язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.10.2017 й. ПФ-5209-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.10.2017 й.

N ПФ-5209



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон "Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 18 октябрдаги

ПФ-5209-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон "Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг 5-бандидан "ҳамда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида низомнинг 4-банди биринчи хатбошисидаги "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар "бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сон "Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 6-банди еттинчи хатбошисидаги "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасидан" деган сўзлар "бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 апрелдаги ПҚ-2872-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ишини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорида:


а) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар "Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 7-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


в) 1-илованинг 19-банди биринчи хабошисидаги "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар "Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 апрелдаги ПҚ-2903-сон "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорида:


а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги ва 6-банддаги "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар "Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 14-бандидаги "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар "Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги ПҚ-2951-сон "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш тўғрисида"ги қарорида:


а) 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар "Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси ва Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказининг директори Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси кузатув кенгашининг таркибига кирадилар";


б) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар "Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 18 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 10-сон, 652-модда