ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилиш ва архитектура соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2017 й. 833-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2017 й.

N 833



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

АЛОҲИДА МУҲИМ ИЖТИМОИЙ, МАДАНИЙ ВА

ТАРИХИЙ АҲАМИЯТГА ЭГА БЎЛГАН ОБЪЕКТЛАРНИ

ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА МУКАММАЛ

ТАЪМИРЛАШ ДИРЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекциясини бошқаришни янада такомиллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекциясининг бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 25 нафар бўлган янгиланган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекциясининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси Дирекциянинг штатлар жадвалини ва ходимларнинг лавозим маошлари миқдорини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш соҳасидаги ишларни ташкил этишни тартибга солиш ва назорат қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 июндаги 376-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 503-модда) 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси директори Р.М. Шоабдурахмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 16 октябрдаги

833-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий

ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни

қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал

таъмирлаш дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ









Директор

















































































Бош муҳандис

1



Директорнинг иқтисодий ва умумий масалалар бўйича ўринбосари

1



Юрисконсульт

1
























Лойиҳа таъминоти бўлими

3





Кадрлар бўйича инспектор

1























Молия-иқтисодиёт бўлими

2










Техник кузатув ва бажарилган ишларни қабул қилиш бўлими

3-7 *





Бухгалтерия

2















Хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлими

3














Канцелярия мудири

1













Шартномалар ва танлов (тендер) савдоларини ташкил этиш бўлими

2













































































             

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 25 нафар.


*) Ишлар ҳажмига ва амалга оширилаётган лойиҳалар сонига кўра.


Изоҳ. Дирекциянинг вилоятлардаги (шаҳарлардаги) филиаллари, зарурат бўлганда, қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш даврига ходимларнинг штатда белгиланган умумий сони доирасида ташкил этилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 16 октябрдаги

833-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Алоҳида муҳим ижтимоий,

маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни

қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш

соҳасидаги ишларни ташкил этишни тартибга солиш ва

назорат қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2017 йил 15 июндаги 376-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 4-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. 2-иловада:


а) 5-бандга қуйидаги мазмундаги "е" кичик банд қўшилсин:

"е) жиҳозлаш соҳасида:

объектларни зарур замонавий асбоб-ускуналар, компьютер техникаси, мебель ва жиҳозлар билан жиҳозлаш юзасидан тақдим этилаётган дастурларни кўриб чиқади;

объектларни зарур замонавий асбоб-ускуналар, компьютер техникаси, мебель ва жиҳозлар билан жиҳозлаш юзасидан маслаҳат бериш учун илмий-тадқиқот институтлари, хорижий компаниялар, олий таълим муассасалари ва маданий марказларнинг етакчи мутахассисларини шартнома асосида жалб этади";


б) 14-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Дирекциянинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган штатдаги ходимлар сони доирасида ўзгартиришлар киритади";

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) қуйидаги мазмундаги 14-1-банд қўшилсин:

"14-1. Директор ўринбосари ва Дирекциянинг бош муҳандиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Дирекция директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 17 октябрь














































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск