ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.11.2017 й. ПФ-5215-сон "Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

03.11.2017 й.

N ПФ-5215



МАХСУС ТУРДАГИ ТОВАРЛАР

ЭКСПОРТИ ВА ИМПОРТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ,

ШУНИНГДЕК, ЭКСПОРТ КОНТРАКТЛАРИНИ

РЎЙХАТГА ОЛИШ ВА ИМПОРТ КОНТРАКТЛАРИНИ

ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 апрелдаги "Ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5012-сон ва 2017 йил 31 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-4996-сон фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2887-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, экспорт-импорт операцияларини бошқариш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2017 йил 10 ноябрдан бошлаб:

ушбу Фармонга 1-иловага киритилган махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолияти, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан амалга оширилади;

импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш, шунингдек тендер ҳужжатлари ва техник вазифаларни экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилишга лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Импорт контрактларини ва тендер (танлов) ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, шунингдек, тендер (танлов) таклифларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов, Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Э.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.И. Ахмедходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 3 ноябрдаги

ПФ-5215-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ҳужжатлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг қарорлари асосида Ўзбекистон

бериладиган лицензиялар бўйича экспорт-импорт

қилинадиган махсус товарлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Товар номи


ТИФ ТН бўйича товар коди


1.

Қурол-яроғ ва ҳарбий техника, уларни ишлаб чиқариш учун махсус бутловчи буюмлар


8526 (фақат ҳарбий мақсадлар учун), 8710, 8802 (фуқаро вертолётлари, фуқаро самолётларидан ташқари), 8803 (фуқаро авиацияси учиш аппаратлари қисмларидан ташқари), 8805 (фуқаро тоифасига тегишли бўлмаган) 8906 10 000 0, 9013 10 000 0, 9013 20 000 0, 9013 80, 9014, 9301, 9302 00 000 0, 9305 (фақат жанговар қуролларга тегишли), 9306 (фақат ҳарбий мақсадлар учун)


2.

Уран ва бошқа радиоактив моддалар, улардан тайёрланган буюмлар, радиоактив моддалар унинг чиқиндилари


2612 (фақат уран концентратлари), 2844, 2845

3.

Радиоактив моддалардан фойдаланилган приборлар ва асбоб-ускуналар


8401


4.

Қимматбаҳо металлар ва улардан тайёрланган бошқа буюмлар*

7106 (жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиладиган ўлчовли кумуш ёмбилардан (қуймалардан) ташқари), 7107 - 7111 00 000 0 (жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиладиган ўлчовли олтин ёмбилар (қуймалардан) ташқари), 7115


*) аффинаж корхоналари ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан қимматбаҳо металларни ҳамда таркибида қимматбаҳо металлар мавжуд бўлган хомашёни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштиришда ҳамда божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган қимматбаҳо металлар ва таркибида қимматбаҳо металлар мавжуд бўлган хомашёни қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишда лицензия талаб этилмайди.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 3 ноябрдаги

ПФ-5215-сон Фармонига

2-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 27.09.2020 й. ПФ-6075-сон Фармонига мувофиқ 2-илова ўз кучини йўқотган



Контрактлар Ўзбекистон Республикаси

Ташқи савдо вазирлигида рўйхатга олингандан

кейин экспорт қилинадиган товарлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Товар номи


ТИФ ТН бўйича товар коди


1.

Қурол-яроғ ва ҳарбий техника, уларни ишлаб чиқариш учун махсус бутловчи буюмлар

8526 (фақат ҳарбий мақсадлар учун), 871000 000, 8802 (фуқаро вертолётлари, фуқаро самолётларидан ташқари), 8803 (фуқаро авиацияси учиш аппаратлари қисмларида ташқари), 8805 (фуқаро тоифасига тегишли бўлмаган), 8906 10 000 0, 9013 10 000 0, 9013 20 000 0, 9013 80, 9014, 9301, 9302 00 000 0, 9305 (фақат жанговар қуролларга тегишли), 9306 (фақат ҳарбий мақсадлар учун)


2.

Қимматбаҳо металлар, қотишмалар, улардан тайёрланган буюмлар, рудалар, концентратлар, парчалар ва чиқиндилар, қимматбаҳо табиий тошлар ва улардан тайёрланган буюмлар, чиқиндилар, табиий қимматбаҳо тошларнинг кукунлари ва рекуператори, дур ва ундан тайёрланган буюмлар, қахрабо ва ундан тайёрланган буюмлар


2843, 3006 40 000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 7106 - 7115 (жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиладиган ўлчовли олтин ва кумуш ёмбилардан (қуймалардан) ташқари), 7118 (фақат қимматбаҳо металлардан, жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиладиган Марказий банкнинг олтин ва кумуш тангаларидан ташқари), 9003 19 000 1, 9021 29 000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9101, 9111 10 000 0, 9113 10, 9608 10 920 0 ва 9608 10 990 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9608 30 000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9705 00 000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар, жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиладиган Марказий банкнинг олтин ва кумуш тангаларидан ташқари), 7116 (фақат дур ва табиий қимматбаҳо тошлардан), 9602 00 000 0 (фақат ишлов берилган қахрабо ва ундан тайёрланган буюмлар)


(ЎзР Президентининг 22.09.2020 й. ПФ-6066-сон Фармони таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


3.

Уран ва бошқа радиоактив моддалар, улардан тайёрланган буюмлар, радиоактив моддаларнинг чиқиндилари


2612 (фақат уран рудалари ва концентратлари), 2844, 2845


4.

Радиоактив моддалар фойдаланилган приборлар ва асбоб-ускуналар


8401

5.

Рангли металлар, рангли металлар прокати, рангли металлар парчалари ва чиқиндилари


2805, 7401 00 000 0-7411, 7413 00 000 0, 7501-7506, 7601-7615, 7801-7804, 7901-7905 00 000 0, 8001-8003 00 000 0, 8007 00 000 0, 8101-8112


6.

Қора металлар прокати, қора металлар парчалари ва чиқиндилари


7201-7229, 7301-7306

7.

Хом нефть, табиий газ


2709 00, 2711

8.

Пахта толаси, пахта линти


5201 00, 5203 00 000 0, 1404 20 000 0






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 3 ноябрдаги

ПФ-5215-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига

киритилаётган ўзгартиришлар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 2017 йил 17 августдаги ПФ-5158-сон Фармонига илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида" 2017 йил 31 мартдаги ПФ-4996-сон Фармонида:


а) 2-бандда:

ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"тендер (танлов) савдоларини ўтказишда, тендер (танлов) савдолари ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишда иштирок этиш ва тендер (танлов) таклифларини баҳолаш, тендер (танлов) савдолари натижаларини мувофиқлаштириш, келишиш ҳамда уларга риоя этилишини назорат қилиш, зарур холларда. ўтказилган тендер (танлов) савдолари натижаларини ҳақиқий эмас деб эътироф этиш бўйича таклиф киритиш;

тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича тузилган импорт контрактларини тизимли асосда пухта экспертизадан ўтказиш";


б) 6 ва 7-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон қарори 6-бандининг бешинчи хатбошидаги "уларни амалга ошириш доирасида тузиладиган импорт шартномалари эса - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2718-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошидаги "уларни амалга ошириш доирасида замонавий импорт асбоб-ускуналарни ва технологияларни харид қилиш бўйича тузиладиган импорт контрактлари эса - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772-сон қарори 9-бандидаги "уларни амалга ошириш доирасида замонавий импорт асбоб-ускуналарни ва технологияларни харид қилиш бўйича тузиладиган импорт контрактлари эса - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида" сўзлари чиқариб ташлансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори 7-бандининг иккинчи хатбоши ва қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 3 ноябрь


"Халқ сўзи" 2017 йил 7 ноябрь
























Время: 0.1448
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск