Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2017 й. 777-сон "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2017 й.

N 777



ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР ВА ҚИММАТБАҲО

ТОШЛАРДАН ЗАРГАРЛИК ВА БОШҚА БУЮМЛАР

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон ва "Заргарлик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3199-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензияланадиган ишлар турлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялашда идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик схемаси 3-иловага мувофиқ;

заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқарувчилар томонидан мустақил қўйиладиган белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг шакллари 3-1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

а) 2017 йил 1 октябрдан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни (кейинги ўринларда заргарлик буюмлари деб аталади) қатъий равишда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан бериладиган лицензияга асосан ишлаб чиқаради;

б) 2018 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан:

юридик шахсларга - заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш;

якка тартибдаги тадбиркорларга - алоҳида буюртма бўйича заргарлик буюмлари тайёрлаш, шунингдек заргарлик буюмларини таъмирлаш учун аввал берилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари бекор қилинсин;

в) заргарлик буюмлари ишлаб чиқиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали берилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Тошкент зарбхонаси" давлат унитар корхонаси 2017 йилнинг 1 октябридан заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияни расмийлаштирган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мурожаатлари бўйича шахсий тамғаларни ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиларни тайёрлашни таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги:

2017 йил 1 октябрдан заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун лицензиялар мазкур қарорга мувофиқ берилишини таъминласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 30 сентябрдаги

777-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан

заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш

бўйича лицензия бериладиган фаолият турлари

РЎЙХАТИ

Гуруҳ

т/р


Гуруҳлардаги фаолият турларининг номлари



Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш:


1.

Заргарлик буюмларни ишлаб чиқариш. Шахсий ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган чиқиндиларни механик, кимёвий ва металлургия жараёнларини қўллаш ёрдамида қайта ишлаш ва уларнинг таркибидан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш. (аҳоли буюртмасига асосан заргарлик буюмлари ясашда ҳосил бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш ҳуқуқига эга эмас).

2.

Шахсий буюртма асосида аҳоли томонидан тақдим этилган материаллардан заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларни таъмирлаш. Шахсий ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган чиқиндиларни механик, кимёвий ва металлургия жараёнларини қўллаш ёрдамида қайта ишлаш ва уларнинг таркибидан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш. (аҳоли буюртмасига асосан заргарлик буюмлари ясашда ҳосил бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш ҳуқуқига эга эмас).


       





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 30 сентябрдаги

777-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган

заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқаришни

лицензиялашда идоралараро электрон ҳамкорлик

СХЕМАСИ

Т/р

Лицензияловчи органга тақдим

этиладиган маълумотлар номи


Маълумот тақдим қилиш

учун масъул орган


1.

Лицензия даъвогари юридик шахсга нисбатан - юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва номи, унинг жойлашиш манзили (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)


Рўйхатга олувчи орган (Давлат хизматлари марказлари)

2.

Лицензия даъвогари якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан - якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, шарифи (мавжуд бўлганда), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), унинг жойлашиш манзили (почта манзили), фаолият юритиш жойи (манзили)


Рўйхатга олувчи орган (Давлат хизматлари марказлари)

3.

Лицензия даъвогари фаолияти хусусиятига мувофиқ ўлчовлар доирасида тарозилар, (турли оғирликдаги) тошларнинг текширилгани тўғрисида сертификатга нисбатан - тарозилар, (турли оғирликдаги) тошларнинг текширилгани тўғрисида сертификат ҳақида маълумот


"Ўзстандарт" агентлиги органлари


4.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларни ишлаб чиқариш мўлжалланаётган объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосасига нисбатан - объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ҳақида маълумот


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси)


5.

Объектнинг техник мустаҳкамлиги ҳамда унинг техник қўриқлаш маркази (пункти)га уланганлиги ҳақидаги текшириш далолатномасига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки захирасидан ажратилган (юридик шахслар учун) қимматбаҳо металлар ва қиммат-баҳо тошлардан фойдаланишда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмаларига объектнинг техник мустаҳкамлиги ҳамда унинг техник қўриқлаш маркази (пункти)га уланганлиги ҳақида маълумот


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (Миллий гвардиянинг қўриқлаш бўлинмалари)


6.

Лицензия даъвогари биноси (хонаси)га нисбатан - бинонинг лицензия даъвогарига тегишлилиги, уни ишлатиш ҳуқуқи ва лицензияланган фаолият турини амалга ошириш учун мўлжалланган иншоотлардан фойдаланиш ҳақида зарурий маълумотлар


Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси


7.

Лицензия даъвогарига нисбатан - заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришга лицензия бериш учун аризани кўриб чиқиш ҳақида тўланган тўловлар тўғрисида маълумот


Кўрсатилган давлат хизматлари учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар миқдорларини ҳисобга олиш ягона биллинг тизими ташкилоти  оператор


        





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 30 сентябрдаги

777-сон қарорига

3-1-ИЛОВА


Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан

ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқарувчилар

мустақил тақдим этадиган белгиланган намунадаги

асиллик даражаси белгиларининг шакли

   

Т/р

Қимматбаҳо металлг тури

Асиллик даражаси

белгисининг шакли*

Қонун ҳужжатларида белгиланган

асиллик даражалари

1

Олтин

375, 500, 583, 585,

750, 916, 958, 999.

2

Кумуш

800, 875, 916,

925, 960, 999

3

Платина

950, 999

4

Палладий

0500, 850, 999


*) Асиллик даражаси белгисининг узунлиги: 1,5-2 мм, асиллик даражаси белгисининг максимал бўйи -1 мм.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 30 сентябрдаги

777-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) 1-иловада "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги" бўлимидан сўнг қуйидаги мазмундаги бўлим қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш".

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015., 1-сон, 9-модда) илованинг 51-бандидаги "в" кичик банди чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 6 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 9 октябрь, 40-сон, 1056-модда












































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск