ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўл хўжалиги. Йўл жамғармаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2017 й. ПҚ-3309-сон "Автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш ҳамда фойдаланишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2017 й.

N ПҚ-3309



АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ КЎПРИКЛАРИНИ, ЙЎЛ

ЎТКАЗГИЧЛАР ВА БОШҚА СУНЪИЙ ИНШООТЛАРНИ

ҚУРИШ ҲАМДА ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Автомобиль йўллари кўприклари, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотлар қуриш тизимини янада такомиллаштириш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг "Кўприкқурилиш" трести" Унитар корхонаси (кейинги ўринларда - "Кўприкқурилиш" трести" УК деб юритилади) автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар (ёндашиш йўллари билан бирга 500 погон метрдан кўпроқ узунликда) ва бошқа сунъий иншоотларни эксплуатация қилиш бўйича ваколатли ташкилот этиб белгилансин.


2. "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг "Кўприкқурилиш" трести" УК таркибида:

иккита ихтисослаштирилган филиал - автомобиль йўллари кўприклари, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотлар қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 1- ва 2-кўприк қурилиши отрядларини;

автомобиль йўллари, кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни эксплуатация қилиш бўйича минтақаларда таркибий бўлинмалари бўлган унитар корхона;

"Ko`prikqurilishloyiha" - "Автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни лойиҳалаш институти" унитар корхонаси;

"Ko`prikqurilishta`mirlash Direksiyasi" - "Автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси" унитар корхонаси;

"Қурилиш сифати бўйича лаборатория" унитар корхонаси;

"Кўприкқурилиш" трести" УКнинг 13-кўприк қурилиш отряди ишлаб чиқариш негизида "Темир-бетон буюмлар ва бошқа конструкциялар тайёрлаш заводи" унитар корхонаси;

"Мехмост" АЖни қайта ташкил этиш йўли билан "Махсус темир-бетон буюмлар ва конструкциялар ишлаб чиқариш заводи" унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов белгиланган тартибда "Кўприкқурилиш" трести" УКнинг ташкилий тузилмаси ҳамда ижро этувчи аппаратининг тузилмаси, шунингдек, унинг корхоналари ва филиалларининг тузилмалари тасдиқланишини таъминласин.


4. Қуйидагилар:

а) автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича:

"Ko`prikqurilishta`mirlash Direksiyasi" - "Автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси" УК - буюртмачи этиб;

"Ko`prikqurilishloyiha" - "Автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни лойиҳалаш институти" УК - бош лойиҳа ташкилоти этиб;

"Кўприкқурилиш" трести" УКнинг таркибий бўлинмалари - бош пудратчи ташкилотлар этиб белгилансин;

б) "Кўприкқурилиш" трести" УКга топширилаётган автомобиль йўллари кўприклари, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни эксплуатация қилиш, лойиҳалаш, мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуришга:

умумфойдаланадиган автомобиль йўлларида жойлашган иншоотлар сарф-харажатларини молиялаштириш манбалари этиб - Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари;

хўжалик автомобиль йўлларида, шаҳарлар ҳамда бошқа аҳоли пунктлари кўчаларида жойлашган иншоотларнинг сарф-харажатларини молиялаштириш манбалари этиб - Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.


5. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва Ўзбекистон Республикаси

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

бир ой муддатда автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар (ёндашиш йўллари билан бирга 500 погон метрдан кўпроқ узунликда) ва бошқа иншоотларни хатловдан ўтказиш ва улар эксплуатациясини давом эттириш учун "Кўприкқурилиш" трести" УКга босқичма-босқич топшириш жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;

тасдиқланган жадвалларга мувофиқ хатлов ўтказиш, ягона электрон базани яратган ҳолда қабул қилинаётган автомобиль йўллари кўприкларининг, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларнинг тавсифномаларини ҳамда баланс жиҳатдан мансублигини аниқлаштирсин, шунингдек, паспортлаштиришни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг устав капиталида давлат улушини кўпайтириш ҳисобига "Трансйўлқурилиш" ДУКнинг кўприк қурилиш техникасини иловага* мувофиқ рўйхат бўйича хўжалик юритиш ҳуқуқи билан "Кўприкқурилиш" трести" УКга топширсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда 2018 йилнинг 1 январига қадар муддатда ушбу соҳадаги жаҳон тажрибасини ўрганишни ҳисобга олган ҳолда автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича дастурни (кейинги ўринларда - Дастур), шунингдек, "Кўприкқурилиш" трести" УКни модернизация қилиш ҳамда жиҳозлаш тадбирларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Қуйидагилар белгилансин:

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб "Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш" ва "Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш, 2-фаза" лойиҳалари бўйича Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда - АТБ) қарзининг қолган суммасини тўлаш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади;

"Трансйўлқурилиш" ДУКнинг "Олти комплект ихтисослаштирилган мобиль асфальт-бетон комплексларини сотиш олиш" лойиҳаси доирасида кўрсатилган хизматлар учун Республика йўл жамғармаси олдидаги мажбурияти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси корхоналарининг "Трансйўлқурилиш" ДУК олдидаги мажбуриятлари тўхтатилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2018 йилги ва кейинги йиллардаги параметрларини шакллантиришда ушбу қарорнинг 8-бандида кўрсатилган лойиҳалар доирасида АТБнинг қарзларини тўлашга зарур маблағларни назарда тутсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бир ой муддатда "Кўприкқурилиш" трести" УКнинг буюртманомалари бўйича:

"Кўприкқурилиш" трести" УКнинг янгидан ташкил этилаётган таркибий бўлинмаларини жойлаштириш учун Тошкент шаҳрида зарур ҳудуди ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси бўлган иккита маъмурий бино текин фойдаланиш ҳуқуқи билан берилишини;

"Кўприкқурилиш" трести" УКнинг минтақалардаги таркибий бўлинмаларини жойлаштириш учун зарур ҳудуди ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси бўлган бинолар текин фойдаланиш ҳуқуқи билан тақдим этилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Норуда фойдали қазилмалари бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш комиссияси (Ғ.И. Ибрагимов), Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Б.Ф. Исломов) "Кўприкқурилиш" трести" УК ҳамда Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг буюртманомалари бўйича очиқ савдоларни ўтказмасдан, тўғридан-тўғри музокаралар асосида норуда ва инерт материаллар қазиб чиқариш учун лицензиялар билан таъминласин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари "Кўприкқурилиш" трести" УК ҳамда Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг буюртманомалари бўйича норуда ва инерт материаллар қазиб чиқариш учун ер участкалари ажратилишини таъминласин.

13. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2019 йилнинг 1 июлига қадар муддатда автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва сунъий иншоотларни лойиҳалаш ва қуриш, шунингдек, халқаро стандартларга мос келувчи технологиялар асосида темир-бетон буюмлар ва конструкциялар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар барпо этиш учун инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этиш масаласини ишлаб чиқсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                     Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 5 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 16 октябрь, 41-сон, 1063-модда
















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск