ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.11.2017 й. ПФ-5227-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.11.2017 й.

N ПФ-5227



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ВА БАЪЗИЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.

3. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 2 ноябрдаги

ПФ-5227-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги 2012 йил 21 февралдаги ПФ-4424-сон Фармонига илованинг 3-банди ўн иккинчи - ўн олтинчи, ўн тўққизинчи - қирқ биринчи ва қирқ учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарорида:


а) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги "очиқ аукцион савдолари" сўзлари "электрон онлайн-аукционлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-иловада (Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низом):


2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ижро ҳужжатлари бўйича автомототранспорт воситаларини, кўчмас мулкни шу жумладан, ер участкасини (жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқи объекти ҳисобланадиган), қурилиши тугалланмаган объектни сотиш фақат "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли оператор (кейинги ўринларда - оператор) томонидан ўтказиладиган электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилади.

Оператор томонидан автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш бўйича ўтказиладиган электрон онлайн-аукционларда ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс иштирок этишга ҳақли.

Электрон онлайн-аукционга Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган турар жой кўчмас мулки қўйилган тақдирда, унда тегишли равишда фақат Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискада турувчи жисмоний шахслар бевосита ёхуд вакил орқали иштирок этишлари мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

3. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш оператор томонидан амалга оширилади.

Электрон онлайн-аукционни ташкил этиш бўйича хизматлар учун оператор шартномада белгиланган, бироқ мол-мулк сотилган сумманинг бир фоизидан ошмаган миқдорда ҳақ олади";


4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


III бўлим номидаги "аукционда сотиш учун юбориш" сўзлари "электрон онлайн-аукционда сотиш учун юбориш, электрон онлайн-аукционни ташкил этиш ва ўтказиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкни электрон онлайн-аукционда реализация қилиш учун юбориш, электрон онлайн-аукционни ташкил этиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сон қарори билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда кўрсатилган тартиб ва шартларда амалга оширилади";


11 - 14-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


IV - VI-бўлимлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий бошқармалари оператор томонидан ижро ҳужжатлари бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этилиши ва ўтказилиши устидан доимий назорат олиб боради";


Низомга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сон қарорига 7-илованинг 1-банди 5-кичик бандининг тўққизинчи - йигирма олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 2 ноябрь

















































Время: 0.1886
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск