ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2017 й. 862-сон "Йўл-патрул хизмати стационар постларини босқичма-босқич қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.2017 й.

N 862



ЙЎЛ-ПАТРУЛ ХИЗМАТИ СТАЦИОНАР

ПОСТЛАРИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ҚУРИШ,

РЕКОНСТРУКЦИЯ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарорига мувофиқ ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг йўл-патрул хизмати стационар постларида тегишли шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг йўл-патрул хизмати стационар постларини босқичма-босқич қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш тадбирлари дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг йўл-патрул хизмати стационар постларини (кейинги ўринларда ИПХ деб аталади) босқичма-босқич қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш доирасида:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари - буюртмачилар этиб;

бош лойиҳалаштириш ва пудратчи ташкилотлар - белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов (тендер) савдолари натижалари бўйича белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

илгари модернизация қилинган ЙПХ постлари, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ягона марказлаштирилган ахборот тизимини ташкил этиш ҳисобга олинган ҳолда, РШХ стационар постлари қулай жойлаштирилишини;

лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, шунингдек ЙПХ стационар постларининг тасдиқланган намунавий схемаларга қатъий мувофиқ равишда қурилиши ва реконструкция қилиниши юзасидан назоратни таъминласин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш доирасида:

лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва оптик алоқа линияларини ўтказиш учун зарур рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари ташкил этилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда трассаларни топографик суратга олиш ишларини ҳамда ташқи муҳандислик коммуникацияларини қуриш учун белгиланган тартибда ер участкалари берилишини ташкил этсин.


5. "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртманомаларига биноан:

ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш доирасида оптик алоқа линиялари ўтказиш ишларини бажариш учун пудратчи ташкилотларни белгиланган тартибда аниқласин;

маълумотлар узатиш хизматлари кўрсатсин ва замонавий телекоммуникация тармоқларини барпо этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа- смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳар йили тасдиқланадиган маблағлар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияларининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича 2018 йилдан бошлаб, ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш доирасида объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция ҳамда модернизация қилиш учун капитал маблағлар лимитларини назарда тутсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 23 октябрдаги

862-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг йўл-патруль

хизмати стационар постларини босқичма-босқич қуриш,

реконструкция ва модернизация қилиш тадбирлари

ДАСТУРИ

         

Т/р

ЙПХ стационар

постларининг

номи

Объект

жойлашган жой

Иш тури

Лойиҳа-смета

ҳужжатларини

ишлаб чиқиш ва

экспертизадан

ўтказиш муддати

Танлов

савдоларини

ўтказиш

муддати

Объект

қурилишининг

бошланиши

Объектни

ишга

тушириш

муддати

Масъул

ижрочи

1.

Зарафшон

Навоий вилояти,

А379 автомобиль

йўли, 202 км

Қуриш ва

модернизация

қилиш

2019 йил

сентябрь-октябрь

2019 йил

декабрь

2020 йил

январь

2020 йил

ноябрь

Навоий вилояти

ҳокимлиги, Ахборот

технологиялари ва

коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги

2.

Караката

Навоий вилояти,

А379 автомобиль

йўли, 125 км

Реконструкция

ва модернизация

қилиш

2019 йил

сентябрь-октябрь

2019 йил

декабрь

2020 йил

январь

2020 йил

декабрь

Навоий вилояти

ҳокимлиги, Ахборот

технологиялари ва

коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги

3.

Бройлер

Қорақалпоғистон

Республикаси,

А380 автомобиль

йўли, 754 км

Қуриш ва

модернизация

қилиш

2019 йил

сентябрь-октябрь

2019 йил

декабрь

2020 йил

январь

2020 йил

декабрь

Қорақалпоғистон

Республикаси Вазирлар

Кенгаши, Ахборот

технологиялари ва

коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги

 

 

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 октябрь
























































Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск