ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2017 й. 772-сон "Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин хавфсизлиги инспекторларини, шунингдек, ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчиларини пул мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.09.2017 й.

N 772



ДАВЛАТ ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ

ХИЗМАТИНИНГ ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ

ИНСПЕКТОРЛАРИНИ, ШУНИНГДЕК, ЁНҒИНЛАРНИ

ЎЧИРИШ БЎЛИНМАЛАРИНИНГ САФДОРЛАР ТАРКИБИ

ВА ХИЗМАТЧИЛАРИНИ ПУЛ МУКОФОТИ БИЛАН

ТАҚДИРЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2992-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин хавфсизлиги инспекторларини, шунингдек, ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчиларини пул мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда ўзининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

идоравий мансуб объектларнинг, шу жумладан бозорлар ва йирик савдо мажмуаларининг ёнғинга қарши ҳолати учун масъул бўлган мансабдор шахслари фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқсинлар, ушбу объектларнинг ёнғинга қарши ҳимоя тизимлари ва воситаларини қўйиладиган талабларга мувофиқлаштирсинлар;

объектларнинг ёнғинга қарши ҳолати учун масъул бўлган шахсларини ушбу қарорга мувофиқ моддий рағбатлантиришнинг самарали механизмини яратсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 28 сентябрь























Время: 0.0139
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск