ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Алоҳида объектлар қурилиши ва реконструкцияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2017 й. 807-сон "Навоий вилоятининг Нурота туманидаги "Чашма" тарихий-меъморий мажмуасини комплекс реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.10.2017 й.

N 807




НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИНГ НУРОТА

ТУМАНИДАГИ "ЧАШМА" ТАРИХИЙ-МЕЪМОРИЙ

МАЖМУАСИНИ КОМПЛЕКС РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Навоий вилояти Нурота туманининг маданий мерос объектларини асраб-авайлаш, улардан оқилона фойдаланишни ташкил этиш, ижтимоий-маданий ва туризм салоҳиятининг ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Навоий вилояти Нурота туманининг "Чашма" тарихий-меъморий мажмуасини (кейинги ўринларда Мажмуа деб аталади) комплекс реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек унинг ҳудудидаги маданий мерос объектларини таъмирлаш ва реставрация қилиш ишларини амалга оширишга доир комплекс чора-тадбирлар (кейинги ўринларда Комплекс чора-тадбирлар деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мажмуа ҳудудидаги:

а) маданий мерос объектларини реконструкция ва реставрация қилиш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси - буюртмачи этиб;

"Маданий мерос ЛИТИ" МЧЖ - бош лойиҳачи ташкилот этиб;

б) қўшимча қуриладиган объектлар, Мажмуа атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича:

Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - буюртмачи этиб;

"Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ" ДУК - бош лойиҳачи ташкилот этиб белгилансин.

Мазкур объектлар бўйича бош пудратчи ташкилотлар ўрнатилган тартибда танлов натижаларига кўра аниқлансин.


3. Белгилансинки:

Мажмуани комплекс реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари Республика ва маҳаллий бюджетлар маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

Мажмуа ҳудудидаги маданий мерос объектларини реконструкция ва реставрация қилиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ҳар йилги Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.


4. 2017 йил 1 декабрга қадар Мажмуани комплекс реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини лойиҳалаштириш ишлари билан бир вақтнинг ўзида амалга оширилишига истисно тариқасида рухсат берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда Комплекс чора-тадбирларга киритилган объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг ишлаб чиқилишини, уларнинг экспертизадан ўтказилишини ва қурилиш-монтаж ишларини молиялаштиришни ўз вақтида амалга оширсин ҳамда ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилсин.


6. Навоий вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Мажмуа ҳудудини комплекс реконструкция қилиш мақсадида ҳудуддаги кўчмас мулк объектлари эгалари бўлган фуқаролар ва юридик шахсларга уларнинг ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан, уларга белгиланган тартибда бошқа ҳудуддан ер участкаси ажратиш ва пул компенсацияларини тўланишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзқурилишматериаллари" АЖ, "Ўзметкомбинат" АЖ билан биргаликда Навоий вилояти ҳокимлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Мажмуа ҳудудидаги бузилаётган кўчмас мулк объектлари эгаларига талаб этиладиган металл, цемент, ойна ва шифер материалларини тўғридан-тўғри шартномалар ҳамда тартибга солинадиган нархлар асосида ўрнатилган тартибда ажратилишини таъминласин.

Навоий вилояти ва Нурота тумани ҳокимликлари ажратилган металл, цемент, ойна ва шифер материалларини Мажмуа ҳудудидаги бузилиши белгиланган кўчмас мулк объектлари эгалари бўлган фуқаролар ва юридик шахсларга ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилишини ҳамда улардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш бўйича масъул этиб белгилансин.


8. Навоий вилояти ва Нурота тумани ҳокимликлари Нурота шаҳрининг бош режаси ва меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларига мувофиқ Мажмуа ҳудудида ташкил этиладиган савдо, хизмат кўрсатиш ва ҳунармандчилик объектларини қуриш учун тадбиркорлик субъектларига ер участкаларини истисно тариқасида тўғридан-тўғри ажратилишини таъминласинлар.


9. Навоий вилояти ҳокимлигининг Нурота туманидаги маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақланишини таъминлаш мақсадида Нурота тумани ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклидаги "Чашма" тарихий-меъморий мажмуаси дирекциясини (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Навоий вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда:

Дирекция устави ва ташкилий тузилмасини ишлаб чиқиб, тасдиқласин;

Дирекцияни давлат рўйхатидан ўтказилишини, давлат мулкидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини ва уни малакали мутахассислар билан бутланишини таъминласин.


10. Комплекс чора-тадбирлар ижросини таъминлаш ва мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2018 йилларда Навоий вилоятининг Нурота туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2017 йил 25 мартдаги 157-сон қарори билан тасдиқланган Республика ишчи гуруҳи зиммасига юклансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тижорат банклари билан биргаликда Мажмуа ҳудудида замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш ҳамда миллий ҳунармандчилик объектларини барпо этиш бўйича лойиҳа ташаббускорларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоиз ставкаси бўйича кредитлар ажратиш тавсия этилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳани амалга ошириш доирасида лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласин ҳамда бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан давлат архитектура ва қурилиш назоратини ўрнатсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов, Навоий вилояти ҳокими Қ.Б. Турсунов ва Нурота тумани ҳокими Ж.Ж. Ҳамраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 9 октябрдаги

807-сон қарорига

ИЛОВА



Навоий вилояти Нурота туманининг

"Чашма" тарихий-меъморий мажмуасини комплекс

реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш

ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек унинг ҳудудидаги

маданий мерос объектларини таъмирлаш ва реставрация

қилиш ишларини амалга оширишга доир

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР

        

N

Амалга ошириладиган

чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Молиялаш-

тириш

манбалари

Қиймати,

млн.сўм


Амалга

ошириш

муддати


Бажариш учун

масъуллар

1

Мажмуа ҳудудидан кўчириладиган кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва кўчириш ишларини ташкил қилиш.

1. Кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва рўйхатини шакллантириш.




1 ноябрь

2017 й.

Навоий вилояти

ҳокимлиги

2. Бузиладиган кўчмас мулк объектларини баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолаш.




1 апрель

2018 й.

Навоий вилояти

ҳокимлиги

3. Бузиладиган кўчмас мулк объектлари эгаларига бошқа ҳудуддан ер майдони ажратиш.




2018-2019

йиллар

Навоий вилояти

ҳокимлиги

4. Кўчмас мулк объекти эгаларига пул компенсацияларини тўлаш ва кўчириш ишларини ташкил қилиш.

Республика

бюджети

маблағлари

10 млрд. сўм

2018-2019

йиллар

Молия вазирлиги


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан


5 млрд. сўм


Навоий вилояти

ҳокимлиги,

Молия вазирлиги


2

Мажмуа ҳудудидаги бузилиши белгиланган кўчмас мулк объектлари эгалари бўлган фуқаролар ва юридик шахсларга тартибга солинадиган нархлар асосида ажратилган цемент, металл прокати, ойна ва шифер материалларини етказиб бериш.


1. Намунавий лойиҳалар асосида талаб этиладиган қурилиш материаллари сарфи ҳисоб-китобини ишлаб чиқиш.


Уй-жой эгаларининг маблағлари ҳисобидан

Ҳисоб-китобларга асосан

1 декабрь

2017 й.

Навоий вилояти ҳокимлиги

2. Вазирлар Маҳкамасига асосланган ҳисоб-китобларни тақдим этиш.




1 декабрь

2017 й.

Навоий вилояти ҳокимлиги

3. Манфаатдор вазирликларнинг хулосаси асосида қурилиш материаллари ажратишга рухсат бериш.




1 март

2018 й.

Иқтисодиёт вазирлиги,

"Ўзқурилишматериаллари" АЖ,

"Ўзметкомбинат" АЖ


3

Мажмуа ҳудудида амалга ошириладиган қурилиш  ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун "3D" форматда ишлаб чиқиладиган бош режага мувофиқ лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш ва лойиҳа-олди ҳужжатларини тайёрлаш.


1. Лойиҳалаштириш (лойиҳаолди) ишларини молиялаштириш.


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

1 ноябрь

2017 й.

Навоий вилояти ҳокимлиги

2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


1 декабрь

2017 й.

"Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ" ДУК

3. Лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш.


1 январь

2018 й.

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси


4

Мажмуага кириш қисми (таркибида 70 ўринли конференция зали ва кутубхона) биносини қуриш.


1. Амалга ошириладиган ишларни молиялаштириш.


Ўзбекистон Республикаси бюджетининг марказлаш-тирилган инвестициялари ҳисобидан


Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

1 октябрь

2018 й.

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги

2. Конференция зали ва кутубхона биносини қуриш.


1 сентябрь

2018 й.

Навоий вилояти ҳокимлиги, Давлат архитектура  ва қурилиш қўмитаси


5

Мажмуа ҳудудидаги булоқ ва ундан тарқалувчи ариқларни ён деворларини миллий архитектура талаблари асосида реконструкция қилиш.


1. Амалга ошириладиган ишларни молиялаштириш.


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан


Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида


1 июль

2018 й.

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги

2. Реконструкция ишларини амалга ошириш.


1 июнь

2018 й.


Навоий вилояти ҳокимлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси


6

Мажмуа ҳудудида зиёратчилар ва туристларга қулайликлар яратиш мақсадида миллий андозалар асосида айвон қуриш.


1. Амалга ошириладиган ишларни молиялаштириш.

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан


Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

1 июль

2018 й.


Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги


2. Миллий андозалар асосида айвон қуриш.

1 июнь

2018 й.


Навоий вилояти ҳокимлиги, Давлат архитектура  ва қурилиш қўмитаси


7

Мажмуа ҳудудида замонавий савдо, хизмат кўрсатиш ва миллий ҳунармандчилик объектларини барпо этиш мақсадида лойиҳа ташаббускорларига имтиёзли кредитлар ажратишни ташкил этиш.


1. Лойиҳа ташаббускорлари рўйхатини шакллантириш.




1 декабрь

2017 й.

Навоий вилояти ҳокимлиги

2. Шакллантирилган лойиҳалар бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.




1 январь

2018 й.

Навоий вилоят ҳокимлиги

3. Белгиланган муддатларда талаб этиладиган йўналиш ва миқдорларда тижорат банклари орқали кредит маблағлари ажратишни таъминлаш.


Тижорат банклари имтиёзли кредитлари

Ҳисоб-китобларга асосан

2018-2019

йиллар

Марказий банк,

тижорат банклари, Навоий вилоят ҳокимлиги


8

Мажмуа таркибига кирувчи Шайх Абу Ҳасан Нурий қабрини мақбара ҳолатига келтириш.


1. Мақбара лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишиш.


Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси маблағлари


Лойиҳа- смета ҳужжатлари асосида

1 апрель

2018 й.

Маданият вазирлиги

2. Лойиҳа асосида реконструкция ишларини амалга ошириш.


1 август

2019 й.


Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси


9

Мажмуа таркибига кирувчи "Панжвақта" ва "Чилустун" жоме масжидларини жорий таъмирлаш.


1. Жоме масжидларини таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш жамғармаси маблағлари


Лойиҳа- смета ҳужжатлари асосида


1 январь

2018 й.

Дин ишлари қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси


2. Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

1 январь

2019 й.


Дин ишлари қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси,  Навоий вилояти ҳокимлиги


10

Мажмуа таркибига кирувчи музей биноси қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва инвестиция дастурига киритиш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


Республика бюджети маблағлари

Лойиҳа- смета ҳужжатлари асосида

1 март

2018 й.

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси


2. Ўзбекистон Республикаси 2018 йилги Инвестиция дастури лойиҳасига киритиш.


1 декабрь

2017 й.

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги


3. Инвестиция дастури доирасида музей биносини қуриш.


1 октябрь

2019 й.

Навоий вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги


11

Мажмуа атрофидаги бузиладиган кўчмас мулк объектлари ўрнида автотураргоҳлар қуриш. Миллий услубдаги замонавий архитектура талаблари асосида қуриладиган шахсий уй-жойлар негизида меҳмонхона, савдо, сервис хизматлари кўрсатиш, ҳунармандчилик объектларини ташкил этиш.

1. Қуриладиган автотураргоҳлар уй-жойлар, меҳмонхона, савдо, хизмат кўрсатиш ва ҳунармандчилик объектларининг лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш.


Лойиҳа ташаббускорлари маблағлари

Лойиҳа- смета ҳужжатлари асосида


1 март

2018 й.

Навоий вилояти ҳокимлиги,

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

2. Нурота шаҳрининг бош режаси ва меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларига мувофиқ Мажмуа ҳудудида ташкил этиладиган савдо, хизмат кўрсатиш ва ҳунармандчилик объектларини қуриш учун тадбиркорлик субъектларига ер участкаларини истисно тариқасида тўғридан-тўғри ажратиш.




1 апрель

2018 й.

Навоий вилояти ҳокимлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

3. Лойиҳа асосида қурилиш ишларини ташкил қилиш.


Хизмат кўрсатувчи корхоналар

маблағлари,

Республика бюджети маблағлари

Лойиҳа- смета ҳужжатлари асосида

Лойиҳа- смета ҳужжатлари асосида

1 апрель

2018 й.

Навоий вилояти ҳокимлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси


4. Мажмуа ва унинг атрофида барпо этилиши назарда тутиладиган кўчмас мулк объектларини зарур инфратузилма (газ, электр энергия ва ичимлик сув) билан таъминлаш.


1 июль

2019 й.

"Ўзтрансгаз" АЖ

"Ўзбекэнерго" АЖ,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Навоий вилояти ҳокимлиги


12

Мажмуа ҳудудида локал оқова сув тизимини ташкил қилиш.


1. Локал оқова сув тизимини ташкил қилиш бўйича лойиҳа- смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


"Тоза ичимлик суви" жамғармаси маблағлари ҳисобидан


Лойиҳа- смета ҳужжатлари асосида


1 март

2018 й.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги


2. Лойиҳа - смета ҳужжатлари асосида қурилиш ишларини амалга ошириш.


1 октябрь

2018 й.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,  Навоий вилояти ҳокимлиги


13

Мажмуа ҳудудидан ўтувчи С.Сиддиқов кўчасини реконструкция қилиш ва янгидан қуриш.


1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


Республика йўл жамғармаси маблағлари

Лойиҳа- смета ҳужжатлари асосида

1 декабрь

2017 й.

Навоий вилояти ҳокимлиги


2. Йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш ишларини Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Инвестиция дастури лойиҳасига киритиш.


1 декабрь

2017 й.

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Республика йўл жамғармаси


3. Инвестиция дастури асосида йўл қурилиши ишларини амалга ошириш.


1 октябрь

2018 й.

Автомобиль йўллари  давлат қўмитаси,  Навоий вилояти ҳокимлиги


14

"Нур" қалъаси тепалигида оптик ускуналар билан жиҳозланган кузатув майдончаси ва унга чиқиш йўлакларини қуриш.


1. Лойиҳа ташаббускорини аниқлаш.


Маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари

Лойиҳа- смета ҳужжатлари асосида

1 ноябрь

2017 й.

Навоий вилояти ҳокимлиги


2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


1 декабрь

2017 й.

Навоий вилояти ҳокимлиги


3. Кузатув майдончаси қурилишини амалга ошириш.


1 июль

2018 й.

Навоий вилояти ҳокимлиги лойиҳа ташаббускорлари


             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 10 октябрь
























Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск