ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Микрокредитлаш. Фермер хўжаликлари ва кичик корхоналарга кредит бериш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2017 й. 857-сон "Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.2017 й.

N 857



КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРНИ БАНДЛИК

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ УЧУН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ

ТОМОНИДАН МИКРОКРЕДИТЛАР АЖРАТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ХАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3268-сон қарорига асосан муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истагида бўлган кам таъминланган оилаларга микрокредитлар ажратишнинг самарали механизмини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истагида бўлган кам таъминланган оилаларга уларнинг оилаларини етарли даражада таъминлаш имконини берадиган имтиёзли шартлар асосида микрокредитлар ажратувчи тижорат банкларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаб бериши маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истагида бўлган кам таъминланган оилаларга имтиёзли шартлар асосида микрокредитлар ажратувчи тижорат банклари белгилангандан сўнг, уларнинг рўйхатини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 октябрь




























Время: 0.1360
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск