ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.2017 й. 838-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.10.2017 й.

N 838



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ       ВАЗИРЛИГИНИНГ       АХБОРОТ

ХАВФСИЗЛИГИ ВА ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ ТАЪМИНЛАШГА

КЎМАКЛАШИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ахборот ва жамоат хавфсизлиги, шунингдек ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш, "Хавфсиз шаҳар" ягона аппарат-дастурий комплексини яратиш лойиҳасининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) этиб қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

ахборот хавфсизлигига ҳозирги вақтдаги таҳдидлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва тўплаш, давлат органлари ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларига ноқонуний кириб олиш ҳолатларининг олдини олишни таъминлайдиган самарали ташкилий ва дастурий-техник ечимларни оператив қабул қилиш бўйича тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш;

ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

қонун бузувчиларни таҳлил қилиш, идентификациялашда, ахборотлар маконидаги рухсатсиз ёхуд бузувчи ҳаракатларни амалга оширишда фойдаланиладиган методлар ва воситаларни таҳлил қилишда телекоммуникациялар тармоқларининг операторлари ва провайдерлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилиш;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш;

давлат органларига ахборот тизимлари ва ресурслари ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашиш;

давлат ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларининг, шунингдек Интернет тармоғи миллий сегментининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Интернетнинг миллий фойдаланувчиларини Интернет тармоғи миллий сегментида ахборот хавфсизлигига пайдо бўлаётган таҳдидлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш, шунингдек ахборотларни муҳофаза қилиш бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш;

Жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш тизимини тўлақонли ташкил этиш мақсадида "Хавфсиз шаҳар" ягона аппарат-дастурий комплексини ички ишлар органлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари ҳамда "Электрон ҳукумат" тизимларига интеграция қилиниши шарти билан яратиш;

"Хавфсиз шаҳар" ягона аппарат-дастурий комплексини яратиш ва кейинчалик уни бутун республика ҳудуди бўйича жорий этиш концепциясини ишлаб чиқиш;

жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш соҳасида фаолиятнинг самарадорлиги ва тезкорлигини ошириш учун ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати ва маълумотларни қайта ишлаш марказларини ташкил этиш;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда янги технологиялардан фойдаланган ҳолда жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш соҳасида тегишли қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат стандартлари ҳамда қоидаларни ишлаб чиқиш;

белгиланган вазифаларга мувофиқ ахборот хавфсизлиги ва жамоат ҳуқуқ-тартиботини профилактика қилиш ва таъминлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни ташкил қилиш.


3. Марказ ходимларининг чекланган умумий сони 256 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 49 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига Марказ тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Белгилансинки:

Марказ фаолиятини молиялаштириш, ходимларининг иш ҳақи ва қўшимча рағбатлантириш фонди ҳамда моддий-техник таъминоти "Хавфсиз шаҳар" ягона аппарат-дастурий комплекс орқали аниқланган тартиббузарликлар учун жарималарни тўлашдан тушадиган маблағларнинг ўн фоизи миқдорида бўлган маблағлар ҳисобига, етмаган қисми бўйича эса - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фонди маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган тартибда:

бир ой муддатда Марказ уставининг ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Марказни малакали мутахассислар билан бутлаш ҳамда унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Марказ ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


7. Марказга "Хавфсиз шаҳар" ягона аппарат-дастурий комплексини яратиш лойиҳасини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича комиссиянинг ишчи органи функциялари юклансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Х. Шерматов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 17 октябрдаги

838-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва

коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг

Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини

таъминлашга кўмаклашиш маркази

ТУЗИЛМАСИ













Директор - "Хавфсиз шаҳар" комплексини яратиш лойиҳасининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишига масъул Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари

1
























































































































































Директорнинг биринчи ўринбосари

1


Директорнинг биринчи ўринбосари

1



Директор ўринбосари

1



Директор ўринбосари

1



Директор ўринбосари

1




Норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш департаменти

1

































































Интернет тармоғида миллий сегмент хавфсизлиги департаменти/CERT

1




"Хавфсиз шаҳар" АДК нинг дастурий-аппарат тизимларини ривожлантириш

департаменти

1




Мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик

департаменти

1




Муҳим инфратузилмани аттестация ва аудитдан ўтказиш департаменти

1




Истиқболли ривожлантириш ва иқтисодий таҳлил департаменти

1





Юридик бўлим

4




































































































Ахборот хавфсизлиги ҳодисаларини мониторинг қилиш ва низоларни бартараф этиш бўлими

7




"Хавфсиз шаҳар" АДК нинг дастурий таъминоти ва ахборот тизимларини ривожлантириш бўлими

23




Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бўлинмаларини мувофиқлаштириш бўлими

5




Ахборотлаштириш объектларини аттестация ва аудитдан ўтказиш

бўлими

13




Истиқболли ривожланиш бўлими

5





Норматив-методологик таъминлаш бўлими

4




































































































Ҳодисаларни текшириш ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик қилиш бўлими

7




"Хавфсиз шаҳар" АДК нинг аппарат-техник инфратузилмасини ривожлантириш бўлими

29




Ҳудудлар ривожланишини мувофиқлаштириш бўлими

5




Муҳим ахборот инфратузилма объектларини ҳимояланганлик даражасини баҳолаш

бўлими

4




Лойиҳаларни молиялаштириш ва иқтисодий таҳлил бўлими

7





Ахборот хавфсизлиги бўйича маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш бўлими

4




































































































Интернет-маданият бўлими

4




"Хавфсиз шаҳар" АДК нинг аппарат воситаларига хизмат кўрсатиш департаменти

1




Маълумотларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш

департаменти

1




Ахборот хавфсизлиги соҳасини тадқиқ қилиш департаменти

1




Лойиҳалар бошқаруви ва мониторинги бўлими

5





Маъмурий-хўжалик таъминот бўлими

7




































































































Телекоммуникация тармоқлари хавфсизлиги ва киберхавфсизлик

департаменти

1





"Хавфсиз шаҳар" АДК нинг фаолиятини мониторинг қилиш бўлими

13




ЭРИ очиқ калитлар инфратузилмаси ва идентификация тизимини ривожлантириш бўлими

7




Хавфсизлик воситаларини ривожлантириш бўлими

5




"Хавфсиз шаҳар" АДКга техник ўқитиш департаменти

1





Назорат ва ҳужжат билан таъминлаш бўлими

3




































































































Киберхавфсизлик ва муҳим инфратузилма бўлими

5




Техник қўллаб-қувватлаш ва хизмат кўрсатиш бўлими

16




Махфий ахборотни ҳимоялаш бўлими

7




Ахборот хавфсизлиги воситаларини тадқиқ қилиш лабораторияси

5




Ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқиш бўлими

5





Персонални бошқариш бўлими

3




































































































Ахборот тизимлари ва ресурсларининг ахборот хавфсизлиги бўлими

7




























Навбатчи- диспетчерлик хизматларини ўқитиш

бўлими

10





Махсус ишлар бўлими

2

















































































































































Маълумотларни узатиш тармоқларининг ахборот хавфсизлиги бўлими

6





































Халқаро ҳамкорлик бўлими

3
































































































































































Ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича кўмаклашиш гуруҳи

6





































Бухгалтерия

3

















































































































       

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 256 нафар,

шу жумладан: бошқарув ходимлари - 49 нафар;

ишлаб чиқариш ходимлари - 203 нафар;

ёрдамчи ходимлар - 4 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 17 октябрдаги

838-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартишлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 4-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини ўрганиш тартиби тўғрисидаги низом 8-бандининг учинчи хатбошидаги "Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази" сўзлари "Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 августдаги 262-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 78-модда) билан тасдиқланган Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғини ташкил этиш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича тадбирлар режасининг 10, 12, 14-бандлари "Масъул ижрочилар" устунидаги "Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 18 октябрь




















































Время: 0.0113
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск