ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2017 й. 881-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2017 й.

N 881



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини

жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил

9 августдаги Ф-5017-сон фармойиши)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 августдаги Ф-5017-сон фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 30 октябрдаги

881-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига қуйидаги мазмундаги 4-1-банд қўшилсин:

"4-1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ҳамда уларнинг ижро учун юборилишини, улар бажарилишининг натижалари юборилишини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 августдаги Ф-5017-сон фармойишига мувофиқ Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали амалга оширилади.".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 1999 йил 29 мартдаги 140-сон қарорига қуйидаги мазмундаги 1-1-банд қўшилсин:

"1-1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ҳамда уларнинг ижро учун юборилишини, улар бажарилишининг натижалари юборилишини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 августдаги Ф-5017-сон фармойишига мувофиқ Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали амалга оширилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 31октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 6 ноябрь, 44-сон, 1111-модда







































Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск