ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Паррандачилик. Асаларичилик. Балиқ овлаш ва балиқчилик /

Давлат ресурсларидан буғдойни чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.10.2017 й. 845-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 октябрдаги

845-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат ресурсларидан буғдойни чорвачилик

ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик

субъектларига озуқа мақсадлари учун

сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Давлат ресурсларидан буғдойни чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун сотиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари - чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотлари етиштирадиган чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари ҳамда ташкилотлари;


харидорлар - ўз эҳтиёжлари учун ва чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотлари етиштиришда ишлатиладиган озуқа ишлаб чиқарадиган чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари ҳамда ташкилотлар;


сотувчилар - "Ўздонмаҳсулот" АЖнинг буғдойни биржа савдоларига қўядиган ва сотадиган ҳудудий ташкилотлари;


харидорлар реестри - озуқа мақсадлари учун давлат ресурсларидан ажратиладиган буғдойни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган чорвачилик, балиқчилик фермер хўжаликлари ва ташкилотлари рўйхати;


ўрнатилган нарх - баланс бўйича давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган буғдойдан келиб чиқиб белгиланган чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотининг нарх бирлиги.

3. Давлат ресурсларидан буғдой чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун биржа савдолари орқали сотилади.


4. Сотувчилар давлат ресурсларидан буғдой тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун ушбу Низомга мувофиқ сотилишини таъминлайдилар.


5. Ушбу Низомга мувофиқ чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари озуқа мақсадлари учун давлат ресурсларидан уларга мўлжалланган буғдойни харидорларнинг тасдиқланган реестрига биноан, уларнинг чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган ҳажмлар ва нархларда сотиши шарти билан харид қиладилар.

6. Давлат ресурсларидан буғдой чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича сотилади.



2-БОБ. ЧОРВАЧИЛИК ВА БАЛИҚЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДАГИ

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА ОЗУҚА МАҚСАДЛАРИ

УЧУН ДАВЛАТ РЕСУРСЛАРИДАН АЖРАТИЛАДИГАН

БУҒДОЙНИ СОТИШ ТАРТИБИ


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўздонмаҳсулот" АЖ билан биргаликда ҳар йили давлат ресурсларидан озиқ-овқат буғдойининг балансини шакллантиришда чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун буғдой ҳажмлари биржа савдолари орқали ажратилишини назарда тутади.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" АЖ ва "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси билан биргаликда чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун сотиладиган буғдой ҳажмларининг ҳар ойлик жадвалларини ҳудудлар бўйича ишлаб чиқади ва уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.


3-БОБ. ДАВЛАТ РЕСУРСЛАРИДАН БУҒДОЙНИ ЧОРВАЧИЛИК

ВА БАЛИҚЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДАГИ ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИГА ОЗУҚА МАҚСАДЛАРИ УЧУН

ЕТКАЗИБ БЕРИШ ТАРТИБИ


9. Туманлар ҳокимликлари, туманлардаги қишлоқ хўжалиги бўлимлари ғалла қабул қилиш ташкилотлари, туманлардаги фермерлар кенгашлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа участкалари эгалари, ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖлар билан биргаликда ҳар ойда ойнинг бешинчи кунигача харидорлар реестрини шакллантиради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига умумлаштириш ва тасдиқлаш учун юборади.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари туманлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган харидорлар реестрини икки иш куни мобайнида умумлаштиради ва тасдиқлайди ҳамда "Ўздонмаҳсулот" АЖга юборади.

11. "Ўздонмаҳсулот" АЖ харидорлар реестрини буғдойни биржа савдоларига қўйиш учун ўз ҳудудий ташкилотларига ва "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖга биржа савдоларини ташкил этиш учун икки иш кунида юборади.


12. Биржа савдолари "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва биржа савдолари қоидалари бўйича амалга оширилади. Савдолар ҳафтанинг иш кунларида мунтазам ўтказилади.


13. Маҳсулотни биржа савдоларига қўйишда бошланғич нарх Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва "Ўздонмаҳсулот" АЖ томонидан ҳар йили тасдиқланадиган давлат ресурсларидан ғалла, қўшимча маҳсулотлар ҳамда ғаллани бирламчи қайта ишлашдан олинадиган чиқиндиларнинг эркин улгуржи-сотиш нархларини келишиш баённомасига мувофиқ белгиланади.


14. Олди-сотди шартномаси битишув баённомаси олинган кунда баённомада назарда тутилган шартларга кўра расмийлаштирилади.

Битишув баённомаси шартларини бажариш томонлар учун мажбурийдир.


15. "Ўздонмаҳсулот" АЖ буғдойни сотиш ва юклаб жўнатиш якунларига асосан харидорлар реестрини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳамда "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасига давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган буғдойдан келиб чиққан ҳолда, чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотларининг ҳажмлари ва уларни сотиш нархларини белгилаш учун юборади.

16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган буғдойдан келиб чиқиб чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотларининг ҳажмлари ва уларни сотиш нархлари бўйича таклифларни икки иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига тасдиқлаш учун киритади.

17. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотлари ҳажмлари ҳамда сотиш нархлари бўйича қарор қабул қилишади ва ушбу қарорни уч иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига юборади.

18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотларининг ярмаркаларда ҳамда бошқа ташкилотларга белгиланган ҳажмлар ва нархларга мувофиқ сотилишини таъминлайдилар.

19. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотлари белгиланган ҳажмлар ва нархларга мувофиқ сотилиши назорат қилинишини таъминлади ҳамда ҳар ой якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига сотилган маҳсулотлар ҳажмлари бўйича ахборот киритади.



4-БОБ. УШБУ НИЗОМ БАЖАРИЛИШИНИНГ

МОНИТОРИНГИНИ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ


20. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига ҳар ойда 1 ва 16-кунлари:

"Ўздонмаҳсулот" АЖ ҳудудий ташкилотлари раҳбарлари - чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари бўйича давлат ресурсларидан озуқа мақсадлари учун фойдаланиладиган буғдойни сотиш ҳажмлари тўғрисида;

чорвачилик ва балиқчилик ташкилотлари раҳбарлари - чорвачилик ва балиқчилик ташкилотлари бўйича ярмаркаларда ва бошқа ташкилотларга ўрнатилган нархларда сотиш учун мўлжалланган, баланс бўйича давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган буғдойдан келиб чиқиб чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотларини сотиш ҳажмлари тўғрисида ахборот тақдим этади.


21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳар ойнинг 5-кунигача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасига қуйидаги ахборотни тақдим этадилар:

туманлар бўйича озуқа мақсадлари учун давлат ресурсларидан буғдойни сотиш ҳажмлари тўғрисида;

чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун туманлар бўйича ярмаркаларда ва бошқа ташкилотларга ўрнатилган нархларда сотиш учун мўлжалланган давлат ресурсларидан ажратилган буғдойдан келиб чиқиб чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотларини сотиш ҳажмлари тўғрисида ахборот тақдим этади.


22. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотларининг белгиланган ҳажмлар ва нархларга мувофиқ сотилиши назорат қилинишини таъминлайди ва ҳар ой якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


23. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Давлат ресурсларидан буғдойни чорвачилик

ва балиқчилик ташкилотларига озуқа

мақсадлари учун сотиш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Тадбирлар


Масъуллар


Муддатлар

I босқич

     

Чорвачилик ва балиқчилик ташкилотларига кейинчалик озуқа мақсадларида фойдаланиш учун сотишга мўлжалланган буғдой ҳажмларини биржа савдолари орқали ажратишни назарда тутадиган давлат ресурсларидаги озиқ-овқат буғдойи балансини шакллантириш

     


Иқтисодиёт вазирлиги "Ўздонмаҳсулот" АЖ


ҳар йили (январь, август)










II босқич

     

Чорвачилик ва балиқчилик ташкилотларига кейинчалик озуқа мақсадларида фойдаланиш учун сотиладиган буғдой ҳажмларининг ҳар ойлик жадвалини ҳудудлар бўйича ишлаб чиқиш ва уни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш

       


Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси


Баланс тасдиқлангандан сўнг беш иш кунида










III босқич

     

Тасдиқланган жадвал ҳажмларидан келиб чиқиб чорвачилик ва балиқчилик ташкилотлари реестрини шакллантириш ва ҳудудий комиссияларга юбориш

      


     

Туманлар ҳокимликлари, туманлардаги қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари ғалла қабул қилиш ташкилотлари, туманлардаги фермерлар кенгашлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа участкалари эгалари, ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖлар билан биргаликда

    


ҳар ойда ойнинг 5-кунигача










IV босқич

     

Чорвачилик ва балиқчилик ташкилотлари реестрини умумлаштириш ҳамда тасдиқлаш ва "Ўздонмаҳсулот" АЖга юбориш

        


Ҳудудий комиссиялар


икки иш кунида










V босқич

       

Келишилган реестрни буғдойни биржа савдоларига қўйиш учун ғалла қабул қилиш ташкилотларига ва "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖга биржа савдоларини ташкил этиш учун юбориш

       


"Ўздонмаҳсулот" АЖ, "ЎзРТХБ" АЖ


икки иш кунида










VI босқич

      

Давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган буғдойдан келиб чиқиб чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотларининг ҳажмлари ва уларни сотиш нархларини белгилаш ҳамда уларни тасдиқлаш учун Республика комиссиясига таклифлар киритиш

     


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси


уч иш кунида










VII босқич

    

Чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотлари ҳажмлари ҳамда уларни сотиш нархларини тасдиқлаш ва ижро этиш учун ҳудудий комиссияларга юбориш

       


Республика комиссияси, ҳудудий комиссиялар


уч иш кунида










VIII босқич

        

Чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотлари белгиланган ҳажмлар ва нархларда сотилишини ҳамда Республика комиссиясига ҳар ой тегишли ахборот киритилишини таъминлаш

       


Ҳудудий комиссиялар "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, чорвачилик ва балиқчилик ташкилотлари


ҳар ойда ахборот киритган ҳолда доимо










IХ босқич

       

Чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотлари белгиланган ҳажмлар ва нархларга мувофиқ сотилишини назорат қилишни ҳамда ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига тегишли ахборот киритилишини таъминлаш

        


      

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

       


ҳар ойда



     

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 18 октябрь
























































Время: 0.0332
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск