ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ички ишлар вазирининг 03.10.2017 й. 222-сон "Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.10.2017 й. 2303-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.10.2017 й.

N 2303-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

03.10.2017 й.

N 222


БУЙРУҒИ



"Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини

ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт

воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан

ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан

ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган

тўловлар ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 116-сон "Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сон "Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2303, 2011 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 51-сон, 552-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                  П. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



"Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини

ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт

воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан

ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан

ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган

тўловлар ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Буйруқ муқаддимасидаги "ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 майдаги 256-сон "Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 5-сон, 18-модда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Буйруқ иловасида:


а) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш учун

-

энг кам иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида".

б) Қуйидаги мазмундаги 8-1-банд билан тўлдирилсин:

"8-1. Автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳномани бериш учун

-

энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида".

в) 8-банднинг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Изоҳ:

яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки ўғирланган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун энг кам иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида тўлов ундирилади;

йўқотилган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади;

йўқотилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳнома дубликатини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 5 баравари миқдорида ундирилади.".


г) 15-банддаги "20 фоизи" деган сўзлар "70 фоизи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


д) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига вақтинчалик рухсатнома бериш учун

-

энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида".

е) 17-банддаги "ҳамда унга огоҳлантириш талони" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


ж) V бобнинг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Изоҳ:

яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки ўғирланган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига дубликатини, шу жумладан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва (ёки) унинг талони ўрнига янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун энг кам иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида тўлов ундирилади;

йўқотилган эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва (ёки) унинг талони ўрнига янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади;

йўқотилган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига дубликат бериш учун энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида ундирилади.".


3. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 17 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 23 октябрь, 42-сон, 1089-модда





















































Время: 0.0241
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск