини кўрсатган ҳолда белгиланган тартибда ариза билан мурожаат қилади.

6. Ариза олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ҳудудий ҳудудий бошқармалари томонидан кўриб чиқилади.

7. Ҳудудий бошқармалар бир иш куни мобайнида шунга ўхшаш оширилган тўлов ставкалари бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБлар бўйича аризанинг мавжудлигини текширади ва текширув якуни бўйича ариза берилган оширилган тўлов ставкаси бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБнинг бронь қилинганлиги тўғрисида аризачини хабардор қилади. Бунда ҳудудий бошқармалар томонидан бронь қилинган оширилган тўлов ставкаси бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБлар уч иш куни мобайнида аризачида сақланади.

8. Аризачига оширилган тўлов ставкаси бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ бронь қилинганлиги тўғрисида хабар берилгандан сўнг, аризачи уч иш куни мобайнида оширилган тўлов ставкаси бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБни бериш учун ушбу Низомнинг 3-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган тўлиқ тўлов суммасини тўлаши ва аризани қабул қилган ҳудудий бошқармаларга квитанцияни тақдим этиши шарт.

9. Оширилган тўлов ставкаси бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБни берганлик учун тўлиқ тўлов суммаси тўлангандан сўнг, тегишли ҳудудий бошқарма бир ой мобайнида аризачига оширилган тўлов ставкаси бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ берилишини таъминлайди.

10. Ариза берувчи харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси билан РЎДРБ берилгунгача автотранспорт воситасини унинг вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш давлат рақами билан бошқариши мумкин.

Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган ставка бўйича РЎДРБ берилгунгача автотранспорт воситасини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган ставка бўйича РЎДРБ берилгунгача автотранспорт воситасини вақтинчалик рўйхатдан ўтказишда илгари берилган (илгари фойдаланишда бўлган) РЎДРБ берилади автотранспорт воситаси эгасидан ёки унинг вакилидан илгари берилган (илгари фойдаланилган) РЎДРБни бериш учун тўлов ундирилмайди.






Низомга

ИЛОВА



Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт

воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар

комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш

давлат рақами белгиларини оширилган тўлов

ставкалари бўйича бериш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар


Муддатлар

Автотранспорт эгаси

          

Доимий пропискадан ўтган жойидаги ҳудудий бошқармаларига ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБни кўрсатган ҳолда ариза бериш.


Автотранспорт воситасини сотиб олган кундан бошлаб 10 кун давомида.






Ҳудудий бошқармалар

     

Аризада кўрсатилган бир хил ўхшашликдаги РЎДРБ учун ариза берилмаганлиги текшириб чиқилади ва брон қилинганлиги юзасидан аризачига маълумот берилади.

        


Ариза берилгандан кейин 3 кун давомида.






Ҳудудий бошқармалар

         

Аризачига РЎДРБни брон қилиш.

         


3 кун давомида.






Автотранспорт эгаси

        

РЎДРБ бериш учун тўлиқ тўловни амалга ошириш.

        


3 кун давомида.






Ҳудудий бошқармалар

      

Аризачига РЎДРБ берилишини таъминлаш.

      


      

Тўлов тўлангандан сўнг бир ой давомида.

      


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 сентябрь, 36-сон, 951-модда









































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск