ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Паррандачилик. Асаларичилик. Балиқ овлаш ва балиқчилик /

2017-2021 йилларда балиқчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури (ЎзР ВМ 13.09.2017 й. 719-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 13 сентябрдаги

719-сон қарорига

1-ИЛОВА



2017-2021 йилларда балиқчилик тармоғини

комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Амалга ошириладиган вазифалар


Ижро

муддати


Молиялаштириш

манбаи


Масъуллар


       

I. БАЛИҚЧИЛИК ТАРМОҒИНИНГ МЕЪЁРИЙ

ҲУЖЖАТЛАР БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

          

1.1.

Табиий ва сунъий сув ҳавзаларини балиқлантириш, балиқ етиштириш ва овлашни белгиланган тартибда амалга ошириш ҳамда балиқ етиштиришнинг технологик жараёнларини интенсивлаштириш қоидаларини ишлаб чиқиш.


2018 йил

I чорак


Ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобига


"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Балиқчилик ИТИ, "Ипотека-банк" АТИБ


1.2.

Майдони 50 гектардан кам бўлган табиий сув ҳавзаларини кўл-товар хўжалигига айлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2018 йил

I чорак


-

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Балиқчилик ИТИ, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, "Ипотека-банк" АТИБ


1.3.

Табиий сув ҳавзаларининг маҳсулдорлигини ошириш мақсадида ҳавзаларнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш ва ўсимликхўр балиқлар билан балиқлантириш ҳамда соҳада мелиорация ишларини юритиш бўйича методик қўлланмани ишлаб чиқиш.


2018 йил

II чорак


Ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобига


"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Балиқчилик ИТИ, "Ипотека-банк" АТИБ


1.4.

Сув ҳавзаларида, қафас (садок) мосламаларида интенсив усулда балиқ етиштириш, уларни парваришлаш ва озиқлантириш қоидаларини ишлаб чиқиш.


2018 йил

III чорак


Ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобига


"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Балиқчилик ИТИ, "Ипотека-банк" АТИБ


1.5.

Орол денгизи ҳудудидаги сув ҳавзаларида йиғиладиган артемия цисталарини чавоқ етиштирувчи балиқчилик хўжаликларига етказиб бериш механизмини ишлаб чиқиш.


2018 йил

III чорак


Ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобига


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, "Ипотека-банк" АТИБ

1.6.

Ёпиқ айланма сув қурилмаларида ва сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштиришнинг жадал усулларини жорий этиш бўйича методик қўлланмани ишлаб чиқиш.


2018 йил

IV чорак


Ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобидан


"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси Балиқчилик ИТИ, "Ипотека-банк" АТИБ


        

II. БАЛИҚ ЕТИШТИРИШ ВА ОВЛАШНИ КЎПАЙТИРИШ ҲАМДА

БАЛИҚЧИЛИК ТАРМОҒИНИНГ ОЗУҚА БАЗАСИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА

          

2.1.

Табиий сув ҳавзалари 2018 йилдан бошлаб белгиланган тартибда танҳо фойдаланиш учун "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасига берилишини таъминлаш.


2017 йил

15 октябрь


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси


2.2.

Табиий сув ҳавзалари Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий сув ҳавза участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш ва Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 августдаги 593-сон қарорига мувофиқ белгиланган тартибда ижарага берилишини ташкил этиш.


2017 йил

15 декабрь


-

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖлар


2.3.

Табиий ва сунъий сув ҳавза майдонларини хатловдан ўтказиш ва ягона маълумотлар базасини шакллантириш.


2018 йил

1 январь


-

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, "Ипотека-банк" АТИБ, ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖлар


2.4.

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги табиий кўлларда (33 та) балиқ овлаш ишларининг мавсумийлик ҳисобга олинган намунавий бошқарув (овлаш, қайта ишлаш, сақлаш) тизимини йўлга қўйиш.


2018 йил

1 март


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, "Ипотека-банк" АТИБ, "Мўйноқ аквасаноат" ДУК


2.5.

Ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖлар томонидан инкубация цехлари ва чавоқ етиштиришга ихтисослашган питомникларни қуриш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини таъминлаш.


2017-2021

йиллар

"Ипотека-банк" АТИБ кредити ва ўз маблағлари ҳисобига


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, "Ипотека-банк" АТИБ


2.6.

Республика бўйича балиқ овлаш ҳажмини 2021 йилгача 160 минг тоннага етказиш мақсадида инкубация цехларини қуриш, уларни модернизация қилиш, янги сунъий сув ҳавзаларини ташкил этиш ҳисобига балиқ чавоқлари ва балиқ етиштириш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда етиштирилган балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ушбу қарорга 2-иловада белгиланган мақсадли параметрлар бажарилишини таъминлаш.


2017-2021

йиллар


Ўз маблағлари ва "Ипотека-банк" АТИБ кредитлари ҳисобига

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, "Ўзбекбалиқсаноат"уюшмаси, "Ипотека-банк" АТИБ, "Ипотека сармояси" ИК, ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖлар


2.7.

Балиқчилик хўжаликларини балиқ чавоқлари билан мунтазам таъминлаш мақсадида балиқ чавоқлари етиштирувчи репродуктор хўжаликларини ташкил этиш учун ер майдонлари ажратиш.

Тадбиркорлик субъектларининг маблағлари ва банк кредитлари ҳисобига балиқ чавоқлари етиштирувчи репродуктор хўжаликларини ишга тушириш ҳамда модернизация қилиш ҳисобига 2021 йилгача личинка етиштиришни 2,2 млрд донага ва балиқ чавоқлари ишлаб чиқариш ҳажмини 162 млн донага етказиш.


2017-2021

йиллар

Ўз маблағлари ва "Ипотека-банк" АТИБ кредитлари ҳисобига


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, "Ипотека-банк" АТИБ, "Ипотека сармояси" ИК, ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖлар


2.8.

Балиқлар учун махсус омихта ем ишлаб чиқариш қувватларни таҳлил қилиш, балиқчилик соҳаси ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш, балиқлар учун четдан омихта ем компонентларини келтириш ҳамда омихта ем ишлаб чиқариш қувватларини янада ошириш бўйича таклиф тайёрлаш.


2017-2018

йиллар

"Ипотека-банк" АТИБ кредити ва ўз маблағлари ҳисобига


"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, "Ипотека-банк" АТИБ, Давлат солиқ қўмитаси, ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖлар


2.9.

"Ўздонмаҳсулот" АЖ ва балиқлар учун омихта ем ишлаб чиқарувчи ташкилотлар қувватларидан самарали фойдаланиш ҳамда балиқлар учун махсус рецептуралар асосида ва турли ўлчамдаги омихта ем ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш.


2017-2021

йиллар


"Ўздонмаҳсулот" АЖ ва омихта ем ишлаб чиқарувчи ташкилотлар маблағлари


"Ўздонмаҳсулот" АЖ, "Ўзстандарт" агентлиги, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси


2.10.

Табиий ва сунъий кўллардан овланадиган балиқ маҳсулотлари ҳажмини ҳисобга олган ҳолда балиқ маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш.


2017-2021

йиллар


"Ипотека-банк" АТИБ кредити ва ўз маблағлари ҳисобига


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, "Ипотека-банк" АТИБ


2.11.

Ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖлар томонидан инкубация цехлари ва чавоқ етиштиришга ихтисослаштирилган питомникларни қуриш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини таъминлаш.


2017-2021

йиллар


"Ипотека-банк" АТИБ кредити ва ўз маблағлари ҳисобига


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, "Ипотека-банк" АТИБ


         

III. СУВ ОМБОРЛАРИ ВА АЙДАР-АРНАСОЙ КЎЛЛАР ТИЗИМИДА

БАЛИҚ ЕТИШТИРИШ, ОВЛАШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА

           

3.1.

Сув омборлари ва табиий сув ҳавзаларида ўрнатилган қафас (садок) мосламаларини инвентаризациядан ўтказиш, келгуси йиллар учун садок мосламаларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган материаллар билан корхоналарни таъминлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш.


Ҳар йили

10 ноябргача


"Ипотека-банк" АТИБ, "Ипотека сармояси" ИК ва ўз маблағлари ҳисобига


Сув хўжалиги вазирлиги, "Ипотека-банк" АТИБ, "Ипотека сармояси" ИК, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖлар

3.2.

Сув омборларида илмий тадқиқотларни амалга ошириш ҳисобига 2018-2021 йилларда қафас (садок) мосламаларида балиқ етиштиришни ташкил этиш ҳамда мосламаларни сув ҳавзаларида жойлаштириш чора-тадбирларини белгилаш.

Сув омборларида қафас (садок) мосламаларида балиқ етиштириш ҳажмларини кўпайтириш орқали сув омборлари фаолиятини қўшимча молиялаштириш ҳамда ишчилар ва ходимларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўзини ўзи таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш.


2017-2018

йиллар


"Ипотека-банк" АТИБ, "Ипотека сармояси" ИК ва ўз маблағлари ҳисобига


Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, "Ипотека-банк" АТИБ, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси

3.3.

Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳавзалари ҳосилдорлигини ошириб бориш мақсадида 1 млрд дона личинка ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган инкубация цехлари ҳамда 40 млн дона балиқ чавоқлари ишлаб етиштирувчи репродукторларни ишга тушириш.


2017-2021

йиллар


"Ипотека-банк" АТИБ кредитлари, ва "Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси" ДУК маблағлари ҳисобига


Давлат солиқ қўмитаси, "Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси" ДУК, "Ипотека-банк" АТИБ


3.4.

Айдар-Арнасой кўллар тизимида балиқ ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш лойиҳаларини ишга тушириш.


2017-2021

йиллар


"Ипотека-банк" АТИБ кредитлари ва ўз маблағлари ҳисобига


Давлат солиқ қўмитаси, "Ипотека-банк" АТИБ, "Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси" ДУК


       

IV. БАЛИҚЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА

        

4.1.

Балиқчилик хўжаликларига моддий-техник ресурслар (чавоқлар, тўрлар ва инвентарлар) сотиб олиш учун кредитлар ажратиш.


2017-2021

йиллар


"Ипотека-банк" АТИБ маблағлари


"Ипотека-банк" АТИБ, "Ипотека сармояси" ИК, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖлар


4.2.

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси буюртманомаси бўйича унинг таркибига кирувчи балиқчилик хўжаликларини минерал ўғитлар (аммофос) ва юқори оқсилли гранулланган омихта ем билан таъминлаш.


2017-2021

йиллар


"Ипотека-банк" АТИБ, "Ипотека сармояси" ИК, ўз маблағлари ҳисобига


"Ўзагрокимёсаноат" АЖ, "Ўздонмаҳсулот" АК, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖлар, "Ипотека-банк" АТИБ, "Ипотека сармояси" ИК


4.3.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан табиий кўллар тизимида балиқчилик хўжаликлари ходимларининг вақтинчалик яшаши учун махсус кўчма уйлар (вагонлар) ишлаб чиқаришни ташкил этиш.


2017 йил

октябрь


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маблағлари ҳисобига


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, "Ипотека-банк" АТИБ, ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖлар


4.4.

Балиқчилик хўжаликлари томонидан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган ёқилғи-мойлаш материаллари ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖлар томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича белгиланган тартибда хўжаликларга сотилишини ташкил этиш.


2017-2021

йиллар


"Ипотека-банк" АТИБ кредити ва ўз маблағлари ҳисобига


"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, "Ўзнефтмаҳсулот" АЖ, "Ипотека-банк" АТИБ, ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖлар

4.5.

Республикадаги барча туман ва шаҳарлар деҳқон бозорларида ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖларнинг балиқ ва балиқ маҳсулотларини сотишга ихтисослашган шохобчаларни ташкил этиш.


2017-2018

йиллар

Ўз маблағлари ва "Ипотека-банк" АТИБ кредитлари ҳисобига


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Давлат солиқ қўмитаси, "Ипотека-банк" АТИБ, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖлар


         

V. БАЛИҚЧИЛИК СОҲАСИДА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ, СОҲАГА ИЛҒОР ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ВА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА

             

5.1.

Балиқларнинг янги турлари ва зотларини (Венгрия карпи, тиляпия, камалак форели, лососсимонлар, осетрсимонлар ва бошқалар) иқлимлаштириш ва ўстириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш.


2017-2021

йиллар


Давлат грантлари, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасининг "Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси" маблағлари ҳисобига


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси Балиқчилик ИТИ, "Ипотека-банк" АТИБ, ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖлар

5.2.

Балиқларни интенсив ўстириш ҳамда қайта ишлаш бўйича ривожланган мамлакатларнинг (Хитой, Вьетнам ва бошқалар) илғор технологиялари ва тажрибаларини мамлакатимизда татбиқ этиш.


2017-2021

йиллар


Ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖлар маблағи ва "Ипотека-банк" АТИБ кредитлари ҳисобига


"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, "Ипотека-банк" АТИБ, ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖлар, Балиқчилик ИТИ


5.3.

Қайта ишланган балиқ маҳсулотларини (музлатилган, дудланган, филе, котлет ва бошқа ярим тайёр маҳсулотлар) сақлаш, сотиш ва истеъмолга чиқаришнинг техник шартларини ишлаб чиқиш.


2017-2021

йиллар


Ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобига


"Ўзстандарт" агентлиги, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси "Ипотека-банк" АТИБ, Балиқчилик ИТИ


5.4.

Ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖлардаги кадрларни шакллантириш, уларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва доимий фаолият юритиши учун қулай шароитлар яратиш.


Доимий


"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси маблағлари, "Ипотека сармояси" ИК ҳисобига


"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Давлат солиқ қўмитаси, "Ипотека-банк" АТИБ "Ипотека сармояси" ИК


5.5.

Балиқчилик соҳаси учун юқори малакали кадрларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш мақсадида Тошкент давлат аграр университетида балиқчилик факультетини ташкил этиш ва ушбу факультетни тамомлаган мутахассисларни иш билан таъминлаш.


2017-2021

йиллар


Грантлар ва контракт тўлов шартномалари ҳисобига


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, "Ипотека-банк" АТИБ

5.6.

Жиззах вилояти Арнасой қишлоқ хўжалиги ва транспорт коллежи негизида балиқчилик соҳаси учун кадрлар тайёрлашни ва коллеждаги ўқув жараёнларини Тошкент давлат аграр университетининг профессор - ўқитувчилари тажрибаси асосида амалга ошириш.


2017-2018

йиллар


Грантлар ва контракт тўлов шартномалари ҳисобига


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, "Ипотека-банк" АТИБ

5.7.

Балиқчилик соҳасидаги ташкилотларни ривожлантириш учун халқаро донор ташкилотларнинг техник кўмаклашиш лойиҳаларини, хорижий инвесторлар ва малакали мутахассисларни жалб этиш бўйича расмий таклифномалар юбориш.


Доимий


Грантлар ва ўз маблағлари ҳисобига


"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Давлат солиқ қўмитаси, ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖ, Балиқчилик ИТИ


5.8.

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти докторантлари, олимлари ва илмий ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2017-2018

йиллар


"Ипотека-банк" АТИБ ва ўз маблағлари ҳисобига


Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Балиқчилик ИТИ, "Ипотека-банк" АТИБ

5.9.

Балиқчилик хўжаликлари раҳбарлари ва ходимларининг балиқчилик соҳасидаги амалий кўникмаларини ошириш бўйича жадвал асосида ўқув-семинарларини ташкил этиш.


2017-2021

йиллар


"Ипотека-банк" АТИБ кредити ва ўз маблағлари ҳисобига


"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Балиқчилик ИТИ, Тошкент давлат аграр университети, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


          


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 1001-модда







































Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск