ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилиш ва архитектура соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекциясининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.10.2017 й. 833-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 16 октябрдаги

833-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга

бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал

таъмирлаш дирекциясининг маблағларини шакллантириш

ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекциясининг (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.



2-БОБ. ДИРЕКЦИЯ МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


2. Дирекция маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

халқаро грантлар;

техник кўмаклашиш маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари;

имтиёзли, шу жумладан хорижий кредитлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


3. Дирекциянинг жалб этиладиган маблағлари белгиланган тартибда унинг асосий ёки тегишли махсус ҳисобрақамларига ўтказилади.

Маблағларнинг тўлиқ тушишини назорат қилиш Дирекция томонидан амалга оширилади.


4. Дирекциянинг банк ҳисобрақамларидаги маблағларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига, грант берувчилар билан тузилган шартномаларга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ фойдаланилади.


5. Дирекциянинг маблағларидан белгиланган тартибда қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:

алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек уларни зарур жиҳозлар, мебель, компьютер ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш;

Дирекция ходимларига иш ҳақи, устамалар, мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тўлаш;

Дирекция ходимларига ҳам мамлакат ичкарисида, ҳам ундан ташқарида хизмат сафарлари харажатларини тўлаш;

Дирекция биноларини ижарага олиш ҳақини тўлаш, зарур жиҳозлар, мебель, алоқа, компьютер ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш;

Дирекция эҳтиёжлари учун хизмат автомобиллари ва махсус автотранспорт воситалари, шунингдек бошқа техник воситалар харид қилиш, уларга сервис хизмати кўрсатиш, эҳтиёт қисмлар ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш;

Дирекция ходимларининг ўқишини, малака оширишини ва стажировкасини шу жумладан хорижий давлатлар илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ташкил этиш;

Дирекция ваколатига тегишли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига келаётган хорижий давлатлар, шунингдек компаниялар, халқаро ташкилотлар делегациялари ташрифларини ташкил этиш;

алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун илмий-тадқиқот институтлари, хорижий компаниялар, олий таълим муассасалари ва маданий марказларнинг маҳаллий ва хорижий мутахассисларини шартнома асосида жалб этиш;

семинарлар, "давра суҳбатлари", конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, профилактик ва бошқа тадбирлар ўтказиш;

объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек Дирекция фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.


6. Дирекция директори Дирекция маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади ва унинг учун шахсан жавоб беради.



3-БОБ. ГРАНТ БЕРУВЧИЛАР МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


7. Грант берувчилардан тушадиган халқаро грантлар ва техник кўмаклашиш маблағлари Дирекция томонидан грант берувчилар ва Дирекция ўртасида тузилган шартномалар шартларига мувофиқ фойдаланилади.

Грант берувчиларнинг халқаро грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари грант берувчилар билан келишган ҳолда ваколатли банкларнинг депозит ҳисобрақамларига жойлаштирилиши мумкин.


8. Халқаро грантлар ва техник кўмаклашиш маблағларини ваколатли банкларнинг депозит ҳисобрақамларига жойлаштиришдан олинган даромадлар қуйидагиларга:

қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, лойиҳа-қидирув ишларини ўтказиш, Дирекция томонидан молиялаштириладиган объектлар учун қурилиш асбоб-ускуналари, материаллари, тегишли жиҳозлар, компьютер техникаси, мебель ва бошқа зарур тадбирларга, шунингдек Дирекцияни жорий сақлашга ва унинг фаолиятини амалга оширишга;

ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга йўналтирилади.



4-БОБ. ДИРЕКЦИЯ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ

ТЎЛАШ ВА УЛАРНИ МУКОФОТЛАШ ТАРТИБИ


9. Дирекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига, ушбу Низомга ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.


10. Дирекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидагилардан иборат бўлади:

лавозим маошлари (тариф ставкалари);

лавозим маошларига қўшимча ҳақ ва устамалар;

мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар.


11. Дирекция ходимларининг лавозим маошлари қонун ҳужжатларига мувофиқ Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ белгиланади.


12. Дирекция ходимларига юқори ташкилот билан келишган ҳолда қўшимча ҳақ ва устамалар тўланиши мумкин.


13. Дирекция раҳбари ва бош бухгалтери ходимлар меҳнатини нормалаштириш ва ҳисобга олишнинг ташкил этилиши, лавозим маошлари ва тариф ставкаларини белгилашнинг, лавозим маошларига қўшимча ҳақ ва устамалар, шунингдек бошқа рағбатлантирувчи тўловларни ҳисоблашнинг тўғрилиги учун шахсан жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 17 октябрь











































Время: 0.0100
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск